EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон — Португалия ўйини намойиш этилади

Мухлислар учун кириш бепул, стадионда катта экран ва футбол фестивали ташкил этилади.

23 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистон — Португалия учрашуви Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўрнатилган улкан экран орқали жонли намойиш этилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Шу куни стадионда соат 19:30 дан бошлаб ёшлар футбол фестивали ҳам ўтказилади. Ташкилотчилар мухлисларга тирбандликларнинг олдини олиш ва тадбирларда тўлиқ иштирок этиш учун эртароқ келишни тавсия қилмоқда.

Маълум қилинишича, стадионга кириш барча ташриф буюрувчилар учун мутлақо бепул.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Аброржон Алижанов вилоят соғлиқни сақлаш тизими раҳбари этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Аброржон Алижон ўғли Алижанов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аброржон Алижанов 2003 йилда Андижон давлат тиббиёт институти бакалавриатини, 2006 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида жарроҳ, бўлим бошлиғи, бош шифокор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, у Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) бўлган мутахассис мазкур тайинловга қадар вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда 464 та газ ва ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

Текширувларда минглаб хавфсизлик қоидалари бузилгани аниқланди.

Ўзбекистонда газ ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини кучайтириш мақсадида ўтказилган кенг кўламли текширувлар натижасида 464 та шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, республика бўйлаб автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари, газ тўлдириш иншоотлари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида комплекс хатлов ўтказилди.

Ўрганишлар давомида саноат ва ёнғин хавфсизлиги, қурилиш меъёрлари ҳамда техник тартибга солиш қоидаларига оид жами 46 минг 737 та камчилик аниқланган. Уларнинг 7 минг 166 таси текширув жараёнида бартараф этилган. Бироқ инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган 464 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ҳукумат қарори билан газ ва ёқилғи қуйиш шохобчалари учун ёнғин, саноат, экологик хавфсизлик ҳамда метрология соҳасидаги минимал талаблар тасдиқланди. Эндиликда ушбу талабларнинг ҳатто биттасига амал қилмаслик лицензия ёки рухсатноманинг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан техник паспорти мавжуд бўлмаган, ишлаб чиқарилган жойи ва йили номаълум ёки хизмат муддати тугаган босим остида ишловчи ускуналардан фойдаланиш босқичма-босқич тақиқланади. Бу жараён 2030 йил 1 январга қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

Қарорга кўра, мактаб, боғча, шифохона ва аҳоли яшаш ҳудудларига хавфли масофада жойлашган газ ҳамда ёқилғи қуйиш шохобчалари махсус реестрга киритилиб, уларни кўчириш ёки фаолиятини тугатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

Ташриф доирасида юқори даражадаги учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хизмат сафари билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида у Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашув ўтказди. Шунингдек, Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбари Роман Скляр билан музокаралар олиб борди.

Саида Мирзиёева ташриф доирасида Остона халқаро молия маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11😢2
Жаҳон банки вице-президенти Мирзо Улуғбек туманида жорий этилган рақамли бошқарув тизими билан танишди

Пойтахтимизда мезбонлик қилаётган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида хорижлик меҳмонлар юртимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва ҳудудларни ривожлантириш жараёнлари билан яқиндан танишишда давом этмоқда.

Шундай ташрифлардан бири жорий йилнинг 17 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди. Унда Жаҳон банки вице-президенти Сангбу Ким бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дусмухамедов ҳамда туман ҳокими Боходир Гаибназаров томонидан кутиб олинди.

Учрашув давомида халқаро ташкилот вакилларига туманни комплекс ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар ва замонавий бошқарув тизими ҳақида сўзлаб берилди. Айниқса, ҳудуддаги муаммоларни реал вақт режимида аниқлаб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш имконини берувчи “Вазиятлар маркази”нинг иш фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Якунда Жаҳон банки вакиллари туман ҳокимлигида йўлга қўйилган рақамли ва очиқ бошқарув ёндашувларини юқори баҳолаб, бу каби илғор тажрибалар ҳудудлар тараққиётида муҳим туртки бўлишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар ҳажми рекорд даражага етди

Нақд пуллар миқдори бир йилда 28 фоизга ошди.

2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар ҳажми 72,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, мазкур рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,2 триллион сўмга ёки 28 фоизга кўпдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚 2026/2027-ўқув йили учун қабул жараёнлари, кириш имтиҳонлари ҳамда янги ташкил этилаётган мактаблар масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова ва Агентлик масъуллари томонидан қабул натижалари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби ва муддатлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, жорий йилдан фаолият бошлайдиган 21 та янги мактаб ҳақида ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1🔥1
Навбатдаги «йиғим-терим» мавсуми: Тошкентдаги мактабда ўқитувчилардан ремонт ва «усталар обеди» учун пул йиғилаётгани айтилмоқда

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 293-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ишлари баҳонасида ўқитувчилардан пул йиғилаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушди.

Таҳририят ихтиёрига келиб тушган овозли хабарлардан англашилишича, мактабда ноқонуний йиғимлар тизимли тус олган. Хабарларда таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағлар етарли эмаслиги айтилган ва ҳар бир педагогдан 100 минг сўмдан йиғиш топширилган. Шунингдек, ўқитувчилардан тўлов чекларини ҳисобот сифатида тақдим этиш ҳам талаб қилинган.

Бироқ гап фақат ремонт харажатлари ҳақида эмас. Маълум бўлишича, таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталарнинг кундалик овқатланиши ҳам педагоглар зиммасига юкланган. Бунинг учун уч кишидан иборат навбатчилик жорий қилиниб, ҳар бир ўқитувчидан қўшимча 50 минг сўм ёки тайёр таом олиб келиш талаб қилинган.

Шу тариқа, мактаб ремонти ва ишчиларни боқиш учун ўқитувчиларнинг ҳар биридан умумий ҳисобда 150 минг сўмдан маблағ талаб қилинмоқда.

Бундан ташқари, суриштирувлар давомида синф раҳбарларига ҳам алоҳида «режа» берилгани маълум бўлди. Манбаларга кўра, ҳар бир синф раҳбари ўз синфидан 300 минг сўм йиғиб бериш вазифасини олган ва ушбу маблағлар аллақачон мактаб маъмуриятига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, умумтаълим мактабларида ҳар қандай кўринишдаги таъмирлаш ишлари, хўжалик эҳтиёжлари ёки ишчиларнинг таъминоти учун ўқитувчилар ва ота-оналардан мажбурий ёки «ихтиёрий» тарзда пул йиғиш қатъиян тақиқланади.


Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда мутасадди ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Таҳририят ихтиёрида ушбу ҳолатларга оид овозли хабарлар мавжуд.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔2🤷‍♂1👎1
Автомобилда хавфсизлик камарини тақмаслик бўйича маълумотномани онлайн олиш мумкин

Эндиликда тиббий асосга эга фуқаролар хавфсизлик камарини тақмаслик ҳуқуқини берувчи маълумотномани ЯИДХП орқали онлайн расмийлаштириши мумкин.

Фуқаролар мазкур маълумотномани олиш учун аввал тиббиёт муассасасида тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Тиббий хулоса электрон базага киритилгач, ҳужжат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автоматик шакллантирилади.

Хизмат бепул кўрсатилади ва қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Маълум қилинишича, тиббий маълумотнома бир йил муддатга берилади. Бир қисми ёки тўлиқ ўпкаси олиб ташланган фуқаролар ҳамда бўйи паст шахслар учун эса маълумотнома муддатсиз тартибда расмийлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пойтахтнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарияти янгиланди

Тошкент шаҳрининг тўрт туманида солиқ инспекциялари раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Тегишли тайинловларга кўра:
Иномов Хабибулла Таджиевич — Олмазор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи;

Насиров Лазиз Рустамович — Учтепа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи;

Раджапов Хамдам Хакимбаевич — Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи;

Эргашов Жамшид Ашурович — Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловлар пойтахт туманлари солиқ органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кадрлар ўзгаришлари доирасида амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўзсувда оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида 10 ва 8 ёшли икки бола оқиб кетганди.

Қидирув ишлари давомида улардан бирининг жасади топилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 22 июнь куни соат 16:50 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида иккинчи боланинг жасади ҳам топилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 17 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги Обод МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Эҳтиётсизлик оқибатида 2016 ва 2018 йилларда туғилган икки нафар бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига тушиб кетган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 21 июнь куни болалардан бирининг жасади сувдан чиқарилган эди.

Бугун эса иккинчи боланинг жасади ҳам аниқланди. Шу тариқа, бир неча кун давом этган қидирув ишлари якунига етди.

EFFECT.UZ таҳририяти марҳум болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Шунингдек, ота-оналардан фарзандлари хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишларини, айниқса сув ҳавзалари, каналлар ва бошқа хавфли ҳудудлар яқинида болаларни назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда Суғурта пули илинжида аёл уйига ўт қўйди

Россияда аёл катта суғурта товони олиш умидида квартирасига ўт қўйиб, ўзи жабрланувчига айланди.

Россиянинг Челябинск шаҳрида яшовчи аёл интернет фирибгарининг гапига ишониб, катта миқдорда суғурта пули олиш мақсадида ўз квартирасига ўт қўйган.

Маълум қилинишича, фирибгар аёлни уйига атайлаб ёнғин чиқарса, суғурта компаниясидан катта товон пули олиши мумкинлигига ишонтирган. Натижада хонадонда ёнғин келиб чиққан ва квартирага жиддий зарар етган.

Аёл эса ёнғин вақтида сўнгги дақиқаларда ташқарига чиқиб улгурган. Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Президент Наманган вилоятига жўнаб кетди

Давлат раҳбари ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥12