EFFECT.UZ | Расмий канал
Қўшни давлатдаги авария Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр узилишига сабаб бўлди Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё ягона энергетика тизимига таъсир кўрсатди. Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларда электр таъминотида…
Сурхондарёда электр таъминоти 80 фоизга тикланди
Сурхондарё вилоятида электр таъминотининг 80 фоизи қайта тикланди. Қолган ҳудудларда ҳам электр энергиясини тўлиқ бериш бўйича ишлар давом этмоқда.
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, айни вақтда вилоятда электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар электр тармоқларидаги узилишларни бартараф этиб, қолган ҳудудларни ҳам электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.
Таъминотнинг тўлиқ қачон тикланиши бўйича ҳозирча аниқ вақт маълум қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1👎1🤔1
«Wildberries» омборларига ҳужумлардан зарар 600–800 млрд рублга баҳоланди
«Forbes» маълумотига кўра, Wildberries омборларига дрон ҳужумлари оқибатида компания ва сотувчилар кўрган умумий зарар 600–800 миллиард рубл деб баҳоланмоқда.
Таҳлилчилар ҳисоб-китобига кўра, омборлар ва логистика инфратузилмасини тиклаш 147–223 миллиард рубл, сотувчиларнинг йўқотишлари эса 445–508 миллиард рубл атрофида бўлиши мумкин.

👎1🔥1🤔1
Ўзбекистонда тадбиркорлар 3 ой лицензиясиз ишлаши мумкин бўлади
Ўзбекистонда тадбиркорлар айрим фаолият турларини 3 ой давомида лицензия ёки рухсатномасиз амалга ошириши мумкин бўлади.
Қонунга кўра, тадбиркор махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ваколатли органни бепул хабардор қилган ҳолда фаолиятини бошлаши мумкин. Бу муддат ичида лицензиясиз ишлагани учун жавобгарлик қўлланмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда тадбиркорлар айрим фаолият турларини 3 ой давомида лицензия ёки рухсатномасиз амалга ошириши мумкин бўлади.
Қонунга кўра, тадбиркор махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ваколатли органни бепул хабардор қилган ҳолда фаолиятини бошлаши мумкин. Бу муддат ичида лицензиясиз ишлагани учун жавобгарлик қўлланмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда нима болди? Бир нечта давлатда электр узилди
14-август куни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бир вақтда электр узилишлари кузатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
14-август куни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бир вақтда электр узилишлари кузатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент дорихоналарида муддати ўтган дорилар аниқланди
Назорат тадбирлари давомида сертификатсиз, яроқлилик муддати ўтган дорилар савдода тургани ва айрим дорихоналар лицензияси тугаган бўлса-да, ишлаётгани аниқланди.
Тошкент шаҳридаги дорихоналарда ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 86 турдаги дори воситаси савдода тургани аниқланди.
Шунингдек, яроқлилик муддати ўтган 5 турдаги дори воситаси ҳам сотувда бўлган.
Энг ташвишлиси, айрим дорихоналар лицензиясининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, фаолиятини давом эттирган.
Мутахассисларга кўра, бундай ҳолатлар нафақат белгиланган талабларнинг бузилиши, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин.

👍1
Судларда бошқарув тизими ўзгаради: раис ва ўринбосарлар лавозими тугатилади
2028 йилдан суд маъмурчилиги институти жорий этилиб, судьяларни одил судловга дахлдор бўлмаган вазифалардан озод этиш режалаштирилмоқда.
Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг таклифига кўра, 2028 йил 1 январдан бошлаб судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд бошқарувини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Шу мақсадда:
— суд маъмурчилиги (Court Administration) институти жорий этилади;
— судьялар фаолиятини ташкилий, моддий-техник, молиявий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, рақамлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда суд аппарати ходимлари билан ишлаш учун масъул суд маъмурияти ташкил этилади;
— судлардаги бошқарув лавозимлари мақбуллаштирилиб, ортиқча бошқарув бўғинлари қисқартирилади.
Бу ўзгаришлар доирасида судлардаги раис ва раис ўринбосарлари каби бошқарув лавозимларининг ҳам қайта кўриб чиқилиши назарда тутилмоқда.

👍53🔥17🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелидаги “Qo‘yliq Avenyu” машмашаси: ҳокимият аралашувидан сўнг қурилиш қайта жонланди
Сергели туманидаги “Qo‘yliq Avenyu” (“Original Lyuks” МЧЖ) мажмуасидан уй олиб, сарсон бўлган 600 дан ортиқ фуқаронинг мурожаатидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг топшириғи билан махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Асосий тафсилотлар ва бир ҳафтадаги ўзгаришлар:
* Жиноий иш ва гаров: Қочиб кетган асосий таъсисчи ва бошқа масъулларга нисбатан жиноий иш очилиб, Бош прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда. Объект Пойтахт банк гаровида.
* Ишчилар 10 бараварга кўпайди: назоратсизлик пайтида майдонда атиги 8–10 нафар ишчи бўлган бўлса, шаҳар ва туман ҳокимлиги, прокуратура ва Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг кунлик назоратидан сўнг, 13 август ҳолатига ишчилар сони 120 нафардан ортди.
* Топшириш ваъдаси: 100 дан ортиқ уй эгалари қурилишдаги жадалликни ўз кўзлари билан кўришди. Масъуллар 2026 йил якунигача дастлабки 5 та подъездни (8–13) битказиб, эгаларига топширишга ваъда беришмоқда.
Жабрланганлар жараён тўлиқ якунига етгунча қатъий назорат давом этишини сўрашмоқда.
👉 Батафсил
👉 Тўлиқ видео

👍6🤔1
Мандат натижаларини қандай билиш мумкин?
Эртага, 15 август куни соат 08:00 да 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинади.
Натижаларни 3 хил усулда текшириш мумкин:
1. сайтида абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш орқали.
2. сайтида абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали.
3. Олий таълим муассасаларига тақдим этилган тест натижалари қайдномаси орқали.

🔥1
Қизириқда тадбиркорлар нега норозилик билдирмоқда?
Бузилган дўконлар, олиб ташланган зинапоялар, йўқотилган даромад ва йиллардан бери ечимини кутаётган "иссиқхона" масаласи — Қизириқдаги тадбиркорлар мурожаатларининг асосий сабaби нимадан иборат ?
Effect.uz ишчи гуруҳи туманда бўлганидан сўнг таҳририятимизга бирин-кетин мурожаатлар кела бошлади.
Жумладан, Қизириқ деҳқон бозори ҳудуди олдидаги тадбиркорлар дўконларининг иккинчи қаватига олиб чиқувчи ташқи зинапоялар тегишли қарор ва ҳужжатларсиз бузиб ташланганини айтмоқда.
Натижада улар иккинчи қаватдан фойдалана олмаяпти, бироқ айримлари ижара ҳақини тўлашда давом этмоқда.
Яна бир гуруҳ тадбиркорлар бозор ҳудудидаги савдо объектлари ҳам ҳокимлик томонидан ҳеч қандай ҳужжат ва қарор кўрсатилмасдан бузилганини билдирмоқда.
Тумандаги яна бир оғриқли масала — "иссиқхона" муаммоси. 20 нафардан ортиқ фуқаро 5–6 йил аввал иссиқхона қуриш ва ерларни кейинчалик уларнинг мулкига айлантириш ваъдасига ишонган. Улардан 25–30 миллион сўмдан маблағ олингани айтилмоқда.
Ҳолатлар юзасидан Effect.uz туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Ҳокимлик юристи тадбиркорлар учун янги жойлар қурилиши ва етказилган зарар қопланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Бироқ ҳозирча саволлар очиқ:
Дўконлар нега бузилди? Зинапоялар қайси қарор асосида олиб ташланди? Тадбиркорларнинг зарари қопланадими? «Иссиқхона» масаласи қачон ҳал бўлади?
Effect.uz Қизириқдаги мурожаатларни ўрганишда давом этади.

🤔2😢1
Мандат эълон қилинди: натижангизни ҳозир текшириш мумкин!
2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш бўйича якуний танлов натижалари — мандат эълон қилинди.
Абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда текширишлари мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz орқали — паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритиш орқали.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz орқали — абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали.
3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали — натижалар тегишли олий таълим муассасаларига ҳам тақдим этилади.

⚡️Суд Тошкент туман ҳокимининг қарорини Президент фармонига зид деб топди. Иш прокурор назоратига муҳтож...
Тошкент туманидаги 2,5 гектар ер майдони билан боғлиқ ишда Нурафшон туманлараро маъмурий суди ҳокимликнинг ер муносабатларига оид ваколати масаласини кўтарди. Суд ҳужжатида ПФ-6243-сон Президент Фармони билан маҳаллий ҳокимликларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш ва ўзгартириш ваколати 2021 йил 1 августдан бекор қилингани қайд этилади.
Шунга қарамай, Тошкент туман ҳокими 2026 йил 22 январда 2021 йилги ерга оид қарорга ўзгартириш киритган. Бу эса Президент фармонига зиддир. Фармонда ушбу йўналишда қатъий прокурор назоратини ўрнатиш вазифаси Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев зиммасига юкланган. Шундай экан, суднинг хусусий ажримида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган мазкур вазиятда прокурор назорати доирасида қандай чоралар кўрилган?
👉 Мақола
👉 Видеолавҳа

👍3🤔1
«Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди
Ўзбек бокси тарихида ўчмас из қолдирган афсонавий спортчи, мамлакатнинг илк жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Тошкент йўлбарси» номи билан танилган Руфат Рисқиев 1974 йилда Гаванада ўтказилган жаҳон чемпионатида 75 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони бўлган.
1976 йилги Монреаль Олимпиадасида эса финалгача етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлган. Ҳал қилувчи жангда америкалик Майкл Спинксга мағлуб бўлган.
Спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам Рисқиев бокс соҳасидан узоқлашмади. У мураббийлик қилган, шунингдек, халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками сифатида фаолият юритган.

😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ФВВ ходимиман» деб хонадонларга кириб, пул талаб қилаётганлардан эҳтиёт бўлинг
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни ўзини вазирлик ходими сифатида таништираётган фирибгарлардан огоҳлантирди.
Айрим ижтимоий тармоқларда ўзини «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими» деб таништириб, хонадонларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини текшириш баҳонасида фуқаролардан ноқонуний равишда пул талаб қилаётган шахслар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
ФВВ фуқаролардан бундай шахсларга ишонмаслик, уларнинг ҳужжат ва хизмат гувоҳномаларини текшириш ҳамда шубҳали ҳолатларга дуч келганда тегишли органларга хабар беришни сўрамоқда.

🤔1