EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бош вазир Абдулла Арипов бугун 65 ёшни қарши олди

10 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдулла Арипов бугун 65 ёшни қарши олди.

Абдулла Ниғматович 1961 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. У узоқ йиллар алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек давлат бошқарувида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2016 йил 14 декабрдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири сифатида ишлаб келмоқда.

Шу муносабат билан Абдулла Ариповга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва масъулиятли фаолиятида омад тилаймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qurbon hayiti munosabati bilan qo‘shimcha reyslar yo‘lga qo‘yildi

Qurbon hayiti arafasida Toshkentdan hududlarga 28 ta qo‘shimcha aviareys va 55 ta avtobus qatnovi tashkil etildi.

25–31 may kunlari Uzbekistan Airways, Silk Avia va Centrum Air aviakompaniyalari tomonidan Buxoro, Termiz, Urganch va Nukus yo‘nalishlarida qo‘shimcha reyslar amalga oshiriladi.

Shuningdek, Toshkentdan Sirdaryo orqali voha viloyatlariga qatnovchi avtobuslar soni ham ko‘paytirildi.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Uzbekistan Airways ЖЧ–2026 учун махсус самолётни намойиш қилди

Uzbekistan Airways Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки муносабати билан махсус дизайнга эга Boeing 787 Dreamliner самолётини тақдим этди.

Маълум қилинишича, миллий жамоа АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган тарихий мундиалга айнан ушбу лайнерда йўл олади.

Шунингдек, авиакомпания “Go Uzbekistan” шиори остида айрим рейслар учун махсус брендланган маҳсулотлар ҳам тайёрлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазир аҳоли муаммоларини тингламоқда: ИИВнинг навбатдаги оммавий қабули бошланди

​Бугун, 24 май — ойнинг сўнгги якшанбаси. Анъанага мувофиқ, ички ишлар вазирининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ИИВга қарашли "Жар" спорт мажмуасида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган фуқаролар жам бўлишган. Мурожаатларни тинглаш ва уларга қонуний ечим топиш учун барча зарур шароитлар яратилган.

​Ҳозирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти фуқаролари қабул қилинмоқда. Соат 16:00 дан 20:00 га қадар эса вилоятлардаги фуқаролар мурожаатлари видеоконференц-алоқа орқали қабул қилинади.

​Қабул давомида вазирликнинг масъул ходимлари ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, муаммоларни жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Покистонда поезд портлади – камида 16 киши ҳалок бўлган

Покистоннинг жанубида жойлашган Кветта шаҳрида темир йўлда юз берган портлаш оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам жароҳат олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш Чаман–Патак ҳудуди яқинида, йўловчи поезди ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида темир йўл атрофида тўхтаб турган айрим автомобилларга ҳам зарар етган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Наманган Гиннес рекордлар китобига киритилди

Наманган вилоятида ўтаётган Халқаро гуллар фестивали доирасида жами 150 миллион туп гул кўчати экилиб, янги рекорд қайд этилди.

Натижада вилоят “Жамоавий тарзда бир ой ичида энг кўп гул экиш” йўналиши бўйича Гиннес рекордлар китобига расман киритилди.

Махсус сертификат Гиннес рекордлари вакили Шейда Субаси томонидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга топширилди.

Айни пайтда фестиваль доирасида минглаб сайёҳлар ва меҳмонлар Наманганга ташриф буюрмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1🤔1
Эртага хизмат машинасида ишга борганлар жазоланиши мумкин

25 май куни давлат ташкилотлари ходимларининг хизмат автотранспортларидан фойдаланиши тақиқланади.

Маълум қилинишича, “Автомобилсиз кун” акцияси доирасида хизмат машинасида ҳаракатланган давлат ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларини бузган деб топилиши ва интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ушбу тартиб “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий этилган бўлиб, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари “Автомобилсиз кун” сифатида ўтказилади.

Ташаббуснинг асосий мақсади — ҳаво ифлосланишини камайтириш, экологик маданиятни ошириш ва жамоат транспортидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷‍♂2🤔2
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилмоқда

Таиланд ҳукумати чет элликлар учун кириш тартибига ўзгартиш киритди. 2026 йил 15 июлдан бошлаб 93 та давлат фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар учун амал қилиб келган 60 кунлик визасиз режим бекор қилинади.

Энди Таиландга саёҳат қилиш учун электрон виза (e-Visa)ни олдиндан расмийлаштириш талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайр мактабим...

Бугун, 25 май - Сўнгги қўнғироқ!

Равшан Собиров ва “Сетора” гуруҳининг ушбу қўшиғини эшитган ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида беғубор мактаб йиллари гавдаланади...

Синфдошлар, устозлар, қўнғироқ садоси ва унутилмас хотиралар...

Мактаб даври — инсон ҳаётидаги энг ширин фасллардан бири.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram