Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онасини дўппослаган ўғил 5 йил 1 ойга қамалди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида маст ҳолда онасига оғир тан жароҳати етказган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, 1985-йилда туғилган эркак спиртли ичимлик таъсирида турмуш ўртоғи билан жанжаллашган. Можарони тинчлантиришга уринган онаси ҳам воқеага аралашиб қолган. Шундан сўнг эркак онасига оғир тан жароҳати етказган.
Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аввалги ўталмаган жазоси ҳам қўшилиб, унга узил-кесил 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда декан ўринбосари талабадан имтиҳон учун 500 доллар сўради
Жиззах давлат педагогика университетида декан ўринбосари талабани якуний давлат имтиҳонидан ўтказиб бериш эвазига 500 доллар сўрагани учун ушланди.
Маълум қилинишича, мансабдор талабалардан бирига имтиҳондан муваффақиятли ўтишига ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Талаба ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида декан ўринбосари келишилган пулнинг бир қисми — 2 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 ҳудудда оғуфурушлар ушланди: 51 минг дозалик наркотик олинди
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Тошкентда 1994-йилда туғилган шахснинг хонадонидан 10 литрдан ортиқ гашиш ёғи, 10 грамм опий, шунингдек, 35 минг доллар ва бошқа ашёвий далиллар топилган.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида эса 1985-йилда туғилган аёл 40 грамм гашишни сотаётган вақтида ушланган. Унинг сумкасидан яна 60 грамм гашиш аниқланган.
Жами 51 минг дозага тенг наркотик воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилган.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Европа Иттифоқи Google’ни 1 миллиард долларга жаримага тортди
Европа Иттифоқи Google компаниясини рақобат қоидаларини бузгани учун 890 миллион евро — қарийб 1 миллиард доллар миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Европа Комиссияси маълум қилди.
Суриштирувларга кўра, Google ўзининг қидирув тизими ва Play иловалар дўконида ўз хизматларига ноҳақ устунлик берган.
Комиссия бу ҳолат бошқа компаниялар учун адолатли рақобатга зарар етказганини билдирди.
Шунингдек, Google Play илова ишлаб чиқувчиларнинг фойдаланувчиларга арзонроқ таклифлар бериш имкониятини чеклагани айтилмоқда.
Европа Комиссияси компанияни қоидаларни бузишни тўхтатишга чақирди. Акс ҳолда, Google'га қўшимча жарималар солиниши мумкин.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи 2018-йилда ҳам Google’ни Android тизимидаги устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун 4,3 миллиард еврога жаримага тортган.

👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда унаштирилган йигит ва қиз машинада ис газидан вафот этди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида унаштирилган 26 ёшли қиз ва 31 ёшли йигит машинада ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Маълум қилинишича, 16-июл куни қизнинг опаси унинг синглиси ва бўлажак куёви Гентра автомобилида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида икки ёшнинг жасади гаражда турган автомобилдан топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш, бош мия ва ўпка шиши ҳамда ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, марҳумлар тўйга тайёргарлик кўраётган бўлган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолган
Фарғона ва Сирдарё вилоятларидаги давлат музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, музейларда ўтказилган хатлов жараёнида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида қарийб 500 та, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида эса 16 та экспонат мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.
Хатлов ишлари республика музейларидаги музей ашёлари ва коллекцияларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида босқичма-босқич ўтказилмоқда.

😢4🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга 13-кеча кетма-кет зарба берди
АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро тобора кучаймоқда. АҚШ 23 июль оқшомида Эронга қарши навбатдаги зарбаларни амалга оширди. Шу тариқа ҳужумлар кетма-кет 13-кеча давом этди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилишича, сўнгги ҳужумлар икки соатдан ортиқ давом этган. Зарба Эроннинг ҳарбий қўмондонлик марказлари, дронлар сақланадиган объектлари, алоқа тармоқлари ва соҳилбўйи ҳарбий иншоотларига берилган.
АҚШ бу ҳужумларни Ҳурмуз бўғози орқали ҳаракатланаётган фуқаролик ва тижорат кемаларини ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳламоқда.
Эрон томонининг маълум қилишича, сўнгги зарбалар оқибатида 50 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 500 киши яраланган. АҚШнинг урушда ҳалок бўлган ҳарбийлари сони эса 18 нафарга етган.
Теҳрон АҚШ Эрондаги кўприклар ва электр станцияларига зарба берган тақдирда, минтақадаги нефть, газ ва энергетика объектларига қарши ҳужумлар амалга оширилишини билдирган.
Можаро Ҳурмуз бўғози ва Қизил денгиздаги денгиз қатнови хавфсизлигига ҳам таъсир қилмоқда. Уруш нефть нархларининг ошиши ва жаҳон молия бозорларидаги беқарорликни кучайтирмоқда.

Тошкентдаги энг тирбанд йўллардан бири 40 кунга қисман ёпилади
Кичик ҳалқа йўлининг Қушбеги даҳаси орқали ўтган 1,5 километрдан ортиқ қисмида ҳаракат вақтинча ярим полосада ташкил этилади. Бунга йўл остидаги иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари 40 кун давом этади.
Ушбу чорраҳа пойтахтдаги энг тирбанд ҳудудлардан бири саналади. Мутахассислар ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

👍2
Саида Мирзиёева Тошкентда янги истироҳат боғлари барпо этилишини назоратга олди
Саида Мирзиёева пойтахтдаги қатор муҳим объектларни кўздан кечириб, янги истироҳат боғлари барпо этиш, очиқ жамоат майдонларини кўпайтириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича режалар билан танишди.
Жумладан, Афросиёб кўчасидаги боғ ҳудудида аҳолининг эркин ҳордиқ чиқариши учун замонавий шароитлар яратиш, Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, асосий мақсад — Тошкентга «яшил шаҳар» мақомини қайтариш, аҳоли учун янада кўпроқ қулай, хавфсиз ва замонавий дам олиш масканларини яратишдан иборат.
Шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ва мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

👍30🔥10👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 500 минг долларлик криптоактив айлантирган шахс ушланди
Фарғона вилоятида ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс фош этилди. Унинг ярим миллион долларлик USDT криптоактивлари бўйича операцияларни амалга оширгани аниқланган.
Тезкор тадбирлар давомида гумонланувчининг яшаш хонадонидан 1 дона ноутбук, 2 дона мобил телефон ва 43 та банк пластик картаси ашёвий далил сифатида олинди.
Терговга қадар текширувларда мазкур шахс 500 минг АҚШ долларига тенг USDT криптоактивлари билан ноқонуний операцияларни амалга оширгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ»да юк автомобили хандаққа тушиб кетди
24 июль куни соат 11:50 да А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида юк автомобили хандаққа тушиб кетган.
Маълум қилинишича, «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланган юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.
Ҳодиса жойига ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб борган. Махсус техника ёрдамида юк автомобили хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интерпол қидирувидаги 3 шахс Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрган Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган уч нафар шахс аниқланиб, қўлга олинди.
Маълум қилинишича, улардан бири — Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс эса фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирилган. Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятида айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган.
Қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Жазирама яна кучаяди: дам олиш кунлари ҳаво +42°C гача исийди
Ўзгидромет прогнозига кўра, ушбу дам олиш кунларида Ўзбекистонда яна кучли иссиқ об-ҳаво ҳукм суради. Айрим ҳудудларда ҳарорат +42°C гача кўтарилиши кутилмоқда.
Метеорологлар маълум қилишича, республика ҳудудларининг аксариятида кундузи ҳаво ҳарорати +37...+39°C атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат +42°C гача етиши мумкин.
Шунингдек, айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +38°C гача исийди.

👎2
Ўзбекистонда экологик баҳолаш тизимига замонавий халқаро механизмлар жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 234-сонли қарорига асосан, мамлакатимизда экологик экспертиза тизими тубдан такомиллаштирилмоқда. Янги тартибга кўра, экологик экспертиза объектлари тоифаси 4 тадан 3 тага қисқартирилиб, минглаб кичик бизнес вакиллари ортиқча оворагарчиликдан халос этилади, жараёнлар эса тўлиқ ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рақамлаштирилади.
Ҳужжат билан Париж, Базель, Биохилмахиллик ва Орхус конвенциялари талаблари, шунингдек, жамоатчилик эшитувлари ҳамда Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) механизмлари амалиётга киритилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳачи ташкилотлар рейтинги ва ходимларни сертификатлаш тизими жорий этилади — бу 2025 йилда аниқланган 700 га яқин талабга жавоб бермайдиган лойиҳалар каби камчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ушбу ислоҳотлар атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ва келажак авлод учун хавфсиз муҳит яратишда муҳим қадам бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: «Тошкентда яшил ҳудудлар жуда кам»
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтда яшил ҳудудлар етарли эмаслигини таъкидлаб, кўкаламзорлаштириш Тошкентни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда жамоат маконларини кенгайтириш ва экологик муҳитни яхшилашга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилади.
Жумладан, Бобур номидаги экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек боғи йўл ўтказгичи устида барпо этиладиган яшил ҳудуд орқали ўзаро боғланиб, ягона жамоат майдонига айлантирилиши режалаштирилган.

👍77🔥12👎4
«МИБ нега тўхтади?» Расмийлар муносабат билдирди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси Effect.uz томонидан эълон қилинган «МИБ нега тўхтади?» сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий изоҳ берди.
Бошқарма маълумотига кўра, видеода тилга олинган Тўрақўрғон туманидаги айрим фермер хўжаликлари фойдасига «NAMANGAN TO‘QIMACHI CLUSTER» МЧЖдан қарздорликни ундиришга оид суд қарори бўйича ижро ҳаракатлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча тўхтатилган.
Қайд этилишича, Чуст туманлараро судининг 2025 йил 28 августдаги ажрими асосида мазкур ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатлари 2026 йил 28 августга қадар тўхтатилган.
Шу сабабли ушбу ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш ҳуқуқий жиҳатдан чекланган бўлиб, ижро иши суднинг тегишли ажримига мувофиқ юритилмоқда.
МИБ фаолияти фақат қонунчилик талаблари ва суд ҳужжатлари асосида амалга оширилишини, ҳар бир ижро иши амалдаги қонунчиликка қатъий риоя этилган ҳолда юритилишини таъкидлади.

🤔3😢1
Пекинда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва Хитой музейларининг янги ҳамкорлик дастури тақдим этилди
Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонасида «Ўзбекистон—Хитой: цивилизациялар мулоқоти ва умумий мерос» мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Анжуман доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Хитойнинг етакчи музейлари, илмий муассасалари ва маданий ташкилотлари билан ҳамкорлигига бағишланган янги дастур тақдим этилди.
👉 Батафсил