EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Йирик фирибгарлик иши: «Credit House» мансабдорларига берилган жазо кутилганидан енгилми? Суд ҳукми: айримларга жарима, бошқаларга 9 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида «Credit House» иши доирасида Б.А. ва бошқаларга…
⚡️«Credit House» апелляция иши: Суд жараённи оммага тарқатишни тақиқлади

Тошкент шаҳар судида Президент танқидига учраган «Credit House» ва «In Fin Stroy Invest» МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Effect.uz мухбири суд жараёнида иштирок этиб, судья муҳокамаларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича тақиқ жорий қилганини маълум қилди.

Мазкур иш аввал Яккасарой туман судида кўриб чиқилиб, 9 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган эди. Жумладан, ишда асосий айбдорлардан бири сифатида кўрсатилган Дмитрий Баженов 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Уч нафар аёл судланувчига нисбатан эса шартли жазо қўлланилиб, 3 йиллик синов муддати белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ «Credit House» ва «In Fin Stroy Invest» билан боғлиқ ҳолатни очиқ тилга олган. Давлат раҳбари ушбу компаниялар квартира сотиш важи билан 2 минг нафар фуқарони алдаб, уларнинг 490 млрд сўмини ўзлаштирганини айтганди.

Биринчи инстанция суди якунига кўра, Д.Баженов — 9 йил, Б.Амзаев — 9 йил, Б.Ҳикматуллаев — 8 йил 1 ой, Ғ.Миркамолов — 8 йил 1 ой, Ш,Маҳамадов — 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. К.Толипова, Р.Галямова ва Ш.Раҳимовага 6,5 йиллик жазо тайинланиб, жазо шартли деб белгиланган. А,Шамсиддиновга эса жарима жазоси қўлланган. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш белгиланган. Айни вақтда апелляция суди биринчи инстанция ҳукмини қайта кўриб чиқмоқда.

Қанча чеклов ўрнатилмасин, шу кунга қадар жамоатчиликка очиқ ёритиб келинган мазкур иш энди Тошкент шаҳар судлари томонидан ёритилишига чеклов қўйилгани билан янада кўп эътирозларни юзага келтирмоқда. Айниқса, ишда тилга олинган 2 минг нафар фуқаронинг пули ва мулки тақдири жамоатчилик учун жавобсиз савол бўлиб қолмоқда.

👉 https://effect.uz/n/208

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колумбияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Колумбияда кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Шу муносабат билан мамлакатдаги давлат идоралари, шунингдек, хориждаги элчихона ва консулликларда давлат байроқлари ярим туширилади.

Маълумотларга кўра, 7,4 балли зилзила оқибатида 250 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган, 3 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда яширин омбордан минглаб психотроп дорилар чиқди

Қарши шаҳрида 11 мингдан ортиқ психотроп дори воситаларининг ноқонуний муомаласи фош этилди.

Тезкор тадбир давомида 6 минг дона «Бензонал» дорисини 6 миллион сўмга ноқонуний сотиш ҳолати аниқланган. Шунингдек, омборхонадан яна 5 400 дона «Бензонал» ҳамда ёрлиқлари олиб ташланган 271 дона «Тропикамид» дори воситаси топилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Табиий офатлар суғуртачиларга $42 млрд зарар келтирди

2026 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб табиий офатлар оқибатида суғурталанган зарар миқдори $42 млрдни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан анча паст бўлса-да, хавф камайганини англатмайди.

Энг катта зарар АҚШдаги кучли конвектив бўронлар ҳисобига тўғри келган — улар бўйича суғурта зарарлари тахминан $28 млрд деб баҳоланган.

Шу билан бирга, Европада июнь ойидаги рекорд даражадаги иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ўрмон ёнғинлари хавфини оширган.

Swiss Re прогнозларига кўра, йилнинг иккинчи ярмида ҳам табиий офатлар хавфи юқори бўлиб қолади. Айниқса, ёнғинлар ва бўронлар суғурта бозори учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Эҳтиёжманд оилаларга 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

2026 йилнинг биринчи ярмида 562 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация ажратилди.

⚡ Электр энергияси учун — 51,4 млрд сўм
🔥 Табиий газ учун — 40,7 млрд сўм

Компенсация бўйича маълумот учун маҳалладаги ижтимоий ходим, «Инсон» маркази ёки 1140 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Космосдан туриб олинган ноёб кадр

Қуёш тутилиши бу сафар Ердан эмас, 400 километр баландликдан тасвирга олинди. Россиялик космонавт Пётр Дубров Халқаро космик станцияси бортидан 12 август куни кузатилган қуёш тутилишининг ажойиб лаҳзаларини суратга олди.

Космосдан қараганда бу табиий ҳодиса янада таъсирчан кўриниш олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергoвдан қутулиш учун пора таклиф қилди — ўзи қўлга тушди

Тергов жараёнини ўзгартиришга уринган фирибгарнинг режаси амалга ошмади. У ишни терговга оширмаслик эвазига Ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган вақтда қўлга олинди.

Ҳодиса ИИВ Комплаенс хизмати ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Мазкур каби ҳолатлар «Бурчга садоқат» лойиҳаси доирасида ёритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофирконлик икки шахснинг 340 млн сўмлик олтин савдоси фош этилди

Навоийда 212,9 грамм олтинни 340 млн сўмга сотишга уринган икки шахс ушланди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний олтин савдосининг олди олинди.

Аниқланишича, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1987 ва 1993 йилларда туғилган икки шахс 212,9 грамм қуйма олтинни 340 млн сўмга сотишга келишган.

Улар харидорга 999 пробали 26,3 грамм олтинни бериб, қолган қисмини кейинроқ етказиб беришни ваъда қилган. Шу вақтда харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган икки шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бирининг хонадонида қум таркибидан олтин ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ҳайдовчи ЙПХ машинасини уриб қочди

Қашқадарёда Nexia-2 ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг бир неча бор тўхташ талабига бўйсунмай, хизмат автомобилига урилиб, воқеа жойидан яширинишга уринди. У тезкор чоралар натижасида ушланди.

Чироқчи туманида тунги вақтда ЙПХ инспекторлари Nexia-2 автомашинасини ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.

Кейинги чорраҳада ҳам унга бир неча бор тўхташ ишораси берилган. Шунга қарамай, ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

Шундан сўнг патруль экипажи унинг ҳаракатини хизмат автомобили ёрдамида чеклаган. Аммо Nexia-2 ҳайдовчиси патруль машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган ва яна қочишга уринган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи ушланган. Унинг айтишича, ҳужжатлари йўқлиги сабаб ЙПХ ходимларидан қўрқиб, тўхтамаган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Бухорода вилоят судьяси судьяликдан четлатилди

Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Яшин Ниёзов судьялик одоби талабларини бузгани сабабли лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 11 августдаги қарори билан Ниёзов Яшин Комилжоновичнинг Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Кенгаш қарорига кўра, бунга Судья одоби кодекси талабларининг бузилгани сабаб бўлган.

Қарор Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 79-моддаси 1-қисми 10-бандига асосан қабул қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кундуз бир зумда тунга айланди: Европада ноёб манзара

Европада тўлиқ қуёш тутилиши вақтида кундуз осмон бир зумда қоронғилашиб, атроф тунги манзарага айланди.

Видеода тасвирланган ҳолат тун пайти эмас. Қуёш тутилиши жараёнида Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўйган дақиқаларда табиатда ғайриоддий манзара кузатилган.

Қуёш нурининг тўсилиши натижасида атроф кескин қоронғилашиб, кундуз бўлишига қарамай, худди тун тушгандек кўриниш пайдо бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Айрим фермерлар бухгалтерия харажатидан озод қилинади

Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш хизматлари бепул кўрсатилади.

Адлия вазирлиги томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026 йил 11 августда 3921-сон билан рўйхатга олинган.

Унга кўра, янги ташкил этилган фермер хўжаликларига хоҳишига кўра, дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.

Раҳбари ёшлардан иборат бўлган янги фермер хўжаликлари эса ушбу хизматлардан 2 йил давомида бепул фойдаланиши мумкин.

Хизматлар «Soliq-servis» АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан кўрсатилади. Улар бухгалтерия ҳисобини юритиш, иш ҳақи ва солиқларни ҳисоблаш, солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботларини тайёрлаш, шунингдек, инвентаризация жараёнларида иштирок этишни қамраб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Credit House» апелляция иши: Суд жараённи оммага тарқатишни тақиқлади Тошкент шаҳар судида Президент танқидига учраган «Credit House» ва «In Fin Stroy Invest» МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Effect.uz мухбири суд жараёнида…
Тақиқ йўқ, талаб бор: суд жараёни ҳақидаги баҳсларга Тошкент шаҳар судларидан муносабат

Суд жараёнини ёритишга журналистларга тақиқ қўйилганми? Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати бу даъвони рад этиб, очиқ суд мажлисида журналистлар иштирок этиши мумкинлигини билдирди.

Тошкент шаҳар судларининг матбуот хизмати «Credit House» МЧЖ фаолияти билан боғлиқ жиноят ишининг апелляция босқичида суд жараёнини оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши юзасидан тарқалган хабаримизга муносабат билдирди.

Матбуот хизматига кўра, журналистларнинг суд мажлисида иштирок этишига ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган.
Бироқ суд процессини видео тасвирга олиш бўйича билдирилган илтимоснома тарафлар иштирокида муҳокама қилиниб, суд ажрими билан рад этилган.

Қайд этилишича, илтимосномага айрим адвокатлар жиддий эътироз билдирган. Жумладан, иш ҳали тергов босқичида бўлган пайтда айрим судланувчилар ҳақида уларнинг суратлари билан бирга ахборотлар тарқатилгани ва бу ҳолат айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан саволлар келтириб чиқаргани таъкидланган.

Шу билан бирга, суд ҳайъати журналистларга очиқ суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш, зарур қайдларни олиб бориш ва стенограмма юритиш мумкинлигини тушунтирган.

Матбуот хизмати, шунингдек, суд ҳукми қонуний кучга кирмагунча шахсни узил-кесил жиноятчи сифатида кўрсатиш мумкин эмаслигини эслатди. Якунланмаган суд жараёнига оид ахборотлар жамоатчиликда нотўғри тасаввур ёки турли тахминлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

Шу сабабли суд жараёни якунига қадар жиноят иши бўйича эҳтиёткорлик билан ахборот тарқатиш мақсадга мувофиқ экани билдирилган. Суд матбуот хизмати буни журналистлар учун «тақиқ» эмас, балки қонун доирасидаги талаб ва эҳтиёткорликка чақириқ сифатида баҳоламоқда.

Жабрланувчиларга келтирилган зарарлар масаласи ҳам судда кўриб чиқилаётгани таъкидланди. Матбуот хизматига кўра, мазкур суд жараёнининг асосий мақсадларидан бири жабрланувчиларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини суд тартибида таъминлашдан иборат.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Қирғизистон ўзбек сабзавотларини чегарадан қайтарди

Қўшни давлатга олиб кирилаётган 28 тонна сабзавот чегарадан ортга қайтарилди. Юк таркибида 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи бўлган.

Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб кирилаётган сабзавотлар «Қизил-Қия автожўлу» фитосанитар назорат постида текширилди.

Текширув натижасида жами 28 тонна, шундан 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзидан иборат юк Қирғизистон ҳудудига киритилмай, ортга қайтарилган.

Бундай ҳолатлар фитосанитар талабларга риоя қилиш ва экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган тартибда ҳужжатлаштириш муҳимлигини кўрсатади. Фитосанитар назоратда маҳсулот хавфсизлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги йирик НПЗ дронлар ҳужумидан сўнг тўлиқ тўхтатилди

Оренбург вилоятидаги Орск нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумидан кейин фаолиятини тўлиқ тўхтатди. Заводни тиклаш ишлари олти ойгача чўзилиши мумкин.

Россиянинг Оренбург вилоятида жойлашган «Орскнефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи 11 августдаги дронлар ҳужумининг оқибатида ишлашдан тўхтаган.

Вилоят губернатори Евгений Солнцевнинг маълум қилишича, зарба натижасида корхонанинг асосий инфратузилмаси шикастланган. Унинг таъкидлашича, ускуналарнинг бир қисми хориждан келтирилгани ва санкциялар сабабли таъмирлаш жараёни олти ойгача давом этиши мумкин.

Губернатор вазиятнинг оғирлигини таъкидлаб, ҳудудни ташқи манбалардан келтириладиган ёқилғи билан таъминлашга тайёргарлик кўрилаётганини билдирган.

Орск НПЗ Оренбург вилоятидаги асосий нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлиб, Урал ва Волгабўйи ҳудудларини нефт маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Корхонанинг йиллик қайта ишлаш қуввати тахминан 5,76 млн тоннани ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ҳоким «шармандали» ёрлиқлар бўйича изоҳ берди: «Балким, сал қўполроқ бўлиб кетгандир»

Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салиҳов жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган «Шармандали маҳалла» ва «Уятли хонадон» ёрлиқлари ташаббуси юзасидан муносабат билдирди.

Салиҳовнинг айтишича, мазкур ташаббус унга юқоридан берилган топшириқ эмас, балки шахсий ғояси бўлган. Унинг таъкидлашича, ёрлиқлар амалда бирорта маҳалла ёки хонадонга доимий равишда илинмаган.

Ҳоким видеода кўрсатилган баннерлар ижтимоий тармоққа чиқариш учун намойиш тариқасида илиниб, кейин олиб ташланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мақсад аҳолини камситиш эмас, балки ободонлаштириш ишларига эътиборни кучайтириш бўлган.

«Биз кимнингдир уйига тазйиқ билан кириб эмас, тушунтириб тарғибот қилдик», — деди Салиҳов.

Ҳоким шу билан бирга ташаббус талқинида хатолик ёки қўполлик бўлганини ҳам инкор этмади. «Балки қайсидир жойда сал қўполлашиб кетгандирман. Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз», — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔2🤷‍♂1😢1