EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Танаффус

🇵🇹 Португалия 3:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Биринчи бўлим якунланди.

Ҳозирча ҳисоб бизнинг фойдамизга эмас, аммо олдинда яна бутун бир бўлим бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Ҳусанов ва Роналдонинг қисқа суҳбати диққат марказида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Португалиянинг учинчи голини Рафаэл Леау дарвоза томон сурди.

Ҳисоб: 🇵🇹5:0🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Португалия Ўзбекистон МТЖни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0)

Роналду дублга эришди, Ҳусановдан автогол. Азизжон Ғаниев томонидан урилган гол эса ҳисобга олинмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3🔥1
Ўйин тугади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов: «Мухлислардан узр сўрайман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Португалияга қарши учрашувдаги йирик мағлубиятдан кейин мухлислардан узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Ўзбекистон плей-оффга чиқа оладими?

Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқиш имконияти ҳозирча сақланиб қолмоқда.

🔹 Биринчи шарт — Колумбия Конгога ютқазмаслиги керак. Агар Конго ғалаба қозонса, Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш имконияти деярли йўққа чиқади.

🔹 Иккинчи шарт — Ўзбекистон сўнгги турда Конгони албатта мағлуб этиши лозим. Ҳозир терма жамоамизнинг тўплар нисбати жуда оғир аҳволда: 1:8.

🔹 Агар Конго устидан ғалаба қозонилса, Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаши мумкин. 2026 йилги Жаҳон чемпионати форматига кўра, учинчи ўринни олган жамоалар орасида энг яхши натижа қайд этганлари ҳам плей-оффга йўл олади.

🔹 Айрим гуруҳларда учинчи ўрин учун курашаётган жамоалар 1 ёки 2 очко билан якунлаши мумкин. Бу эса Ўзбекистон учун қўшимча умид беради.

🔹 Яна бир муҳим жиҳат — Ўзбекистон ўзининг ҳал қилувчи учрашувини кейинроқ ўтказади. Шу вақтга қадар бошқа гуруҳлардаги вазият аниқлашиб, терма жамоамизга қандай ҳисобдаги ғалаба кераклиги ҳам ойдинлашади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг тақдири ҳали ўз қўлида қолмоқда. Конго устидан ғалаба қозониш — энг асосий вазифа. Кейин эса бошқа гуруҳлардаги натижалар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz. Айни дамда Наманган шаҳрида

Бу ерда ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида ўтказилаётган “III Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида “Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур анжуманда 50 га яқин давлатлардан 100 га яқин таниқли санъатшунос, мусиқашунос ва адабиётшунос олимлар иштирок этиб, Шарқ мақомоти анъаналари, мақом санъатининг бугунги ривожланиш йўналишлари ҳамда анъана ва инновациялар уйғунлиги масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандумлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Тадбир тафсилотларини Effect.uz орқали кузатиб боринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кечаги Ўзбекистон — Португалия ўйини олдидан олинган суратлар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9😢2
Ўзбекистон Қирғизистон билан ер участкаларини алмашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни доирасида айрим ер майдонларини ўзаро алмашди.

Маълум қилинишича, Чўнғара ва Тоштепа қишлоқлари Қирғизистон ҳудудига ўтган бўлса, эвазига Ўзбекистонга ҳам худди шунча майдондаги ер участкалари берилган.

Томонлар, шунингдек, “Сай–Таян” автомобиль йўлини қуриш учун 236 гектар ерни алмашган. Бу орқали Боткен вилоятига бориш учун айланма 225 километрлик йўл масофаси 55 километргача қисқариши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Тошкентда аёлга шилқимлик қилган клиника ходими қамалди

Тошкент шаҳридаги хусусий клиника ходими шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбдор деб топилиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси олди.

Суд материалларига кўра, 39 ёшли эркак даволаниш учун келган аёлга нисбатан номақбул гаплар айтган, унга тегинишга уринган ҳамда шаҳвоний мазмундаги иборалар ишлатган. Жабрланувчининг таъкидлашича, у лифтда кетиш вақтида ҳам безовта қилинган.

Ҳолат юзасидан тақдим этилган аудиоёзувлар, кўрсатмалар ва бошқа далиллар асосида суд эркакни айбдор деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Картага тушган катта маблағлар ҳақида солиқ органларига маълумот берилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг «Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, жисмоний шахснинг банк картасига бошқа жисмоний шахслардан (яқин қариндошлардан келган маблағлар бундан мустасно) бир календарь ой давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушса, бу ҳақдаги маълумот солиқ органларига тақдим этилиши мумкин.

Ҳужжат қабул қилинган тақдирда, банклар ва солиқ органлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона рақамлаштирилган тизими жорий этилади. Шунингдек, банклар томонидан маълумот тақдим этиш ва солиқ органларининг сўров юбориш тартиби ягона стандарт асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1😢1
1 июлдан касаллик нафақасини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

2026 йил 1 июлдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик) нафақасини тайинлаш ва тўлашнинг янги механизми амал қилади. Янги тартиб нафақани молиялаштириш, ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларини қамраб олади.

🔹 Энди касаллик варақасининг дастлабки 5 куни учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилади. 6-кундан бошлаб эса нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

🔹 Нафақа миқдори суғурта стажига боғланади. Суғурта стажи 6 ойдан 8 йилгача бўлган ходимлар ўртача иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида, 8 йилдан ортиқ стажга эга фуқаролар эса 80 фоиз миқдорида нафақа олади.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, тўрт ва ундан ортиқ фарзандни тарбиялаётган ота-оналар ҳамда ногиронлиги бўлган фарзанди бор фуқаролар учун нафақа миқдори қўшимча 20 фоизга оширилади.

🔹 Ойнинг 1–15-кунлари тайинланган нафақалар шу ойнинг 25-санасигача, 16-санадан кейин тайинланганлари эса кейинги ойнинг 10-санасигача тўлаб берилади.

🔹 Касаллик нафақаси бир календарь йилида жами 182 кунгача тўланиши мумкин.

🔹 Нафақани ҳисоблашда ўртача иш ҳақининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми инобатга олинади.

🔹 Нафақани тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча жараёнлар электрон шаклда амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1 сентябрдан ҳужжатлари талабга жавоб бермайдиган автомобилларга газ қуйилмайди

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб техник кўрикдан ўтмаган, зарур ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ёки газ баллони белгиланган тартибда синовдан ўтказилмаган автомобилаларга АГТКШларда газ қуйиш чекланади.

Янги тартибга мувофиқ, газ қуйиш шохобчаларида ўрнатиладиган ақлли камералар автомобил маълумотларини ягона база орқали автоматик текширади.

Агар транспорт воситаси қоидабузарлар рўйхатида бўлса ёки талаб этилган ҳужжатлари мавжуд бўлмаса, унга газ қуйиш жараёни автоматик тарзда блокланади.

Янги тизим ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланишни кучайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ноқонуний диний таълим берган эр-хотин қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган эр-хотин фаолиятига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, 1995 ва 1999 йилларда туғилган шахслар ижарадаги хонадонда жорий йил февраль ойидан буён ҳужра ташкил этиб, моддий манфаат эвазига бир қатор болаларга диний таълим бериб келган. Улар ҳар бир ўқувчидан 100–200 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олган.

Шунингдек, машғулотлар ўтказилган хонадон санитария талабларига жавоб бермагани аниқланган. Айрим ота-оналар эса фарзандларининг қаерда ва қандай шароитда таълим олаётганига етарлича эътибор қаратмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🔥1
Фарғона ва Жиззахда электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора билан қўлга тушди

Қурилиш цехига электр улаш ва қарздорликни “йўқ қилиш” эвазига миллионлаб сўм талаб қилган муҳандислар тезкор тадбирларда ушланди.

Фарғона ва Жиззах вилоятларида электр таъминоти корхоналари муҳандисларининг коррупциявий ҳаракатлари фош этилди.

Маълум қилинишича, Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига электр тармоғи тортиш, ҳисоблагич ўрнатиш ва улаш, шунингдек, тегишли рухсат ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 100 миллион сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган муҳандис сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Яна бир ҳолатда, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси маҳаллий фермер хўжалигининг 122 миллион сўмлик электр қарздорлигини мансабдор танишлари орқали бекор қилиб беришни ваъда қилиб, 50 миллион сўм талаб қилган. Унинг аввал 10 миллион сўм олгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида муҳандис қолган 40 миллион сўмни қабул қилаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Умаров: «Тушкунликка тушмаймиз, олдинда Конго ДР билан муҳим ўйин бор»

Португалияга қарши оғир мағлубиятдан кейин миллий терма жамоа аъзолари қўллаб-қувватланди.

Жаҳон чемпионати доирасидаги кечаги учрашувдан сўнг Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон миллий терма жамоа футболчилари ва мураббийлари штаби билан учрашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥13😢1
Энергетика вазирлигида икки муҳим тайинлов амалга оширилди

Президент қарорлари билан Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан энергетика соҳасида қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Унга кўра, Мамадаминов Умид Маҳмудович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Энергетика вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Эгамбердиев Умаржон Усмоналиевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бундан аввал Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасида етакчи инспектор лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎3