EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким қарорларининг ярми маблағлар билан боғлиқ — жамоатчиликдан нега яшириляпти?

Маълумотларга кўра, жамоатчилик учун эълон қилинмаган ҳоким қарорларининг қарийб ярми маблағлар билан боғлиқ масалаларни қамраб олади.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, молиявий қарорларнинг очиқ эълон қилинмаслиги давлат маблағларининг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини чеклаши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун 1246 call-маркази ишга тушди

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жисмоний, руҳий ёки жинсий зўравонлик, шунингдек бепарволик ва шафқатсиз муносабат ҳолатлари ҳақида хабар қабул қилувчи 1246 қисқа рақамли call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Унга кўра, фуқаролар боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ҳар қандай ҳолатга гувоҳ бўлса, мазкур рақам орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қайд этилишича, call-марказга келиб тушган барча мурожаатлар қабул қилинади ва мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Айни пайтда 1246 call-маркази синов режимида фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшонда 800 млрд сўмлик замонавий тиббиёт маркази қурилади

Тошкент вилоятида аҳолига юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 700 ўринли кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишига старт берилди.

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи доирасида Нурафшон шаҳридаги “Nurafshon Biznes City” ҳудудида барпо этиладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 800 миллиард сўмни ташкил этади.
Янги марказда кардиожарроҳлик, қон-томир жарроҳлиги, трансплантация, торакал жарроҳлик, онкология, радиология, кимё ва нур терапияси каби юқори технологияли тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Шунингдек, МРТ, МСКТ, ангиография ва гемодиализ каби замонавий диагностика хизматлари ҳам ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида бир кунда 800 нафаргача бемор қабул қила оладиган поликлиника ҳам фаолият юритади. Марказда йилига 15 минггача юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказиш ва 40 мингдан ортиқ беморни даволаш имконияти яратилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишлари 2026–2028 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган. Мутасаддиларга кўра, мазкур мажмуа республикадаги илк шундай йирик тиббиёт лойиҳаларидан бири бўлади.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
49 йиллик ижара ерда уй ёки бино қуриш мумкинми?

Қишлоқ хўжалиги учун 49 йилга ижарага берилган ер участкасида уй-жой ёки бошқа бино-иншоот қуриш масаласи кўпчиликни қизиқтирмоқда. Президентнинг 2025 йилдаги 322-сон қарори бу борада қандай ҳуқуқларни белгилашига оид ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Павел Дуровга терроризмга кўмаклашиш бўйича айблов қўйилди

Россия ФСХ маълумотига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуровга терроризмга кўмаклашиш моддаси бўйича айблов қўйилган ва унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Идора даъвосига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари томонидан фойдаланилгани айтилган айрим каналлар, чатлар ва ботларни ўчирмаган. Шунингдек, ФСХ ушбу платформа орқали содир этилган ҳужумлар кўплаб қурбонлар ва йирик иқтисодий зарарга сабаб бўлганини билдирган. Бу даъволар Россия расмийларининг позициясини акс эттиради ва ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Малайзияга борган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси синтетик наркотиклар ортидан ўлим жазосига ҳукм қилинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«100 мингта лайк бўлса, дўконни ёқаман»: Фарғонадаги видео жамоатчиликни хавотирга солди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги «Пўша бозори» ҳудудида тасвирга олингани айтилаётган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Видеода бир фуқаро қўлида ёниб турган, бензин солинган идиш билан кўринади. Тасвирларда у рўпарасидаги қўшни дўконни кўрсатиб, агар видео 100 мингта лайк тўпласа, ушбу дўконни ёқишини айтаётгани акс этгани айтилмоқда.

Бу таҳдидга сабаб сифатида қўшни дўконда ҳам ўзи сотаётган маҳсулотларнинг сотилиши, яъни рақобат мавжудлиги тилга олинган.

Агар мазкур ҳолат ҳақиқатга мос бўлса, бу оддий контент ёки ҳазил эмас, балки тадбиркорларнинг мол-мулки ва одамлар хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган жиддий масала ҳисобланади.

Мазкур ҳолат юзасидан ваколатли органлар томонидан текширув ўтказилиши ва видеодаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши мақсадга мувофиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2🤔2
Қўшработ ва Каттақўрғон тумани ҳокимларига ҳайфсан берилди

Қўшработ тумани ҳокими давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хориж сафари делегацияси таркибига турмуш ўртоғи ва ўғлини киритгани учун интизомий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, Каттақўрғон тумани ҳокими ҳам хизмат сафари мақсадига алоқаси бўлмаган ходимни делегация таркибига қўшгани сабабли ҳайфсан олди.

Ҳар икки ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномаси асосида кўриб чиқилиб, масъулларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда бир вақтнинг ўзида 3 та дўконда ёнғин содир бўлди

Бугун, 29 июль куни соат 12:22 да Сирдарё тумани «Ёшлик» МФЙ ҳудудида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди.

ФВВ маълумотига кўра, ёнғин соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида 3 та дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдони ёнган.

Ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқ ҳудудида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, кўлами ва оқибатлари бўйича расмий маълумот эълон қилинмаган.

Расмий ахборот тақдим этилганда қўшимча маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 4 киши сувда чўкиб кетди. 1 кишининг жасади топилди

Наманган вилоятида дарёга чўкиб кетган 2004 йилда туғилган йигитни қидириш ишлари давомида бошқа бир фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Наманган тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига тушиб кетган.

Ҳозирда махсус қутқарув отряди ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. 27 июль куни қидирув давомида дарёдан бошқа бир фуқаронинг жасади топилиб, тегишли тартибда топширилган.

ФВБ маълумотига кўра, жорий мавсумда тақиқланган ҳудудларда чўмилиш оқибатида бир неча бахтсиз ҳодисалар содир бўлган. Айни пайтда дарёда чўкиб кетган яна камида икки нафар фуқарони қидириш ишлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Япониянинг жанубида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда 29 июль куни Reuters хабар берди.

Япония бош вазири Санаэ Такаичи қутқарув ишларида ҳар бир дақиқа муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, вайроналар остида қолганларни қутқариш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилганини маълум қилди.

Зилзила минглаб уйларни электр таъминотисиз қолдирган, йўллар ва инфратузилмага жиддий зарар етказган. Қутқарувчилар қулаб тушган савдо маркази вайроналари орасидан саккиз нафар инсонни тирик қутқарган.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, зилзиладан кейин содир бўлган эҳтимолий газ портлаши оқибатида икки аёл ҳалок бўлган. Шунингдек, бир нечта саноат объектларида ҳам талафотлар қайд этилган.

Ҳокимият Кумамото префектурасида тахминан 260 минг нафар аҳолига эвакуация марказларига кўчиш бўйича кўрсатма берган. Айни пайтда 36 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолмоқда, мутахассислар эса аҳолини такрорий кучли зилзилалар ва кўчкилар хавфидан огоҳлантирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонда амалдорнинг фуқаро билан қўпол муомаласи юзасидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловнинг фуқаро билан тортишув вақтида қўпол ва таҳдидли сўзлар ишлатаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат фуқародан кўчага тўкилган қумни олиб ташлаш талаб қилинган вақтда содир бўлган. Баҳс давомида амалдор давлат хизматчиси одобига зид муомала қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Расмийларга кўра, давлат хизматчилари фуқаролар билан мулоқотда қонун талаблари ва муомала маданиятига қатъий риоя қилиши шарт.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Шавкат Мирзиёев Остонада «Келажак ўйинлари» очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Келажак ўйинлари» халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

«Барис Арена» муз саройида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥32😢1