EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва АҚШ молиявий ҳамкорликда янги босқичга қадам қўймоқда

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блэк билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида саноат ва молия соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, шунингдек, қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаб, ўзаро шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍304🔥277😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага давлат идораларида иш вақти 10:00 дан бошланади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 дан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон ЖЧ-2026да тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади.  Учрашув Тошкент вақти билан 07:00да бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик аёл қотиллиги: туркиялик эркакка умрбод қамоқ жазоси берилди

Туркияда 63 ёшли Ўзбекистон фуқароси Динара Аля Урқосимованинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди. Аёлнинг ўлимида айбдор деб топилган 48 ёшли Туркия фуқароси Метин Капусуз оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Маълум қилинишича, аёл билан бир неча кун давомида боғланиб бўлмагач, унинг яқинлари полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари марҳуманинг яшаш манзилига етиб борганда, уй эшигини Капусуз очган.

Уйда ўтказилган тинтув давомида аёлнинг жасади топилган. Гумонланувчи воқеа жойида қўлга олиниб, ҳибсга олинган.

Суд жараёнида Метин Капусуз айбловларни рад этиб, аёлни ўлдирмаганини даъво қилган. Бироқ суд тақдим этилган далилларни ўрганиб, уни қасддан қотиллик жиноятини содир этганликда айбдор деб топди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия президенти Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Президенти Кўксарой қароргоҳида тантанали равишда кутиб олинди.

Расмий кутиб олиш маросимида икки давлат раҳбарлари иштирок этиб, олий даражадаги музокаралар учун шароит яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияга 2,5 минг нафар ўзбекистонлик автобус ва темир йўл мутахассислари ишга юборилади

Германияда транспорт соҳасидаги кадрлар танқислигини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистондан 2 минг 500 нафар автобус ва темир йўл мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥15👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Германия саммити якунланди: президентлар биргаликда дарахт экди

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарлари рамзий тадбирда иштирок этиб, биргаликда дарахт экишди.

Мазкур анъана икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, узоқ муддатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга интилиш рамзи сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥34
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент инвестиция форумида 43 млрд долларлик келишувларга эришилди

Тошкентда бўлиб ўтган V Халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон учун йирик инвестиция келишувлари имзоланди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, форум давомида вазирлик ва идоралар ҳамда мамлакатнинг хусусий компаниялари иштирокида жами 43 миллиард долларлик инвестиция шартномалари ва келишувларга эришилди.

Мазкур келишувлар иқтисодиётнинг турли тармоқларига инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва йирик лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥34🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллионлаб инсонлар кутаётган ўйин

18 июнь куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу қарор эртанги муҳим футбол учрашуви муносабати билан қабул қилинган.

Давлат раҳбари ўйинни оиласи, набиралари даврасида томоша қилиши айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисоб очилди

Колумбия ҳисобни очди!

🇨🇴Колумбия 1-0 Ўзбекистон🇺🇿

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг Колумбияга қарши баҳси 07:00 да старт олганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢1
Ўзбекистон терма жамоасида танаффусда икки ўзгариш амалга оширилди

Иккинчи тайм Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар янги футболчиси майдонга тушиши билан бошланди.

🔹 Ўстон Ўрунов ўрнига — Достонбек Ҳамдамов
🔹 Абдуқодир Насруллаев ўрнига — Фаррух Сайфиев майдонга туширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Ҳусанов сариқ карточка олди, оператор ҳам жабр кўрди

Ўйин давомида Ўзбекистон ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов колумбиялик юлдуз Луис Диасни тўхтатишга уринар экан, қоидабузарлик қилди ва сариқ карточка билан жазоланди.

Вазият давомида Ҳусанов майдон четидаги операторга ҳам урилиб кетди. Ҳодисадан сўнг тиббиёт ходимлари оператор ҳолатини текшириш учун майдон четида ёрдам кўрсатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Гооооол!

Ҳисоб тенглашди

🇺🇿 Ўзбекистон 1 : 1 Колумбия 🇨🇴

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9👍6👎1
Ҳисоб очилди

Колумбия яна олдинга чиқди.

Колумбия 2-1 Ўзбекистон.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйин якунланди

Ўзбекистон ЖЧда илк тарихий голини урди, бироқ мағлубиятга учради.

🇺🇿 Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия 🇨🇴

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍8😢4
Порахўр энергетиклар қўлга тушди: далолатнома ва ноқонуний уланишлар ортидаги схемалар фош бўлди

Қашқадарё, Андижон, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида электр таъминоти соҳасидаги коррупцион ва фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Тезкор тадбирлар давомида айрим масъуллар фуқароларни электр тармоғига ноқонуний улаб бериш, далолатнома расмийлаштирмаслик, жарималарни бекор қилиб бериш ҳамда ҳисобланган зарарларни ўчириш эвазига пул олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолатларда 6,7 миллион сўм, 4 миллион сўм, 800 минг сўм ҳамда 400 АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний маблағлар аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2
Украина Россия ҳудудларига дронлар билан ҳужум қилди

Украина томонидан Москва ва Россиянинг бир қатор ҳудудларига дронлар билан ҳужум уюштирилгани маълум қилинди.

Ҳодиса оқибатлари ва етказилган зарар бўйича маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4