EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин: Украина ғарбий ҳудудларини йўқотиши мумкин

Россия президенти Владимир Путин Украина вақт ўтиши билан ғарбий ҳудудларининг бир қисмини йўқотиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Россия Ҳарбий-денгиз флоти ҳарбий хизматчилари билан учрашувда маълум қилди.

Путиннинг даъво қилишича, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин Украинага берган айрим ҳудудлар «тарихий эгаларига қайтиши» мумкин.

У Польша, Венгрия ва Руминияга тегишли бўлган ҳудудлар ҳақида гапирган. Путин бундай жараён эртага ёки яқин йилларда эмас, балки ўн ёки ундан кўпроқ йил ўтиб юз бериши мумкинлигини айтган.

Россия президенти, шунингдек, Донбасс ва Днепрнинг чап соҳилидаги ҳудудлар тарихан Россия билан чамбарчас боғлиқ бўлганини даъво қилди.

Путин яна бир бор Россия Украинага қарши уруш бошламаганини, балки Киевнинг Ғарб кўмагидаги ҳаракатларига жавоб қайтараётганини таъкидлади.

Бироқ Польша, Венгрия ва Руминия Украина ҳудудларига нисбатан расмий ҳудудий даъволарни илгари сурмаган. Украина ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари Россиянинг бундай баёнотларини рад этиб келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍6
Энергетика соҳасида сунъий интеллект жорий этилади

Видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, бугунги кунда «Ҳудудий электр тармоқлари» тизимида 25 минг, «Ҳудудгаз» тизимида эса 16 минг нафар ходим меҳнат қилмоқда. Бироқ ходимлар фаолияти рақамлаштирилмагани сабабли уларнинг кун давомидаги иши самарали бошқарилмаяпти.

Бу эса меҳнат унумдорлигининг бошқа давлатларга нисбатан 1,5–2 баробар паст бўлишига, аварияларни бартараф этиш муддати эса 3–4 баробар узоқ давом этишига олиб келмоқда.

Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги таркибида Ёқилғи-энергетика тармоғини рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш маркази ташкил этилади.

Марказ электр энергияси ва газнинг ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолчигача бўлган бутун занжири, шунингдек кўмир, суюлтирилган газ ва мазут таъминотини «стресс-аудит»дан ўтказади. Натижалар асосида соҳани ривожлантиришнинг бир нечта сценарийси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ҳар бир ходимнинг кунлик фаолиятини рақамли алгоритм орқали бошқариш тизими яратилади. ASKUE ва ASKUG маълумотлари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, шубҳали ўзгаришларни автоматик аниқлайдиган платформа ишга туширилади.

Энергетика тизимидаги 106 минг ходим учун 10 та асосий KPI кўрсаткичи белгиланади. Улар орасида авариявий ва режали ўчишлар, тармоқдаги йўқотишлар, дебитор қарздорлик, қувватлар захираси ҳамда таъмирлаш дастурларининг бажарилиши асосий мезон сифатида баҳоланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥13👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Украинани кемага ҳужумда айблади ва жавоб қайтаришини билдирди

Эрон Украинани мамлакатнинг савдо кемасига ҳужум қилиб, бир денгизчининг ҳалок бўлишига сабаб бўлганликда айблади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, ҳужум Украина президенти Владимир Зеленский буйруғи билан амалга оширилган.

Ароқчи ҳужум Исроил топшириғи билан Европани урушга жалб қилиш мақсадида уюштирилганини даъво қилди. У, шунингдек, «Киевдаги қўғирчоқ» амалга оширган бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳам маълум қилди.

Украина томони Эроннинг айбловлари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Каспий денгизида Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташишда фойдаланилган, деб ҳисобланган «Порт Оля 2» ва «Бегей» кемаларига зарба берганди. Украина разведкаси ушбу кемалар Эрондан Россияга ҳарбий юк ташишда фойдаланилганини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Украинани кемага ҳужумда айблади ва жавоб қайтаришини билдирди

Эрон Украинани мамлакатнинг савдо кемасига ҳужум қилиб, бир денгизчининг ҳалок бўлишига сабаб бўлганликда айблади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, ҳужум Украина президенти Владимир Зеленский буйруғи билан амалга оширилган.

Ароқчи ҳужум Исроил топшириғи билан Европани урушга жалб қилиш мақсадида уюштирилганини даъво қилди. У, шунингдек, «Киевдаги қўғирчоқ» амалга оширган бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳам маълум қилди.

Украина томони Эроннинг айбловлари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Каспий денгизида Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташишда фойдаланилган, деб ҳисобланган «Порт Оля 2» ва «Бегей» кемаларига зарба берганди. Украина разведкаси ушбу кемалар Эрондан Россияга ҳарбий юк ташишда фойдаланилганини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимлари фарзандлари контрактининг 30 фоизи қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия ажратиш тизими ишга тушди.

Субсидия:
• давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида;
• бакалавриатнинг барча босқичларида таҳсил олаётган талабалар учун ажратилади.

Йиллик контракт суммасининг 30 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Ҳозирда бу сумма 6 миллион 180 минг сўмгача.

Аризалар
subsidiya.imv.uz платформаси орқали қабул қилинмоқда.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ–336-сон қарори.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИГАЧА ЕТГАН МУАММО: ҚИЗИРИҚЛИК ТАДБИРКОР НИМАДАН НОРОЗИ?

Қизириқда тадбиркорлар нега бош кўтармоқда?

Айни дамда Effect.uz ижодий жамоаси Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Дастлаб журналистлар Шеробод туманида боқувчисини йўқотган оила мурожаати юзасидан воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди.

Шундан сўнг
Effect.uz жамоаси Қизириқ туманига йўл олди. Туман деҳқон бозори олдида қарийб 12 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл ўз мурожаати билан чиқди.

Воқеа жойидан тўғридан-тўғри
Effect.uz журналисти Даврон Холбоев мурожаатчининг даъволари ва эътирозларини тинглади.

Мурожаатчининг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан у Сурхондарё вилояти прокурорига мурожаат қилган. Унинг айтишича, вилоят прокурори масала юзасидан Қизириқ тумани прокуратурасига тегишли топшириқлар берган.


Effect.uz ушбу ҳолат юзасидан ваколатли давлат органларининг расмий муносабатини кутиб қолади ҳамда масалани ўрганишни давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Тошкентдаги қурилиш ишларини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида барпо этилаётган иншоотлар қурилишининг бориши билан танишди. Давлат раҳбари қурилиш ишлари, лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳамда янги шаҳар инфратузилмасини шакллантириш жараёни юзасидан масъуллар ахборотини эшитди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥24👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизими ишидан мутлақо норози

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизимига масъул раҳбарларнинг ҳозирги фаолиятидан мутлақо норози.

Давлат раҳбари соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, электр ва газ таъминоти сифатини ошириш ҳамда тизимда самарадорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥9😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги тайинланган раҳбарлар олдига муҳим вазифалар қўйилди

Президент топшириғига кўра, энергетика соҳасига янги тайинланган раҳбарлар олдига янгича иш услубини жорий қилиш вазифаси қўйилди. Улардан тизимдаги муаммоларни бартараф этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда соҳа самарадорлигини ошириш талаб этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥15👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Хитой инвесторлари иштирокида трансформатор заводи қурилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда вилоятда трансформатор ишлаб чиқариш заводини қуриш режалаштирилган. Лойиҳа электротехника саноати салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ота 9 ёшли қизини қийнагани учун жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 36 ёшли эркак 9 ёшли қизини қийнагани ҳақидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган воқеа ўрганилган. Тергов маълумотларига кўра, эркак қизини жазолаш мақсадида унга мол тезагини олиб келишни буюрган ва ҳайвон тезагини оғзига мажбурлаб солган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қайд этишича, жорий йилнинг 25 июль куни Қумқўрғон тумани «Хўжақишлоқ» маҳалласида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи — 1993 йилда туғилган Ч.Б. вояга етмаган қизини қийнаганини билдирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур видео 2025 йил 30 декабрь куни тасвирга олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Айни пайтда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жора Ташкентский” Мисрда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Жиноят оламида “Жора Ташкентский” лақаби билан танилган Сорокин Георгий Николаевич Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 1972 йилда Тошкентда туғилган Сорокин аввал ҳам Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистонда босқинчилик, товламачилик, талончилик, ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун бир неча бор судланган.

Тергов маълумотларига кўра, у 2021 йилда шериклари билан бирга Тошкентда умумий қиймати 350 минг АҚШ долларига тенг икки уйни товламачилик орқали ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Шу ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, халқаро қидирувга берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Интерпол ҳамкорлигида у Мисрда ушланиб, барча халқаро тартиб-таомиллардан сўнг Ўзбекистонга олиб келинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбарлик шахсий намунадан бошланмайдими?

Олмалиқ шаҳрида айрим масъулларга бириктирилган хизмат уйлари атрофи ачинарли аҳволда. Уй олдини ўт босган, қуриган шох-шабба ва турли чиқиндилар тўпланган. Бу ҳолатда туриб, аҳолидан тартиб ва озодалик талаб қилиш қанчалик тўғри?

Энг қизиғи, бу ҳолат танқид қилингач, ободонлаштириш ходимларини шошилинч равишда ўша ҳудудга юборишга уринишлар бўлиши мумкин. Бироқ уларни бу ишга жалб қилиш тўғри эмас. Ободонлаштириш ходимлари бутун шаҳар манфаати учун муҳим вазифаларни бажармоқда. Айрим масъулларнинг бепарволиги оқибатини халқ хизматидаги ходимлар бартараф этиши керак эмас.

Раҳбарлик аввало шахсий намунадан бошланади. Акс ҳолда айтилган чақириқлар ўз таъсирини йўқотади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг яхшилари қаторида

Ўзбекистон футболи учун яна бир эътироф: Элдор Шомуродовнинг голи Жаҳон чемпионатидаги энг чиройли голлар рейтингида иккинчи бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг голи ФИФА томонидан 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши голи учун ўтказилган овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади.

Шомуродовнинг голи мухлислар томонидан юқори баҳоланди. Бироқ энг яхши гол соврини Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидней Лопеш Кабралга насиб этди.

Кабрал 1/16 финал босқичида Аргентинага қарши учрашувда урган голи билан овоз беришда ғолиб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ ИИВ вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга оид жиноят иши 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Бу ҳақда суд материалларида маълум қилинган.

Суд ҳужжатларига кўра, Абдуллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми («ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш»)нинг «а», «б» ва «г» бандлари билан айбланмоқда.

Мазкур иш доирасида жами 30 нафар шахсга айблов қўйилган. Улар орасида собиқ мансабдорлар Ҳошим Йўлдошев, Жаҳонгир Қурбонов ва Дилшод Ташев ҳам бор. Айбланувчиларга ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва бошқа иқтисодий жиноятлар бўйича айбловлар илгари сурилган.

Эслатиб ўтамиз, Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелдан ИИВ вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. У 2025 йил ноябрь ойида лавозимидан озод этилган. 2026 йил январь ойида эса ИИВ тизимида давлат харидлари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газни етказиб бериш тизими такомиллаштирилади

Президент маълум қилишича, суюлтирилган газни етказиб бериш тизими тўлиқ таҳлил қилиниб, мавжуд механизмлар такомиллаштирилади. Бу орқали аҳолини газ билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10🤔1
Депутат Тошкентда ижтимоий уй-жой навбатлари бўйича ҳокимга сўров юборди

«Адолат» СДП депутати Гулруҳ Агзамова Тошкент шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни давлат уй-жой фонди ҳисобидан турар жой билан таъминлаш ҳолати юзасидан шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаковга депутатлик сўрови йўллади.

Сўровга 2019 йилдан бери уй-жой навбатида турган, ногиронлиги бўлган фуқаро Ирина Жўраеванинг мурожаати сабаб бўлган. Депутат ижтимоий уй-жой навбатининг шаклланиши, давлат уй-жой фондини кенгайтириш, уй-жой ажратиш жараёнини рақамлаштириш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича режалар ҳақида расмий маълумот сўраган.

Қонунчиликка мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур сўров юзасидан 10 кун ичида асослантирилган жавоб тақдим этиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Тошкентда қизларни интим хизматга мажбурлаган SPA-салон фош этилди

Миробод туманида SPA-салон ниқоби остида фаолият юритган жойда аёлларни алдаш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, қизлар иш ваъдаси билан жалб қилиниб, кейинчалик калтакланган, шахсий буюмлари тортиб олинган ва интим хизмат кўрсатишга мажбурланган. Хабарларга кўра, жабрланганлар орасида ҳомиладор аёллар ҳам бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан одам савдоси моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1