Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада опа-ука 1 килограммдан ортиқ гашиш билан қўлга олинди
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 1 килограмм 50 грамм гашишни ноқонуний муомалага киритишга уринган аёл ва унинг жиноий шериги бўлган укаси қўлга олинди.
Аниқланишича, ҳар икки гумонланувчи ҳам муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 700 грамм Alfa-PVP, 5 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози ҳамда қадоқлаш учун мўлжалланган зип-пакетлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар интернет орқали фаолият юритувчи наркодўкон учун курьерлик қилган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥2
Имом ал-Бухорий мажмуасида таҳоратхонадан фойдаланиш бепул бўлди
Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий мажмуасига ташриф буюрувчи зиёратчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Энди мажмуа ҳудудидаги таҳоратхонадан мутлақо бепул фойдаланиш мумкин.
Самарқанд вилоятида жойлашган Имом ал-Бухорий мажмуасида зиёратчилар учун таҳоратхона хизмати бепул қилинди.
Мажмуа маъмурияти маълум қилишича, мазкур қарор зиёратчиларга янада қулай шароит яратиш, уларнинг мамнуниятини ошириш ҳамда зиёрат маданиятини юксалтириш мақсадида қабул қилинган.
Қайд этилишича, янгиланган Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳар куни минглаб маҳаллий ва хорижий зиёратчиларни қабул қилаётгани боис, хизматлар сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маъмурият ташриф буюрувчиларни ҳудуд тозалигига риоя қилиш ва яратилган қулайликлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга чақирди.

🤔2
Тошкентда дам олиш кунлари УФ индекси 10 баллгача кўтарилади
Дам олиш кунлари Тошкентда қуёшнинг ультрабинафша (UV) нурланиши жуда юқори даражага етиши кутилмоқда. Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтида очиқ ҳавода узоқ қолмасликни тавсия этмоқда.
Шанба ва якшанба кунлари Тошкент шаҳрида ультрабинафша (UV) индекси 10 баллгача кўтарилади. Бу эса соғлиқ учун хавфли даража ҳисобланади.
Қуёш фаоллигининг энг юқори вақти:
Шанба куни — соат 12:00 атрофида;
Якшанба куни — 12:00–13:00 оралиғида.
Мутахассислар ушбу вақтларда қуёш остида узоқ қолмаслик, SPF ҳимоя кремидан фойдаланиш, бош кийим кийиш ва кўпроқ сув истеъмол қилишни тавсия этмоқда.

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида шампун идишларига яширилган 11,8 кг гашиш мойи аниқланди
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган 11,8 килограмм гашиш мойи мусодара қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқароси гиёҳвандлик воситасини «Бангкок – Деҳли – Тошкент» йўналиши орқали шампун идишларига яширган ҳолда олиб келган.
Шунингдек, мазкур юкни қабул қилиб олиш учун келган Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам қўлга олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистон ҳудуди орқали қўшни давлатга транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган 11,8 килограмм гашиш мойи мусодара қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқароси гиёҳвандлик воситасини «Бангкок – Деҳли – Тошкент» йўналиши орқали шампун идишларига яширган ҳолда олиб келган.
Шунингдек, мазкур юкни қабул қилиб олиш учун келган Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам қўлга олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистон ҳудуди орқали қўшни давлатга транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жазирамада ободонлаштириш ходимларини ишлатган мансабдор жазоланди
Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ходимларини жазирама иссиқда меҳнат қилдирган мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда ободонлаштириш ходимлари иссиқ ҳавода ишлаётгани акс этган видео тарқалганидан сўнг аниқланган.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширувда Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасида ходимлар учун қонунчиликда белгиланган хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари яратилмагани маълум бўлган.
Шу сабабли бошқарма бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми — меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш бўйича маъмурий чора қўлланилган.
Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ҳар бир иш берувчининг қонуний мажбурияти эканини эслатди.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ит Damas’га боғлаб судралди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Кўлямғир» қишлоғида ит Damas автомобилининг орқа қисмига боғланган ҳолда судралгани акс этган видео тарқалди.
Видеода ҳайвон автомобил ортига боғлаб қўйилгани ва йўл бўйлаб судралаётгани кўринади. Мазкур ҳолат экологик фаоллар ҳамда кенг жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Жамоатчилик ҳайвонга нисбатан бундай муносабатни шафқатсизлик сифатида баҳоламоқда. Бироқ ҳозирча воқеа юзасидан масъул идоралар томонидан расмий муносабат билдирилгани ҳақида маълумот йўқ.
Жамоатчилик ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини, масъул мансабдорлар ҳайвонларга нисбатан бундай шафқатсизлик ҳолатларини эътибордан четда қолдирмаслигини ва воқеа юзасидан текширув ўтказилишини сўрамоқда.
Ҳайвонларга нисбатан зўравонликни «оддий ҳолат» сифатида қабул қилиш жамиятда шафқатсизликка нисбатан бефарқ муносабат шаклланишига олиб келиши мумкин. .

👍4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 ёшли болага рулни берган ота жазоланди
Андижон вилояти Асака туманида 11 ёшли ўғлига автомобил бошқаришга рухсат берган ота маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат 13 июль куни Янгисор маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан аниқланган. Улар Spark русумли автомобилни тўхтатганда, уни 11 ёшли бола бошқараётгани маълум бўлган.
Автомобилнинг олд йўловчи ўриндиғида боланинг укаси, орқа ўриндиқда эса отаси ўтирган.
Ота ўғли Яҳёбек автомобилни бошқариб кетаётганини тасдиқлаган ва бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирган.
Ҳолат юзасидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга автомобилни топширган отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, рейд давомида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган яна бир йигит онасига тегишли автомобилни унинг рухсатисиз бошқариб кетаётгани аниқланган. Унинг айтишича, онаси ухлаб ётган вақтида машинани олиб чиққан.
Бундан ташқари, маст ҳолда автомобил бошқарган ҳайдовчининг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Маълум қилинишича, рейдлар бошланганидан буён турли қоидабузарликлар сабаб 4 мингдан ортиқ автомобиль жарима майдонларига олиб кирилган.
Аниқланган қоидабузарликлар орасида:
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган 150 нафардан ортиқ шахснинг рулга ўтириши;
ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқариш бўйича 400 дан зиёд ҳолат;
рухсатсиз ойна қорайтириш бўйича қарийб 100 та ҳолат;
маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш бўйича 80 га яқин ҳолат бор.

👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада опа-ука наркосавдогарлар қўлга олинди
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 1 килограмм 50 грамм гашишни ноқонуний муомалага киритишга уринган опа-ука қўлга олинди.
Аниқланишича, ҳар икки гумондор аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 700 грамм «Альфа-PVP», 5 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози ҳамда гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш учун мўлжалланган зип-пакетлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Терговга кўра, гумонланувчилар интернет орқали фаолият юритувчи наркодўкон учун курьерлик қилган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Онамга айтманглар...» — афғон урушида ўлиб-тирилган ўзбек офицерининг ҳақиқий қисмати
Ҳар қадамда фожиа пойлаб турган Афғонистон тупроғи, аёвсиз жанг ва тўсатдан урилган снайпер ўқи... Сўнгги нафасда айтилган ўтинч: "Онамга айтманглар..."
Минглаб километр узоқда эса жигарбандининг хавф остида қолганини юраги сезиб, тун бўйи Худога ёлворган онаизор.
Жарроҳлик столида юраги тўхтагач, шифокорлар уни ҳалок бўлди деб ҳисоблаб, моргга юборишади. Аммо онанинг чин дилдан қилган дуолари ва мўжиза сабаб у қайта ҳаётга қайтади...
«Қароргоҳ» кўрсатувининг навбатдаги сонида Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раҳбари, афғон урушида ўлиб-тирилишни бошидан кечирган Талъат Муродов меҳмон бўлиб, ҳаётидаги энг даҳшатли ва ҳаяжонли хотиралари билан ўртоқлашди.

Бу кино эмас, балки афғон урушида қатнашган ва ажал билан юзма-юз келган юртдошимизнинг реал ҳаёт воқеаси!
«Қароргоҳ» кўрсатувининг навбатдаги сонида Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раҳбари, афғон урушида ўлиб-тирилишни бошидан кечирган Талъат Муродов меҳмон бўлиб, ҳаётидаги энг даҳшатли ва ҳаяжонли хотиралари билан ўртоқлашди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жазирама ёзда Туркиянинг салқин масканлари
Жазирама ёз кунларида салқин ва мароқли ҳордиқ излаётганлар учун Туркия нафақат анъанавий соҳил туризми, балки салқин тоғ яйловлари, Эгейнинг майин шабадалари ва Ўрта ер денгизининг бетакрор табиати билан ажойиб муқобил йўналишларни таклиф этмоқда.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жазирама ёз кунларида салқин ва мароқли ҳордиқ излаётганлар учун Туркия нафақат анъанавий соҳил туризми, балки салқин тоғ яйловлари, Эгейнинг майин шабадалари ва Ўрта ер денгизининг бетакрор табиати билан ажойиб муқобил йўналишларни таклиф этмоқда.
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний ишдан бўшатиш қимматга тушди
Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан ноқонуний ишдан бўшатилган икки нафар ходим суд қарори билан аввалги лавозимига тикланди. Уларнинг фойдасига жами 212 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириладиган бўлди.
Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси С. Хонимов ва С. Абдулазизовнинг мурожаатлари асосида текширув ўтказган. Унда фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчилик талабларига зид равишда бекор қилингани аниқланган.
Шундан сўнг судга киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Суд қарорига кўра:
— С. Хонимовга мажбурий ишсиз қолган даври учун 103 миллион 784 минг 375 сўм;
— С. Абдулазизовга эса 93 миллион 762 минг 541 сўм тўланади.
Бундан ташқари, ҳар икки ходимга маънавий зарар учун 7,5 миллион сўмдан, жами 15 миллион сўм компенсация тўланиши белгиланган.

👍4🔥2😢1