EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тантанали кузатилди

“Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Минглаб мухлислар иштирок этган тадбирда миллий жамоага омад тилаб, футболчиларга катта ишонч билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥34👎1
Президент Шавкат Мирзиёев набираси Шавкатжон билан

Миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимидан

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥17👎3😢1
Ўзбекистон маҳсулотларига Хитой бозорида катта йўл очилди

Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида «Made in Uzbekistan» бренди остида миллий кўргазма ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг 42 турдаги экспортбоп маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.

Хусусан, қуритилган мева-сабзавотлар, зираворлар, дуккакли экинлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари хитойлик тадбиркорларнинг эътиборини тортган.

Айни вақтда Ўзбекистоннинг 82 та корхонаси ишлаб чиқарган 28 турдаги маҳсулот Хитой давлат реестридан расман ўтказилди.

Форум якунида эса Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
Андижонда ноқонуний ер савдосига аралашган мансабдорлар ушланди

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта мансабдор шахсларнинг ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатлари фош этилди.

Маълум бўлишича, Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармасининг масъул ходимлари катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги ерни ижарага олиб бериш эвазига минглаб доллар талаб қилган. Улардан бири 20 минг доллар олаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, Олтинкўл туманидаги таълим муассасаси директори ҳам ер масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар сўрагани аниқланган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик мерганлар яна халқаро майдонда ғалаба қозонди

Мамлакатимиз мерганлари нуфузли халқаро мусобақада юқори натижа қайд этиб, учинчи бор олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон жамоасининг ушбу ютуғи спортчиларнинг маҳорати ва тайёргарлиги юксак даражада эканини яна бир бор намоён қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш осонлашади

Сенат томонидан маъқулланган янги қонун уй-жой ва ер ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини анча енгиллаштириши кутилмоқда.

Янги тартибга кўра:
📌 Уй ва ерга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати қисқаради
📌 Мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш тизими соддалаштирилади
📌 Ер ижараси учун тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади
📌 Ортиқча бюрократик тўсиқлар камайтирилади
📌 Солиқ қарзи мавжудлиги энди мулк ҳуқуқини расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.

Маълум қилинишича, шу кунгача 147 мингта уй солиқ қарзи сабабли расмийлаштирилмай қолган. Энди эса солиқ масаласи ва мулк ҳуқуқини тан олиш жараёнлари алоҳида тартибда кўриб чиқилади.

Янги қонун фуқароларнинг йиллар давомида ечим тополмай келган муаммоларини енгиллаштириши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга яқинлашди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,9 миллиард долларга етди. Шундан:
— ташқи қарз — 39,7 млрд доллар
— ички қарз — 7,2 млрд доллар
Энг катта қарздорлик: 🔹 Жаҳон банки — 9,04 млрд доллар
🔹 Осиё тараққиёт банки — 8,28 млрд доллар.

Шунингдек, Хитой ва Япония молиявий ташкилотлари олдида ҳам миллиардлаб доллар қарз мавжуд.

Мутахассислар маълумотига кўра, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 26,6 фоизни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎1
Хитойдаги кўмир конларидан бири портлади – камида 90 нафар инсон ҳалок бўлган

Шанси вилоятида жойлашган конда юз берган фожиа вақтида ер остида юзлаб ишчилар бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 90 нафар инсон ҳалок бўлган, кўплаб жабрланганлар шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Воқеадан кейин кон раҳбарлари ва масъул шахслар назоратга олинган. Дастлабки тахминларда портлашга газ миқдорининг меъёрдан ошиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Эҳтиёжманд хотин-қизларга давлат томонидан бериладиган ёрдамлар кескин оширилади

Президент топшириғи асосида “Аёллар дафтари”нинг янги тартиби тасдиқланиб, уй-жой, тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўлами кенгайтирилди.

Янги тизимда хизматлар сони 23 тадан 46 тагача оширилди.
Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ажратиладиган ёрдам турлари эса 14 тага етказилди.

Шунингдек, “Ижтимоий реестр”га киритилган айрим аёлларга давлат ҳисобидан 20 миллион 600 минг сўмгача маблағ ажратилиши белгиланди.

