Текширувлар соддалаштирилади: мутасаддилар ва тадбиркорлар юзма-юз учрашди
Бугун, 18 май куни Бизнес-омбудсман девонида Президент администрацияси, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида йирик очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятидаги энг оғриқли муаммолар, хусусан, солиқ ва текширувлар билан боғлиқ масалалар юзма-юз муҳокама қилинган. Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идораларга текширувларни кескин қисқартириш ҳамда тизимни соддалаштириш бўйича аниқ ва қатъий топшириқлар юклатилди.
Шунингдек, 15 майдан бошлаб давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўрувчи Республика штаби иш бошлади.
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Тизимли муаммолар ёки янги таклифларга эга тадбиркорлар 1100 ва 1094 қисқа рақамлари ёхуд @ochi телеграм-боти орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин»,
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2👍1👎1
Яқин 15 йилда Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга етиши кутилмоқда — Президент прогнозларни очиқлади
Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасидаги Етакчилар саммитида мамлакатдаги демографик ва шаҳарсозлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, яқин 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси ҳозирги 38 миллиондан 50 миллион нафаргача ошиши, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.
Шу муносабат билан мамлакатда уй-жой қурилиши ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
▪️ сўнгги ўн йилда қурилаётган уй-жойлар ҳажми 10 баробарга ошиб, 2025 йилда 238 мингта хонадонга етган;
▪️ 2030 йилгача ушбу кўрсаткични яна 1,5 баробарга ошириш режалаштирилган;
▪️ аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш дастурлари учун ҳар йили давлат бюджетидан қарийб 2 миллиард доллар йўналтирилмоқда;
▪️ норасмий турар жойлар муаммосини ҳал этиш мақсадида 2024 йилда алоҳида қонун қабул қилиниб, 100 мингга яқин уй-жой ҳужжатлаштирилган;
▪️ реновация дастурлари орқали эски уй-жойларни янгилаш ва янги қурилишларда улар улушини 15 фоиздан 60 фоизгача етказиш мақсад қилинган.

👍46🔥10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ қолган трансформатор сабаб бир бола ҳаётдан кўз юмди
EFFECT.UZ га келиб Тушган мурожаатга кўра, 2013 йилда туғилган Умаров Беҳруз 5 май куни кечқурун мактабдан қайтгач, тенгдошлари билан ўйнаш учун кўчага чиққан. Яқин ҳудудда болалар майдончаси бўлмагани сабабли болалар кўча бошидаги майдончага йўл олган. Айнан шу ҳудудда очиқ ҳолатда қолган трансформатор ва осилиб ётган электр симлари эса бир боланинг ток уриб, эрта вафотига сабаб бўлди.
Гувоҳларнинг айтишича, атрофдагилар Беҳрузни шифохонага етказишган. Бироқ, бола вафот этган.
Шу ўринда бир савол туғилади, нимага мана шу воқеадан кейин ҳам хавфли трансформатор ҳолати ўзгармаган ва ҳудуд ҳамон хавфсиз ҳолатда қолмоқда?!
Масъуллар ҳолатга жиддийроқ қарашларини ва муаммо яна бир боланинг ўлимини кутмасдан бартараф этилишини сўраймиз.

😢6👎2🤔1
Тошкентга парвоз қилаётган самолётни чақмоқ урди
Авиакомпанияга кўра, самолёт аввалги парвоз вақтида чақмоқ таъсирига учраган ва хавфсизлик талабларига мувофиқ зудлик билан техник текширувга олинган.
Мутахассислар томонидан диагностика ва тиклаш ишлари ўтказилгандан сўнг, ушбу рейс учун бошқа ҳаво кемасини жалб қилишга қарор қилинган.
Шунингдек, кутиш жараёнида барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилиб, овқат билан таъминлангани айтилди.

👎1
Маҳбуслар учун қўшимча енгилликлар жорий этилмоқда
Сенат ялпи мажлисида жазони ижро этиш тизимига оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонун лойиҳасига кўра:
— Тергов ҳибсхоналарида дам олиш кунлари ҳам жўнатма қабул қилиш ва озиқ-овқат киритишга рухсат берилади;
— Маҳбуслар ва қамоқда сақланаётган шахслар байрам ҳамда дам олиш кунлари сайрга чиқиши мумкин бўлади;
— Уларга ҳар ой энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, муҳокамалар давомида жазони ижро этиш тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Лойиҳада муддатидан олдин озод қилинган шахслар масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар ҳам назарда тутилган. Қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.

🤔2👎1
“Юрт қайғусида 365 кун” — Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига бағишланган кенг қамровли нашр чоп этилди
Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил давомидаги давлат бошқаруви, халқаро дипломатия, иқтисодий ислоҳотлар, экологик барқарорлик, ижтимоий ҳимоя, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида амалга оширган фаолиятини қамраб олган “Юрт қайғусида 365 кун” номли китоб нашр этилди.
Ушбу нашр йил давомида юз берган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни хронологик тартибда тизимлаштириб баён қилади. Китоб ойлар кесимида тузилган бўлиб, ҳар бир ой бошида Президент фаолиятининг асосий йўналишлари қисқача таҳлил қилинади.
Шундан сўнг эса муҳим воқеалар, расмий ташрифлар, учрашувлар, видеоселектор йиғилишлари, халқаро музокаралар, имзоланган ҳужжатлар ҳамда давлат ташаббус ва лойиҳалари алоҳида бўлимлар орқали батафсил ёритилган.
Нашрнинг мақсади — мамлакатдаги ислоҳотлар динамикаси ва давлат раҳбарининг йиллик фаолият йўналишларини тизимли тарзда ҳужжатлаштиришдан иборат.

👍115🔥15🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Сенаторлар томонидан маъқулланган янги қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнида бир қатор енгилликлар жорий этилмоқда.
Унга кўра:
➖ Ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун белгиланган бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
➖ Мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда жамоатчиликка эълон қилиш муддати 150 кундан 50 кунгача қисқартирилади;
➖ Иншоотга тегишли қарздорлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача (12 млн 360 минг сўм) бўлган ҳолларда мазкур қарздорлик мулк ҳуқуқини олишга тўсқинлик қилмайди;
➖ Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловнинг 50 фоизи 20 кун ичида тўланган тақдирда, қолган қисмини тўлашдан озод этиш амалиёти жорий этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев:
"Шаҳарларни барқарор ривожлантириш масаласи Янги Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга".

👍77🔥26👎1