Тошкентнинг 10 та модернистик иншооти ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Рўйхатга қуйидаги иншоотлар киритилди:
«Марварид» турар жой мажмуаси;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи;
Халқлар дўстлиги саройи;
Давлат санъат музейи;
Тошкент давлат цирки;
Бадиий академия Марказий кўргазмалар зали;
Алишер Навоий номидаги кино саройи;
«Чорсу» бозори;
«Космонавтлар» метро бекати;
«Қуёш» институти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентнинг модернистик меъморчилигига оид 10 та машҳур иншоот ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига расман киритилди. Бу қарор пойтахтнинг XX аср иккинчи ярмида шаклланган ноёб архитектура меросини халқаро миқёсда эътироф этишда муҳим қадам бўлди.
Рўйхатга қуйидаги иншоотлар киритилди:
«Марварид» турар жой мажмуаси;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи;
Халқлар дўстлиги саройи;
Давлат санъат музейи;
Тошкент давлат цирки;
Бадиий академия Марказий кўргазмалар зали;
Алишер Навоий номидаги кино саройи;
«Чорсу» бозори;
«Космонавтлар» метро бекати;
«Қуёш» институти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍 EFFECT.UZ ЖАМОАСИ АЙНИ ДАМДА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ, ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА!
Сурхондарё вилояти аҳолиси ҳамда воҳа ҳудудларида истиқомат қилувчи азиз юртдошлар!
Агар сиз ёки яқинларингиз ҳуқуқбузарлик, адолатсизлик, коррупция, фирибгарлик, мансабдорларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари ёки бошқа долзарб муаммоларга дуч келган бўлсангиз, сукут сақламанг!
Effect.uz таҳририяти ҳар бир мурожаатни ўрганишга, холис журналистик суриштирув ўтказишга ва муаммони ваколатли идоралар эътиборига етказишга тайёр.
Мурожаат учун:
📞 +998 90 910 77 32
📞 +998 90 905 33 32
📞 +998 97 966 32 32
Сизнинг мурожаатингиз — жамоатчилик эътиборига чиқиши мумкин бўлган муҳим масала

👍9👎2😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда боғча мудираси пора олаётганда ушланди
Сурхондарё вилоятида давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоботларига имзо ва муҳр қўйиб бериш эвазига пора талаб қилган боғча мудираси қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, Жарқўрғон туманидаги давлат боғчаси раҳбари хизмат мавқеидан фойдаланиб, икки ташкилот бўйича ҳисоботларни тасдиқлаш учун жами 14 млн сўм пора талаб қилган.
У келишилган маблағни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жарқўрғон туманида давлат боғчаси раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоботларини тасдиқлаб бериш эвазига пора талаб қилгани гумон қилинмоқда.
Сурхондарё вилоятида давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоботларига имзо ва муҳр қўйиб бериш эвазига пора талаб қилган боғча мудираси қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, Жарқўрғон туманидаги давлат боғчаси раҳбари хизмат мавқеидан фойдаланиб, икки ташкилот бўйича ҳисоботларни тасдиқлаш учун жами 14 млн сўм пора талаб қилган.
У келишилган маблағни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлим ҳолатлари ошди
Статистика маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 373,4 минг нафар чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,1 минг нафарга кам.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида вафот этганлар сони 2,8 минг нафарга ошиб, 86,9 минг кишини ташкил этган.
Маълумотларга кўра, туғилганлар орасида ўғил болалар қизларга нисбатан кўпроқ. Шунингдек, қишлоқ жойларда туғилган чақалоқлар сони шаҳарларга қараганда юқори бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда туғилишлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган, вафот этганлар сони эса ошган.
Статистика маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 373,4 минг нафар чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,1 минг нафарга кам.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида вафот этганлар сони 2,8 минг нафарга ошиб, 86,9 минг кишини ташкил этган.
Маълумотларга кўра, туғилганлар орасида ўғил болалар қизларга нисбатан кўпроқ. Шунингдек, қишлоқ жойларда туғилган чақалоқлар сони шаҳарларга қараганда юқори бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 72 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси аралашуви билан Урганч шаҳрида фаолият юритувчи «PITNAK ESHIK OYNA» МЧЖга нисбатан ҳисобланган 72 млн сўмлик асоссиз қарздорлик бекор қилинди.
Маълум қилинишича, корхона табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик бўйича тузилган далолатнома юзасидан мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида «Ҳудудгаз таъминот» АЖ ҳамда унинг «Ҳудудгаз Хоразм» филиали томонидан далолатнома асоссиз расмийлаштирилгани аниқланган.
Шундан сўнг ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан қонун талаблари бузилгани юзасидан иш қўзғатилди ҳамда 72 млн сўмлик қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.
Натижада тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди.

👍3🤔2
Болалар нафақаси оширилди
2026 йил 1 июлдан:
▪️ 3 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун нафақа — 386 минг сўм;
▪️ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;
▪️ Моддий ёрдам — 450 минг сўм;
▪️ Ёшга доир нафақа — 878 минг сўм этиб тайинланди.
Шунингдек, иккинчи ва кейинги фарзандлар учун қўшимча нафақалар ҳам сақлаб қолинди.

😢3
Сурхондарё даласида ташлаб кетилган 4 кг гашиш топилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 9 килограмм наркотик моддани мусодара қилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 килограмм гашиш моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Зарбдор туманида яшовчи 45 ёшли шахс Жиззах шаҳрида тўхтатиб текширилган. Унинг хўжалик қопидан 4 килограмм 840 грамм каннабис ўсимлиги топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов доирасида мазкур қонунбузарликларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.