EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада наркотик савдосига алоқадор шахслар ушланди

Тошкентдаги меҳмонхоналардан биридан 4,8 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланган бўлса, Фарғонада бир оиланинг уч аъзоси 810 грамм «гашиш» билан қўлга тушди.

12 август куни Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ҳозирда озодликдан маҳрум этилган шахсга тегишли наркотик моддалар аниқланиб, муомаладан чиқарилди.

Текширув давомида 4 кг 800 грамм «гашиш» мойи топилган. Умуман, ҳолат бўйича 75 минг дозага тенг 15 кг «гашиш» мойи ҳамда «опий» гиёҳвандлик воситалари истеъмолдан олиб қўйилган.

Фарғона вилоятининг Данғара туманида эса 57 ёшли эркак жиноий фаолиятига хотини ва жиянини ҳам жалб қилгани аниқланган. Улар 810 грамм «гашиш»ни Тошкент вилоятида сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Олим Давлатов Президент маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ, кадрлар бўйича янги тайинловлар амалга оширилди.
Олим Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Русланбек Давлетов мазкур лавозимдан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Instagram 10 йил ичида илк бор логотипини ўзгартирди

Instagram 10 йилдан буён илк марта ўз логотипи дизайнига жиддий ўзгартиш киритди.

Янгиланган логотип платформа дизайнидаги ўзгаришлар билан бирга тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик экспертизада янги давр: хавфлар лойиҳа бошланишидан олдин баҳоланади

Энди экологик экспертиза фақат лойиҳага рухсат бериш билан чекланмайди. Янги механизмлар орқали экологик хавфларни олдиндан аниқлаш, баҳолаш ва бошқаришга эътибор кучайтирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори билан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимида янги механизмлар жорий этилмоқда.

Қарор мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўтказилган матбуот анжуманида экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш масалалари муҳокама қилинди. Янги тартибга кўра, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизими халқаро ёндашувлар асосида такомиллаштирилади.

Хусусан:
🔹 лойиҳалар экологик хавф даражасига қараб баҳоланади;
🔹 скрининг ва скопинг босқичлари жорий этилади;
🔹 углерод изи ва иссиқхона газлари эмиссияси баҳоланади;
🔹 экологик қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки кучайтирилади;
🔹 лойиҳа ишлаб чиқувчиларнинг экологик масъулияти оширилади.

Шу тариқа, экологик экспертиза тизимида асосий эътибор нафақат лойиҳага рухсат беришга, балки экологик хавфларни улар юзага келишидан олдин аниқлаш ва бошқаришга қаратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муротжон Азимов: «Қўлимиздан келмаган ишга Президентимиздан ечим топилади»

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда ҳал этиш имкони бўлмаган масалалар Президентга етказилганда, улар тезкор ҳал этилаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, маҳаллий даражада ҳал этиш имкони бўлмаган масалалар юқори даражага олиб чиқилганда, уларга зудлик билан ечим топилмоқда.
«Ўзимизнинг қўлимиздан келмайдиган масалани кўтарсак, Президентимиз зудлик билан ҳал қилиб беради», — деди Муротжон Азимов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда об-ҳавони аниқроқ башорат қилиш учун илк бор аэрологик шар учирилди

Энди об-ҳаво прогнозларини аниқлашда атмосферанинг юқори қатламлари ҳам чуқурроқ ўрганилади. Бухорода замонавий метеорологик зонд билан жиҳозланган аэрологик шар илк бор муваффақиятли учирилди.

Парвоз Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан амалга оширилди. Аэрологик шар орқали атмосферанинг юқори қатламларидаги ҳолат ҳақида маълумотлар олинади. Бу эса об-ҳаво жараёнларини янада чуқурроқ ўрганиш ва прогнозлар аниқлигини ошириш имконини беради.

Мазкур жараён Ўзбекистонда гидрометеорология хизматини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда атмосфера ҳолатини ўрганиш имкониятларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланадиган тадбиркорлар маълум бўлди

Президент фармойиши билан мамлакат иқтисодиёти, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фаол тадбиркорлар тақдирланади. 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/n/209

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жиҳод» ва «ҳижрат» ғоялари таъсирига тушган фуқаро 10 йилга қамалди

1995 йилда Қашқадарёда туғилган фуқаро Жанубий Кореяда таҳсил олиш даврида ижтимоий тармоқлар орқали радикал материалларга дуч келган.

У Telegram ва Instagram орқали Суриядаги террорчилик ташкилотларига алоқадор шахслар билан мулоқот қилган, уларга тегишли материалларни тарқатган ва улардан бирига пул юборган.

2024 йил июль ойида Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган, бироқ режаси амалга ошмаган.

⚠️ Огоҳлантириш: Ижтимоий тармоқлардаги радикал ва террорчилик ғояларини тарғиб қилувчи материаллардан эҳтиёт бўлинг.
«Шарафли йўл»: ёш журналист ва блогерлар учун янги танлов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Шарафли йўл» видеороликлар танловини эълон қилди.
Танлов 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш журналистлар ва блогерлар учун мўлжалланган.

Иштирокчилар видеороликларини қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этишлари мумкин:
🔹 «Энг яхши видеоролик»;
🔹 «Сунъий интеллект ёрдамида яратилган энг яхши видеоролик»;
🔹 «Мобилография асосида яратилган энг яхши видеоролик».

Ижодий ишлар «Мустақиллик менинг тақдиримда», «Янги Ўзбекистон — янги имкониятлар мамлакати», «Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» ва «Менинг Ватаним — менинг фахрим» мавзуларида тайёрланиши мумкин.

Танловнинг асосий мақсади ёш журналист ва блогерларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни замонавий медиа воситалари орқали ёритиш ҳамда ёшларнинг Ватан тараққиётига муносабатини намоён этишдан иборат.

Ижодий ишлар 2026 йил 20 августга қадар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига тақдим этилиши мумкин. Танлов ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пахта ва ғалла фермерларига бухгалтерия хизмати бепул бўлади

Фермерлар учун янги енгиллик: пахта ва ғалла етиштирувчи хўжаликларга бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари бепул кўрсатилади. Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибига оид низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 11 августда 3921-сон билан рўйхатга олинган.

Низомга кўра, «Soliq-servis» АЖнинг ҳудудий бўлимлари фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича хизмат кўрсатади.
Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ушбу хизматлар бепул кўрсатилади.

Шунингдек, янги ташкил этилган фермер хўжаликларига уларнинг хоҳишига кўра, дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.

Раҳбари ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига эса тегишли хизматлар 2 йил давомида бепул кўрсатилади. «Soliq-servis» АЖнинг ҳудудий бўлимлари фермерларни бухгалтерия ҳисоби тизимига қабул қилиш, иш ҳақи ва солиқларни ҳисоблаш, солиқ, молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тайёрлаш, шунингдек, инвентаризация жараёнларида иштирок этиш каби хизматларни кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Бу Ўзбекистонда бўляпти» – Президент Credit House, Umid Auto Leasing ва «Жалолқудуқ Авиатранс» ҳақида гапирди Президент Шавкат Мирзиёев жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Ҳаж ва Умра…
«Credit House»: фирибгарлик қурбонига айланган бир гуруҳ фуқаролар Президентдан ёрдам сўрамоқда

Юнусобод туманидаги «Боғишамол» турар-жой мажмуасидан квартираларни қонуний асосда сотиб олган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.

Уларнинг таъкидлашича, квартиралар нотариал тасдиқланган дастлабки олди-сотди шартномалари асосида қонуний равишда сотиб олинган. Бироқ кейинчалик ушбу квартиралар харидорлардан яширин ҳолда банк гаровига қўйилгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, биринчи инстанция Яккасарой суди фуқароларни жабрланувчи сифатида эътироф этган. Иш бўйича 9 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган эди. Жумладан, ишда асосий айбдорлардан бири сифатида кўрсатилган Дмитрий Баженов 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Уч нафар аёлга нисбатан эса шартли жазо қўлланилиб, 3 йиллик синов муддати белгиланган.
Бироқ уларнинг ҳалол харидор сифатидаги ҳуқуқлари, квартираларнинг кейинги тақдири ва гаров шартномаларининг ҳуқуқий оқибатларига тўлиқ баҳо берилмаган. Энг асосий муаммо эса шундан кейин юзага келган.

Энг муҳими, банк фуқаролик суди орқали гаровдаги мулкка ундирув қаратиш ҳақида қарор олган. Натижада жиноятдан жабрланган харидорлар ўзлари қонуний равишда пул тўлаб сотиб олган уй-жойларидан маҳрум бўлиш хавфига дуч келмоқда.

Мурожаатчилар Президентдан судларга босим ўтказиш ёки уларга имтиёз беришни эмас, Конституция ва қонунларнинг барчага бир хил қўлланилишини ҳамда ҳалол меҳнат билан сотиб олинган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини сўрамоқда.

«Биз судларга босим ўтказилишини ёки имтиёз берилишини сўрамаяпмиз. Биз фақат Конституция ва қонунлар ҳамма учун бир хил қўлланилишини, ҳалол меҳнатимиз билан сотиб олган уйимизга бўлган ҳуқуқимиз ҳимоя қилинишини ва адолат қарор топишини сўраймиз», — дейилади мурожаатда.


Мурожаатчилар ўз талабларини Конституциянинг 29-моддаси билан ҳам асослаган. Унда ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, давлат уларга ҳимояланиш ва одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлаши белгиланган.

Бугун, 14 август куни эса харидорларнинг квартиралари бўйича фуқаролик судида муҳим жараён бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жамоатчилик учун асосий савол ҳам шу: жиноятдан жабрланган деб топилган, квартира учун қонуний равишда пул тўлаган харидорларнинг мулкий ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

👉 https://effect.uz/n/210

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Битирувчиларга малака тоифаси бериш тартиби ўзгарди

2026 йилдан бошлаб айрим олий таълим муассасалари битирувчиларига таълим ташкилотига биринчи бор ишга киришда малака тоифаси берилади.

Ҳукуматнинг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига кўра:

➖ Бакалавриатни имтиёзли диплом билан тамомлаб, биринчи марта таълим ташкилотига ишга кираётган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;

➖ Магистратурани тамомлаб, барча фанлар ва аттестациядан «5» (90–100 балл) натижа кўрсатган ҳамда биринчи марта таълим ташкилотига ишга кираётган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.

Янги тартиб 2026 йилдан амалга киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️“QO‘YLIQ AVENUE” ИШИ: Энди нима бўлади?
 
Сергели тумани Қўшқўрғон маҳалласи, Бишкент кўчаси, 46а-уй манзилида қурилаётган «ORIGINAL LYUKS SERVIS» МЧЖ объекти бўйича квартира харид қилган фуқаролардан бир қатор мурожаатлар келиб тушган.
 
Мурожаатлар ортидан Тошкент шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан объектдаги ҳолат ва мавжуд ҳужжатлар ўрганилиб, хизмат текшируви ўтказилган. Effect.uz ҳолат бўйича журналистик суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

👉 https://youtu.be/7ERtyIsdC14
😢2🤔1
Уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга транспортда имтиёз берилади

2026 йил 1 октябрдан уруш ногиронлари, иштирокчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун транспортда янги имтиёзлар жорий этилади.

Янги тартибга кўра, имтиёзли тоифага кирувчи фуқаролар ҳаво, темир йўл ва шаҳарлараро автобуслардан бепул ёки 50 фоиз чегирма билан фойдаланиши мумкин.

Имтиёзли чипталар:

✈️ ҳаво транспортида — «эконом» тарифда;

🚆 темир йўл транспортида — эконом, плацкарт ёки купе жойларига;

🚌 шаҳарлараро автобусларда — белгиланган тартибда берилади.

Чипта олиш учун фақат шахсни тасдиқловчи ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади. Имтиёзли мақом «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали аниқланади.

2027 йил 1 январдан эса бундай чипталарни «Ижтимоий карта» («Baraka») мобил иловаси орқали харид қилиш имконияти яратилади.

Транспорт харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бассейндаги беҳаё видео блогерга 10 суткалик қамоқ жазосига сабаб бўлди

Жафар исмли блогер ва унинг таниши ижтимоий тармоқларда тарқалган бассейндаги видео сабаб маъмурий жавобгарликка тортилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда блогер Жафар ва унинг таниши бассейнда қиз билан видео олгани акс этган тасвирлар тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Маълум қилинишича, суд қарори билан уларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — майда безорилик бўйича 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Жафар эса қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, бундай видеоларни бошқа суратга олмаслигини айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Реал Санжик» иши бўйича апелляция суди бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрида «Реал Санжик» номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши бўйича апелляция суди жараёни бўлиб ўтмоқда.

Судда иш материаллари кўриб чиқилмоқда ва тарафларнинг кўрсатмалари эшитилмоқда. Апелляция судининг якуний қарори ҳозирча эълон қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
«Тошкент метрополитени» акциядорлик жамиятига айлантирилди

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилди.

2021 йилдан буён корхонага раҳбарлик қилиб келаётган Раҳманбек Усманов лавозимида қолди ва жамият бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤔1