Ўзбекистон МТЖ Португалияга қарши ўйин учун Хюстонга етиб борди
Терма жамоа Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги ҳал қилувчи баҳс олдидан навбатдаги манзилга етиб борди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидан ўрин олган Португалияга қарши учрашув учун Хюстон шаҳрига етиб келди.
Терма жамоа мазкур баҳсга тайёргарликни айнан шу ерда давом эттиради. Ўзбекистонлик футболчилар учун бу учрашув гуруҳдаги кейинги тақдирни ҳал қилиши мумкин бўлган муҳим ўйинлардан бири ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент Наманган аэропортидаги янги терминал қурилиши билан танишди
175 миллион долларлик лойиҳа доирасида аэропортнинг йўловчи ва юк ташиш қуввати бир неча баробар оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди. Давлат раҳбари дастлаб Наманган халқаро аэропортида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилиши билан танишди.
Лойиҳага жами 175 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлиб, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги терминални ишга тушириш режалаштирилган. Уч қаватли, 22,6 минг квадрат метр майдонга эга бўлган терминал соатига 1,2 минг нафар, йилига эса 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, терминалда чегара ва божхона назорати пунктлари, виза хизмати, бизнес-зал, савдо ва овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда Duty Free ҳудуди ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 550 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
2027 йил охиригача эса кунлик қуввати 50 тонна бўлган замонавий карго терминали фойдаланишга топширилади. Бу Фарғона водийси маҳсулотларини дунёнинг 90 та мамлакатига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Президент қурилиш ишларини кўздан кечириб, аэропорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

👍37🔥13
Россияда кучли торнадо юзлаб хонадонларга зарар етказди
Табиий офат оқибатида минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди, ўнлаб уйлар шикастланди.
Россиянинг Свердловск вилояти ҳудудида кузатилган кучли торнадо Кушва, Новая Ляля ва Верхняя Тура шаҳарларида катта талафотларга сабаб бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кучли шамол ва торнадо оқибатида ўнлаб уйларнинг том қисми шикастланган, автомобиллар зарар кўрган ҳамда электр узатиш тармоқларига путур етган. Табиий офат сабаб 4 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.
Ҳудудда фавқулодда хизматлар ва қутқарувчилар оқибатларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Айрим манбаларда бир неча нафар фуқаро жароҳат олгани ҳақида ҳам хабар берилган.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати оширилади
35 миллион долларлик қўйчилик кластери йилига 40 минг тоннагача сифатли гўшт ишлаб чиқариш имконини беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.
Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган лойиҳа 10 гектар майдонда уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда хориждан 15 минг бош наслдор қўй олиб келинса, кейинги босқичларда улар сони яна 35 минг бошга етказилади.
Лойиҳада юқори маҳсулдорликка эга “Арашан”, “Ҳисор” ва “Аделбай” зотларини маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, замонавий парвариш технологиялари ва илмий ёндашувлардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Кластер тўлиқ қувват билан ишга тушгач, Наманган вилоятида йилига 35–40 минг тонна сифатли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади. Бу эса анъанавий чорвачиликка нисбатан маҳсулдорликни 45–50 фоизга ошириш имконини беради.
Лойиҳа доирасида 280 та доимий иш ўрни яратилади, шунингдек, 95 та кам таъминланган оила аъзоларининг бандлиги таъминланади. Мажмуа ҳудудида логистика, ветеринария, сервис ва савдо инфратузилмалари ҳам ташкил этилади.
Давлат раҳбари мазкур тажрибани чорвачилик соҳасида кенг оммалаштириш, ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

👍31🔥12🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирда ЙПХ ходимига соябон тутган фуқаро тақдирланди
Инсонийлик ва ҳурмат намунаси бўлган ҳаракат муносиб рағбатлантирилди.
Ёмғирли об-ҳавода хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимига бефарқ бўлмай, унга соябон олиб бориб берган фуқаро ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тақдирланди.
Масъуллар мазкур фуқаронинг ҳаракатини инсонийлик, ўзаро ҳурмат ва фуқаролик масъулиятининг ёрқин намунаси сифатида баҳолаб, унга миннатдорчилик изҳор этди.

👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент миллий жамоанинг бугунги ўйинини кутаётгани ҳақида гапирди

👍52🔥10