Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 “Ўзметкомбинат” АЖда Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
2026 йил 21 май куни Металлурглар маданият саройида ташкил этилган тадбирда “Ўзметкомбинат” АЖ Бошқаруви раиси — Бош директор Баходир Абдуллаев сўзга чиқиб, барча металлургларни касб байрами билан самимий табриклади ҳамда уларнинг мамлакат саноати ривожидаги ўрни ва фидокорона меҳнатини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Бекобод шаҳар ҳокимлиги вакиллари, “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбарияти, меҳнат фахрийлари ҳамда корхона ишчи-ходимлари иштирок этди. Байрам давомида бир гуруҳ илғор ходимлар ва меҳнат фахрийлари “Фахрий металлург” медали, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, “Бошқарув раиси кубоги” мини-футбол мусобақаси ғолиблари ҳам алоҳида эътироф этилди. Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар Shohruhxon, Jasmin, Suhrob Hamdamov ҳамда Botir Qodirov чиқиш қилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. ✨
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озиқ-овқат орасига яширилган миллиардлик дорилар аниқланди
ДХХ Чегара қўшинлари ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши тўхтатилди.
Маълум қилинишича, Қозоғистондан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “С. Нажимов” чегара божхона пости орқали кириб келган юк автомобили текширилганда, озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган 52 турдаги жами 95 369 дона тиббий буюмлар ва дори воситалари аниқланган.
Тезкор тадбир давомида ноқонуний юкни қабул қилиб олаётган Тошкент туманида яшовчи шахс ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.
Мутахассислар хулосасига кўра, мусодара қилинган дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатда Миллий китобхонлик ҳаракати бошланди. Ушбу ташаббус аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китоб мутолааси маданиятини кенг тарғиб қилиш, маънавият ва билим савиясини оширишга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатда Миллий китобхонлик ҳаракати бошланди. Ушбу ташаббус аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китоб мутолааси маданиятини кенг тарғиб қилиш, маънавият ва билим савиясини оширишга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥23👎1
Хоразмда икки туманга янги ҳокимлар тайинланди
Жуманиязов Руслан Рустамович Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунгача Янгибозор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Машарипов Алишер Шарифбаевич Янгибозор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунгача мазкур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жуманиязов Руслан Рустамович Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунгача Янгибозор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Машарипов Алишер Шарифбаевич Янгибозор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунгача мазкур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжмандлар учун 690 млрд сўм йўналтирилади
Президентга тақдим этилган таклифларга кўра:
▪️ 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказилади;
▪️ 350 нафардан ортиқ беморга жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилади;
▪️ 8 мингдан зиёд етим ва ҳарбийлар фарзандларига 200 доллардан ажратилади;
▪️ 500 та масжидда таҳоратхона қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади;
▪️ эҳтиёжманд оилалар озиқ-овқат билан таъминланади.
Ушбу ишлар учун “Вақф” фондига 690 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.

👍29🔥24👎1🤔1
Президент миллий терма жамоа билан учрашмоқда
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказмоқда.
Давлатимиз раҳбари АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан халқимиз ва футболчиларимизни самимий табриклади.
“Бу кунларни бутун халқимиз 34 йил кутди. Футболчиларимиз Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очган ҳақиқий қаҳрамонлардир”, — деди Президент.
Шунингдек, давлат раҳбари миллий жамоа футболчилари, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

👍47🔥32👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бунёдкор” стадионида миллий терма жамоани ЖЧга кузатиш маросими бошланди
“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасини футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Минглаб мухлислар ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири олдидан миллий жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга жам бўлган.
Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасини футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Минглаб мухлислар ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири олдидан миллий жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга жам бўлган.
Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабристонларни ободонлаштиришга 1,6 трлн сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2027–2029 йилларда республикадаги 10 мингдан ортиқ қабристонни ободонлаштириш дастури амалга оширилади. Мазкур ишларга уч йил давомида жами 1,6 трлн сўм йўналтирилиши режалаштирилган.
Эндиликда ҳар бир қабристон учун алоҳида ҳисобварақ ва QR-код жорий этилиб, хайрия маблағлари фақат шу ҳудудни сақлаш ва кўкаламзорлаштиришга сарфланади. Шунингдек, ҳимоя деворлари ва дарвозалар маҳаллий бюджет ҳисобидан, йўл, йўлак ҳамда бошқа инфратузилма ишлари эса ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан таъмирланади.

👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13👎1
“Яшасин ўзбек футболи!” — Президент миллий жамоага омад тилади
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоага мурожаат қилди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоага мурожаат қилди:
“Сизларни олдинда Португалия, Колумбия, Конго терма жамоалари билан муҳим ўйинлар кутиб турибди. Катта куч-ғайрат, ишонч билан майдонга чиқинг! Шуни билингки, биз доим сизлар биланмиз!
Ҳақиқий ўзбекона жасорат, матонат ва иродангиз билан чиройли ва ишончли ўйин кўрсатиб, барчамизни хурсанд қиласиз деб ишонамиз.
Бугун сизлар қатори менинг қалбим ҳам фахр ва ифтихорга тўлиб турибди. Ўзбек халқи ҳамиша катта орзу-умидлар билан фақат олдинга интилиб яшаган.
Келинглар, бугун ҳаммамиз яхши ният қилайлик! Жаҳон чемпионатида футболчиларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин! Ҳар бир ўйинда халқимизнинг дуоси мададкор бўлсин!
Яшасин ўзбек футболи! Яшасин Янги Ўзбекистон ёшлари! Яшасин бунёдкор Ўзбекистон халқи!”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥39👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари “Заковат” аренасида интеллектуал беллашувда иштирок этмоқда
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларидан шакллантирилган 39 та жамоа иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мазкур беллашув ходимларнинг билим ва тафаккур салоҳиятини ошириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган.
Интеллектуал мусобақада иштирокчилар мантиқ, умумий билим ва тезкор фикрлашни талаб этувчи саволлар орқали ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланади.

👍3👎1🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги кучли сел оқими оқибатида “Gentra”ни девор босиб қолди
Синоптиклар маълумотига кўра, бугун ва дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли жала ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Автомобилларни хавфсиз жойда қолдириш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Синоптиклар маълумотига кўра, бугун ва дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли жала ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Автомобилларни хавфсиз жойда қолдириш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тантанали кузатилди
“Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Минглаб мухлислар иштирок этган тадбирда миллий жамоага омад тилаб, футболчиларга катта ишонч билдирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Минглаб мухлислар иштирок этган тадбирда миллий жамоага омад тилаб, футболчиларга катта ишонч билдирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥34👎1
Президент Шавкат Мирзиёев набираси Шавкатжон билан
Миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимидан
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимидан
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥17👎3😢1
Ўзбекистон маҳсулотларига Хитой бозорида катта йўл очилди
Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида «Made in Uzbekistan» бренди остида миллий кўргазма ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг 42 турдаги экспортбоп маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.
Хусусан, қуритилган мева-сабзавотлар, зираворлар, дуккакли экинлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари хитойлик тадбиркорларнинг эътиборини тортган.
Айни вақтда Ўзбекистоннинг 82 та корхонаси ишлаб чиқарган 28 турдаги маҳсулот Хитой давлат реестридан расман ўтказилди.
Форум якунида эса Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди.

👍4👎1🔥1
Андижонда ноқонуний ер савдосига аралашган мансабдорлар ушланди
ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта мансабдор шахсларнинг ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатлари фош этилди.
Маълум бўлишича, Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармасининг масъул ходимлари катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги ерни ижарага олиб бериш эвазига минглаб доллар талаб қилган. Улардан бири 20 минг доллар олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, Олтинкўл туманидаги таълим муассасаси директори ҳам ер масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар сўрагани аниқланган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик мерганлар яна халқаро майдонда ғалаба қозонди
Мамлакатимиз мерганлари нуфузли халқаро мусобақада юқори натижа қайд этиб, учинчи бор олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон жамоасининг ушбу ютуғи спортчиларнинг маҳорати ва тайёргарлиги юксак даражада эканини яна бир бор намоён қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакатимиз мерганлари нуфузли халқаро мусобақада юқори натижа қайд этиб, учинчи бор олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон жамоасининг ушбу ютуғи спортчиларнинг маҳорати ва тайёргарлиги юксак даражада эканини яна бир бор намоён қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш осонлашади
Сенат томонидан маъқулланган янги қонун уй-жой ва ер ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини анча енгиллаштириши кутилмоқда.
Янги тартибга кўра:
📌 Уй ва ерга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати қисқаради
📌 Мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш тизими соддалаштирилади
📌 Ер ижараси учун тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади
📌 Ортиқча бюрократик тўсиқлар камайтирилади
📌 Солиқ қарзи мавжудлиги энди мулк ҳуқуқини расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.
Маълум қилинишича, шу кунгача 147 мингта уй солиқ қарзи сабабли расмийлаштирилмай қолган. Энди эса солиқ масаласи ва мулк ҳуқуқини тан олиш жараёнлари алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
Янги қонун фуқароларнинг йиллар давомида ечим тополмай келган муаммоларини енгиллаштириши айтилмоқда.

👍2👎1🤔1