EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кичик бизнес учун янги енгилликлар: солиқ ва текширувлар бўйича қатор ўзгаришлар

Президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган таклифларни маъқуллади.

Асосий ўзгаришлар:
— 2026 йил 1 июндан кичик бизнеснинг умумий солиқ режимига ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача оширилади.

— Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун 6 фоизли соддалаштирилган ҚҚС тизими жорий этилади. Бунда тадбиркорлар фойда солиғидан озод қилинади ёки амалдаги тартибда ишлашни танлаши мумкин.

— Паст хавфли тадбиркорлар учун ҚҚСнинг салбий фарқи автоматик қайтарилади, ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

— Солиқ хавфи 500 миллион сўмгача бўлган ҳолатларда солиқ аудити, 100 миллион сўмгача бўлганда эса сайёр текширув ўтказилмайди.

— Умумий овқатланиш ва меҳмонхона соҳасида алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини нақд пулда сотишга рухсат бериш, айрим ходимларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарийб 2500 турдаги дори воситалари нархи пасайтирилади

Аввалроқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб қарийб 2000 турдаги рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун нархлар қайта шакллантирилган эди. Натижада айрим дори воситалари дорихоналарда анча арзон нархларда сотила бошлаган.

Энди мазкур жараённинг навбатдаги босқичи амалга оширилмоқда. 1 июлдан бошлаб яна қарийб 2500 турдаги рецепт асосида бериладиган дори воситалари нархи пасайтирилади.

Бу эса аҳоли учун қуйидаги қулайликларни яратади:
➡️ дори воситаларининг янада ҳамёнбоп бўлиши;
➡️ тасдиқланган нархлар асосида харид қилиш имконияти;
➡️ сунъий нарх оширилишининг олдини олиш.

Шунингдек, фуқаролар PharmUz мобил иловаси орқали:
✅ дори воситаларининг тасдиқланган нархларини текшириши;
✅ қиммат нархда сотилиш ҳолатлари бўйича мурожаат қолдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥16🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Зарядка"даги электромобиль ёниб кетди

​Сурхондарё вилояти Денов туманида электромобиль билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса қайд этилди. Гап шундаки, электр қувватлаш ускунасига улаб қўйилган "Leapmotor" автомобилида тўсатдан ёнғин чиққан.

​Қисқа фурсат ичида аланга кучайиб, машинанинг техник қисми ва салони ёниб кетган. 

Ҳозирда ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда. Жабрланганлар бор йўқлиги ҳақида эса расмий хабар берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
Ўзбекистонда 5 та янги сел-сув омбори қурилади

Бу ҳақда Президент томонидан 25 май куни имзоланган 201-сонли қарорда белгиланган.

Унга кўра, мамлакатда жами 5 та сел-сув омбори барпо этилади. Уларнинг:
➡️ 3 таси — Самарқанд вилоятида;
➡️ 1 таси — Жиззах вилоятида;
➡️ 1 таси — Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, қарорда Тошкент ва Самарқанд вилоятларида катта ер майдонларини ўзлаштириш, минглаб гектар ҳудудларда сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатни яхшилаш вазифалари ҳам белгиланган.

Илмий ишланмалар ва мутахассислар тавсиялари асосида республика бўйлаб қарийб 60 та ҳудудда кичик сув тўплаш ҳавзаларини қуриш режалаштирилмоқда.

Лойиҳалар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сел хавфини камайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайитида йўлларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Қурбон ҳайити муносабати билан магистраль йўлларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙҲХХ томонидан кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар амалга оширилди.

Байрамни яқинлари даврасида нишонлаш учун пойтахтдан ҳудудларга йўл олган фуқароларнинг хавфсиз етиб боришини таъминлаш ҳамда ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида:
➡️ халқаро аҳамиятга эга йўллардаги бир томонлама ҳаракат ташкил этилган 8 та йўл участкасида таъмирлаш ишлари вақтинча тўхтатилди;
➡️ мавжуд 65 та автобус рейсига қўшимча равишда яна 67 та рейс йўлга қўйилди ва 18 та автобус захирага тайёрланди;
➡️ 372 нафар ЙҲХХ ходими ҳудудларни боғловчи автомобиль йўлларида кучайтирилган тартибда хизматга жалб этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизматига янги раҳбар тайинланди

Турсунпўлат Умарович Ахтамов Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали директори этиб тайинланди.

Т. Ахтамов 2008 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. У мазкур тайинловга қадар тизимнинг Бухоро вилояти филиалига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бугун Тошкент вилояти филиалида янги раҳбарни жамоага таништириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Марказ раҳбарияти иштирок этиб, ҳудудда тез тиббий ёрдам хизматини янада ривожлантириш бўйича галдаги вазифаларни белгилаб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🤔1
🇺🇿EFFECT.UZ жамоаси барча юртдошларимизни муборак Қурбон Ҳайити билан самимий табриклайди!

Ушбу улуғ ва файзли айём хонадонларимизга тинчлик-хотиржамлик, меҳр-оқибат ва барака олиб кирсин. Яқинлар билан бирга ўтаётган ҳар бир шукронали лаҳза қалбларингизга нур ва қувонч бағишласин.

Байрам кунлари дастурхонларингиз тўкин, хонадонларингиз файзли, қалбларингиз эса доимо меҳр ва илиқликка тўла бўлишини тилаймиз!

Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

🇷🇺 Команда EFFECT.UZ искренне поздравляет всех соотечественников с праздником Курбан Хайит!

Пусть этот светлый и благословенный праздник принесёт в каждый дом мир, добро и благополучие. Пусть каждая минута, проведённая рядом с близкими людьми, наполнит ваши сердца теплом, радостью и светом.

Желаем вашим семьям счастья и уюта, вашим столам — изобилия, а вашим сердцам — душевного спокойствия и добра!

С праздником Курбан Хайит!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табригини йўллади

Давлат раҳбари ўз табригида Қурбон ҳайити тинчлик, меҳр-оқибат ва саховат байрами эканини таъкидлаб, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла ва хонадонларни обод қилишга қаратилган ишлар ушбу улуғ айёмнинг эзгу ғоялари билан ҳамоҳанг эканини қайд этди.

Шунингдек, кейинги йилларда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Бурҳониддин Марғиноний мажмуаси каби йирик маърифий обидалар барпо этилгани таъкидланди.
Маълум қилинишича, бу йил илк бор “Президент ҳожилари” дастури жорий этилиб, 100 нафар юртдош ҳаж сафарига юборилди.

Табрик сўнгида давлат раҳбари барча ватандошларни Қурбон ҳайити билан қутлаб, юртимизга тинчлик, фаровонлик ва барака тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥15
Газ ва электр учун олдиндан тўлов қилганлар 2 ой давомида эски тарифда тўлайди

2026 йил 1 июндан Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ тарифлари оширилади. Бироқ амалдаги қоидаларга кўра, аҳоли газ ва электр учун олдиндан тўлов қилса, 2 ой давомида эски тарифлар сақланиб қолади.

🔹 Агар 1 июнгача тўлов амалга оширилса, 1 августгача эски нархлар амал қилади.

🔹 Бу имтиёз фақат ижтимоий меъёр доирасидаги ҳажмларга татбиқ этилади: — 100 куб метр газ; — 200 кВт/соат электр энергияси.

Белгиланган лимитдан ортиқ сарфланган қисми учун эса янги тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

1 июндан электр энергияси тарифлари:
Аҳоли учун: — 200 кВт/соатгача — 650 сўм; — 201–500 кВт/соат — 900 сўм; — 501–1000 кВт/соат — 1 100 сўм.

Электр плитали кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар учун: — 200 кВт/соатгача — 325 сўм; — 201–500 кВт/соат — 450 сўм; — 501–1000 кВт/соат — 550 сўм.

Табиий газ: — аҳоли учун ижтимоий меъёр доирасида 1 куб метр — 1 100 сўм; — умумий тариф — 2 000 сўм; — АГТКШлар учун — 2 750 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Ўзбекистон энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган давлатлар маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ушбу даврда мамлакатимиз экспортида энг юқори улушга эга бўлган ТОП–10 давлат қуйидагича:

Россия — 1,1 млрд доллар
Хитой — 641,7 млн доллар
Афғонистон — 443,6 млн доллар
Франция — 405,9 млн доллар
Қозоғистон — 282,8 млн доллар
Туркия — 231,6 млн доллар
БАА — 172,3 млн доллар
Қирғизистон — 169,9 млн доллар
Тожикистон — 140,8 млн доллар
Гонконг — 127,1 млн доллар

Экспорт географиясининг кенгайиши Ўзбекистон маҳсулотларига халқаро бозорда талаб ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2
Маккада ҳаво ҳарорати 45°C га етди: ҳаж зиёратчиларига тиббий ёрдам дронлар орқали етказилмоқда

Саудия Арабистонида ҳаж мавсуми давомида кузатилаётган кучли иссиқ сабабли тиббий хизматларда замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда.

Маълум қилинишича, Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати 45°C даражагача кўтарилгани ортидан ҳаж зиёратчиларига тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун дронлар жалб этилган.

Ушбу дронлар орқали дори-дармонлар, биринчи тиббий ёрдам воситалари ва зарур тиббий жиҳозлар одамлар гавжум ҳудудларга қисқа вақт ичида етказиб берилмоқда. Бу эса фавқулодда ҳолатларда тезкорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1😢1
Ўзбекистонда 150 км/соат тезликка рухсат бериладиган замонавий автомагистрал қурилади

“Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобил йўли орқали ҳайдовчилар соатига 150 км тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Янги автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этиб, у Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини ўзаро боғлайди.

🔹 Йўл I-а тоифада қурилади
🔹 Ҳар икки томонда 3 тадан ҳаракат тасмаси бўлади
🔹 Цемент-бетон қопламадан фойдаланилади
🔹 Интеллектуал транспорт тизими жорий этилади

Лойиҳа доирасида: — 91 та кўприк
— 60 та туннелли ўтиш жойи
— 16 та йўл ўтказгич
— 12 та транспорт ечими
— 258 та дренаж иншооти қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, йўл бўйида терминаллар, сервис инфратузилмаси ва вазн назорати тизими ҳам ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Ўзбекистон ярим йиллик танаффусдан сўнг олтин экспортни қайта тиклади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки 4 ойида 1,5 миллиард долларлик номонетар олтин экспорт қилди. Экспортнинг асосий қисми апрель ойига тўғри келган.

Маълумотларга кўра, мамлакат 2025 йил сентябридан кейин олтин экспортни деярли тўхтатган эди. Бу даврда Марказий банк қимматбаҳо металлни фаол равишда захирага йиғиб, дунёдаги энг йирик олтин харидорларидан бирига айланган.

Йилига қарийб 130 тонна олтин қазиб оладиган Ўзбекистон учун олтин экспорти иқтисодиёт, бюджет тушумлари ва валюта захиралари учун муҳим манба ҳисобланади.

Мутахассислар фикрича, экспортни вақтинча тўхтатиш юқори нархлар шароитида стратегик жиҳатдан фойдали қарор бўлган. Экспорт қайта тиклангач, мамлакат 1,5 миллиард долларлик даромадга эришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥1