EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деновда Cobalt 12 ёшли болани уриб ўлдирди

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетди.
Ҳодиса оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур воқеадан сўнг ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш оқибатида инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтириш зарурлиги ҳақида баҳслар авж олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “йўл безорилиги” қилган 17 ёшли йигит ушланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан суриштирув ўтказиб, қоидабузарни аниқлади.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида пойтахт кўчаларида хавфли манёврлар қилган 17 ёшли йигит аниқланди.

Маълум бўлишича, у автомобилни ҳеч қандай ҳужжатсиз ижарага олган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Йигит ўзининг Бунёдкор, Мирзо Улуғбек кўчалари ҳамда ТТЗ ва Кўкбозор йўналишларида хавфли ҳаракатларни амалга оширганини тан олган.

Унинг сўзларига кўра, видеони ижтимоий тармоққа жойлаганидан кўп ўтмай Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари уни аниқлаган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128¹⁰-моддаси («Йўл безорилиги») билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобил эса жарима майдончасига жойлаштирилди.

Қонунчиликка кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Президент оиласига яқинман” деб миллионлаб пулларни ўзлаштирган гуруҳга ҳукм ўқилди

Ўзини юқори мартабали шахсларга яқин деб таништирган жиноий гуруҳ турли ваъдалар билан фуқароларни алдаб, катта миқдордаги маблағларни қўлга киритган.

Суд ҳужжатларига кўра, жиноий гуруҳга Ж. Норқулов раҳбарлик қилган. У ўзини нуфузли шахслар, жумладан, Президент оиласига яқин инсон сифатида таништириб, фуқароларга юқори лавозимга тайинлаш, давлат ташкилотлари орқали йирик шартномалар олиб бериш, ер ажратиш ва суд ишларини ҳал қилишни ваъда қилган.

Терговда аниқланишича, гуруҳ аъзолари турли фуқаролардан 25 минг, 40 минг, 58,4 минг ҳамда 119,5 минг АҚШ доллари миқдорида пул олган. Шунингдек, улардан бирига арзон нархда Toyota Land Cruiser 200 сотишни ваъда қилиб, яна 45 минг доллар олган. Бироқ ваъда қилинган хизматлар ҳам, автомобил ҳам тақдим этилмаган.

Суд ҳукмига кўра, Ж. Норқулов фирибгарлик, одам ўғирлаш, товламачилик, талончилик, транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда пора бериш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилиб, 10 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Гуруҳнинг бошқа аъзолари — Ш. Мирзаев, М. Зуҳридинов ва Д. Жўраев ҳам 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, суд жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан ундириш ҳақида қарор чиқарди. Апелляция инстанцияси эса биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥15🤔1
Гурланда шов-шувли ижро: Суд қарори бир кишига, олиб кетилган мол-мулк эса бошқаникими?

Фуқаролик ишлари бўйича Гурлан туманлараро судига киритилган даъво аризасига кўра, электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олинган Хоразм вилояти Гурлан тумани Эсабий маҳалласи, Вазирбоғи кўчасидаги нотурар бино бўйича янги мулкдор Сабирова Светлана Юлдашевани бинодан чиқариш ҳамда унинг мулкдан эркин фойдаланишига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш сўралган.

Суд ҳужжатларида жавобгарни бинодан чиқариш ва янги мулкдорнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириши ҳамда объектдан эркин фойдаланишини таъминлаш масалалари акс этган. Бироқ ҳужжатларда учинчи шахсларга тегишли мол-мулкни олиб чиқиш, олиб қўйиш ёки хатлаш ҳақида алоҳида талаб келтирилмаган.

Effect.uz билан боғланган фуқаронинг таъкидлашича, ижро ҳаракатлари давомида ўзига тегишли маиший буюмлар ҳам олиб кетилган. Унинг сўзларига кўра, мазкур буюмлар суд қарорида номи келтирилган шахсга эмас, балки ўзига тегишли бўлган.

