EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Япониянинг жанубида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда 29 июль куни Reuters хабар берди.

Япония бош вазири Санаэ Такаичи қутқарув ишларида ҳар бир дақиқа муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, вайроналар остида қолганларни қутқариш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилганини маълум қилди.

Зилзила минглаб уйларни электр таъминотисиз қолдирган, йўллар ва инфратузилмага жиддий зарар етказган. Қутқарувчилар қулаб тушган савдо маркази вайроналари орасидан саккиз нафар инсонни тирик қутқарган.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, зилзиладан кейин содир бўлган эҳтимолий газ портлаши оқибатида икки аёл ҳалок бўлган. Шунингдек, бир нечта саноат объектларида ҳам талафотлар қайд этилган.

Ҳокимият Кумамото префектурасида тахминан 260 минг нафар аҳолига эвакуация марказларига кўчиш бўйича кўрсатма берган. Айни пайтда 36 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолмоқда, мутахассислар эса аҳолини такрорий кучли зилзилалар ва кўчкилар хавфидан огоҳлантирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонда амалдорнинг фуқаро билан қўпол муомаласи юзасидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловнинг фуқаро билан тортишув вақтида қўпол ва таҳдидли сўзлар ишлатаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат фуқародан кўчага тўкилган қумни олиб ташлаш талаб қилинган вақтда содир бўлган. Баҳс давомида амалдор давлат хизматчиси одобига зид муомала қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Расмийларга кўра, давлат хизматчилари фуқаролар билан мулоқотда қонун талаблари ва муомала маданиятига қатъий риоя қилиши шарт.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Шавкат Мирзиёев Остонада «Келажак ўйинлари» очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Келажак ўйинлари» халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

«Барис Арена» муз саройида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥32😢1
Самарқандда газдан ноқонуний фойдаланган чойхона фош этилди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида табиий газ тармоғига яширинча уланиб, ноқонуний фойдаланиб келган чойхона аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар 385,3 миллион сўмни ташкил этган.

Бош прокуратура штаби томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро К.Р.га қарашли чойхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, чойхона яширин йўллар билан газ тармоғига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 385,3 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой нархи ошади

Эскроу тизими бўйича тўртта илмий ташкилот ўрганиш қилиб, ўз хулосасини берган: қурилиш нархи кўтарилиши эҳтимоли бор. Сабаби ҳозирги кунда қурувчилар пулни фуқаролардан тўғридан тўғри, ҳеч қандай фоиз ва рискларсиз олиб ишлатяпти. Бу тартибда эса кредит олгач, унга фоиз ҳисобланади.

Бизнинг асосий мақсадимиз — фуқароларнинг пул маблағларини ҳимоя қилиш, шунинг учун янги тизимни жорий қилишга мажбурмиз. Эртага, тўғри, уйнинг нархи кўтарилади, лекин фуқаро, масалан, уйни ололмай қолса, банкдан пулини бемалол олиши мумкин бўлади.

Жамшид Мирзаев, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси масъул ходими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 июль санасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг 2026 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда саноат кооперациясини ривожлантириш, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, давлат харидларида очиқлик ва рақобатни ошириш, тадбиркорлар билан ҳамкорлик натижалари ҳамда йилнинг иккинчи ярми учун белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди дунё автомобилларида “Made in Uzbekistan” ёзуви ҳам бўлади!

Ўзбекистон технологик металлар комбинати Марказий Осиёда илк бор автомобиль саноати учун юқори аниқликдаги металл деталлар ишлаб чиқарувчи Smart Powder заводини ишга туширмоқда.

Лойиҳага 25,2 миллион доллар инвестиция йўналтирилди. Корхона замонавий Press and Sinter технологияси асосида йилига 50 миллион дона юқори сифатли деталь ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Энг муҳими, мазкур маҳсулотлар халқаро автомобиль ишлаб чиқарувчиларига етказиб берилади. Бу эса яқин келажакда дунёнинг турли мамлакатларида ҳаракатланаётган автомобиллар таркибида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деталлар ҳам бўлишини англатади.

Бу — мамлакатимиз саноати ва экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқадиган муҳим қадамдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда давлат ерини ноқонуний расмийлаштиришни ваъда қилган мансабдор ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ер ҳисоби юритиш шўбаси мутахассиси қонунга зид ҳаракатлари билан фош этилди.

Маълум бўлишича, у Тошкент вилоятида жойлашган 52 сотих ер майдонидаги нотурар бинони давлат кадастр хизматида ишловчи танишлари орқали турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Шунингдек, бино атрофидаги яна 14 сотих давлат ерини мазкур ҳудудга қўшиб, коттежлар қуриш учун рухсатнома олиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У 5 минг долларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль — 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥11
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
Фарғонада сифатсиз бензин сотган АЁҚШ жаримага тортилди

«Ўзэнергоинспекция» томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирида «V. M. G. S.» МЧЖга қарашли автойўқилғи қуйиш шохобчасида қоидабузарлик аниқланди.

Лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур АЁҚШда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифати талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди.

Қоидабузарлик оқибатида сотилган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида — 21,3 миллион сўм жарима қўлланилди.

Шунингдек, шохобчада сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ҳамда уларнинг сифатини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси оммавий савдога чиқарилади

Президент қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 35 та бозор, савдо мажмуалари ва уларнинг шохобчалари оммавий савдога чиқарилади.

Мазкур қарор бозор инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳамда савдо объектларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Оммавий савдога чиқариладиган объектлар очиқ савдо тартибида инвесторларга таклиф этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥14🤔1😢1
Фуқароларга давлат органларининг ноқонуний қарорлари учун товон тўланади

Ўзбекистонда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида зарар кўрган фуқаролар ҳамда ташкилотларга компенсация тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, суд зарар етказилганини аниқласа, моддий ва маънавий зарар учун компенсация ҳудудий жамғармалар ҳисобидан тўланади.

Агар зарар етказилишида айбдор мансабдор шахс аниқланса, у етказилган зарарни қоплаши шарт бўлади. Давлат эса жабрланувчига тўланган маблағни кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиши мумкин.

Мазкур қонун 2027 йил 28 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги боғчада болалар ҳақоратланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тасвирларда тарбиячи болаларга қўпол муомала қилаётгани ва ҳақоратли иборалар ишлатаётгани акс этган.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан ваколатли идораларнинг расмий муносабати эълон қилинмаган. Қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда қоидаларни менсимаган блогер 15 суткага қамалди

Урганч шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, атайлаб қоидабузарлик содир этган ҳамда жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган блогернинг қилмишига қонуний баҳо берилди.

Суд қарорига кўра, блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9