EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашув ўтказди

Учрашув давомида Саида Мирзиёева Қозоғистон раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қозоғистон Ўзбекистон учун шунчаки қўшни давлат эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчи эканини таъкидлади.

«Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қосим-Жўмарт Кемелевичга илиқ қабул ва мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан», — деб ёзди у.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашгани таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥21😢1
Йиғлаб юборган мухлис бола Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ёш мухлис Исфандиёрни махсус меҳмон сифатида қабул қилди.

Учрашувга сабаб бўлган воқеа ўйин вақтида содир бўлган. Терма жамоани қўллаб-қувватлаётган Исфандиёрнинг ҳис-туйғуларини яшира олмай йиғлаб юборгани акс этган видео қисқа вақт ичида интернетда оммалашиб кетди.

Шундан сўнг ёш мухлис АҚШнинг Атланта шаҳрида жойлашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси базасига таклиф этилди. У ерда Исфандиёр футболчилар ва мураббийлар штаби аъзолари билан суҳбатлашиш, жамоа муҳити билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Учрашув якунида Исфандиёрга футболчиларнинг автографлари туширилган ва «Миллий жамоанинг бош мухлисига» деган ёзув битилган махсус футболка совға қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤷‍♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ёғоч омборида ёнғин чиқди

Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган ёғоч омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда тегишли хизматлар маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 21 июнь куни соат 20:10 атрофида туманнинг “Мард” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган омборхонада юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин содир бўлган ҳудудда совутиш ишлари давом эттирилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонда автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Мамлакатда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони бир йилда қарийб 345 мингтага кўпайди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича аҳоли номида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903,1 мингтани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 мингтага ошган.

Статистикага кўра, автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади. Уларнинг умумий автопаркдаги улуши 92,8 фоизга тенг.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари турлари бўйича тақсимот қуйидагича:

енгил автомобиллар — 4 миллион 552,3 минг дона;
юк автомобиллари — 330,3 минг дона;
микроавтобуслар — 7,5 минг дона;
махсус транспорт воситалари — 7,2 минг дона;
автобуслар — 5,8 минг дона.

Мутахассислар фикрича, автотранспорт воситалари сонининг ўсиши аҳоли мобиллиги ва шахсий транспортга бўлган талаб юқорилигини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қашқадарёда 17 минг доллар билан ушланган фирибгарлар

Қарши шаҳридаги давлат захираси ерларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар 17 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушди.

Қашқадарё вилоятида ер майдонларини сотиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва И.Х. қўлга олинган.

Терговга қадар аниқланишича, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.С.нинг ишончига кирган. Гумонланувчилар унга гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Қарши шаҳрининг “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги 6 сотих ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб бериш, мулк ҳуқуқини расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Улар келишилган маблағ ҳисобидан 17 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга навбатдаги юқори тезликдаги поезд олиб келинди

Жанубий Кореянинг компаниясидан харид қилинган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг учинчиси Ўзбекистонга етказиб келинди.

Маълум қилинишича, бундан аввал келтирилган поездлардан бирига «Жалолиддин Мангуберди» номи берилган бўлиб, у Тошкент — Урганч — Хива йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Поездлар соатига 250 километргача тезликда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлиб, мамлакат темирйўл инфратузилмасини модернизация қилишга хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» ва Hyundai Rotem ўртасида олтита юқори тезликдаги поезд етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Тошкентда автобус йўлаклари делиниаторлар билан ажратилмоқда

Пойтахтда жамоат транспорти ҳаракати самарадорлигини ошириш мақсадида автобуслар учун мўлжалланган махсус йўлакларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳрида «А» тоифасидаги алоҳида автобус йўлакларини босқичма-босқич жорий этиш доирасида махсус пластик тўсиқлар — делиниаторлар ўрнатилмоқда. Хусусан, Magic City ҳудудидан Фурқат кўчаси орқали Ислом Каримов кўчасигача бўлган йўл қисмида махсус чизиқлар чизилиб, автобус йўлаклари ажратилмоқда.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, делиниаторлар автобуслар ҳаракатланадиган йўлакни умумий транспорт оқимидан ажратиб, бошқа транспорт воситаларининг ушбу ҳудудга киришини чеклайди. Бу эса жамоат транспорти тезлиги ва ҳаракат барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Таъкидланишича, бундай амалиёт АҚШ, Испания, Буюк Британия, Сингапур, Австралия ҳамда Боку шаҳрида кенг қўлланиб, жамоат транспорти самарадорлигини оширишда муҳим восита сифатида ўзини оқлаган.

Маълумотларга кўра, 2026 йил давомида Тошкент шаҳрининг 30 дан ортиқ кўчасида махсус автобус йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу йўналишларда делиниаторлар ва бошқа инфратузилма ечимлари ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1🤔1
Тошкентда пиёда автобус остида қолди

Пиёда светофорнинг қизил чироғида йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.

21 июнь куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 38-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «King Long» русумли автобус ҳайдовчиси Шота Руставели кўчаси бўйлаб Жанубий вокзал томон ҳаракатланаётган вақтда тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида югуриб ўтган пиёдани уриб юборган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ҳодисадан сўнг автобусни дарҳол тўхтатиб, жабрланувчини тез тиббий ёрдам орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан расмийлаштирилган бўлиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистон — Португалия ўйини муносабати билан метро иш вақти узайтирилди

Мухлислар учун қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тунги соат 01:00 гача ишлайди.

23 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Беллашув соат 22:00 да старт олади.

Учрашув муносабати билан пойтахтда йўловчилар оқими кескин ошиши кутилмоқда. Шу сабабли Тошкент метрополитени барча йўналишларда поездлар ҳаракатини бир соатга узайтиришга қарор қилди.

Маълум қилинишича, метро бекатлари ва поездлар 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга тушиб кетган болалардан бирининг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида каналга оқиб кетган икки нафар вояга етмаган боладан бирининг жасади топилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 17 июнь куни туманнинг “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган. 2016 ва 2018 йилларда туғилган икки нафар бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида ғаввос-қутқарувчилар томонидан 21 июнь куни болалардан бирининг жасади сувдан чиқариб олинган.

Ҳозирда иккинчи болани топиш мақсадида қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

EFFECT.UZ мазкур ҳолат бўйича кейинги воқеалар ривожини ёритишда давом этади. Сиз эса бизни кузатишда давом этинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон — Португалия ўйини намойиш этилади

Мухлислар учун кириш бепул, стадионда катта экран ва футбол фестивали ташкил этилади.

23 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистон — Португалия учрашуви Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўрнатилган улкан экран орқали жонли намойиш этилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Шу куни стадионда соат 19:30 дан бошлаб ёшлар футбол фестивали ҳам ўтказилади. Ташкилотчилар мухлисларга тирбандликларнинг олдини олиш ва тадбирларда тўлиқ иштирок этиш учун эртароқ келишни тавсия қилмоқда.

Маълум қилинишича, стадионга кириш барча ташриф буюрувчилар учун мутлақо бепул.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Аброржон Алижанов вилоят соғлиқни сақлаш тизими раҳбари этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Аброржон Алижон ўғли Алижанов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аброржон Алижанов 2003 йилда Андижон давлат тиббиёт институти бакалавриатини, 2006 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида жарроҳ, бўлим бошлиғи, бош шифокор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, у Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) бўлган мутахассис мазкур тайинловга қадар вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда 464 та газ ва ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

Текширувларда минглаб хавфсизлик қоидалари бузилгани аниқланди.

Ўзбекистонда газ ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини кучайтириш мақсадида ўтказилган кенг кўламли текширувлар натижасида 464 та шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, республика бўйлаб автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари, газ тўлдириш иншоотлари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида комплекс хатлов ўтказилди.

Ўрганишлар давомида саноат ва ёнғин хавфсизлиги, қурилиш меъёрлари ҳамда техник тартибга солиш қоидаларига оид жами 46 минг 737 та камчилик аниқланган. Уларнинг 7 минг 166 таси текширув жараёнида бартараф этилган. Бироқ инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган 464 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ҳукумат қарори билан газ ва ёқилғи қуйиш шохобчалари учун ёнғин, саноат, экологик хавфсизлик ҳамда метрология соҳасидаги минимал талаблар тасдиқланди. Эндиликда ушбу талабларнинг ҳатто биттасига амал қилмаслик лицензия ёки рухсатноманинг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан техник паспорти мавжуд бўлмаган, ишлаб чиқарилган жойи ва йили номаълум ёки хизмат муддати тугаган босим остида ишловчи ускуналардан фойдаланиш босқичма-босқич тақиқланади. Бу жараён 2030 йил 1 январга қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

Қарорга кўра, мактаб, боғча, шифохона ва аҳоли яшаш ҳудудларига хавфли масофада жойлашган газ ҳамда ёқилғи қуйиш шохобчалари махсус реестрга киритилиб, уларни кўчириш ёки фаолиятини тугатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

Ташриф доирасида юқори даражадаги учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хизмат сафари билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида у Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашув ўтказди. Шунингдек, Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбари Роман Скляр билан музокаралар олиб борди.

Саида Мирзиёева ташриф доирасида Остона халқаро молия маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11😢2