EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергoвдан қутулиш учун пора таклиф қилди — ўзи қўлга тушди

Тергов жараёнини ўзгартиришга уринган фирибгарнинг режаси амалга ошмади. У ишни терговга оширмаслик эвазига Ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган вақтда қўлга олинди.

Ҳодиса ИИВ Комплаенс хизмати ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Мазкур каби ҳолатлар «Бурчга садоқат» лойиҳаси доирасида ёритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофирконлик икки шахснинг 340 млн сўмлик олтин савдоси фош этилди

Навоийда 212,9 грамм олтинни 340 млн сўмга сотишга уринган икки шахс ушланди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний олтин савдосининг олди олинди.

Аниқланишича, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1987 ва 1993 йилларда туғилган икки шахс 212,9 грамм қуйма олтинни 340 млн сўмга сотишга келишган.

Улар харидорга 999 пробали 26,3 грамм олтинни бериб, қолган қисмини кейинроқ етказиб беришни ваъда қилган. Шу вақтда харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган икки шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бирининг хонадонида қум таркибидан олтин ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ҳайдовчи ЙПХ машинасини уриб қочди

Қашқадарёда Nexia-2 ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг бир неча бор тўхташ талабига бўйсунмай, хизмат автомобилига урилиб, воқеа жойидан яширинишга уринди. У тезкор чоралар натижасида ушланди.

Чироқчи туманида тунги вақтда ЙПХ инспекторлари Nexia-2 автомашинасини ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.

Кейинги чорраҳада ҳам унга бир неча бор тўхташ ишораси берилган. Шунга қарамай, ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

Шундан сўнг патруль экипажи унинг ҳаракатини хизмат автомобили ёрдамида чеклаган. Аммо Nexia-2 ҳайдовчиси патруль машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган ва яна қочишга уринган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи ушланган. Унинг айтишича, ҳужжатлари йўқлиги сабаб ЙПХ ходимларидан қўрқиб, тўхтамаган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Бухорода вилоят судьяси судьяликдан четлатилди

Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Яшин Ниёзов судьялик одоби талабларини бузгани сабабли лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 11 августдаги қарори билан Ниёзов Яшин Комилжоновичнинг Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Кенгаш қарорига кўра, бунга Судья одоби кодекси талабларининг бузилгани сабаб бўлган.

Қарор Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 79-моддаси 1-қисми 10-бандига асосан қабул қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кундуз бир зумда тунга айланди: Европада ноёб манзара

Европада тўлиқ қуёш тутилиши вақтида кундуз осмон бир зумда қоронғилашиб, атроф тунги манзарага айланди.

Видеода тасвирланган ҳолат тун пайти эмас. Қуёш тутилиши жараёнида Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўйган дақиқаларда табиатда ғайриоддий манзара кузатилган.

Қуёш нурининг тўсилиши натижасида атроф кескин қоронғилашиб, кундуз бўлишига қарамай, худди тун тушгандек кўриниш пайдо бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Айрим фермерлар бухгалтерия харажатидан озод қилинади

Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш хизматлари бепул кўрсатилади.

Адлия вазирлиги томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026 йил 11 августда 3921-сон билан рўйхатга олинган.

Унга кўра, янги ташкил этилган фермер хўжаликларига хоҳишига кўра, дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.

Раҳбари ёшлардан иборат бўлган янги фермер хўжаликлари эса ушбу хизматлардан 2 йил давомида бепул фойдаланиши мумкин.

Хизматлар «Soliq-servis» АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан кўрсатилади. Улар бухгалтерия ҳисобини юритиш, иш ҳақи ва солиқларни ҳисоблаш, солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботларини тайёрлаш, шунингдек, инвентаризация жараёнларида иштирок этишни қамраб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Credit House» апелляция иши: Суд жараённи оммага тарқатишни тақиқлади Тошкент шаҳар судида Президент танқидига учраган «Credit House» ва «In Fin Stroy Invest» МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Effect.uz мухбири суд жараёнида…
Тақиқ йўқ, талаб бор: суд жараёни ҳақидаги баҳсларга Тошкент шаҳар судларидан муносабат

Суд жараёнини ёритишга журналистларга тақиқ қўйилганми? Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати бу даъвони рад этиб, очиқ суд мажлисида журналистлар иштирок этиши мумкинлигини билдирди.

Тошкент шаҳар судларининг матбуот хизмати «Credit House» МЧЖ фаолияти билан боғлиқ жиноят ишининг апелляция босқичида суд жараёнини оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши юзасидан тарқалган хабаримизга муносабат билдирди.

Матбуот хизматига кўра, журналистларнинг суд мажлисида иштирок этишига ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган.
Бироқ суд процессини видео тасвирга олиш бўйича билдирилган илтимоснома тарафлар иштирокида муҳокама қилиниб, суд ажрими билан рад этилган.

Қайд этилишича, илтимосномага айрим адвокатлар жиддий эътироз билдирган. Жумладан, иш ҳали тергов босқичида бўлган пайтда айрим судланувчилар ҳақида уларнинг суратлари билан бирга ахборотлар тарқатилгани ва бу ҳолат айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан саволлар келтириб чиқаргани таъкидланган.

Шу билан бирга, суд ҳайъати журналистларга очиқ суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш, зарур қайдларни олиб бориш ва стенограмма юритиш мумкинлигини тушунтирган.

Матбуот хизмати, шунингдек, суд ҳукми қонуний кучга кирмагунча шахсни узил-кесил жиноятчи сифатида кўрсатиш мумкин эмаслигини эслатди. Якунланмаган суд жараёнига оид ахборотлар жамоатчиликда нотўғри тасаввур ёки турли тахминлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

Шу сабабли суд жараёни якунига қадар жиноят иши бўйича эҳтиёткорлик билан ахборот тарқатиш мақсадга мувофиқ экани билдирилган. Суд матбуот хизмати буни журналистлар учун «тақиқ» эмас, балки қонун доирасидаги талаб ва эҳтиёткорликка чақириқ сифатида баҳоламоқда.

Жабрланувчиларга келтирилган зарарлар масаласи ҳам судда кўриб чиқилаётгани таъкидланди. Матбуот хизматига кўра, мазкур суд жараёнининг асосий мақсадларидан бири жабрланувчиларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини суд тартибида таъминлашдан иборат.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Қирғизистон ўзбек сабзавотларини чегарадан қайтарди

Қўшни давлатга олиб кирилаётган 28 тонна сабзавот чегарадан ортга қайтарилди. Юк таркибида 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи бўлган.

Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб кирилаётган сабзавотлар «Қизил-Қия автожўлу» фитосанитар назорат постида текширилди.

Текширув натижасида жами 28 тонна, шундан 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзидан иборат юк Қирғизистон ҳудудига киритилмай, ортга қайтарилган.

Бундай ҳолатлар фитосанитар талабларга риоя қилиш ва экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган тартибда ҳужжатлаштириш муҳимлигини кўрсатади. Фитосанитар назоратда маҳсулот хавфсизлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги йирик НПЗ дронлар ҳужумидан сўнг тўлиқ тўхтатилди

Оренбург вилоятидаги Орск нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумидан кейин фаолиятини тўлиқ тўхтатди. Заводни тиклаш ишлари олти ойгача чўзилиши мумкин.

Россиянинг Оренбург вилоятида жойлашган «Орскнефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи 11 августдаги дронлар ҳужумининг оқибатида ишлашдан тўхтаган.

Вилоят губернатори Евгений Солнцевнинг маълум қилишича, зарба натижасида корхонанинг асосий инфратузилмаси шикастланган. Унинг таъкидлашича, ускуналарнинг бир қисми хориждан келтирилгани ва санкциялар сабабли таъмирлаш жараёни олти ойгача давом этиши мумкин.