Агар ушбу важлар тасдиғини топса, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган хусусий мулк дахлсизлиги принципи ҳамда Фуқаролик кодексида белгиланган мулкдорнинг ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳоланиши мумкин. Шунингдек, амалдаги қонунчиликка кўра, мажбурий ижро ҳаракатлари фақат ижро ҳужжатида кўрсатилган шахслар ва мол-мулкка нисбатан амалга оширилиши лозим.

Айни пайтда асосий масала — олиб кетилган буюмлар кимга тегишли экани ва улар ижро ҳужжати доирасига кирган-кирмаганини ваколатли органлар томонидан аниқлашдир. Мазкур ҳолат юзасидан якуний ҳуқуқий хулоса эса фақат тўпланган далиллар ва ваколатли органлар қабул қиладиган қарор асосида берилиши мумкин.

Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Швейцария суди Каримова ишини тўхтатди, банкка эса жарима тайинлади

Суд Lombard Odier банкини пул ювишнинг олдини олиш бўйича етарли чора кўрмаган деб топди.

27 июль куни Швейцария суди Женевадаги Lombard Odier хусусий банкини пул ювишнинг олдини ололмагани учун 3 миллион швейцария франки (3,68 миллион доллар) жаримага тортди. Шунингдек, 400 миллион франкдан ортиқ активларни мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Шу билан бирга, суд Гулнора Каримовага нисбатан жиноят ишини процессуал сабаблар ва даъво муддати билан боғлиқ чекловлар туфайли тўхтатди.

Суд банкнинг собиқ ходимларидан бирига 24 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинлади. Lombard Odier эса қарор устидан шикоят қилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Гулнора Каримова Ўзбекистонда бир нечта жиноят ишлари бўйича айбдор деб топилган. 2020 йилда у товламачилик, ўзлаштириш, пул ювиш ва бошқа жиноятлар учун 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ қўмитаси собиқ биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

Шайхонтоҳур туман судида Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ва яна 8 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра, Мубин Мирзаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 205-моддаси 2-қисми «а» банди ва 208-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

У билан бирга судланган бошқа шахслар ҳам 4 йилдан 9 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, етказилган зарарларни ундириш белгиланди.

Мубин Мирзаев 2026 йил 27 январь куни Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида лавозимидан озод этилганди. Бунга Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали бюджетдан маблағларни ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, 2025 йилда мазкур йўналиш бўйича 20 нафар солиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔3
Ҳарбий формага ўхшаш кийимлар учун жарима солиниши мумкин

Депутатлар ҳарбий ва идора формасига ўхшатиб кийинишга қарши янги чорани маъқуллади.


Ўзбекистонда давлат органларининг ҳарбий ёки идора формасига ўхшаш кийимларни кийганлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин.

Депутатлар томонидан маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, тасдиқланган махсус кийим-бошни адаштириб юбориш даражасида ўхшатиб тайёрланган ёки кийилган кийимлардан фойдаланиш учун жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Янги тартиб давлат органлари ходимларининг хизмат формаларини ҳимоя қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🤔1
FIFA президенти Трамп алоқалари бўйича текширилмоқда

Конгресс FIFA раҳбаридан Трамп билан муносабатлари ҳақида изоҳ талаб қилди.


АҚШ Конгресси FIFA президенти Жанни Инфантинонинг Дональд Трамп билан алоқалари бўйича текширув бошлади.

Конгрессмен Жейми Раскин Инфантинони 9 августга қадар Конгрессга маълумот тақдим этишга чақирди.

Ундан Трамп билан бўлган ёзишмалар, учрашувлар, совғалар ва эҳтимолий молиявий муносабатлар ҳақида маълумот бериш талаб қилинмоқда.

Текширув доирасида Инфантинонинг Майами ва Нью-Йоркдаги учрашувлари ҳам ўрганилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади

Президентнинг 2026 йил 21 майдаги қарорига кўра, оғир беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Бундай ёрдамлар оғир касалликка чалинганлар, онкологик ва гематологик беморлар ҳамда жигар-буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож фуқароларга кўрсатилади.

Беморлар операция қилинади, даволанади ҳамда транслантация амалга оширилади. Барчаси бепул, давлат ҳисобидан.

Бу ёрдамларни олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирилигининг Dmed иловаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида лойиҳага зид равишда қурилаётган клиника аниқланди

Пойтахтдаги қурилиш объектларида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кучайтирилган тартибдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, Сергели туманида барпо этилаётган хусусий клиника биносида ўтказилган текширувда лойиҳавий талаблардан чекиниш ҳолатлари аниқланди. Амалда бинонинг ер ости (подвал) қисмидаги автотураргоҳ ўрнига ўзбошимчалик билан алоҳида хоналар ажратилгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, бино хавфсизлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган яна бир ҳолат — 5-қават террасасида лойиҳада умуман назарда тутилмаган бассейн қурилаётгани фош этилди.

Қоидабузарликлар сабабли объектда барча қурилиш ишлари зудлик билан тўхтатилди. Бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилиб, лойиҳага зид равишда қурилган қисмларни демонтаж қилиш ишлари бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Ўзбекистон Кореяга қарши ўйнайди

Терма жамоа кучли рақиб билан навбатдаги синовга тайёрланмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Учрашув ФИФА кунлари доирасида Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Баҳснинг аниқ вақти ва стадиони ҳозирча маълум эмас.

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 60-ўринда, Жанубий Корея эса 32-ўринда қайд этилган.

Жамоалар сўнгги 9 учрашувда ўзаро тўқнаш келган. Ўзбекистон ҳали Кореяни мағлуб эта олмаган: 6 та ғалаба Корея ҳисобига, 3 та ўйин дуранг билан якунланган.

Сўнгги учрашув 2018 йилда бўлиб ўтган ва Жанубий Корея 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Ижтимоий тармоқларда Косон тумани ҳокими ўринбосари Убайдулло Очилов эканлиги айтилаётган видео кенг тарқалмоқда.

Видеода фуқаро ва мутасадди ўртасидаги тортишувни кўриш мумкин

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда энергетика тизими амалда нолдан қурилади — Сардор Исақулов

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг янги бошқарув раиси Сардор Исақуловнинг маълум қилишича, мамлакатда электр таъминоти сифати ва узилишлар билан боғлиқ вазият «аянчли аҳволда».

Унинг таъкидлашича, Президент томонидан энергетика соҳасини амалда нолдан қайта қуриш вазифаси қўйилган. Бунинг учун электр тармоқларини модернизация қилиш, инфратузилмани янгилаш ва аҳолини барқарор электр таъминоти билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1🔥1🤔1
Тошкентда йўл безорилиги қилган 17 ёшли ҳайдовчи жазоланди

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда Monza автомобилида хавфли манёврлар бажарилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ўтказилиб, ҳайдовчининг шахси аниқланди.

Маълум бўлишича, автомобилни ижарага олган 17 ёшли йигитда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ва транспорт воситасига оид ҳужжатларсиз ҳаракатланган. У хавфли манёврларни шунчаки қизиқиш учун қилганини тан олган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мазкур моддага мувофиқ, ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким қарорларининг ярми маблағлар билан боғлиқ — жамоатчиликдан нега яшириляпти?

Маълумотларга кўра, жамоатчилик учун эълон қилинмаган ҳоким қарорларининг қарийб ярми маблағлар билан боғлиқ масалаларни қамраб олади.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, молиявий қарорларнинг очиқ эълон қилинмаслиги давлат маблағларининг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини чеклаши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун 1246 call-маркази ишга тушди

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жисмоний, руҳий ёки жинсий зўравонлик, шунингдек бепарволик ва шафқатсиз муносабат ҳолатлари ҳақида хабар қабул қилувчи 1246 қисқа рақамли call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Унга кўра, фуқаролар боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ҳар қандай ҳолатга гувоҳ бўлса, мазкур рақам орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қайд этилишича, call-марказга келиб тушган барча мурожаатлар қабул қилинади ва мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Айни пайтда 1246 call-маркази синов режимида фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2