Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан 90 минг доллар олган собиқ раҳбар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали собиқ раҳбари фирибгарликда гумон қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, у 8 нафар фуқарони имтиҳондан ўтказиб, уларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган. Шу тариқа фуқаролардан жами 90 минг АҚШ долларини олгани аниқланган.
Шу билан бирга, Янгиқўрғон, Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Фарғона, Ғиждувон ва Фориш туманларида ҳам Кореяга иш ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаш ҳолатлари фош этилган.
Ушбу ҳолатларда жабрланувчилардан жами 124 минг доллардан ортиқ маблағ ҳамда 79,3 миллион сўм олингани маълум қилинди.
Ҳолатлар юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍7🤔2
Фарғона ва Самарқандда кредит учун пора олган банкчилар ушланди
Фарғона ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган банк мансабдорлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Фарғона вилоятида тижорат банкининг БХМ бошлиғи тадбиркорга 2,5 миллиард сўм кредит ажратиш учун кредит суммасининг 5 фоизи — 125 миллион сўмни талаб қилиб, 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Самарқанд вилоятида эса банкнинг БХМ бошлиғи тадбиркорга ажратилган 75 минг АҚШ доллари кредит эвазига олган маблағининг бир қисмини — 10,7 миллион сўмни қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур рассом Ўзбекистон терма жамоаси учун мотивацион анимация яратди
Hamid Sahari Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2026даги илк учрашувига бағишланган янги анимациясини тақдим қилди.
Рассом роликда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган ўзбекистонлик болакай ҳамда уни қўллаб-қувватлаётган колумбиялик мухлислар иштирок этган видеодан фойдаланиб, ўзига хос мотивацион ва таъсирли ижод намунасини яратган.
Анимация қисқа вақт ичида футбол мухлислари орасида кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

👍28
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nexia' бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Nexia автомобили Тошкент магистрал каналига тушиб кетди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 18 июнь куни «Жанғабай» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар автомобилни каналдан олиб чиққан.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага автомашинанинг тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган. Машинада ёлғиз бўлган ҳайдовчи ўз вақтида ташқарига чиққан ва ҳеч ким жабрланмаган.

👍3😢2
Сув ва канализация лойиҳалари учун 197 млн евро ажратилади
2026 йил 16 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Германиянинг КfW Тараққиёт банки ўртасида Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида коммунал инфратузилмани ривожлантириш бўйича қисқа фурсатда амалга ошириладиган қарз ва грант битимлари имзоланди.
Стратегик лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 197 миллион евро (130 млн евро қарз ва 67 млн евро грант) ажратилиб, бу маблағлар янги тармоқлар, насос станциялари ва оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга йўналтирилади.
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Ангор, Бойсун, Қизириқ, Музработ ва Олтинсой туман марказларида канализация тизими янгиланиши натижасида 378 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади, шундан қарийб 150 минг киши илк бор марказий тизимга уланади.
Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида эса сув ва оқова тизимлари модернизация қилиниб, 600 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти ҳамда 590 мингдан зиёд кишининг яшаш шароити яхшиланади.
Шунингдек, қарийб 160 минг фуқаро илк бор марказлашган канализациядан фойдаланиш имконига эга бўлади. Мазкур келишув аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги муҳим давлат қадамидир.

👍55🔥10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда кўп қаватли уй қурилишидаги камчиликлар фош бўлди
Самарқанд шаҳрининг Боғдод кўчасида қад ростлаётган кўп қаватли турар жой биносида навбатдаги текширув тадбири ўтказилди. Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ташкил этилган ушбу рейд давомида объектда бир қатор жиддий қоидабузарликлар юзага чиқди.
Ўрганишлар натижасида қурилиш майдонида меҳнат, техник ва экологик хавфсизлик қоидаларига етарлича амал қилинмаётгани аниқланди. Хусусан, атроф-муҳитга чанг ва қум заррачалари тарқалишининг олдини олувчи махсус сув пуркаш қурилмалари тўлиқ ўрнатилмаган. Шунингдек, ҳудуд ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи тез ёнувчан чиқиндилардан ўз вақтида тозаланмаган.
Техник жиҳатдан ҳам камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди: бинонинг ташқи деворларидаги кладка сеткалари лойиҳа талабларига номувофиқ бажарилган. Ички деворлар мустаҳкамлигини таъминлаши керак бўлган металл устунлар эса тасдиқланган ҳужжатлардан четга чиққан ҳолда ўрнатилиб, уларга зангга қарши ҳимоя ишловлари берилмаган.
Инспекция томонидан аниқланган барча нуқсонларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича қурилиш масъулларига мажбурий кўрсатмалар юклатилди ва ижроси қатъий назоратга олинди. Объектларда қурилиш сифати ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бу каби назорат тадбирлари давом этмоқда.

👍4🤔1
🤷♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тарихида иккинчи марта аёл киши Олий суд раиси лавозимига тайинланди
Робахон Маҳмудова Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси этиб сайланди. Шу тариқа у мустақил Ўзбекистон тарихида мазкур юксак лавозимни эгаллаган иккинчи аёл сифатида тарихга кирди.
1958 йилда Фарғона вилоятида туғилган Робахон Маҳмудова суд-ҳуқуқ тизимида қарийб ярим асрлик меҳнат фаолияти ва 20 йилдан ортиқ судялик тажрибасига эга.
У меҳнат фаолияти давомида нотариусдан тортиб, адлия органлари раҳбарияти, туман, вилоят ва республика миқёсидаги судялик ҳамда суд раислиги лавозимларигача бўлган масъул вазифаларда самарали фаолият юритган. Шунингдек, Олий суд судяси, вилоят суди раиси, Президентнинг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси ҳамда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

👍8🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология масъуллари лавозимидан олинди
Тошкент вилоятида экологик назорат соҳасида аниқланган камчиликлар юзасидан қатор раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Экополиция бошлиғи Азиз Абдуҳакимов раислигида ўтказилган йиғилишда экологик назоратнинг сустлиги, рухсатсиз фаолият юритаётган объектлар устидан назорат етарли эмаслиги ҳамда Чирчиқ дарёси ўзанида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатлари танқид қилинди.
Муҳокамалар якунида Тошкент вилояти Экополиция бошлиғи ўринбосари ҳамда саккизта туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, масъул ташкилотларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, экологик назорат самарадорлигини ошириш ва бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилди.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урушдан кейинги кескин интервью
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш якунлари ҳақида гапирар экан, ўз ҳокимиятининг чегараси йўқлигини таъкидлади.
The Axios Show дастуридаги интервьюсида у: «Ҳеч қандай чегара йўқ», деди.
Трампнинг айтишича, АҚШ урушда ҳарбий устунликка эришган. Бироқ у можарони давом эттириш ўрнига келишув йўлини танлаган.
Президент бунга сабаб сифатида Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши, нефть таъминотидаги узилишлар ва глобал иқтисодий инқироз хавфини кўрсатди.
Унинг таъкидлашича, Эрон билан эришилган келишув урушнинг янада кенгайиб кетишининг олдини олган.

👍5🤔2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяга ишга юбориш ваъдасида собиқ амалдор 90 минг доллар олгани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали собиқ раҳбари Б.Х.нинг фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Аниқланишича, у 8 нафар фуқарони имтиҳонлардан ўтказиб, Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган ҳамда бунинг эвазига улардан жами 90 минг АҚШ доллари олган.
Шунингдек, Янгиқўрғон, Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Фарғона, Ғиждувон ва Фориш туманларида ҳам фуқароларни Кореяга иш ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, пул ундириш ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатларда гумонланувчилар жабрланувчилардан жами 124 минг доллардан ортиқ маблағ ҳамда 79,3 миллион сўмни қўлга киритган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔3👍1
Тошкент вилоятида экология тизимида катта “тозалов” бошланди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси йиғилишида Тошкент вилоятида экологик назоратда жиддий камчиликлар аниқланди.
Хусусан, экологик назоратнинг сустлиги, айрим объектларнинг экспертиза хулосасисиз ишлаши, дарё муҳофаза ҳудудларидаги қонунбузарликлар ҳамда Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларига етарлича чора кўрилмагани танқид қилинди.
Натижада вилояти Экополицияси бошлиғи ўринбосари ва 8 та туман-шаҳар бўлими раҳбарлари лавозимидан озод этилди. Масъулларга камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

👍4😢2
Наманганда номусга тегиш жиноятини яширган терговчи қамалди
Наманган вилоятида номусга тегиш билан боғлиқ жиноятни қасддан яширган ИИБ терговчисига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.
Суд материалларига кўра, Давлатобод тумани ИИБнинг катта терговчиси иш юритувида бўлган жиноят ишини қонуний тартибда текшириш ўрнига ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган, гумондор номидан тушунтириш хати расмийлаштирган ва имзони қалбакилаштирган. Шу асосда жиноят ишини қўзғатиш рад этилган.
Орадан кўп ўтмай, мазкур шахс яна бир неча оғир жиноятларни содир этган. Кейинчалик прокурор назоратида аввалги қарор бекор қилиниб, ҳолат қайта текширилган. Терговчи эса қўшимча текширув учун юборилган айрим ҳужжатларни яшириб, нобуд қилгани аниқланган.
Тўпланган далиллар асосида собиқ терговчи ҳокимият ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш ва ҳужжатларни йўқ қилиш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.
Апелляция инстанцияси қарорига кўра, унга 3 йил 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

👍17🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахт шаҳри бозоридаги латокларга ким жавобгар?
Сирдарё вилояти, Бахт шаҳри марказий бозоридаги латоклар сув йўли эмас, очиқ осмон остидаги помой ва ахлатхонага айланиб бўлган. Иссиқ кундаги бадбўй ҳид ва чиқиндилар юқумли касалликлар тарқалишига тайёр ўчоқку…
Хўш, бу аҳволга ким жавоб беради?
Ҳудуд тозалигига масъул бўлган Бозор маъмуриятими?
Ариқлар тизимига қаровчи Ободонлаштириш бошқармасими?
Ёки бу тозаликка кўз юмаётган туман Экология инспекцияси ва СЭС органими?
Масъул ташкилотлардан ушбу аянчли ҳолат бўйича зудлик билан амалий чоралар ва расмий муносабат кутиб қоламиз

👍4😢4🔥3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лондон яқинида икки йўловчи поезд тўқнашди
Бедфорд шаҳри яқинида содир бўлган темир йўл ҳалокатида бир киши вафот этди, ўнлаб йўловчилар жароҳат олди.
Буюк Британиянинг Лондон шимолидаги Бедфорд шаҳри яқинида East Midlands Railway компаниясига тегишли икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, 33 нафар йўловчи оғир, 56 нафари эса енгил тан жароҳатлари олган.

😢2