Жарроҳликсиз даволаниш харажатлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қопланади. Агар операция талаб этилса, харажатлар давлат тиббий суғуртаси орқали тўлиқ тўлаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги даҳшатли ЙТҲ бўйича янги тафсилотлар ошкор қилинди

ИИВ маълумотига кўра, Қўқонда 9-синф ўқувчиси бобосига тегишли Malibu-2 автомобилини рухсат билан олиб чиқиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган уч нафар қизларни уриб юборган.

Оқибатда 10 ёшли қизалоқ воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Уларнинг бири реанимацияда қолмоқда.

Вояга етмаган йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганини айтган. Унинг бобоси эса автомобиль калитини машинани ювиб келиши учун берганини билдириб, бундан пушаймон эканини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 ва 267-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👎6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Nexia-3 ҳалокатга учради: қурбон бор

22 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманида Nexia-3 иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда коррупцияга алоқадор икки ҳолат фош этилди

Андижон вилоятида ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб беришни ваъда қилган бир нечта мансабдорлар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Шаҳрихонда сув хўжалиги тизими ходимлари фуқарога 30 сотих ерни ижарага олиб бериш эвазига 40,5 минг доллар талаб қилган. Улар пулнинг бир қисмини олган вақтида ушланган.

Олтинкўл туманида эса таълим муассасаси директори автомактаб фойдасига шартномани тасдиқлаб бериш учун 15 минг доллар сўраган. У 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов аҳоли учун сайёр қабул ўтказади

Жорий йилнинг 24 май — якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов томонидан фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилади.

Қабул Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида соат 10:00 дан бошланади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун қабул соат 10:00 дан 16:00 гача ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар аҳолиси эса шу куни соат 16:00 дан 20:00 гача видеоконференц алоқа орқали онлайн иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, ҳудудлардаги фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ИИБ биноларида ташкил этилган махсус студиялар орқали қабулда қатнашиш имконига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча кун олдин “Effect.uz” ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Яшнобод туманидаги биллинг лойиҳалари билан боғлиқ мурожаатни ёритган эдик.

Бироқ ушбу муаммо юзасидан етарлича ва аниқ жавоб ололмаганимиз, хамда фуқароларнинг муаммолари ҳанузгача ечимсиз қолмоқда.

Шу сабабли, куни кеча — 22 май санасида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ташриф буюрдик ва вазир ўринбосари Озода Жўраева қабулида бўлдик.

Озода Жўраева дастлаб бу каби ҳолат содир бўлаётганидан хабари йўқлигини билдирди. Суҳбат давомида эса масалани жойига чиққан ҳолда ўрганиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан келиб чиқиб, бугун — 23 май куни Яшнобод туманига етиб келдик. Ҳолатни жойида ўрганиш ва фуқаролар мурожаатига аниқлик киритиш жараёнлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 га яқин фуқаролар кутган, вазир ўринбосари Озода Жўраева келмади

Қурилиш вазирлиги матбуот жизмати ходимларининг сўзларига кўра вазир ўринбосари эрталаб махсус топшириқ билан Навоий вилоятига хизмат сафарига жўнаб кетибди. Бундан фуқароларда норозилик кайфияти пайдо бўлди.

мутассадди ташкилотлардан ушбу муаммони ўрганишни ўз зиммасига олишларини сўраб қоламиз…


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9🔥3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда кучли тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда сўнгги 48 соат давомида кузатилган кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди.

Энг кўп талафот Бағлон вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда 15 киши вафот этган. Бадахшонда эса 100 дан ортиқ уй вайрон бўлган, айрим фуқаролар бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Мамлакатда март ойидан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлиб, уй-жой ҳамда қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг 1 миллиард долларлик дронлари йўқ қилинди

Эрон АҚШнинг MQ-9 Reaper туридаги камида 24 та, эҳтимол 30 тагача дронини йўқ қилгани айтилмоқда. “Bloomberg” маълумотига кўра, бу АҚШнинг мазкур турдаги дронлари қарийб 20 фоизига тенг.

Ҳар бир дроннинг қиймати тахминан 30 миллион доллар бўлиб, умумий зарар 1 миллиард долларга яқинлашган.

MQ-9 Reaper разведка, кузатув ва зарба бериш вазифаларида қўлланилади. У аввал Ироқ, Афғонистон ва Яқин Шарқда, шунингдек 2020 йилда Қосим Сулаймонийга қарши амалётда ҳам ишлатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤔1