This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 га яқин фуқаролар кутган, вазир ўринбосари Озода Жўраева келмади
Қурилиш вазирлиги матбуот жизмати ходимларининг сўзларига кўра вазир ўринбосари эрталаб махсус топшириқ билан Навоий вилоятига хизмат сафарига жўнаб кетибди. Бундан фуқароларда норозилик кайфияти пайдо бўлди.
мутассадди ташкилотлардан ушбу муаммони ўрганишни ўз зиммасига олишларини сўраб қоламиз…
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢9🔥3👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда кучли тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди
Афғонистонда сўнгги 48 соат давомида кузатилган кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди.
Энг кўп талафот Бағлон вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда 15 киши вафот этган. Бадахшонда эса 100 дан ортиқ уй вайрон бўлган, айрим фуқаролар бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Мамлакатда март ойидан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлиб, уй-жой ҳамда қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказмоқда.

😢4👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг 1 миллиард долларлик дронлари йўқ қилинди
Эрон АҚШнинг MQ-9 Reaper туридаги камида 24 та, эҳтимол 30 тагача дронини йўқ қилгани айтилмоқда. “Bloomberg” маълумотига кўра, бу АҚШнинг мазкур турдаги дронлари қарийб 20 фоизига тенг.
Ҳар бир дроннинг қиймати тахминан 30 миллион доллар бўлиб, умумий зарар 1 миллиард долларга яқинлашган.
MQ-9 Reaper разведка, кузатув ва зарба бериш вазифаларида қўлланилади. У аввал Ироқ, Афғонистон ва Яқин Шарқда, шунингдек 2020 йилда Қосим Сулаймонийга қарши амалётда ҳам ишлатилган.

👍12🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда кучли сел оқимлари кузатилмоқда
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида кузатилган сел оқимлари билан боғлиқ янги видеолар тарқалмоқда.
Айрим жойларда кучли ёғингарчилик оқибатида уйлар ва автомашиналар сув остида қолгани айтилмоқда.
Ҳозирда ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва тезкор хизматлар томонидан қутқарув ҳамда бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

😢3
Олтин қазиб олишда қайси давлатлар етакчи?
Жаҳонда олтин қазиб олиш ҳажми бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди. Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига асосланган рейтингда Хитой биринчи ўринни эгаллади.
Маълум бўлишича, Хитой бир йилда 380 тоннадан ортиқ олтин қазиб олиб, жаҳон бозоридаги улушини 10 фоиздан оширган. Шу билан бирга, мамлакат энг йирик олтин истеъмолчиларидан бири ҳисобланади.
Рейтингда Россия иккинчи, Австралия эса учинчи ўриндан жой олган. Мутахассисларга кўра, Австралиянинг бой минерал захиралари ва ривожланган тоғ-кон саноати юқори натижа қайд этишига хизмат қилмоқда.
Сўнгги йилларда Африка давлатларининг ҳам жаҳон олтин бозоридаги ўрни кучаймоқда. Айниқса, Гана қитъадаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлатга айланган. Шунингдек, Мали ва Жанубий Африка Республикаси ҳам юқори кўрсаткичларни сақлаб қолмоқда.
Экспертлар фикрича, Африкадаги сиёсий хавфлар ва хавфсизлик муаммоларига қарамай, минтақа халқаро тоғ-кон компаниялари учун истиқболли бозор бўлиб қолмоқда.

🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар 1-сонли перинатал маркази атрофидаги вазият кескин тус олмоқда
Фуқаро Нигина Темированинг маълум қилишича, у муассасага қониқарли ҳолатда борган. Бироқ гўдак вафот этган, онанинг ўзи эса шифокорлар хатоси туфайли оғир йирингли асоратлар билан шифохонада қолмоқда.
Effect.uz мавзу юзасидан журналистик суриштирув ишларини давом эттиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фуқаро Нигина Темированинг маълум қилишича, у муассасага қониқарли ҳолатда борган. Бироқ гўдак вафот этган, онанинг ўзи эса шифокорлар хатоси туфайли оғир йирингли асоратлар билан шифохонада қолмоқда.
Effect.uz мавзу юзасидан журналистик суриштирув ишларини давом эттиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🤔2👎1
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги кон фожиаси муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпин номига таъзия йўллаб, қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига сабр-тилак билдирди.
Шунингдек, жароҳат олган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

👍80🔥9🤷♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнги пушаймон: «ALLIANCE MOTORS» иши қандай якунланди?
Тошкентдаги «ALLIANCE MOTORS» МЧЖ билан боғлиқ шов-шувли иш бўйича суд жараёнлари ниҳоясига етди. Бир вақтлар юзлаб фуқароларнинг ишончи ва миллиардлаб маблағлари билан кун тартибига чиққан мазкур можаро кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.
EFFECT.UZ ушбу ишни илк кунлардан кузатиб, жабрланувчиларнинг мурожаатлари, суд жараёнлари ва иш доирасидаги асосий тафсилотларни ёритиб келди.Айниқса, ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сўнгги пушаймон: яшаш учун пул топамиз деб, яшашни унутиб қўйдим» дея сарлавҳа қўйилган видеомурожаат ортидан муҳокамалар янада кучайганди. Энди эса мазкур иш бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🔥3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдан қўшимча автобус қатновлари ташкил этилди
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан йўловчилар оқими кескин ортиши кутилаётгани сабабли Тошкент автовокзалидан 55 та қўшимча автобус қатнови ташкил этилди.
Маълум қилинишича, аҳоли талаби юқори бўлган йўналишларда яна қўшимча рейслар йўлга қўйилиши мумкин.
Шунингдек, байрам кунлари халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида ЙПХ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб боради. Бу эса ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган.

👍3🤷♂1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалигида рақамли янгиликлар тақдим этилди
Ўзбекистон фермерлар кенгашида ўтган тақдимотда фермерлар учун бир нечта янги рақамли лойиҳалар намойиш қилинди. Улар орасида сунъий интеллект асосида ишловчи “FERMER AI” телеграм боти, фермерлар учун мулоқот майдони бўлган “FERMER MINBARI” платформаси ҳамда кооперативлар учун амалий қўлланма китоби бор.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу лойиҳалар фермерлар ишини енгиллаштириш, билим ва тажрибани ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигини замонавийлаштиришга хизмат қилади.

👍4👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Боринглар, мардонавор ўйнанглар, Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилинглар! Ғалаба ва омад ҳамиша ёр бўлсин!” — Президент Шавкат Мирзиёев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍88🔥19🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтганлар хотирасига эҳтиром — инсон қадри ва иймон белгиси
«Қабристонни қачон тозалайсиз?» Бу савол бугун ҳар бир инсон ўзига бериши керак бўлган, виждонни уйғотувчи ва муҳим сўровдир. Зеро, боқий дунёга рихлат қилган аждодларимизни хотирлаш, уларнинг мангу қўним топган масканларини обод сақлаш — барчамизнинг одамийлик ва фарзандлик бурчимиздир.
Худди шу мақсадда Навоий вилояти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев ташаббуси билан тумандаги «Мих Ота» қабристонида кенг кўламли ҳашар ташкил этилди.
Тадбир давомида қабристон атрофи ва ичкариси чиқиндилардан тозаланиб, қаровсиз қолган қабрлар тартибга келтирилди.
Мазкур хайрли ва савобли ишда туманнинг катта-ю кичик барча фуқаролари бир тану бир жон бўлиб, фаол иштирок этдилар. Бу каби тадбирлар халқимизга хос бўлган аҳиллик ва аждодлар хотирасига бўлган юксак эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.

Сиз-чи, сиз ҳам ушбу эзгу амални бажариб, ўтганлар хотирасини шод этишга улгурдингизми?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тилидан "бол томаётган" Қарши шаҳар ҳокими
Яқин кунлар давомида саҳифаларимиз орқали Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Zoom платформаси орқали айтилган ҳақоратли сўзлар акс этган аудиони тақдим этган эдик. Audiода «сан ўласанми, ҳароми» каби қўпол иборалар янграгани жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.
Бизга мурожаат қилган Шавкат Анваров 15 май куни таҳририят билан боғланди. Мурожаатчининг айтишича, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, ҳоким ёрдамчилари йиғилган гуруҳда турли маслаҳатлар, топшириқлар ҳамда Zoom йиғилишлари олдидан огоҳлантиришлар бериб борилар экан.
Хусусан, жорий йилнинг 15 май куни, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, соат 07:30 да Zoom платформаси орқали шаҳар ҳокими раҳбарлигида бюджет тушумлари ҳамда бандлик муносабатлари юзасидан йиғилиш ўтказилиши маълум қилинган.
Шунингдек, кун тартибидаги масалаларга алоқадор маҳалла бешлиги, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарларидан ҳисоботга тайёр ҳолда иштирок этиш сўралган.
Таъкидланишича, мазкур йиғилиш бўлиб ўтган ва йиғилиш давомида шаҳар ҳокими томонидан ҳоким ёрдамчиларига тегишли топшириқлар берилган.
Шу билан бирга, Шавкат Анваров тақдим этган аудиода қуйидаги мазмундаги гаплар янграгани айтилмоқда:
"Битта икктангни айтиб қўяй, Zoomда бошқада, Нурбек Давроновични йиғилишида бошқача ҳаракат қиляпсан. Ўзинг қазиган чуқурга ўзингни тушириб, устингдан кўмиб қўяман. Ўйин қилма, давлат билан ҳам ўйнашма. Терингни шилволаман, давлат билан ўйнашаётганингни".
Айтилишича, ушбу гаплар Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевга тегишли.
Маълумот учун, Нормўмин Холбоев 2019 йилдан буён Қарши шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритиб келмоқда. 2023 йилда у ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратиш ҳақида қарор чиқаргани жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Кейинчалик мазкур қарор ижро этилмасдан, белгиланган тартибда бекор қилинган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли давлат идораларидан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Зеро, давлат раҳбари томонидан «Инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак», дея таъкидланган фикрлар барчамиз учун муҳим мезон бўлиб қолиши лозим.
Нейтрал ёндашадиган бўлсак, маҳалла аҳолисидан солиқ йиғиш ишларига ҳоким ёрдамчилари жалб қилиниши қанчалик тўғри? ва бу уларнинг хизмат вазифасига кирадими?
Саволлар кўп. Аммо ҳозирча уларга аниқ жавоб йўқ.
Азизлар, биз ушбу ҳолатга яна қайтамиз. Эффеcт.узни кузатишда давом этинг.
👉 Тўлиқ видео

👍9😢3👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ёғингарчилик сувларидан тозаланади
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев кучли ёғингарчиликдан кейин сув тўпланган ҳудудларни кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида кўчалардаги муаммолар таҳлил қилиниб, мутасаддиларга дренаж ва сув чиқариш тизимларини таъмирлаш ҳамда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев кучли ёғингарчиликдан кейин сув тўпланган ҳудудларни кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида кўчалардаги муаммолар таҳлил қилиниб, мутасаддиларга дренаж ва сув чиқариш тизимларини таъмирлаш ҳамда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷♂1
Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони қарийб 20 мингтага етди
2026 йил 1 май ҳолатига кўра, мамлакатда чет эл инвестицияси иштирокида 19 490 та корхона фаолият олиб бормоқда.
Расмий маълумотларга кўра: — 4 427 таси қўшма корхона, — 15 063 таси тўлиқ хорижий капитал асосида ташкил этилган.
Кейинги беш йилда бундай корхоналар сони сезиларли ошган. Айниқса, тўлиқ хорижий корхоналар улуши 61,3 фоиздан 77,3 фоизгача кўтарилгани қайд этилди.
Хорижий корхоналар сони бўйича давлатлар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда — 5 615 та корхона.
ТОП-10: Хитой — 5 615 та
Россия — 3 308 та
Туркия — 2 216 та
Қозоғистон — 1 259 та
Жанубий Корея — 721 та
Афғонистон — 656 та
Озарбайжон — 452 та
Тожикистон — 437 та
БАА — 427 та
Ҳиндистон — 405 та
Мутахассислар фикрича, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сонининг ўсиши инвестицион муҳит фаоллашаётганини кўрсатади.

🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Жар” спорт мажмуасида Ички ишлар вазирининг фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.
Қабулда республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган фуқаролар ўз мурожаатлари, таклиф ва муаммолари билан иштирок этмоқда.
Тадбир давомида аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ўрганиш ва уларга ечим топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

👍4