EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Наманган аэропортидаги янги терминал қурилиши билан танишди

175 миллион долларлик лойиҳа доирасида аэропортнинг йўловчи ва юк ташиш қуввати бир неча баробар оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди. Давлат раҳбари дастлаб Наманган халқаро аэропортида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилиши билан танишди.

Лойиҳага жами 175 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлиб, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги терминални ишга тушириш режалаштирилган. Уч қаватли, 22,6 минг квадрат метр майдонга эга бўлган терминал соатига 1,2 минг нафар, йилига эса 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, терминалда чегара ва божхона назорати пунктлари, виза хизмати, бизнес-зал, савдо ва овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда Duty Free ҳудуди ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 550 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

2027 йил охиригача эса кунлик қуввати 50 тонна бўлган замонавий карго терминали фойдаланишга топширилади. Бу Фарғона водийси маҳсулотларини дунёнинг 90 та мамлакатига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Президент қурилиш ишларини кўздан кечириб, аэропорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13
Россияда кучли торнадо юзлаб хонадонларга зарар етказди

Табиий офат оқибатида минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди, ўнлаб уйлар шикастланди.

Россиянинг Свердловск вилояти ҳудудида кузатилган кучли торнадо Кушва, Новая Ляля ва Верхняя Тура шаҳарларида катта талафотларга сабаб бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли шамол ва торнадо оқибатида ўнлаб уйларнинг том қисми шикастланган, автомобиллар зарар кўрган ҳамда электр узатиш тармоқларига путур етган. Табиий офат сабаб 4 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.

Ҳудудда фавқулодда хизматлар ва қутқарувчилар оқибатларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Айрим манбаларда бир неча нафар фуқаро жароҳат олгани ҳақида ҳам хабар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати оширилади

35 миллион долларлик қўйчилик кластери йилига 40 минг тоннагача сифатли гўшт ишлаб чиқариш имконини беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.

Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган лойиҳа 10 гектар майдонда уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда хориждан 15 минг бош наслдор қўй олиб келинса, кейинги босқичларда улар сони яна 35 минг бошга етказилади.

Лойиҳада юқори маҳсулдорликка эга “Арашан”, “Ҳисор” ва “Аделбай” зотларини маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, замонавий парвариш технологиялари ва илмий ёндашувлардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Кластер тўлиқ қувват билан ишга тушгач, Наманган вилоятида йилига 35–40 минг тонна сифатли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади. Бу эса анъанавий чорвачиликка нисбатан маҳсулдорликни 45–50 фоизга ошириш имконини беради.

Лойиҳа доирасида 280 та доимий иш ўрни яратилади, шунингдек, 95 та кам таъминланган оила аъзоларининг бандлиги таъминланади. Мажмуа ҳудудида логистика, ветеринария, сервис ва савдо инфратузилмалари ҳам ташкил этилади.

Давлат раҳбари мазкур тажрибани чорвачилик соҳасида кенг оммалаштириш, ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥12🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирда ЙПХ ходимига соябон тутган фуқаро тақдирланди

Инсонийлик ва ҳурмат намунаси бўлган ҳаракат муносиб рағбатлантирилди.

Ёмғирли об-ҳавода хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимига бефарқ бўлмай, унга соябон олиб бориб берган фуқаро ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тақдирланди.

Масъуллар мазкур фуқаронинг ҳаракатини инсонийлик, ўзаро ҳурмат ва фуқаролик масъулиятининг ёрқин намунаси сифатида баҳолаб, унга миннатдорчилик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент миллий жамоанинг бугунги ўйинини кутаётгани ҳақида гапирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥10
Фарғонада 1,1 триллион сўмлик сохта банкротлик ҳолати аниқланди

Корхона масъуллари кредиторлар олдидаги мажбуриятлардан қочиш мақсадида қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келганликда гумон қилинмоқда.

Фарғона вилоятида йирик миқдордаги сохта банкротлик ҳолати фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.” хусусий корхонаси масъул шахслари кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажармаслик мақсадида корхонани қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келгани аниқланган.

Маълум бўлишича, улар тўлов интизомини бузган ҳолда муддати ўтган дебитор қарздорликларни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаган. Шунингдек, маҳсулот сотувидан тушган маблағларни банкка топширмасдан, 1,1 триллион сўм пулни гўёки иш ҳақи тўлови сифатида ҳисоб рақамидан ечиб олгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда IT-парк қурилишига старт берилди

Президент Наманган вилоятида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳаларни бошлаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида IT-парк қурилишига старт берди ҳамда ҳудудда амалга ошириладиган қатор янги инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига расман йўл очиб берди.

Мазкур лойиҳалар ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш ва ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, янги IT-парк рақамли иқтисодиётни кенгайтириш ва экспортбоп IT хизматлар ҳажмини оширишда муҳим ўрин тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥13🤔1
Ўзбекистонда коррупционерларнинг электрон реестри жорий этилди

Коррупция жиноятида айбдор деб топилган шахслар махсус электрон рўйхатга киритилади ва уларга қатор чекловлар қўлланилади.

Президент томонидан имзоланган янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади. Реестр Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда шакллантирилади.

Қонунга кўра, коррупция жиноятида айбдор деб топилган шахс ҳақидаги маълумотлар суд ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин 3 иш куни ичида реестрга киритилади. Маълумотлар судланганлик муддати давомида сақланади.

Электрон реестрга киритилган шахслар давлат хизматига қабул қилинмайди, давлат мукофотлари билан тақдирланмайди, сайлов ва тайинлов орқали эгалланадиган айрим лавозимларга номзод сифатида кўрсатилмайди.
Қонун 2026 йил 23 июндан кучга кирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманганда сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди

Давлат раҳбари ёшларнинг илмий салоҳиятини кенгроқ жалб этиш ва сунъий интеллект соҳасидаги тажрибани оммалаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган давлат техника университетидаги сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди.

Лаборатория таркибида таҳлил, робототехника ва бионика марказлари, стартап-акселератор, 9 та “ақлли” хона ҳамда сунъий интеллект бўйича тайёргарлик хоналари ташкил этилган. Марказ сунъий интеллект, робототехника, “ақлли” транспорт, экология ва агротехнологиялар соҳаларида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Ташриф давомида Президентга сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилар томонидан тайёрланган стартап лойиҳалар тақдим этилди. Давлат раҳбари ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг ғоя ва таклифларини тинглади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥12