Қизириқда тадбиркорлар нега норозилик билдирмоқда?
Бузилган дўконлар, олиб ташланган зинапоялар, йўқотилган даромад ва йиллардан бери ечимини кутаётган "иссиқхона" масаласи — Қизириқдаги тадбиркорлар мурожаатларининг асосий сабaби нимадан иборат ?
Effect.uz ишчи гуруҳи туманда бўлганидан сўнг таҳририятимизга бирин-кетин мурожаатлар кела бошлади.
Жумладан, Қизириқ деҳқон бозори ҳудуди олдидаги тадбиркорлар дўконларининг иккинчи қаватига олиб чиқувчи ташқи зинапоялар тегишли қарор ва ҳужжатларсиз бузиб ташланганини айтмоқда.
Натижада улар иккинчи қаватдан фойдалана олмаяпти, бироқ айримлари ижара ҳақини тўлашда давом этмоқда.
Яна бир гуруҳ тадбиркорлар бозор ҳудудидаги савдо объектлари ҳам ҳокимлик томонидан ҳеч қандай ҳужжат ва қарор кўрсатилмасдан бузилганини билдирмоқда.
Тумандаги яна бир оғриқли масала — "иссиқхона" муаммоси. 20 нафардан ортиқ фуқаро 5–6 йил аввал иссиқхона қуриш ва ерларни кейинчалик уларнинг мулкига айлантириш ваъдасига ишонган. Улардан 25–30 миллион сўмдан маблағ олингани айтилмоқда.
Ҳолатлар юзасидан Effect.uz туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Ҳокимлик юристи тадбиркорлар учун янги жойлар қурилиши ва етказилган зарар қопланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Бироқ ҳозирча саволлар очиқ:
Дўконлар нега бузилди? Зинапоялар қайси қарор асосида олиб ташланди? Тадбиркорларнинг зарари қопланадими? «Иссиқхона» масаласи қачон ҳал бўлади?
Effect.uz Қизириқдаги мурожаатларни ўрганишда давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2😢1
Мандат эълон қилинди: натижангизни ҳозир текшириш мумкин!
2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш бўйича якуний танлов натижалари — мандат эълон қилинди.
Абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда текширишлари мумкин:
1️⃣ my.uzbmb.uz орқали — паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритиш орқали.
2️⃣ mandat.uzbmb.uz орқали — абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали.
3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали — натижалар тегишли олий таълим муассасаларига ҳам тақдим этилади.

⚡️Суд Тошкент туман ҳокимининг қарорини Президент фармонига зид деб топди. Иш прокурор назоратига муҳтож...
Тошкент туманидаги 2,5 гектар ер майдони билан боғлиқ ишда Нурафшон туманлараро маъмурий суди ҳокимликнинг ер муносабатларига оид ваколати масаласини кўтарди. Суд ҳужжатида ПФ-6243-сон Президент Фармони билан маҳаллий ҳокимликларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш ва ўзгартириш ваколати 2021 йил 1 августдан бекор қилингани қайд этилади.
Шунга қарамай, Тошкент туман ҳокими 2026 йил 22 январда 2021 йилги ерга оид қарорга ўзгартириш киритган. Бу эса Президент фармонига зиддир. Фармонда ушбу йўналишда қатъий прокурор назоратини ўрнатиш вазифаси Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев зиммасига юкланган. Шундай экан, суднинг хусусий ажримида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган мазкур вазиятда прокурор назорати доирасида қандай чоралар кўрилган?
👉 Мақола
👉 Видеолавҳа

👍3🤔1
«Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди
Ўзбек бокси тарихида ўчмас из қолдирган афсонавий спортчи, мамлакатнинг илк жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Тошкент йўлбарси» номи билан танилган Руфат Рисқиев 1974 йилда Гаванада ўтказилган жаҳон чемпионатида 75 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони бўлган.
1976 йилги Монреаль Олимпиадасида эса финалгача етиб бориб, кумуш медалга сазовор бўлган. Ҳал қилувчи жангда америкалик Майкл Спинксга мағлуб бўлган.
Спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам Рисқиев бокс соҳасидан узоқлашмади. У мураббийлик қилган, шунингдек, халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками сифатида фаолият юритган.

😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ФВВ ходимиман» деб хонадонларга кириб, пул талаб қилаётганлардан эҳтиёт бўлинг
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни ўзини вазирлик ходими сифатида таништираётган фирибгарлардан огоҳлантирди.
Айрим ижтимоий тармоқларда ўзини «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими» деб таништириб, хонадонларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини текшириш баҳонасида фуқаролардан ноқонуний равишда пул талаб қилаётган шахслар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
ФВВ фуқаролардан бундай шахсларга ишонмаслик, уларнинг ҳужжат ва хизмат гувоҳномаларини текшириш ҳамда шубҳали ҳолатларга дуч келганда тегишли органларга хабар беришни сўрамоқда.

🤔1
Россиянинг Самара вилоятидаги саноат корхонасига ракета зарбаси берилди
Ҳужум оқибатида саноат ҳудудида ёнғин юзага келган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Россиянинг Самара вилоятидаги саноат корхоналаридан бирига ракета зарбаси берилгани ҳақида вилоят губернатори хабар қилди.
Зарба оқибатида саноат ҳудудида ёнғин келиб чиққан. Ҳозирча ҳодиса натижасида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Шунингдек, ракета зарбаси қайси саноат корхонасига берилгани очиқланмаган.
Ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар иш олиб бормоқда.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд ислоҳоти — асосий вазифа: Президент одамлар розилиги масаласини кўтарди
Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимидаги ислоҳотлар биринчи даражали вазифа эканини таъкидлади.
Давлат раҳбарига кўра, суд соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Бироқ энг муҳим савол — одамлар суддан розими?
«Суд тизими ислоҳотлари биринчи даражада туради! Албатта, кўп нарсалар қилдик ва қиляпмиз ҳам, лекин одамлар суддан розими, деган савол кўндаланг турибди», — деди Президент.

👍64🔥19🤔2👎1
Ўзбекистонга ярим йилда хориждан 9,3 млрд доллар пул келди
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 13 фоизга ошиб, 9,3 млрд долларга етди.
2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ўсиб, 9,3 млрд долларни ташкил қилди.
Шундан P2P ўтказмалари 32 фоизга кўпайиб, 4,8 млрд долларга етди. Бу умумий пул ўтказмаларининг 51,7 фоизига тенг.
Шунингдек, ҳисобот даврида аҳоли ва банклар ўртасидаги валюта олди-сотдиси ҳажми 31 фоизга ошиб, 19,1 млрд долларга етган.
Марказий банк маълумотларига кўра, валюта операцияларида масофавий хизматлардан ҳамда 24/7 режимида ишлайдиган валюта банкоматларидан фойдаланиш кўлами ҳам ошган.

😢2
Суд тизимидаги ўзгаришлар
Шухратжон Камилович Ахмедов Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди раиси лавозимидан озод қилиниб, Фарғона ҳарбий суди раиси лавозимига тайинланди.
Саида Райимжоновна Махмудова эса Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси лавозимидан озод этилди.
Тегишли қарорлар 11 ва 14 август кунлари қабул қилинган.

Тошкентда ёнғинни бартараф этиш вақтида ФВВ капитани ҳалок бўлди
15 август куни Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғинни ўчириш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.
Соат 03:41 да “112” тизимига Учтепа туманидаги “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари ёнғинни бартараф этиш билан бирга хонадонда бўлган аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Бироқ ёнғинни ўчириш ишлари давомида ФВВ Махсус қутқарув батальёни отряд командири ўринбосари — гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳалок бўлган.

😢19
Судга келмаган мансабдор шахслар жаримага тортилади
Маъмурий судларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд мажлисларида иштирок этишига оид тартиб кучайтирилмоқда.
Айрим ҳолатларда давлат органлари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, унда иштирок этмаган ва зарур ҳужжатларни тақдим этмаган. Илгари маъмурий судларда бундай ҳолатларга нисбатан таъсир чорасини қўллаш ваколати мавжуд эмас эди.
Янги тартибга кўра, қарори устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс ёки унинг вакили судда иштирок этиши зарур деб топилса, суд мажлиси кейинга қолдирилади.
Шунингдек, узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади.

👍90🔥16🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лицензия учун 10 минг доллар!
Андижон вилоятида хусусий боғча очиш учун лицензия ва зарур рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилган шахс 10 минг доллар пора талаб қилган.
У келишилган маблағнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижон вилоятида хусусий боғча очиш учун лицензия ва зарур рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилган шахс 10 минг доллар пора талаб қилган.
У келишилган маблағнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон президенти ўзбек тилидаги мактаблар қуришни топширди
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи давомида таълим соҳаси масъулларига ўзбекзабон аҳоли учун ўзбек тилида таълим берадиган мактаблар қуриш ҳамда уларни она тилидаги дарсликлар ва бошқа ўқув материаллари билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги хабар берди.

👍14👎2