EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«AZELIT» ва «CLEAR» номи остида сохта косметика ишлаб чиқараётган цех аниқланди

Зангиота туманида таниқли брендлар номи туширилган гигиеник косметика ва маиший кимёвий воситаларни қўлбола усулда ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Найман МФЙ ҳудудидаги бинода фуқаролар Н.Ш. ва муқаддам судланган Қ.Н. томонидан ташкил этилган яширин ишлаб чиқариш цехи аниқланган.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида:

▪️ 2 тонна «AZELIT» суюқлиги;
▪️ 200 литр «CLEAR» шампуни;
▪️ «Elseve» ёзуви туширилган 4 800 дона бўш идиш;
▪️ «AZELIT» номли 2 040 дона;
▪️ «CLEAR» номли 1 400 дона бўш идиш;
▪️ 79 та ўрамда 6 турдаги товар белгиси этикеткалари;
▪️ ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1
Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Бухорода таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда вилоятда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, педагоглар салоҳиятини ошириш, мактабларда таълим сифатини яхшилаш ҳамда ходимларни ишга қабул қилиш жараёнларини янада шаффофлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Бухорода мактабгача таълим қамрови 91,3 фоизни ташкил этмоқда. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 95 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларида олий маълумотли педагоглар улушини ошириш ва қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган умумтаълим мактабларида мажбурий тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш орқали 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш таклифлари билдирилди.

Педагогларни ишга қабул қилишда электрон тизим
Тақдимотда педагогларни ишга қабул қилишнинг янги электрон тизими натижалари ҳам маълум қилинди.

Тизим дастлаб Бухоро туманида февраль ойидан синов тариқасида ишга туширилган. Июль ойидан эса у вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Бир ой давомида электрон тизим орқали:
▪️ 1 510 та бўш иш ўрни эълон қилинган;

▪️ 4 552 нафар талабгор ариза топширган;

▪️ 3 096 нафар номзод тест синовларида иштирок этган;

▪️ 550 нафар номзод ишга қабул қилинган.
Тизим орқали ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ ва шаффоф электрон платформа асосида ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида пуллик таълим хизматларини ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Вазир Эъзоза Каримова тақдим этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, Бухорода таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Электромобиллар арзонлашиши мумкин

Ўзбекистонда янги электромобиль харид қилмоқчи бўлганлар учун автокредит олиш харажатлари камайиши мумкин. Бунинг учун давлат кредит фоизларининг бир қисмини қоплашни таклиф қилмоқда.

Қиймати 412 миллион сўмгача бўлган янги электромобилларни харид қилиш учун ажратиладиган автокредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини давлат томонидан субсидиялаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа маъқулланса, давлат кредит ставкасидаги фоизнинг бир қисмини дастлабки икки йил давомида қоплаб бериши мумкин. Бу электромобиль харидорларининг кредит бўйича харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

Ҳозирча мазкур таклиф қарор лойиҳаси сифатида кўриб чиқилмоқда. Янги тартиб жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, тасдиқланганидан кейингина кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тартиби ўзгартиради.

Хусусан, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик бекор қилиниб, маъмурий жавобгарлик белгиланади. Ҳаракат такроран содир этилган тақдирдагина жиноий жавобгарлик юзага келиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун такомиллаштирилиб, экстремизм тушунчасига аниқ таъриф берилади.

Янги нормалар асосида:

— экстремистик ташкилотлар ва материалларнинг электрон реестри юритилади;
— экстремизмга оид жиноятларнинг аниқ доираси белгиланади;
— хавф-хатарларни мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмлари мустаҳкамланади;
— экстремизмнинг олдини олиш бўйича давлат дастурларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланади.

Қонунчиликдаги «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» атамаси билан алмаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Бу ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган.

Бундан ташқари, экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, экстремистик фаолият ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, интернет ҳамда оммавий ахборот воситаларида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча механизмлар жорий этилади.

Экстремистик ташкилотларни эътироф этиш тартиби ва экстремизмга оид жиноят содир этган шахсларни қайта ижтимоийлаштириш механизмлари ҳам такомиллаштирилади.

Муҳокама якунига кўра, сенаторлар қонунни маъқуллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Фавқулодда вазиятлар вазири фуқаролар ва соҳа ходимларини қабул қилмоқда

Жорий йилнинг 8-август куни Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда соҳа ходимларининг мурожаатларини қабул қилмоқда.

Қабулнинг асосий мақсади — фуқароларни қийнаётган муаммоларни тинглаш, уларга амалий ва ижтимоий ечим топиш ҳамда зарур ҳолларда қўллаб-қувватлаш.

Мурожаатлар орасида соҳа ходимларини бир вилоятдан бошқасига ишга ўтказиш, ишга қабул қилиш, шунингдек, нафақадаги ходимларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш билан боғлиқ масалалар ҳам бор.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Наманганда 577,4 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари аниқланди

Наманган вилоятида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 13 мингдан ортиқ қути дори воситаларининг муомалага киритилишига чек қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.Т. ва бошқалар «Бобуршоҳ» МФЙ ҳудудидаги хонадонда 56 турдаги, жами 13 184 қути дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

Уларнинг умумий қиймати 577,4 млн сўмни ташкил этган. Дори воситалари сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сақлангани маълум бўлиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
AI ёрдамида табиатда бўлмаган вируслар ишлаб чиқилди

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда аввал мавжуд бўлмаган бактериофаг вируслар геномлари ишлаб чиқилди.

Стэнфорд университети ва Arc Institute тадқиқотчилари сунъий интеллектдан фойдаланиб, табиатда илгари учрамаган бактериофаг вируслар геномларини лойиҳалаштирди.

Юз минглаб вариантлар орасидан 16 таси яшовчан бўлиб чиққан.

Тадқиқотчилар ушбу вируслар инсонга зарар етказмаслигини ва келажакда антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши курашишда қўлланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Бироқ мутахассислар технологиянинг икки томонлама қўлланиш имкониятидан огоҳлантирмоқда. Яъни келажакда шу каби усуллар хавфлироқ патогенларни яратишда ҳам ишлатилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
АҚШ сирли объектлар акс этган янги видеоларни эълон қилди

Пентагон Яқин Шарқда ҳарбий кузатув ускуналари орқали тасвирга олинган сирли объектлар акс этган видеоларни очиқлади.

Эълон қилинган видеоларда келиб чиқиши ҳозирча аниқланмаган бир нечта номаълум объектлар акс этган.

Маълум қилинишича, тасвирлар Яқин Шарқда ҳарбий кузатув тизимлари орқали олинган. АҚШ расмийлари объектларнинг табиати ва келиб чиқиши бўйича ҳозирча аниқ хулоса бермаган.

Мутахассислар бундай ҳолатларда объектларнинг «ўзга сайёраликлар»га тегишли эканини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда энергетика тарифларини белгилашнинг янги тизими жорий этилди

1 августдан энергетика соҳасида давлат тарифларини тартибга солишнинг янги тизими кучга кирди.

Янги тартибга кўра, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш, шунингдек, табиий газни тақсимлаш бўйича янги тарифлар тасдиқланди.

Уларга мувофиқ:

- ⚡ электр энергиясини ишлаб чиқариш — 8 фоиз;
- 🔌 узатиш — 18 фоиз;
- 💡 тақсимлаш — 4 фоиз;
- 🔥 табиий газни тақсимлаш — 28 фоиз.

Муҳим жиҳати: янги тарифлар аҳоли ва тадбиркорлар учун амалдаги электр энергияси ҳамда газ нархларига таъсир қилмайди.

Янги ставкалар энергетика ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда қўлланади.

Тарифлар босқичма-босқич RAB методологияси асосида шакллантирилади. Уларни 2027 йилнинг биринчи ярмида қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1