EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонда автомобиль дарёга қулаб, бир аёл ҳалок бўлди

Тожикистонда енгил автомобиль дарёга қулаб кетиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлди.

Ҳодиса 10 август куни эрталаб Душанбе ва Чаноқ йўлидаги Варзоб-Қалъа жамоати ҳудудида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Dongfeng автомобили ҳайдовчиси чарчоқ ва уйқусираш оқибатида бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.

Автомобилда ҳайдовчидан ташқари уч нафар йўловчи бўлган. Уларнинг икки нафари қутулиб қолган, бир аёл эса оқимга ғарқ бўлган.

Қутқарувчилар ҳалок бўлган аёлнинг жасадини ҳодиса жойидан тахминан 23 километр пастликдан топган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
600 га яқин оила чув тушди: битмаган қурилиш ортида қолган орзулар

600 га яқин оила уйли бўлиш умидида бор жамғармасини қурилишга тикди. Аммо белгиланган муддат ўтса ҳам кўп қаватли уйлар битказилмади. Одамлар йиллар давомида кутмоқда, айримлари эса ижарада ёки вақтинчалик бошпанада яшашга мажбур. Энг ачинарлиси, уйлар ҳали ҳам қуриб битказилмаган, оилалар эса ўз уйига эга бўла олмаяпти.

👉🏻Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Трамп Эрондан товон пули талаб қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондан америкалик ҳарбийларнинг ҳалок бўлгани ва турли можароларда етказилган зарар учун товон пули талаб қилишини маълум қилди.

Унинг айтишича, бу масала келажакдаги эҳтимолий музокараларда АҚШ делегациясининг асосий талабларидан бири бўлади. Трамп ўз баёнотини Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🔥2👍1
Украина Путин қароргоҳини ҳимоя қилувчи S-400 тизимига зарба берди

Украина дронлари Геленджик яқинида жойлашган, Россия президенти Владимир Путин қароргоҳини ҳимоя қилувчи S-400 «Триумф» зенит-ракета мажмуасининг учириш майдончасига зарба берди. Бу ҳақда The Telegraph хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур мажмуа Путиннинг қароргоҳидан тахминан 19 километр узоқликда жойлашган. Нашрга кўра, у қароргоҳ хавфсизлигини таъминлаш тизимининг бир қисми ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Гаровдаги уйга ҳам рўйхатдан ўтишга рухсат берилиши мумкин

Ипотека ёки субсидия асосида олинган, гаровда турган уй-жой мулкдорлари ва уларнинг яқин қариндошларини рўйхатдан ўтказиш тартибини енгиллаштириш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, уй-жойга тақиқ ёки хатлов қўйилган бўлса ҳам, мулкдор ва унинг яқин қариндошларини ушбу манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун банк, суд ёки Мажбурий ижро бюросининг розилиги талаб этилмаслиги мумкин.

Бу ўз уйида қонуний рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга фарзандларини мактаб ва боғчага жойлаштириш, поликлиникага бириктириш ҳамда бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишдаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, кредиторлар ва давлат органларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида рўйхатдан ўтаётган шахснинг олдиндан ёзма розилиги институтини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Унга кўра, гаровга олувчи ёки уй-жойга тақиқ (хатлов) қўйган ваколатли органнинг мурожаати асосида шахснинг ушбу манзилдаги рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар бир томондан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, иккинчи томондан эса кредиторларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда аёлни собиқ йигити шафқатсиз калтаклади

АҚШда аёл собиқ йигити томонидан шафқатсиз калтаклангани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, аёл июнь ойида муносабатларни якунлашга қарор қилган. Шундан сўнг эркак бир неча ҳафта давомида уни таъқиб қилиб, қайта бирга бўлишни талаб қилган.

Хабарларга кўра, у аёлни уйи олдида кутиб туриб, яна муносабатларни тиклашни талаб қилган. Рад жавобини олгач, аёлга жисмоний ҳужум қилган.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурияда Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва унинг амакиваччаси Атеф Нажиб ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Дамашқ жиноят суди Асадни қасддан одам ўлдиришда, Нажибни эса қасддан одам ўлдириш ва қийноқларда айбдор деб топган.

Суд 2011 йилда Дераада содир этилган ҳаракатларни инсониятга қарши жиноятлар сифатида баҳолаган. Башар Асад ҳозирда Россия ҳудудида экани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Телефонда контактларни ҳам эҳтиёт бўлиб сақланг

Мутахассис киберфирибгарликдан ҳимояланиш учун телефондаги контактларни сақлашда ҳам эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.

Киберхавфсизлик мутахассисининг таъкидлашича, телефон рақамларини контактларда тўлиқ исм-фамилия билан сақлаш айрим ҳолатларда фирибгарларга қўшимча маълумот бериши мумкин.

Масалан, бузиб кирилган Telegram аккаунти орқали фирибгарлар контактдаги шахсларга исм-фамилияси билан мурожаат қилиб, банк ёки давлат идоралари номидан сохта хабарлар юбориши мумкин.

Мутахассис, шунингдек, Telegram’да икки босқичли ҳимояни ёқиш, бегона қурилмаларни «Фаол сеанслар» орқали чиқариб юбориш ва нотаниш ".apk" файлларини очмасликни тавсия қилди.

Банк картасидан шубҳали пул ечилган ҳолатларда эса зудлик билан чора кўриш ва 112 рақамига хабар бериш кераклиги айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Хитойда «тирик» мато яратилди

Хитойлик тадқиқотчилар замбуруғ мицелийси асосида йиртилганда ўзини тиклай оладиган эгилувчан мато прототипини ишлаб чиқди.

Янги материал асосида табиатда ҳашаротлар танасида ўсадиган паразит замбуруғ — кордисепс мицелийси ётади.

Тажрибада мато шикастланганда, махсус замбуруғ гранулалари қўшилган сув сепилиши натижасида йиртилган жойни қайта тиклаш мумкинлиги кўрсатилган.

Ҳозирча ишланма фақат прототип босқичида. Олимлар унинг чидамлилиги ва ювишга бардошлилигини ошириш устида ишламоқда.

Агар технология муваффақиятли такомиллаштирилса, келажакда кийим-кечак ишлаб чиқаришда янги, биологик асосдаги материаллар пайдо бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
«Жалолиддин Мангуберди» поездлари жадвали вақтинча ўзгарди

11–16 август кунлари «Тошкент–Хива» ва «Хива–Тошкент» йўналишларида поездлар қатнови вақтинча ўзгаради.

Шу кунларда:

- 752-сонли «Тошкент Йўловчи – Хива» поезди Урганч бекатигача ҳаракатланади;
- 751-сонли «Хива – Тошкент Йўловчи» поезди Урганч бекатидан йўлга чиқади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Хива–Урганч йўналишида замонавий автобуслар қатнови ташкил этилади.

Йўловчилардан соат 07:00 гача Хива бекатига етиб келиш сўралмоқда. Автобус Хива бекатидан 07:10 да Урганч томон ҳаракатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда лицензиясиз «Умра» хизмати таклиф қилган раҳбар аниқланди

Қўқон шаҳрида «Умра» тадбирларини ташкил этиш учун лицензияга эга бўлмаган компания раҳбари икки фуқарони зиёратга юборишни ваъда қилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, 5 август куни «DXB tour» МЧЖ раҳбари У.М. тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда икки фуқарони «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилган.

У бу хизмат учун фуқаролардан 2 600 АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фуқаролардан «Умра» зиёрати билан боғлиқ хизматлардан фойдаланишда ташкилотнинг тегишли лицензияси бор-йўқлигини текшириш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефт-газ бозорида барқарор таъминотни таъминлаш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилади.

Август ойида 27 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. Бу орқали қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилади.

Шунингдек, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режадаги 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш топширилди.

Президент ички бозорда газ ва нефт маҳсулотларига талабни барқарор қондириш, зарур захираларни олдиндан шакллантириш ҳамда сунъий тақчиллик ва нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Мутасаддиларга ички бозор эҳтиёжини кунлик таҳлил қилиш ва таъминотдаги хавфларни олдиндан аниқлаб, зарур чораларни ўз вақтида кўриш вазифаси юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥11👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастрдаги ўзгаришлар: фуқаролар қандай фикрда?

Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва уларда қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни давом этмоқда.

ЎРҚ-937-сон Қонун доирасида ўтказилаётган хатлов ишлари натижасида кўплаб фуқароларнинг уй-жой ва бошқа кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари расмийлаштирилмоқда.

Жараёндан ўтган фуқаролар ўз уй-жойларига бўлган ҳуқуқлари эътироф этилганидан мамнунлигини билдирмоқда.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб миллионлаб кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган. Жараён босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ЙПХ ходимларига ҳужум қилинди

9 август куни Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатилиб, тан жароҳати етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиздаги лифтлар нега ўрнатилмаган?

Термиз шаҳридаги 7 қаватли уйларда яшовчи ўндан зиёд фуқаро Effect.uz’га мурожаат қилди.

Гап “Guber-Global-Constructions” МЧЖ томонидан қурилган уйлардаги лифтлар ҳақида кетмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларида 3 та лифт ўрнатилиши белгиланган, уларнинг қиймати қарийб 560 миллион сўмга тенг.

Аммо уйлар фойдаланишга топширилган бўлса-да, лифтлар ҳануз ўрнатилмаган.

Яна бир жиддий масала — объектни қабул қилиш ҳужжатларидаги имзо ва муҳр билан боғлиқ.

Ўша пайтда Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси раҳбари бўлган, ҳозирги Термиз шаҳар ҳокими Шарофиддин Лолаев ҳужжатдаги имзо ва муҳр унга тегишли эмаслигини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек,вилоят ҳокими лифтлар ўрнатилиши масаласи назоратга олиниши ва фуқароларнинг муаммоси ҳал этилиши бўйича тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

Лифтлар нега ўрнатилмаган? Ҳужжатдаги имзо ва муҳр кимники? Объект қандай қабул қилинган?

Тўлиқ тафсилот —"ҚАРАШ" лойиҳасининг навбатдаги сонида.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ берилгани аниқланди

Фарғона вилоятида бир хонадонда 41 нафар вояга етмаган қизга пул эвазига диний сабоқ берилгани аниқланди. Улар орасида 5–6 ёшли болалар ҳам бўлган.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилган. Диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда аёлни собиқ йигити шафқатсиз калтаклади

Маълумотларга кўра, аёл июн ойида муносабатларни якунлашга қарор қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда тадбиркорларга кичик ГЭС қуриш учун янги имкониятлар тақдим этилди

Кичик ва микро ГЭС қурмоқчи бўлган тадбиркорларга лойиҳа, ускуна, қурилиш ва молиялаштиришгача бўлган жараёнлар бўйича амалий кўмак таклиф этилмоқда.

Бўстонлиқдаги «UzHydroPower» заводида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқарув раиси Ислом Абдураҳмонов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, кичик ва микро ГЭСлар қурилишини кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

👉 https://effect.uz/n/207
🤔2