10 август куни автомобилдан фойдаланган давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади
«Автомобилсиз кун» акциясида иштирок этмаган давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан чора кўрилиши мумкин.
Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказилмоқда.
Ушбу акция доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан шахсий ёки хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤷♂2👍2
Татаристондаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди
Россия ҳудудларига дронлар ҳужуми кучайди.
Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида портлашлар ҳақида хабарлар тарқалди. Украина мониторинг лойиҳалари маҳаллий нефтни қайта ишлаш мажмуасига ҳужум қилинганини маълум қилди.
Россия расмийларига кўра, бир кечада мамлакат ҳудудлари узра юзлаб дронлар аниқланган. Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 456 та дронни урб туширганини билдирди.

🔥1
Хитойда кучли бўрон сабаб бир миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди
Йилнинг энг кучли бўронларидан бири шарқий Хитойга етиб келди.
Хитойнинг шарқий ҳудудларида, жумладан Шанхай шаҳрида «Долфин» тайфуни сабаб бир миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.
Кучли ёмғир ва шамол транспорт ҳаракатига жиддий таъсир кўрсатди. Фақат Шанхайнинг ўзида қарийб 1000 та авиақатнов бекор қилинган.
Метеорологлар кучли ёғингарчилик, сув тошқинлари ва кўчки хавфи сақланиб қолаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ресторанда ҳисобни тўламай жанжал қилганлар ушланди
Маст ҳолатдаги бир гуруҳ шахс ресторанда тўловни амалга оширмай, жанжал кўтарган.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги ресторанда 5 август куни маст ҳолатдаги бир гуруҳ шахс буюртма қилинган таомлар учун ҳақ тўламай, жамоат тартибини бузган.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, тартиббузарлардан бири — аввал судланган аёл ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва жанжални давом эттирган. Шу сабабли у ҳушёрхонага жойлаштирилган. Текширувда унинг танасида жароҳат аниқланмаган.
Кейинчалик аёлнинг қизлари ҳушёрхонага келиб, жамоат тартибини бузган, ходимларни ҳақорат қилган ва уларга нисбатан зўравонлик қилишга уринган.

🔥2
Нафақага чиқариб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди
Наманганда фуқароларни нафақага чиқариб бериш ва нафақа миқдорини оширишни ваъда қилган мутахассис фирибгарликда гумонланиб ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бош мутахассиси Ж.А. қўлга олинган.
Маълум қилинишича, у икки нафар фуқарони ёшга доир нафақага чиқариб бериш ҳамда нафақа пулларини оширишни ваъда қилиб, улардан 200 АҚШ доллари ва 4,8 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина Туркиядан 70 та ATACMS ракета сотиб олмоқчи
АҚШ Давлат департаменти Украинага Туркия захираларидан 70 та ATACMS баллистик ракета, 12 та M270 MLRS қурилмаси ва бошқа ўқ-дориларни етказиб беришга рухсат беришга тайёрлигини билдирган.
Ҳужжатларга кўра, қурол-яроғ пакетининг умумий қиймати тахминан 280 миллион долларни ташкил этади.
Реэкспорт учун АҚШ Конгресси 15 кун ичида битимни блокламаса, рухсат автоматик равишда кучга киради.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ноқонуний дорилар муомаладан олинди
Бухоро шаҳридаги дорихоналардан бирида 390 миллион сўмлик контрафакт ва ҳужжатсиз дори воситалари аниқланди.
Тезкор тадбир давомида «Kabiven» номли дори воситасини ҳужжатсиз ҳолда 1,8 миллион сўмдан сотаётган шахс ушланган.
Дорихона кўздан кечирилганда ўзбек тилидаги маркировкага эга бўлмаган 114 турдаги 650 қути сифатсиз ва ноқонуний дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, масъул органларга юборилган.
Айни вақтда Божхона хизмати томонидан суриштирув ва текширув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Месси отасининг дафн маросимида иштирок этди
Маросим Росарио шаҳри яқинидаги қабристонда яқинлари иштирокида ўтказилди.
Лионель Месси Аргентинанинг Росарио шаҳри яқинида жойлашган «Эль Прадо» қабристонида отаси Хорхе Мессининг дафн маросимида иштирок этди.
EFE маълумотига кўра, маросим кичик доирада ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маросим Росарио шаҳри яқинидаги қабристонда яқинлари иштирокида ўтказилди.
Лионель Месси Аргентинанинг Росарио шаҳри яқинида жойлашган «Эль Прадо» қабристонида отаси Хорхе Мессининг дафн маросимида иштирок этди.
EFE маълумотига кўра, маросим кичик доирада ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Жиззахда 77 ёшли таксичини ўлдириб, машинасини олиб қочган шахс 20 йилга қамалди
Жиззах вилоятида 77 ёшли такси ҳайдовчисини бўғиб ўлдириб, унинг автомашинаси, телефони ва пулини олиб қочган шахсга 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи қасддан одам ўлдириш, босқинчилик ҳамда транспорт воситасини олиб қочишда айбдор деб топилган.
У 77 ёшли такси ҳайдовчисини бўғиб ўлдирган ва унинг Nexia-3 автомашинаси, мобиль телефони ҳамда пулини олиб қочган.
Суд унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Филиппинда сув тошқини ва кўчкиларда 12 киши ҳалок бўлди
Табиий офат оқибатида яна 8 киши бедарак йўқолган.
Филиппинда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юз берган сув тошқини ва тупроқ кўчкилари сабаб 12 киши ҳалок бўлди. Яна 8 киши бедарак йўқолган.
Қутқарув хизматлари йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Табиий офат оқибатида яна 8 киши бедарак йўқолган.
Филиппинда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юз берган сув тошқини ва тупроқ кўчкилари сабаб 12 киши ҳалок бўлди. Яна 8 киши бедарак йўқолган.
Қутқарув хизматлари йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон савдо уйи Владивостокда очилиши мумкин
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Ҳожиакбар Ваҳабов ва Приморье ўлкаси саноат ва савдо вазири Сергей Калитин Владивостокда Ўзбекистон савдо уйини очиш имкониятини муҳокама қилди.
Томонлар Приморьеда мебель ва электротехника маҳсулотларини қўшма ишлаб чиқариш, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун тақсимлаш марказларини ташкил этиш масалаларини ҳам кўриб чиқди.

👎3👍1
Арманистон собиқ бош вазирининг ўғли ҳибсга олинди
Арманистон собиқ бош вазири Овик Абрамяннинг ўғли Аргам Абрамян икки ойга ҳибсга олинди. У 2023 йилда қотилликка буюртма берганликда гумон қилинмоқда.
Тергов маълумотига кўра, у Ереванда пасторни ўлдиришни қўриқчиси орқали ташкил этганликда айбланмоқда. Адвокати эса айбловларни рад этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Арманистон собиқ бош вазири Овик Абрамяннинг ўғли Аргам Абрамян икки ойга ҳибсга олинди. У 2023 йилда қотилликка буюртма берганликда гумон қилинмоқда.
Тергов маълумотига кўра, у Ереванда пасторни ўлдиришни қўриқчиси орқали ташкил этганликда айбланмоқда. Адвокати эса айбловларни рад этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурабодда дайди ҳайвонларни тутишдаги шафқатсизлик баҳсларга сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нурабод туманида дайди ҳайвонларни тутиш жараёни акс этган видео тарқалди. Унда кучукчалар халтага солингани, улардан бири эса калласидан осилган ҳолатда кўринган.
Видеодан сўнг жамоатчиликда ходимларга нисбатан қандай чора кўрилиши ва тутиб кетилган ҳайвонларнинг кейинги тақдири ҳақида саволлар пайдо бўлди.

😢4👎3👍1