Тошкентда юк машиналари ҳаракати чекланади, қатор кўчалар ёпилади
16–18 июнь кунлари Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан пойтахтга юк автомобилларининг кириши вақтинча тақиқланади.
Шунингдек, Ислом Каримов, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу даврда айрим автобус йўналишларининг ҳаракат схемаси ҳам ўзгариши мумкин.
Ҳайдовчилар ва йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш тавсия этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍277🔥271😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди – улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида товламачилик билан шуғулланганликда гумон қилинаётган уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Улар орасида 15 ва 16 ёшли икки нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор.
Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳга 20 ёшли шахс раҳбарлик қилган. Шунингдек, унинг шериги ҳамда икки нафар вояга етмаган шахс мазкур ноқонуний фаолиятга жалб этилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда икки суд ҳукми билан сохта деб топилган кадастр ҳужжатлари ҳануз реестрдан чиқарилмаган
Хоразм вилоятида кўчмас мулк билан боғлиқ баҳс давом этмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, суд ҳукмлари билан сохталаштирилгани тасдиқланган кадастр ҳужжатлари асосида мулк давлат рўйхатидан ўтказилган, гаровга қўйилган ва 4,3 миллиард сўмлик кредит ажратилган.
Мазкур ҳолат бўйича икки нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бироқ мурожаатчилар сохта деб топилган ҳужжатлар ҳалигача давлат реестридан чиқарилмаганини билдирмоқда.
Кадастр органи мулк ҳуқуқини асословчи ҳужжатлар бекор қилинмагани учун объектни реестрдан чиқаришга ҳуқуқий асос йўқлигини маълум қилди. Банк эса кредит ажратиш жараёни қонуний бўлгани ва текширувларда қонунбузарлик аниқланмаганини таъкидламоқда.
Айни пайтда низога оид айрим масалалар судларда кўриб чиқилмоқда. Мурожаатчилар эса тегишли идоралардан аниқ ҳуқуқий ечим кутаётганини билдиришмоқда.
👉Мақолани ўқиш
👉Тўлиқ видео

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент инвестиция форумида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти халқаро инвесторларга тақдим этилади
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Туризмга инвестициялар” мавзусида панел сессияси бўлиб ўтади. Сессияга Британиянинг машҳур нашри — The Independent бош муҳаррири Geordie Greig модераторлик қилади.
Тадбирда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти халқаро инвесторлар ва жаҳон бизнес ҳамжамиятига тақдим этилади. Муҳокамалар давомида ҳудудларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, барқарор туризм соҳасидаги илғор халқаро тажриба ҳамда замонавий тенденциялар кўриб чиқилади.
Шунингдек, сессия инвесторлар, тадбиркорлар ва давлат ташкилотлари ўртасида самарали мулоқот майдонини яратиш, туризм соҳасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍119🔥112🤔1
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан ушланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, мансабдор шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш ҳамда ресторандаги ёнғин оқибатида ходимнинг тан жароҳати олганлиги бўйича ишни тугатиш эвазига жами 7,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида у олдиндан 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Янги замон битирувчилари – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Бунёдкорлар саммити: Иқтидорлар – тараққиёт пойдевори” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова иштирок этиб, иқтидорли ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.
Бу йил Президент мактабларининг 327 нафар битирувчисидан 171 нафари хорижий олийгоҳларга грант асосида қабул қилинди. Шунингдек, ихтисослаштирилган мактабларнинг 1 564 нафар битирувчиси муддатидан олдин олийгоҳларга ўқишга кирди.

Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
Навоий вилоятида 47 нафар йўловчи бўлган автобус иштирокида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум қилинишича, фожиа оқибатида уч нафар фуқаро, жумладан бир нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган. Суд қарорига кўра, автобус ҳайдовчиси айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суд мажлисида ҳайдовчи ҳодиса вақтида сув идишининг қопқоғини қидириш билан чалғиб қолганини ва шу сабаб транспорт воситаси устидан назоратни йўқотганини билдирган. Оқибатда автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шофиркондаги чақалоқ ўлими бўйича расмий муносабат билдирилди
Аввалрок ижтимоий саҳифаларимизда Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида психотроп дори воситалари етишмаслиги сабаб чақалоқлар ўлими кузатилаётгани ҳақидаги видеомурожаат юзасидан материал эълон қилинган эди.
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдириб, ўтказилган ўрганишлар давомида чақалоқ ўлими психотроп дори воситалари етишмаслиги билан боғлиқ экани тасдиқланмаганини маълум қилди.

👎6😢2🤔1
Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ шубҳали карта блокланди
Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш доирасида 10 мингдан ортиқ шубҳали банк картаси блокланиб, 1,72 триллион сўм маблағ сақлаб қолинди.
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, 2025 йилда мамлакатда қайд этилган барча жиноятларнинг 49,6 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган.
Ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашиш мақсадида ИИВ, Марказий банк ва Бош прокуратурани бирлаштирган ягона онлайн платформа ишга туширилган.
Мазкур тизим орқали шубҳали операциялар тезкор аниқланиб, 10 мингдан зиёд карта блокланган ҳамда 1,72 триллион сўм маблағни талон-торож бўлишининг олди олинган.

👎3🤔3
Ўзбекистонда ҳокимларни сайлаш тизими жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда туман ва шаҳар ҳокимларини сайлаш тизимини жорий этиш масаласи кун тартибига чиқди.
Бу Президент фармони лойиҳаси билан тасдиқланиши режалаштирилаётган «Давлат бошқарувини 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси»да назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Адлия вазирлиги ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлигига 2027 йил сентябрга қадар туман ва шаҳар ҳокимларини сайлаш механизмини амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилиши режалаштирилмоқда.
Ҳужжат қабул қилинган тақдирда, маҳаллий раҳбарларни шакллантириш жараёнида аҳолининг иштироки кенгайиши ва маҳаллий бошқарув тизимида янги механизмлар жорий этилиши мумкин.

👍7😢5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Малайзия Бош вазири билан учрашув ўтказди
Учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍116🔥8
Ўзбекистоннинг ЖЧ–2026 йўлланмаси шарафига махсус тангалар чиқарилади
Ўзбекистон Марказий банки мамлакат терма жамоасининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати–2026 мусобақасига илк бор йўлланма олгани муносабати билан чекланган серияда эсдалик тангаларини муомалага чиқаради.
Маълум қилинишича, 999,9 пробали металдан тайёрланган 100 дона олтин ва 1000 дона кумуш танга зарб қилинган. Танганинг орқа томонидаги бўри силуэти 26 нафар футболчи фигурасидан шакллантирилган.
Эсдалик тангаларининг сотуви 18 июнь куни бошланади.

👎7👍5🤔1😢1
Фарғонада ёнғин: 2 киши ҳалок бўлди, 3 нафар фуқаро жароҳат олди, 3 та машина ёнди
Фарғона вилоятининг Ёзявон туманида содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 16 июнь куни соат 22:16 да “112” тизими орқали Ёзявон тумани “Сой бўйи” маҳалласи ҳудудида автомобил ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, маҳалладаги нотурар қаровсиз бинодан 60 квадрат метр майдон ҳамда учта автомобил — “Лабо”, “Hyundai” ва “Mercedes-Benz” русумли транспорт воситалари ёнғиндан зарар кўрган.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров миллий терма жамоага омад тилади
Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров фарзандлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб, футболчиларга Жаҳон чемпионати баҳсларида омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров фарзандлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб, футболчиларга Жаҳон чемпионати баҳсларида омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥12🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фаолиятининг шиддатли куни: саммитлар, учрашувлар ва йирик мулоқотлар
Ўзбекистон Президентининг халқаро майдондаги фаолияти яна бир бор унинг иш жадвали нақадар сермазмун ва шиддатли эканини намоён этди.
Бир куннинг ўзида давлат раҳбари тарихдаги илк Ўзбекистон–Албания саммитида иштирок этди, АҚШнинг етакчи молия институтлари ҳамда бизнес доиралари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Шунингдек, Президент олти давлат Бош вазири билан икки томонлама учрашувлар ўтказиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестиция лойиҳалари ва минтақавий шериклик масалаларини муҳокама қилди.

👍46🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта ҳажмдаги наркотрафик фош этилди: Халқаро гуруҳ қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб кирилган жами 37,6 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Маълум қилинишича, дастлабки ҳолатда 25 кг 444 грамм опий ва 11 кг 86 грамм гашиш моддалари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилгани аниқланган. Назорат остида Самарқанд шаҳрига етказилган гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш вақтида икки нафар маҳаллий ва икки нафар хорижий фуқаро қўлга олинди.
Яна бир тезкор тадбирда эса Термиз халқаро савдо марказида 1 кг 76 грамм опий моддасини 5 минг АҚШ долларига сотишга уринган икки нафар Афғонистон фуқароси ушланди.
Тергов маълумотларига кўра, улар гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб кириш учун ўз танасидан, хусусан ички аъзоларидан фойдаланган.
Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥2
Ўзбекистон “мўътадил эркин иқтисодиёт”га кирди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғонага кўтарилиб, “мўътадил эркин иқтисодиёт” тоифасига кирди.
Тошкент халқаро инвестиция форумида таъкидланишича, ўтган йили мамлакат ЯИМи 7,7 фоизга ўсган, иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган.
Халқаро захиралар эса 70 миллиард доллардан ошган.

👍309🔥240🤔3