EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокими: “Дарахт кесилса, уни трагедия қилмаслик керак”

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов дарахтларни кесиш масаласига муносабат билдириб, айрим ҳолатларда буни “трагедия” сифатида қабул қилмаслик кераклигини айтди.

Унинг таъкидлашича, дарахтлар асоссиз равишда кесилса — бу салбий ҳолат. Бироқ “халқ манфаатига хизмат қилувчи лойиҳалар” учун амалга оширилган ишларга бошқача ёндашиш лозим.

“Халқ манфаати қаерда юқори бўлса, шуни кўриш керак. Битта дарахт кесилиб қолса, бу яхши эмас, лекин уни трагедия қилишимиз керак эмас”, — деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, у пойтахтда янги дарахт экиш ва экологик муҳитни яхшилаш бўйича имкониятлар кўплигини ҳам қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎34🤔2😢2🔥1
Боғчалардаги зўравонлик ва хаспўшланган ҳақиқатлар: муаммони яшириш соҳани қутқарадими?

Сўнгги вақтларда боғчаларда болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилаётгани акс этган видеолар жамоатчиликни ларзага келтирмоқда. Effect.uz журналистлари Самарқанд вилояти Ургут туманидаги боғчаларда мудҳиш воқеаларни аниқлади: 1-сонли боғчада тарбиячи зўравонликларни яшириш учун кузатув камерасига атайлаб елим суртган ва болаларга азоб берган, «Кўзмунчоқ» номли боғча эса умуман лицензиясиз, ноқонуний фаолият юритиб келган ва у ерда ҳам болага қўл кўтарилган.

Маҳаллий таълим бошқармаси масъуллари эса аввалига очиқлик ваъда қилиб, кейин вазиятни ОАВдан хаспўшлашга уринган.

Хулоса эса битта: назорат бор жойда зўравонликка ўрин қолмайди, бунинг учун тизим билан бирга ота-оналар ҳам ҳушёр бўлиши шарт.

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардор Умурзоқов “Президент ҳожилари”ни Ҳаж сафарига кузатди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилда 100 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарига бепул юборилмоқда.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Сардор Умурзоқов кузатиб қўйди. Сафар олдидан ҳожиларга оқ йўл тилаб, мамлакат раҳбарининг эзгу тилаклари етказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🔥8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти Хатирчи туманида кузатилаётган сел ҳодисалари оқибати

Туманда талофат кўлами анча катта бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Марғилонда катта ишга киритиб қўйиш баҳоси 3500$ – сохта танишлар ушланди

Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс фуқарони юқори лавозимли танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 3,5 минг доллар талаб қилгани аниқланди.

Улар келишилган пулнинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Навоийда сел келди: айрим уйлар ва автомобилларга зарар етди

21 май куни соат 13:45–15:40 оралиғида Навоий вилоятининг Хатирчи, Кармана ва Нурота туманларида кучли ёмғирлар оқибатида сел-сув оқимлари юзага келди.

Хатирчи туманида сел оқими автомагистралнинг бир қисмини хассанг тошлар билан тўсиб қўйган. Оқибатда 4 та — “Nexia-1”, “Cobalt”, “Nexia-3” ва “UAZ-469” русумли автомобиллар ҳамда бир нечта уй-жойлар зарар кўрган.

Шунингдек, Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи аҳоли хавфсиз ҳудудларга вақтинча эвакуация қилинган.

Кармана туманида сел сувлари 7 та хонадоннинг томорқа қисми ва қўшимча қурилмаларига кирган.

Нурота туманида ҳам айрим ҳудудларда сел оқимлари кузатилган. Маълум қилинишича, сув оқимлари сел йўлларидан хавфсиз ўтган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларига 37 та махсус техника ва 173 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аҳоли хонадонлари, инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқларига жиддий зарар етмаган. Тан жароҳати олганлар ҳақида ҳам маълумот келиб тушмаган.

Айни вақтда ҳудудларда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, мониторинг ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
Қудратилла Рафиқов давлат гербидаги пахта ва ғалла символикасини танқид қилди

Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиковнинг “Миллат шавкати” номли мақоласи эълон қилинди. Унда муаллиф давлат герби ҳақида ҳам сўз юритган.

“Дейлик, мус­тақилликка эришганимиздан кейин ҳам гербимиздаги чамбаракка алвон-ла ўралган “ифтихоримиз рамзи” бўлган пахта ва ғалла тасвирлари ўзгармади. Нега? Ҳолбуки, Президентимиз кўп бор айтганларидек, пахтадан оладиган даромадимиз ўша йиллари бир миллиард долларга етиб-етмаган. Шу ҳолича ҳам ушбу деҳқончилик маҳсулотлари бизнинг ижтимоий-маънавий идентлигимизни белгилаши керакмиди? Биз ўз асрий орзу-армонларимиз, улуғ ниятларимиз ва бу жаҳондаги руҳоний “ўзлигимиз”ни шу ўсимликлар сиймосида кўришимиз керакми?.. Албатта, бу мустақилликдан кейин ҳам бир оёғимиз мафкуравий жиҳатдан собиқ тизим харобалари узра қолиб кетганини анг­латади...

...Вақт шуни кўрсатдики, мустақиллигимиз ва ўзлигимизни ифода этувчи символларимиз – давлат рамзларимиз моҳиятида ҳам ўтган асрнинг 90-йилларидаги сиёсий хавотир, қўрқув ва иккиланиш тажассум топган. Айни мавзудаги сўзимни якунлаб шуни айтишим мумкинки, бу олмон файласуфи Эрих Фромм тас­вирлаган “Озодликдан қочиш” феноменига жуда яқин ҳодиса эди”, деб ёзди сиёсатшунос Қудратилла Рафиков.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳаж зиёратчиларининг ҳолидан хабар олди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари айни пайтда Ҳаж сафарида бўлиб турган юртдошларимизнинг саломатлиги, кайфияти ҳамда улар учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥20👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Эронга иккинчи бор инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон 21-май куни Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами иккинчи партиясини юборди. Бу ҳақда Эроннинг Press TV телеканали хабар берди. Маълум қилинишича, 15 та юк машинасида жўнатилган ёрдам таркибида дори-дармон ва тиббий воситалар мавжуд.

Юклар Даргаз қуруқлик чегара пости орқали Эронга олиб кирилиб, Эрон Қизил ярим ой жамиятига топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍3👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амирсой йўлидаги вазият мураккаблашди

Кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари сабаб Амирсой йўлининг айрим қисмлари вақтинча ёпилган. Ҳозирда автомобиллар хавфсизлик мақсадида ортга қайтарилаётгани айтилмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш, мазкур йўналишда ҳаракатланмаслик сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда кучли сел кузатилди

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани дашт ҳудудларида кучли сел оқимлари кузатилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда сел сувлари катта тезликда оқиб келаётгани, ҳатто ичида одам бўлган автомобилни ҳам оқизиб кетгани акс этган.

Бугун, 21 май куни республиканинг қатор ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кузатилди.

Синоптиклар аввалроқ ҳам тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.


Кучли ёғингарчилик оқибатида айрим ҳудудларда сув сатҳи кескин ошган, йўлларда ҳаракат қийинлашган.

Тарқалаётган видеолар табиат ҳодисасининг нақадар хавфли тус олганини кўрсатмоқда.

Мутахассислар аҳолидан айниқса сел хавфи юқори бўлган ҳудудларда эҳтиёткор бўлишни, заруратсиз сафарларга чиқмасликни сўрамоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Навоийда бир кунда 4 та эгизак туғилди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Шаҳар туғуруқ бўлимида бир куннинг ўзида 4 нафар аёл эгизак фарзандли бўлди.

Янги меҳмонлар қуйидагича:
🔹 икки нафар эгизак ўғиллар;
🔹 уч нафар ўғил ва қиз эгизаклари.

Мутахассислар иштирокида ўтказилган туғуруқ жараёнлари муваффақиятли кечган. Айни пайтда оналар ва чақалоқлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1
Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қурбон ҳайити арафасида юрт бўйлаб хайрия ва ижтимоий ёрдам тадбирлари амалга оширилади.

Унга кўра:
▪️ оғир хасталикка чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;

▪️ 2,3 минг нафар онкологик ва гематологик беморлар текширув ҳамда даволаниш билан қамраб олинади;

▪️ камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади;

▪️ 8 мингдан зиёд етим болалар ва Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар фарзандларининг ҳисобрақамига 200 доллардан маблағ ўтказилади;

▪️ 500 та масжидда замонавий таҳоратхоналар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

▪️ қабристонларни ободонлаштириш ишлари олиб борилади;

▪️ кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат тўпламлари тарқатилади.

Ушбу ишлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍113🔥12👎1🤔1😢1