Губернатор вазиятнинг оғирлигини таъкидлаб, ҳудудни ташқи манбалардан келтириладиган ёқилғи билан таъминлашга тайёргарлик кўрилаётганини билдирган.

Орск НПЗ Оренбург вилоятидаги асосий нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлиб, Урал ва Волгабўйи ҳудудларини нефт маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Корхонанинг йиллик қайта ишлаш қуввати тахминан 5,76 млн тоннани ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ҳоким «шармандали» ёрлиқлар бўйича изоҳ берди: «Балким, сал қўполроқ бўлиб кетгандир»

Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салиҳов жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган «Шармандали маҳалла» ва «Уятли хонадон» ёрлиқлари ташаббуси юзасидан муносабат билдирди.

Салиҳовнинг айтишича, мазкур ташаббус унга юқоридан берилган топшириқ эмас, балки шахсий ғояси бўлган. Унинг таъкидлашича, ёрлиқлар амалда бирорта маҳалла ёки хонадонга доимий равишда илинмаган.

Ҳоким видеода кўрсатилган баннерлар ижтимоий тармоққа чиқариш учун намойиш тариқасида илиниб, кейин олиб ташланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мақсад аҳолини камситиш эмас, балки ободонлаштириш ишларига эътиборни кучайтириш бўлган.

«Биз кимнингдир уйига тазйиқ билан кириб эмас, тушунтириб тарғибот қилдик», — деди Салиҳов.

Ҳоким шу билан бирга ташаббус талқинида хатолик ёки қўполлик бўлганини ҳам инкор этмади. «Балки қайсидир жойда сал қўполлашиб кетгандирман. Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз», — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔2🤷‍♂1😢1
856 нафар талабанинг контракти давлат ҳисобидан тўлаб берилмоқда

Қашқадарёда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган 856 нафар талаба-ёшнинг ўқиш контракти учун 3,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 856 нафар талаба-ёшнинг контракт тўловлари қоплаб берилмоқда.

Бунинг учун жами 3 млрд 780 млн 600 минг сўм маблағ йўналтирилган.
Мазкур ташаббус эҳтиёжманд оилаларнинг молиявий юкини камайтириш ҳамда ёшларнинг таълим олиш имкониятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркияда кемада ёнғин чиқиб, йўловчилар денгизга сакрашга мажбур бўлди

Туркияда экскурсия кемасида ёнғин содир бўлиб, бортдаги йўловчилар хавфсизлик учун денгизга сакрашга мажбур бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Бугун, 13 август куни, Туркияда йўловчиларни олиб кетаётган экскурсия кемасида ёнғин чиқди. Кема бортида болалар ҳам бўлган.

Ёнғин бошлангач, йўловчилар кемани тарк этишга мажбур бўлган. Ҳодиса жойига қутқарув ва хавфсизлик хизматлари зудлик билан етиб борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Кема эса деярли тўлиқ ёниб кетган.

Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қирғизистон ўзбек сабзавотларини чегарадан қайтарди Қўшни давлатга олиб кирилаётган 28 тонна сабзавот чегарадан ортга қайтарилди. Юк таркибида 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи бўлган. Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб кирилаётган сабзавотлар «Қизил-Қия автожўлу»…
Қирғизистонга қайтарилган 28 тонна сабзавот бўйича расмий муносабат билдирилди

Қирғизистонга экспорт қилинган 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи маркалаш талаблари бузилгани сабабли чегарада тўхтатилган. Камчиликлар бартараф этилгач, маҳсулот мамлакат ҳудудига киритилиб, сотувга рухсат берилган.

Ижтимоий саҳифамизда Ўзбекистондан Қирғизистонга экспорт қилинган 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи қайтарилгани ҳақида хабар эълон қилгандик.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор ўрганиш жараёнида Қирғизистоннинг фитосанитар хавфсизлик соҳасидаги ваколатли органи билан мулоқот қилинган.

Қирғизистон томони маълумотига кўра, маҳсулотлар маркировкага оид талаблар бузилгани сабабли чегарада тўхтатилган.

«E-fito.uz» автоматлаштирилган ахборот платформасидаги маълумотлар ҳам ўрганилиб, пиёз ва сабзи Фарғона вилоятида етиштирилгани ҳамда «Ўзбекистон» чегара пости орқали Қирғизистонга жўнатилгани аниқланган.

Юк эгасининг маълум қилишича, маркировкага оид камчиликлар бартараф этилгандан сўнг маҳсулот Қирғизистон ҳудудига олиб кирилган ва уни реализация қилишга рухсат берилган.

Қирғизистоннинг карантин-фитосанитар қоидаларига кўра, мамлакатга олиб кириладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳар бир қадоғида маҳсулот номи, келиб чиқиш мамлакати, экспортчи ва/ёки реэкспортчи ҳақида маълумот бўлиши талаб этилади.

Мазкур талаблар маҳсулотнинг келиб чиқишини аниқлаш, юкни идентификация қилиш, кузатувчанликни таъминлаш ва фитосанитар назоратни самарали ташкил этиш учун зарур.

Мутасаддилар экспортчиларга маҳсулотни хорижга жўнатишдан олдин қадоқдаги маркировка маълумотларини импорт қилувчи давлат талаблари билан солиштириб текширишни тавсия қилди. Бу юкларнинг чегарада тўхтатилиши, қўшимча харажатлар ва экспорт жараёнидаги кечикишларнинг олдини олишга хизмат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Ўзбекистон қонунчилигида «диний экстремизм» атамаси «экстремизм»га ўзгартирилади

Сенат экстремизмга оид қонунчиликка ўзгартишларни маъқуллади. Янги тартибга кўра, экстремизм муайян дин билан боғлаб талқин қилинмайди.

Ўзбекистон Сенати экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

Унга кўра, қонун ҳужжатларидаги «диний экстремизм» атамаси чиқарилиб, унинг ўрнига диний жиҳатдан боғланмаган «экстремизм» атамасидан фойдаланилади.

Мақсад — экстремизмни муайян дин ёки эътиқод билан боғламаслик ҳамда унинг турли кўринишларига нисбатан ягона ҳуқуқий ёндашувни таъминлаш.

Шунингдек, экстремистик материалларни биринчи марта тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳолатларда жавобгарлик тартиби юмшатилади. Бундай ҳолатларда маъмурий жавобгарлик қўлланиши, жиноий жавобгарлик эса такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилганда назарда тутилиши белгиланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада наркотик савдосига алоқадор шахслар ушланди

Тошкентдаги меҳмонхоналардан биридан 4,8 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланган бўлса, Фарғонада бир оиланинг уч аъзоси 810 грамм «гашиш» билан қўлга тушди.

12 август куни Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ҳозирда озодликдан маҳрум этилган шахсга тегишли наркотик моддалар аниқланиб, муомаладан чиқарилди.

Текширув давомида 4 кг 800 грамм «гашиш» мойи топилган. Умуман, ҳолат бўйича 75 минг дозага тенг 15 кг «гашиш» мойи ҳамда «опий» гиёҳвандлик воситалари истеъмолдан олиб қўйилган.

Фарғона вилоятининг Данғара туманида эса 57 ёшли эркак жиноий фаолиятига хотини ва жиянини ҳам жалб қилгани аниқланган. Улар 810 грамм «гашиш»ни Тошкент вилоятида сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Олим Давлатов Президент маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ, кадрлар бўйича янги тайинловлар амалга оширилди.
Олим Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Русланбек Давлетов мазкур лавозимдан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Instagram 10 йил ичида илк бор логотипини ўзгартирди

Instagram 10 йилдан буён илк марта ўз логотипи дизайнига жиддий ўзгартиш киритди.

Янгиланган логотип платформа дизайнидаги ўзгаришлар билан бирга тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram