This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бассейндаги беҳаё видео блогерга 10 суткалик қамоқ жазосига сабаб бўлди
Жафар исмли блогер ва унинг таниши ижтимоий тармоқларда тарқалган бассейндаги видео сабаб маъмурий жавобгарликка тортилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда блогер Жафар ва унинг таниши бассейнда қиз билан видео олгани акс этган тасвирлар тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.
Маълум қилинишича, суд қарори билан уларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — майда безорилик бўйича 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жафар эса қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, бундай видеоларни бошқа суратга олмаслигини айтган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Реал Санжик» иши бўйича апелляция суди бўлиб ўтмоқда
Тошкент шаҳрида «Реал Санжик» номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши бўйича апелляция суди жараёни бўлиб ўтмоқда.
Судда иш материаллари кўриб чиқилмоқда ва тарафларнинг кўрсатмалари эшитилмоқда. Апелляция судининг якуний қарори ҳозирча эълон қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрида «Реал Санжик» номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши бўйича апелляция суди жараёни бўлиб ўтмоқда.
Судда иш материаллари кўриб чиқилмоқда ва тарафларнинг кўрсатмалари эшитилмоқда. Апелляция судининг якуний қарори ҳозирча эълон қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
«Тошкент метрополитени» акциядорлик жамиятига айлантирилди
«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилди.
2021 йилдан буён корхонага раҳбарлик қилиб келаётган Раҳманбек Усманов лавозимида қолди ва жамият бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилди.
2021 йилдан буён корхонага раҳбарлик қилиб келаётган Раҳманбек Усманов лавозимида қолди ва жамият бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤔1
Корея сафаридан сўнг: Навоийда пулли йўл, Smart City ва эркин божхона зонаси — вилоятдаги бўлажак ўзгаришлар
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Жанубий Кореяга хизмат сафари якунланди. Сеул ва Тэгу шаҳарларида ўтказилган музокаралар доирасида Навоий–Кармана йўналишида 43 км узунликдаги пулли айланма йўл, қиймати 150 млн долларлик сув тозалаш мажмуаси («KIND») ҳамда Навоий аэропорти атрофида “порто-франко” эркин божхона зонасини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, “Studio Galilei” компанияси билан смарт-транспорт тизимлари жорий этиладиган бўлди, вилоятдаги 337 км иссиқлик тармоқлари эса ДХШ асосида модернизация қилинади (KDHC).
Саноат ва энергетика соҳасида “Навоий” ЭИЗда BESS тизимига эга қуёш электр станцияси (EWP), минерал сув, женьшень дори-дармонлари, парфюмерия, маиший кимё, электротехника ва қаттиқ қотишмали маҳсулотлар чиқарувчи қўшма заводлар барпо этилади. Сеулда "Корея – Навоий" электрон савдо маркази ташкил этилиб, маҳаллий маҳсулотлар Корея маркетплейсларига чиқарилади.
Таълим соҳасида KEXIM банки томонидан Навоий давлат университетининг янги кампусини қуришга 10 млн доллар имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди, мактабларда эса сунъий интеллект (AI) синфхоналари ва Корея таълим методикаси жорий этилади. Ўз навбатида, “TaeguTec” гиганти билан қўшма ўқув дастурлари ва технологиялар маркази йўлга қўйилади.
Энг муҳими — "CJ Corporation", "DL E&C", "Harim Holdings" каби Кореянинг йирик холдинглари раҳбарлари ушбу лойиҳаларни жойида ўрганиш учун жорий йилнинг сентябрь ойида Навоийга ташриф буюришади.

👍4🤷♂1🔥1🤔1
АҚШ ҳисоботида Ўзбекистон Хитой товарларини қайта экспорт қилиш хавфи юқори давлатлар қаторига киритилди
Оқ уйнинг «The Great Transshipment Scam» ҳисоботида 40 дан ортиқ давлат, жумладан Ўзбекистон, Хитой товарларини учинчи давлатлар орқали АҚШга қайта экспорт қилиш хавфи юқори бўлган мамлакатлар қаторида қайд этилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон учинчи тоифага киритилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Оқ уйнинг «The Great Transshipment Scam» ҳисоботида 40 дан ортиқ давлат, жумладан Ўзбекистон, Хитой товарларини учинчи давлатлар орқали АҚШга қайта экспорт қилиш хавфи юқори бўлган мамлакатлар қаторида қайд этилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон учинчи тоифага киритилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди
Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори этиб тайинланди.
Давлетов 2017–2022 йилларда Ўзбекистон адлия вазири лавозимида фаолият юритган. Кейинчалик Президент маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Янги лавозимда у қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий сиёсатни таҳлил қилиш ҳамда қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий ва илмий экспертизасига раҳбарлик қилади.

👍45🔥9
Тожикистон «Толибон»га норозилик нотаси юборди
Тожикистон Ағгонистонни ҳаво ҳудудини бузганликда айблаб, «Толибон»га расмий норозилик нотаси юборди.
Тожикистон ТИВ маълумотига кўра, Бадахшондаги қуролли тўқнашувлар чегараолди ҳудудлари хавфсизлигига таҳдид солган. Шунингдек, Дарвоз туманида ўқ тегиши оқибатида 20 ёшли аёл ҳалок бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тожикистон Ағгонистонни ҳаво ҳудудини бузганликда айблаб, «Толибон»га расмий норозилик нотаси юборди.
Тожикистон ТИВ маълумотига кўра, Бадахшондаги қуролли тўқнашувлар чегараолди ҳудудлари хавфсизлигига таҳдид солган. Шунингдек, Дарвоз туманида ўқ тегиши оқибатида 20 ёшли аёл ҳалок бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун имзоланди
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Президент администрацияси президентнинг конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди.
Ҳужжат 4 боб ва 34 моддадан иборат бўлиб, администрациянинг ваколатлари, вазифалари ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлиги қонуний асосда мустаҳкамланди.

👍46🔥14🤔1😢1