EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Smart House: 5 йиллик муаммолар, юзлаб мурожаатлар ва судгача етиб келган можаро

Effect.uz саҳифаларида бир неча йилдан буён Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Smart House қурилиш лойиҳаси бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ёритиб келинмоқда. Йиллар давомида айтилган муаммолар, берилган ваъдалар ва ҳануз жавобсиз қолаётган саволлар бугун ҳам долзарблигича қолмоқда.

Аввалроқ таҳририятимизга келиб тушган мурожаатларда мазкур лойиҳа дастлаб 9 қаватли режалаштирилгани, кейинчалик эса 7 қаватга туширилгани айтилган эди. Фуқаролар айнан нима сабабдан бундай ўзгариш бўлгани ҳақида аниқ ва асосли жавоб ололмаганини билдирган.

Шунингдек, бу масала Олмазор тумани ҳокимлиги назоратида экани, фуқароларга муаммо индивидуал тартибда ҳал этилиши бўйича ваъдалар берилгани айтилган. Аммо орадан йиллар ўтган бўлса-да, кўплаб мурожаатлар ҳануз ўз ечимини топмаган.

Effect.uz ушбу мавзуну кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Контракт тўлови муддати 10 июнгача узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, абитуриентлар, ота-оналар ҳамда олий таълим муассасалари мурожаатлари инобатга олиниб, тўлов-контрактни амалга ошириш муддати узайтирилди.

Эндиликда қуйидаги тоифадаги талабалар контракт тўловларини 2026 йил 10 июнгача амалга ошириши мумкин:

• бакалавриат ва магистратура босқичида ўқиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар;
• ўқиши кўчирилган, қайта тикланган ёки кўчириб тикланган талабалар.
Улар белгиланган муддатга қадар бир йиллик контракт суммасининг 100 фоизини тўлаб, талабаликни расмийлаштириши мумкин.

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, 2-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун контракт тўлови муддати ОТМ раҳбари қарори билан қўшимча равишда узайтирилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
31 майгача олдиндан тўлов қилганлар учун газ ва электр тарифлари яна 2 ой ошмайди

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилади. Бироқ аҳоли учун амалдаги тарифларда яна икки ой тўлов қилиш имконияти сақланиб қолади.

Маълум қилинишича, жисмоний шахслар 31 майга қадар ҳисобини олдиндан тўлдирса, 2026 йил 1 августгача эски тарифлар асосида тўлов қилиш имконига эга бўлади.

Яъни, май ойи якунига қадар амалга оширилган олдиндан тўловлар янги нархлар кучга кирганидан кейин ҳам икки ой давомида амалдаги тарифлардан фойдаланиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал эълон қилган материалимиз юзасидан расмий изоҳ берилди.

Қўштепа тумани Пахтакор МФЙ ҳудудида жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича ўз саҳифаларимизда жойлаштирган материалимиздан сўнг вилоят ва туман мутасаддилари томонидан ҳолат ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.

Унда айтилишича, мурожаатда тилга олинган бир ўринда ётган болалар опа-ука бўлиб, уларнинг бир муддат бирга ётгани онасининг розилиги ва ўзаро ўрганиб қолгани билан изоҳланган. Шунингдек, болалар ухлаб қолгач, алоҳида ўринларга жойлаштирилгани қайд этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ–Эрон музокараси якуний босқичда

АҚШ ва Эрон тахминан 95 фоизга якунланган доиравий келишув бўйича келишувга эришгани хабар қилинди. Бу ҳақда Fox News телеканали манбаларга таяниб маълум қилди.

Манбаларга кўра, Теҳрон томони “рамкавий келишув”га асосан рози бўлган, бироқ айрим бандлар бўйича музокаралар давом этмоқда.

АҚШ расмийсига кўра, ядровий масала ва Ҳормуз бўғози бўйича асосий келишувларга эришилган, ҳозир эса ҳужжат матни устида ишланмоқда. Шунингдек, келишув яқин кунларда имзоланиши кутилмаяпти.

АҚШ президенти Дональд Трамп томонларга ҳужжатни якунлаш учун 57 кун муҳлат бериши мумкин. Агар келишувга эришилмаса, АҚШ Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта кўриб чиқиши эҳтимоли ҳам мавжуд
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таиланд 60 кунлик визасиз режимни қисқартирмоқда

Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун амал қилган 60 кунлик визасиз кириш тартибини қайта кўриб чиқмоқда. Энди мамлакатга саёҳат қилиш учун онлайн E-Visa расмийлаштириш талаб этилади.

Аризалар Таиланднинг расмий электрон виза платформаси —
thaievisa.go.th орқали қабул қилинади.Маълумотларга кўра, қарор визасиз режимдан ноқонуний фаолият, ортиқча қолиб кетиш ва яширин меҳнат миграцияси ҳолатлари кўпайгани билан боғлиқ.

Ҳозирча гап визасиз режимнинг тўлиқ бекор қилиниши эмас, балки унинг муддатини қисқартириш ҳақида кетмоқда. Манбаларга кўра, визасиз қолиш муддати 30 кунга туширилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Қурбон ҳайити куни Тошкентда метро ва автобуслар эрталаб соат 4:00 дан ҳаракатланади

Қурбон ҳайити муносабати билан 27 май куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти одатдагидан эртароқ иш бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, метро ва автобус йўналишлари тонгги соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатади. Бу қарор ҳайит намозига борадиган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Шунингдек, тирбандликларни камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун аҳолига шахсий автомашина ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилди.

Аввалроқ Қурбон ҳайити арафасида Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилиши маълум қилинган эди. 25–31 май кунлари Uzbekistan Airways, Silk Avia ва Centrum Air томонидан Бухоро, Термиз, Урганч ҳамда Нукус йўналишларига 28 та қўшимча рейс амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу рейслар орқали қарийб 9 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Докторантлар стипендияси оширилади, илмий соҳада бюрократия қисқаради

Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар билан танишди.

Янги ўзгаришларга кўра:
• сунъий интеллект, яшил энергия, тиббиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади;
• диссертация ҳимояси жараёнлари рақамлаштирилиб, ортиқча қоғозбозлик 50 фоизга қисқаради;
• ОАК фаолияти Фанлар академияси тизимига ўтказилади;
• “Амалий докторантура” ва “Лойиҳа доирасида илмий даража” дастурлари жорий этилади;
• хориждаги ватандош олимлар иштирокида Илм-фан маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.

Президент мутасаддиларга таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥18
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

🟠Тошкент ш.                     05:10
🟢Тошкент в.                      05:10
🟢Андижон                          05:05
🟠Наманган                         05:05
🟢Фарғона                           05:05
🟠Сирдарё                            05:20
🟢Жиззах                             05:20
🟠Самарқанд                       05:30
🟢Сурхондарё                    05:30
🟠Қашқадарё                      05:35
🟢Навоий                             05:35
🟠Бухоро                               05:35
🟢Хоразм                              05:50
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:55

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Россияда мигрантлар учун давлат божлари кескин оширилиши мумкин

Россия Давлат думаси келаси ҳафта чет эл фуқаролари учун давлат божларини бир неча баробар оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини кўриб чиқади.

Дума спикери Вячеслав Володин маълум қилишича, Россия фуқаролигини олиш учун тўлов 4 200 рублдан 50 минг рублгача оширилиши режалаштирилмоқда. Бу амалда 12 баравар қимматлашувни англатади.

Шунингдек:
— вақтинча яшаш учун рухсатнома тўлови 1 920 рублдан 15 минг рублгача;
— яшаш гувоҳномаси учун бож 6 минг рублдан 30 минг рублгача оширилиши мумкин.

Бундан ташқари, хорижий ишчиларни жалб қилишга рухсатнома бериш учун ҳам ҳар бир мутахассис ҳисобидан 15 минг рубллик бож жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Россия парламенти ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ўзгаришлар федерал бюджетга йилига қўшимча 15 миллиард рубл тушум келтириши мумкин.

Володиннинг таъкидлашича, янги чоралар миграция соҳасида “тартиб ўрнатиш”га хизмат қилади. Шу билан бирга, у чет элликлар Россияда яшаш учун тил билиши, қонунларга риоя қилиши ҳамда мамлакат тарихи ва маданиятини ҳурмат қилиши лозимлигини эслатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга йўл олди

Тарихий мундиал олдидан вакилларимиз масъулиятли сафарни бошлади. Энди бутун халқимиз миллий жамоамизни қўллаб-қувватлайди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Аҳмадбек Юсупов ОАК раислигидан кетди

Ҳукумат қарори билан Аҳмадбек Таджиевич Юсупов Олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан озод этилди.

У 11 йилдан бери (2015 йилдан) ушбу лавозимни эгаллаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“GLAMUR GOLD” МОЖАРОСИ: ЭНДИ СЎЗ СУДНИКИ
“Glamur Gold” компанияси масъулларига нисбатан бир қатор оғир жиноят моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинмоқда.

Уларга нисбатан: — ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш,
— фирибгарлик,
— ваколатни суиистеъмол қилиш,
— ҳужжат ва муҳрларни қалбакилаштириш каби моддалар бўйича айбловлар илгари сурилган.

Маълумотларга кўра, мазкур иш жорий йилнинг 26 май куни соат 10:00 да Юнусобод туман жиноят ишлари бўйича судида судья Санжар Қучқаров раислигида кўриб чиқилади.
⚖️ Суд жараёни жамоатчилик диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​«Ўқитувчилар Президент ҳимоясида»: Ўқувчилар билан можарога киришган педагог айбсиз деб топилди

Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро юзасидан жиноий иш тугатилди.

Текширувда аниқланишича, информатика ўқитувчиси дарс жараёни ва ўз шаънини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилган. Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсга халақит бергани ва ҳурматсизлик қилгани қайд этилди.

Фарзанд тарбиясидаги камчиликлар учун айрим ота-оналарга нисбатан чора кўрилиши мумкин.

ИИВ биринчи ўринбосари Рустам Жўраев ўқитувчилар Президент ҳимоясида эканини таъкидлади. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султанходжаев эса ўқитувчиларга нисбатан ҳақорат ва тажовуз жазосиз қолмаслигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥3🤔2
Фарғонада яширин алкоголь цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқарога 300 дона қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини 5,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда А.Х.га қўлбола алкоголь маҳсулотларини фуқаролар М.Х. ва Ю.Э. етказиб турганликлари аниқланиб, Ю.Э.нинг Данғара тумани, “Аравон” МФЙ ҳудудидаги хонадонидаги яширин цехдан 24 932 дона қопқоқ, 18 402 дона этикеткалар, 4 270 дона пластик пакетлар, 1 590 дона бўш шиша идишлар, 957 дона QR кодлар, 800 дона қалбаки акциз маркалар, 627 дона алкоголь маҳсулотлари, 440 литр спирт ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити намози сабаб Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Байрам куни масжидлар атрофидаги қатор кўчаларда соат 00:00 дан 08:00 гача транспорт ҳаракати чекланади.

Ёпиладиган кўчалар рўйхати видеода маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити арафасида Президент туҳфаси: Минглаб беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек:
— 2,3 минг нафар беморда юқори технологик операциялар амалга оширилади;
— 350 нафар юртдошимизда буйрак ва жигар трансплантацияси ўтказилади.

Қайд этилишича, тиббий текширув ва даволаш билан боғлиқ харажатлар давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥32😢1
Фейк «пенсияга қўшимча тўловлар»: фуқаролар огоҳлантирилди

Ижтимоий тармоқларда гўёки пенсияга «қўшимча маблағ» ажратилаётгани ҳақидаги сохта хабарлар тарқалмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай хабарларда фирибгарлар одамларда «шошилинчлик» ҳиссини уйғотиб, уларни шубҳали ҳаволаларга ўтишга ундайди.

Натижада:
— шахсий маълумотлар;
— банк картаси реквизитлари;
— аккаунтларга кириш ҳуқуқи ўғирланиши мумкин.

Фирибгарликдан ҳимояланиш учун:
🟣 маълумотларни фақат расмий манбалар орқали текширинг;
🟣 шубҳали Telegram-каналлар ва ҳаволаларга ўтманг;
🟣 номаълум сайтларга шахсий ёки банк маълумотларини киритманг;
🟣 «шошилинч тўлов» ва вақт чеклови каби босимларга алданманг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1
Қурбон ҳайити кунлари Ўзбекистонда меҳмонхоналар 20%гача чегирма тақдим этади

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда ички туризмни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. 27–31 май кунлари мамлакат бўйлаб меҳмонхоналар фуқаролар учун нархларни пасайтиради.
Айрим жойларда чегирмалар 20%гача етиши мумкин.

Шунингдек, ушбу кунларда ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда болалар учун айрим пуллик зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга кириш бепул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Тошкентда чанг бўрони кузатилмоқда

Айрим ҳудудларда кучли шамол ва чанғ-тўзон кузатилмоқда. Аҳолига эҳтиёт чораларига амал қилиш тавсия этилди.

Хавфсизлик учун:
• дарахтлар,
• қурилиш объектлари,
• беқарор конструкциялар,
• реклама баннерлари яқинида турмаслик;
шунингдек, автомобилларни дарахт, устун ва реклама қурилмалари ёнида қолдирмаслик сўралмоқда. Кучли шамол оқибатида улар қулаши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2