EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида ҳамкорликнинг 5 та устувор йўналишини маълум қилди

Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини санаб ўтди.

Давлат раҳбари савдода ягона рақамли макон яратиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, “яшил” трансформация дастурини қабул қилиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида электрон хизматларни интеграция қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Президент туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” ташаббусини илгари суриб, ЕОИИ давлатларини мазкур лойиҳада фаол иштирок этишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥9🤔1
АҚШда Трамп тасвири туширилган 250 долларлик банкнота чиқарилиши мумкин

АҚШда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан амалдаги президент Donald Trump тасвири туширилган 250 долларлик янги банкнота чиқариш ғояси муҳокама қилинмоқда.

Маълум қилинишича, агар ташаббус амалга ошса, сўнгги 160 йил ичида илк бор тирик инсон сурати АҚШ миллий валютасида акс этади.

The Washington Post маълумотига кўра, Ғазначилик департаменти амалдорлари янги купюра дизайнини ишлаб чиқиш бўйича босма идорасига босим ўтказмоқда. Аммо амалдаги қонунчиликка кўра, банкнотларда фақат вафот этган шахслар тасвири бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай банкнота чиқариш учун ҳуқуқий экспертиза, хавфсизлик текширувлари ва техник жараёнлар сабаб бир неча йил талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔1
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади

Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим Жомарт Тўқаев ҳузурида инвестиция ва савдо соҳаларидаги келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси — «йўл харитаси» имзоланди.

Ҳужжатда автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Маълум қилинишича, мазкур келишувлар икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувлари якуни бўйича эришилган келишувларни амалий босқичга олиб чиқишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданият ва санъат вакилларига давлат мукофотлари топширилди

29 май куни Сенатда бўлиб ўтган тантанали маросимда маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларига “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари топширилди.

Тақдирланганлар орасида халқ севган санъаткорлар, шоирлар, бастакорлар, театр ва кино вакиллари бор. Фармонга кўра уларнинг 52 нафари “Шуҳрат” медали, 44 нафари “Дўстлик” ордени ва 24 нафари “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда бошқа турли мукофотлар билан тақдирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍87🔥11👎5🤔1
194 нафар болага тиббий ёрдам кўрсатилди, 40 тасида мураккаб жарроҳлик ўтказилди

Президент қарори асосида аҳолига тиббий кўмак ва хайрия тадбирларини ташкил этиш доирасида юзлаб беморлар шифохоналарга жойлаштирилиб, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълум қилинишича, 194 нафар бола тиббиёт муассасаларига ётқизилган бўлиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологияли ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилган.

Шунингдек, онкологик ва гематологик касалликларга чалинган 112 нафар бемордан 5 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Бундан ташқари, 14 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилган.

Мутахассислар бу каби тадбирлар аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍107🔥13🤔1
Жиззах ва Фарғонада пора билан боғлиқ ҳолатларда икки мансабдор ушланди

Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки нафар мансабдор шахс пора олишда гумон қилиниб қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ходими тадбиркорга 45 сотих ер майдони ажратиб бериш ҳамда танишини ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У мазкур хизматлар эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

Тергов жараёнида ушбу шахс аввал ҳам шу масала юзасидан тадбиркордан 3,5 миллион сўм олгани аниқланган.

Фарғона вилоятида эса тижорат банкларидан бири раҳбари тадбиркорга 2,5 миллиард сўмлик кредит ажратиб бериш эвазига 125 миллион сўм талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у келишилган маблағнинг бир қисми — 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Францияда аномал иссиқ қурбонлари сони ортиб бормоқда

Европанинг қатор давлатларида кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво инсонлар ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Францияда рекорд даражадаги ҳарорат оқибатида камида 7 нафар киши ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, қурбонларнинг 5 нафари сувда чўкиб кетган бўлса, яна 2 нафари очиқ ҳавода ўтказилган спорт тадбирлари вақтида вафот этган.

Шунингдек, иссиқ ҳаво таъсирида 16 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Уларнинг 10 нафарининг аҳволи оғир экани билдирилган.

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +37 даражадан ошиб кетиб, май ойи учун тарихий рекордлар қайд этилган. Иссиқ тўлқини Франция билан бир қаторда Буюк Британия, Испания ва Италияда ҳам кузатилмоқда.

Туркманистоннинг Эсенгули метеостанциясида 29 май куни ҳаво ҳарорати +45,8 даражага етган. Қозоғистонда эса йилнинг энг иссиқ куни қайд этилган.

Мутахассислар бу ҳолатни глобал иқлим ўзгаришининг навбатдаги жиддий белгиларидан бири сифатида баҳоламоқда. Жаҳон метеорология ташкилоти прогнозларига кўра, 2026–2030 йиллар давомида Ер юзида ўртача ҳарорат рекорд даражаларга чиқиши мумкин.

Олимлар 2027 йил инсоният кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли юқори эканини таъкидламоқда. Ҳисоботда глобал ҳароратнинг саноатлашувдан олдинги даврга нисбатан 1,5 даража цельсийдан юқори бўлиши эҳтимоли 75 фоизга баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эффект уз таҳририятига Самарқанд вилоятидан кадастр масаласи билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат келиб тушган.

Журналистларимиз ушбу масала юзасидан журналистик суриштирув ўтказиш мақсадида воқеа жойига етиб боришди.

Эсингизда бўлса, бундан бир неча кун олдин айнан шу муаммони Effect.uz’нинг ижтимоий тармоқларида видео эълон қилган эдик.
Шу сабабли журналистларимиз мурожаатчилар билан бирга борган биринчи манзил — Самарқанд вилояти кадастр агентлиги бўлди.

Effect.uz раҳбари Акмал Эшонов Самарқанд вилояти кадастр агентлиги раҳбарининг эшигини очган пайтда эшик ёпиқ эканига гувоҳ бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таҳририят журналистлари кадастр агентлигига айнан журналистик суриштирув олиб бориш мақсадида борган вақтда идорада бирорта ҳам масъул ёки ваколатли ходимни топа олмади.

Худдики бу ҳолат олдиндан келишилгандек таассурот қолдирди — на журналистларнинг саволларига жавоб берадиган ходим бор, на раҳбар жойида.

Бу сўзлар асоссиз иддао ёки туҳмат эмас. Чунки Effect.uz раҳбари ҳамда журналистлари томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида аниқ саволларга жавоб бериш у ёқда турсин, жавоб беришга ваколатли шахсларнинг ўзи ҳам жойида йўқлиги кузатилди.

Бундан ташқари, раҳбар қабули эшигини очган пайтимизда унинг ёпиқ эканига бевосита гувоҳ бўлдик.

Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси касаба уюшмаси раиси Азамат Нишонов билан учрашувда журналистимиз Акмалхон Эшоновнинг эътиборини тортган бир жиҳат бор.

Гап шундаки, Азамат Нишонов бир вақтнинг ўзида ҳам Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси касаба уюшмаси раиси, ҳам ахборот хизматида жамоатчилик ишлари бўйича фаолият юритар экан.

Бир шахснинг бир вақтнинг ўзида ҳам касаба уюшмаси раиси, ҳам ташкилот ахборот хизматида ишлаши — қанчалик тўғри?

Касаба уюшмаси ходимлар манфаатини ҳимоя қилиши керак бўлса, ахборот хизмати одатда раҳбарият позициясини илгари суради.

Бундай шароитда холислик ва мустақиллик ҳақида гапириш жуда қийин.

Таҳририятимиз вакиллари эса кадастр масалалари бўйича на раҳбарни, на ўринбосарни ва на соҳа бўйича бирон масъул шахсни топа олди.

Агар ҳолат бундай бўладиган бўлса, келган фуқароларнинг мурожаатини ким ўрганади? — бу ҳақда гапирмасак ҳам бўлади.

Effect.uz журналистик суриштирув ўтказишни давом этади

Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ота фарзандини жавобгарликдан қутқариш учун 9 минг доллар таклиф қилди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида пора бериш билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Маълум қилинишича, бир шахс ўз фарзандига нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслигига эришиш мақсадида ички ишлар органи ходимига 9 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Тезкор тадбир давомида у мазкур маблағни бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2🤔1
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ импорти кескин ошди

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Россиядан Ўзбекистонга 231 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 баробар кўп экани қайд этилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия Марказий Осиё давлатларига жами 537 минг тонна суюлтирилган газ экспорт қилган. Унинг қарийб ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.

Шу даврда Россиянинг умумий суюлтирилган газ экспорти 27 фоизга ўсиб, 1,43 миллион тоннага етган. Марказий Осиё йўналишидаги экспорт ҳажми эса 71 фоизга ошган.

Бундан ташқари, Россиядан Хитойга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ҳам 498 минг тоннагача кўпайиб, ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ўсган.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида мамлакат 508,3 миллион долларлик табиий ёки сунъий газ импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53,6 фоизга юқори.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂2
Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга бориб 52 миллион нафарга етади — UNICEF

UNICEF томонидан тақдим этилган «Generation 2050 in Central Asia» тадқиқотига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони ўсишда давом этади ва 2030 йилга келиб 40 миллион нафардан ошади.

Прогнозларга мувофиқ, аср ўрталарига бориб мамлакат аҳолиси 52 миллион нафарга етиши мумкин.

Мутахассислар аҳолининг ёш таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилишини таъкидламоқда. Хусусан, болалар улуши босқичма-босқич қисқаради.

Тадқиқотда қайд этилишича, 2050 йилга келиб вояга етмаганлар сони тахминан 16,4 миллион нафарни ташкил этади.

Демографик ўсиш билан бир қаторда таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик ва инфратузилма соҳаларидаги эҳтиёжлар ҳам ортиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирма раҳбарлари қамоққа олинди

Самарқанд шаҳрида фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, улардан йирик миқдорда пул маблағларини олган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Маълум қилинишича, «HUMO VIZA» МЧЖ ҳамда «HUMO GROUP NBB» МЧЖ раҳбари ва иш бошқарувчиси фуқароларга виза расмийлаштириш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Бироқ улар олинган маблағлар эвазига ваъда қилинган хизматларни бажармагани, шунингдек, фуқароларнинг пулларини қайтармагани айтилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар номида мазкур фаолият билан шуғулланувчи яна бир нечта фирмалар ҳам мавжуд бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, раҳбар ва иш бошқарувчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?

Қишлоқ жойлардаги аҳоли ёки тадбиркорлар учун:
▪️Иссиқхона қуриш — 12 360 000 сўм (30 БҲМ)
▪️Сув ускуналарини харид қилиш учун — 4 120 000 сўм (10 БҲМ)
▪️Кўчат ва уруғлик учун — 1 236 000 сўм (3 БҲМ)
▪️Ҳунармандлар ва касаначилар учун:
▪️Касаначиларга дастлабки даромад учун — 3 ойлик тўлов
▪️Шогирд тайёрловчи усталарга — 824 000–2 060 000 сўм
▪️Маҳсулотларни онлайн реклама қилиш учун — 10 млн сўмдан ортиқ
▪️Ижтимоий ҳимоя ва ишга жойлашиш бўйича:
▪️Ишсизлар учун ижара тўлови — 4 120 000 сўм
▪️Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган иш жойини ташкил этишга — 16 480 000 сўм
▪️Ўқув курслари учун — 6 ой давомида ойига 1,6 млн сўм


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Россиянинг Томск вилоятида бир нечта қишлоқни сув босди

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва сув тошқинидан жабрланган ҳудудларни тиклаш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
ОТМга қабул бошланишига 6 кун қолди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари 5 июнь куни старт олади. Қабул анъанавий тарзда эмас, балки «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади. Бу жараёнда улар фақат тест фанлари мажмуаси, таълим тили, тест топшириш ҳудуди ҳамда зарурат бўлса касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган олийгоҳни танлайди.

Муҳими, мазкур босқичда университет ёки институт танланмайди. Абитуриентлар қайси олийгоҳга ҳужжат топширишини тест синовларидан кейин белгилайди.

Тест синовлари июль–август ойларида ўтказилади.
Иккинчи босқичда эса тест жараёнлари якунлангач, абитуриентларга 15 кун муддат берилади. Шу вақт ичида улар тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.

Шунингдек, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар учун олтинчи йўналишни танлаш имконияти сақланиб қолади. Бундан ташқари, тест натижалари асосида коллеж ва техникумларга ҳам ҳужжат топшириш мумкин бўлади.

Қабул жараёни бошланишига саноқли кунлар қолар экан, абитуриентларга ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва танлов шартлари билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки бола бедарак йўқолди. Бу ҳолатга нега бефарқ бўлинмоқда?

EFFECT.UZ га журналист Дилафроз Жавқашова орқали мурожаат келиб тушди.2026 йил 26 апрель куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак дам олиш масканида оиласи билан дам олаётган бир оиланинг 2 ёшли фарзанди бедарак йўқолган.

Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан соат 16:20 атрофида, қисқа вақт ичида содир бўлган. Воқеа юз берган пайтда дам олиш масканида кўплаб фуқаролар бўлганига қарамай, боланинг қаерга ва қандай йўқолгани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.

Ҳодиса ҳақида шу куннинг ўзида 102 хизматига хабар берилган. Маҳалла профилактика инспектори воқеа жойига етиб келган ва шундан буён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари томонидан қидирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, бола сувга тушиб кетган бўлиши мумкин. Бироқ боланинг отаси Сардор Искандаров ушбу тахминга шубҳа билан қараётганини билдирган.

Унинг сўзларига кўра:Фарзандим 34 кундан бери қидирилмоқда. Аммо ҳозиргача ҳеч қандай натижа йўқ. Сувдан боламга тегишли бирор буюм ҳам топилмади. Шу сабабли уни ўғирлаб кетишган бўлиши мумкин деб гумон қилмоқдаман. Президентимиз ва мутасаддилардан ушбу ҳолатни назоратга олиб, қидирув ишларини қуруқлик ҳудудларида ҳам кенгайтиришни сўрайман, — дейди боланинг отаси.

Мазкур ҳолат юзасидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабар ҳамда лавҳалар эълон қилинган. Шунингдек, боланинг ота-онаси Президент қабулхонаси, Халқ қабулхонаси, Болалар омбудсмани ҳамда тегишли вазирликларга расмий мурожаатлар юборгани маълум қилинди. Бироқ ҳозиргача ҳеч қандай натижа бўлмаган.

Орадан кўп вақт ўтмай, шу ҳодисага ўхшаш яна бир ҳолат Сариосиё туманида қайд этилгани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, 2026 йил 21 май куни Боғиобод МФЙ ҳудудида яшовчи 11 ёшли Орипов Муҳаммаджон мактабга кетиб, уйига қайтмаган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам қидирув ишлари давом этмоқда.

Кетма-кет содир бўлаётган бундай ҳолатлар жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда. Шу ўринда мутасадди ташкилотлардан мазкур ҳолатларга бефарқ бўлмасликларини ва ушбу масалага тез орада ечим топишларини сўраб қоламиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9🤔3
КАДАСТР МОЖАРОСИ: ИДОРАЛАРДА ЖАВОБ ЙЎҚ, ЗИДДИЯТЛАР КЎПАЙМОҚДА

Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилоятидан кадастр масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушгач, журналистлар воқеа жойига бориб суриштирув ўтказди.

Маълум қилинишича, аввал эълон қилинган видеоматериалдан сўнг журналистлар мурожаатчилар билан бирга Самарқанд вилояти давлат кадастр палатасига борган, аммо у ерда масъул ходимлар ёки раҳбарни топиш имкони бўлмаган. Шу билан бирга, Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси касаба уюшмаси раиси Азамат Нишонов бир вақтнинг ўзида ахборот хизматида ҳам фаолият юритиши масаласи савол остига олинган. Суриштирув давомида бир иш бўйича турли идоралар томонидан зид хулосалар чиқарилгани, суд жараёнларида эса жавобгар идора вакиллари иштирок этмагани қайд этилди.

Мурожаатчи ва юрист ўртасида ҳам кескин баҳс юзага келиб,
томонлар бир-бирига қарши иддаолар билдирган. Муаммога аниқ ҳуқуқий ечим эса ҳозирча топилмаган. Суҳбат якунида вилоят кадастр бошқармаси раҳбари мулоқотни тўхтатиб хонани тарк этгани айтилмоқда.

Effect.uz таҳририяти ҳолатни ўрганишни давом эттиради. https://youtu.be/veRnya_1SsY
👍5🤔3🤷‍♂1🔥1😢1
«Мен қонун, мен қарор, мен ўзим рухсат, мен ўзим жавоб бераман»

Тошкентда судларда ғолиб чиққан мулкдорнинг қарийб 100 миллион сўмлик тўсиқлари бузиб ташлангани айтилмоқда. Мурожаатчига кўра, воқеа вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам бўлган, аммо ҳеч қандай ижро ҳужжати тақдим этилмаган.

Энг баҳсли жиҳати — ўзини ҳокимлик вакили сифатида таништирган шахснинг «Мен ўзим қарорман, мен ўзим қонунман» деган гаплари бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратурага расмий сўров юборилди.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5😢1