EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний ишдан бўшатиш қимматга тушди

Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан ноқонуний ишдан бўшатилган икки нафар ходим суд қарори билан аввалги лавозимига тикланди. Уларнинг фойдасига жами 212 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириладиган бўлди.
Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси С. Хонимов ва С. Абдулазизовнинг мурожаатлари асосида текширув ўтказган. Унда фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчилик талабларига зид равишда бекор қилингани аниқланган.

Шундан сўнг судга киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.

Суд қарорига кўра:
— С. Хонимовга мажбурий ишсиз қолган даври учун 103 миллион 784 минг 375 сўм;
— С. Абдулазизовга эса 93 миллион 762 минг 541 сўм тўланади.

Бундан ташқари, ҳар икки ходимга маънавий зарар учун 7,5 миллион сўмдан, жами 15 миллион сўм компенсация тўланиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2😢1
Туркия: ажойиботларга бой сув ости манзиллари

Аквалангда шўнғишга бўлган қизиқиш ва фаол дам олишга талаб ортиб бораётган бир пайтда, уч томондан денгиз билан ўралган Туркия дунёдаги энг жозибадор дайвинг масканларидан бирига айланмоқда. Қадимий кема ва самолёт қолдиқлари, сув ости ғорлари ҳамда бой денгиз экотизимига эга бўлган Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳиллари саёҳатчиларга нафақат сув ости оламини ўрганиш, балки тарих қаърига шўнғиш имконини ҳам тақдим этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда маст аёл автобус тагига ётиб олди

Тошкент шаҳрида маст ҳолатдаги 50 ёшли аёл автобус тагига ётиб олиб, транспорт ҳаракатига халал берди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 25 июль куни соат 08:00 атрофида Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида, «Кадишева» бозори яқинида содир бўлган. 1976 йилда туғилган Е.А. маст ҳолатда йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аёл йўл ўртасида ётгани, автобус эса бир муддат тўхтаганидан сўнг орқага ҳаракатланиб, уни четлаб ўтгани акс этган.

ИИББ маълумотига кўра, фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида унинг спиртли ичимлик таъсирида экани аниқланган. Шундан сўнг у ички ишлар ва тиббиёт ходимлари томонидан 4-сон шаҳар клиник шифохонаси ҳудудидаги ҳушёрхонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Унинг натижаларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона прокуратураси нега жим? Асосий саволларга ҳали жавоб йўқ

Effect.uz томонидан Фарғона шаҳри “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 66/1-уйдаги қурилиш юзасидан журналистик суриштирув тайёрланган эди.

Шундан сўнг 2026 йил 13 июль куни Фарғона вилояти прокуратурасига прокурор назорати тартибида комплекс текширув ўтказиш сўраб расмий мурожаат киритилди.

Мурожаатда ер участкаси қайси ҳоким қарори асосида ажратилгани, ерга бўлган ҳуқуқ қандай вужудга келгани, олди-сотди шартномаси қайси ҳужжатларга асослангани, қурилиш учун зарур рухсатномалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги каби масалаларга ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

Кадастр органи эса мазкур масалалар уларнинг ваколатига кирмаслигини билдирган. Демак, ер ажратилиши ва қурилиш қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш прокуратура ваколати доирасида қолмоқда.

Бироқ мурожаат киритилганига қарамай, ҳозирга қадар ушбу саволлар бўйича прокуратуранинг очиқ ҳуқуқий хулосаси эълон қилинмади. Айни пайтда эса объектда қурилиш ишлари давом этаётгани кузатилмоқда

Жамоатчилик кутayotgan асосий жавоблар оддий:
— Ер участкаси қайси асосда ажратилган?
— Ҳоким қарори мавжудми?
— Қурилиш учун барча рухсат ҳужжатлари расмийлаштирилганми

Effect.uz ҳеч кимни олдиндан айбламайди. Мақсад — қонун устуворлиги, очиқлик ва жамоатчилик назорати таъминланишини сўраш.

Ҳужжатларга асосланган холис текширув ва очиқ ҳуқуқий хулоса ушбу масалага аниқлик киритиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда дайди ҳайвонларни овқатлантирган аёл вафот этди

Чирчиқ шаҳрида дайди ит ва мушукларни овқатлантиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган аёл уйидан вафот этган ҳолда топилди.

Бу ҳақда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда фуқаро Н.С.нинг ҳайвонларни овқатлантиргани учун жазолангани ва орадан бир неча кун ўтиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, Н.С. бир неча йил давомида кўп қаватли уй ҳовлиси ва йўлакларида дайди ит ҳамда мушукларни мунтазам овқатлантириб келган. Бу ҳолат ҳудуд санитарияси ёмонлашиши ва аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган.

Маҳалла ва профилактика инспектори томонидан аёл билан бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилган. Бироқ огоҳлантиришларга қарамай, бу ҳаракатлар давом этган.

Шундан сўнг аҳоли мурожаати асосида унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси (ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳокимлик маълум қилишича, 22 июль куни волонтёрлар аёлнинг ҳолидан хабар олиш учун унинг уйига борган. Эшик очилмаганидан сўнг Фавқулодда вазиятлар хизмати чақирилган ва хонадондан аёлнинг вафот этгани аниқланган.

Суриштирувда Н.С.да ёши билан боғлиқ саломатлик муаммолари бўлгани ва у узоқ вақт даволаниб келгани маълум қилинган.

Ҳокимлик жамоатчиликни тасдиқланмаган хабарларга эмас, балки расмий маълумотларга таянишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢3
Энди болаларга хориж паспорти олиш учун розиликни онлайн бериш мумкин бўлади

1 августдан Ўзбекистонда E-Rozilik платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Янги тизим орқали бир қатор давлат хизматлари учун бошқа шахснинг розилигини электрон шаклда расмийлаштириш имкони яратилади.

Хусусан, платформа орқали:
вояга етмаганларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-она ёки васийнинг розилигини бериш;

15–18 ёшли вояга етмаганларнинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилик бериш;

16 ёшга тўлмаган болаларга ID-карта расмийлаштириш учун ота-она ёки қонуний вакил розилигини бериш;

фуқароликдан чиқишда ота-она ва турмуш ўртоғининг розилигини расмийлаштириш;

яшаш ёки турган жой бўйича рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқаришда уй-жой эгаси ёки манфаатдор шахслар розилигини олиш;

17-шакл маълумотномасини олиш учун уй-жой эгасининг розилигини расмийлаштириш мумкин бўлади.

Электрон розиликни Passport-visa мобил иловаси орқали расмийлаштириш учун 206 минг сўм (БҲМнинг 50 фоизи), миграция бўлимига шахсан мурожаат қилинганда эса 123 минг 600 сўм (БҲМнинг 30 фоизи) миқдорида йиғим ундирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ислом цивилизацияси маркази ҳақида 3 та ҳужжатли фильм жаҳон экранларига чиқди

24 июл куни нуфузли халқаро телеканалларда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган учта ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди:

* «Россия 24»: «Мастерская» кинокомпанияси томонидан суратга олинган «Мовароуннаҳр цивилизацияси» филми (41 дақиқа);


* «Россия Культура»: «ДиВи» телекомпанияси тайёрлаган «Ўзбекистон. Янги коинот» филми (39 дақиқа);


* Euronews: Мажмуанинг яратилиш тарихи ва халқаро аҳамиятига бағишланган махсус фильм (8 дақиқа).


Суратга олинган фильмларда давлатимиз раҳбарининг 2017 йилда БМТ минбаридан илгари сурган ташаббуси, қурилиш босқичлари, ноёб музей экспозицияси ва замонавий илмий инфратузилманинг шаклланиши, бебаҳо маданий бойликларнинг Ватанга қайтарилиши ҳамда «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат сари» Биринчи халқаро форуми ҳақида ҳикоя қилинади.

Шунингдек, картиналарда дунё етакчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва нуфузли олимларнинг Ўзбекистоннинг умуминсоний меросни асраш ҳамда маърифат ва мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига берган юксак баҳолари ўрин олган.

Ушбу премьералар марказнинг жаҳон миқёсидаги эътирофи ва ката қизиқиш рамзига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга қарши уруш учун янги маблағ изламоқда — Bloomberg

АҚШ маъмурияти Эронга қарши ҳарбий операцияни давом эттириш учун қўшимча маблағ изламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабардор манбаларга таяниб маълум қилди.

Нашрга кўра, Конгрессда қўшимча молиялаштириш пакетининг маъқулланиши боши берк кўчага кириб қолган. Шу сабабли Оқ уй зарур маблағни бошқа манбалардан топиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Эронга қарши операция харажатлари 37,5 миллиард долларга етганини маълум қилган. Оқ уй эса Конгрессдан қарийб 90 миллиард доллар қўшимча маблағ сўраган.

Бироқ сенаторлар урушнинг мақсади, давомийлиги ва маблағларнинг сарфланиши юзасидан қўшимча изоҳ талаб қилмоқда. Шу билан бирга, Конгрессдаги айрим қонун чиқарувчилар президент Дональд Трампдан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан аввал парламент розилигини олишни талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинсий тегажоғликда айбланган Карим Хон лавозимидан четлатилди

Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хон жинсий тегажоғликка оид айбловлар юзасидан ўтказилган интизомий суриштирувдан сўнг лавозимидан четлатилди.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди.
Маълум қилинишича, 24 июль куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида ўтказилган шошилинч йиғилишда Халқаро жиноий судга аъзо давлатлар мазкур масалани муҳокама қилган.

Карим Хон 2021 йилда ХЖС бош прокурори этиб тўққиз йиллик муддатга сайланган эди. Уни лавозимидан четлатиш тўғрисидаги қарор суднинг 125 та аъзо давлати иштирок этган ёпиқ овоз бериш жараёнида кўпчилик овоз билан қабул қилинган.

Ассамблея раисига кўра, 82 та аъзо давлат прокурор Карим Хоннинг жиддий қилмиш содир этгани ва хизмат мажбуриятларини қўпол равишда бузгани ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватлаган. Шу асосда у лавозимидан четлатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1