EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Судга келмаган мансабдор шахслар жаримага тортилади

Маъмурий судларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд мажлисларида иштирок этишига оид тартиб кучайтирилмоқда.

Айрим ҳолатларда давлат органлари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, унда иштирок этмаган ва зарур ҳужжатларни тақдим этмаган. Илгари маъмурий судларда бундай ҳолатларга нисбатан таъсир чорасини қўллаш ваколати мавжуд эмас эди.

Янги тартибга кўра, қарори устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс ёки унинг вакили судда иштирок этиши зарур деб топилса, суд мажлиси кейинга қолдирилади.

Шунингдек, узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍90🔥16🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лицензия учун 10 минг доллар!

Андижон вилоятида хусусий боғча очиш учун лицензия ва зарур рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилган шахс 10 минг доллар пора талаб қилган.

У келишилган маблағнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон президенти ўзбек тилидаги мактаблар қуришни топширди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи давомида таълим соҳаси масъулларига ўзбекзабон аҳоли учун ўзбек тилида таълим берадиган мактаблар қуриш ҳамда уларни она тилидаги дарсликлар ва бошқа ўқув материаллари билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎2
Сурхондарёда ўрмонда ёнғин чиқди: 300 дан ортиқ киши сафарбар қилинди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Хомкон ўрмон бўлими ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига 300 нафардан ортиқ киши, жумладан, маҳаллий аҳоли ва кўнгиллилар жалб қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнган. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грециядаги ёнғинда 4 минг гектарга яқин ўрмон майдони ёнди

Грециянинг Халкидики вилоятидаги Сивири қишлоғида кучли ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қарийб 4 минг гектар ўрмон майдони зарарланган.

Юзлаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлик мақсадида денгиз орқали хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Яқинда Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилмоқчимиз» — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 14 август куни Эрон устидан «якуний ғалаба»дан сўнг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2🤔2🔥1
TikTok ва Reels’ни кўп томоша қилиш диққатни пасайтириши мумкин

71 та тадқиқотни қамраб олган мета-таҳлилга кўра, қисқа видеоларни ортиқча истеъмол қилиш диққатни жамлаш қобилиятининг пасайиши билан боғлиқ.

Тадқиқотларда TikTok ва Reels каби платформалардан ҳаддан ташқари фойдаланиш миянинг диққат ва импульсларни назорат қилиш билан боғлиқ жараёнларига таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, қисқа видеоларга юқори даражада боғланиш стресс, ёлғизлик ҳисси ва депрессив кайфият билан ҳам боғлиқ экани аниқланган.

Мутахассислар экран вақтини меъёрлаштириш ва вақт-вақти билан «рақамли танаффус» қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нишонда патронаж ҳамширалари скутерда хизмат қилмоқда

Нишон туманида патронаж хизмати фаолиятида янги амалиёт жорий этилди. Эндиликда патронаж ҳамширалари чақириқларга скутерда бориб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркманистон авиақатновларни қайта тиклашни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Юнусободда аҳоли таклифи билан 2,75 гектарли янги эко-парк барпо этилмоқда

​Юнусобод туманида инсон манфаатлари устуворлиги тамойили асосида ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Туман ҳокими А. Саидалиев Мўйқўрғон ва Бинкат кўчалари кесишмасида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва истаклари асосида янги жамоат эко-ҳудуди лойиҳасини тақдим этган эди.

​Ҳозирда ушбу лойиҳа фаол босқичга ўтди — ҳудудни тозалаш ва майдонни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
​2,75 гектар майдондаги мавжуд дарахтларни сақлаб қолган ҳолда комплекс ободонлаштириш режалаштирилган. Ҳудудга 6 турдаги 1 800 туп манзарали дарахт ва 6 турдаги 3 000 туп бута экилади, шунингдек, ўсимликларни парваришлаш учун томчилатиб суғориш тизими жорий этилади.

​Шунингдек, бу ерда гўзал гулзорлар, пиёдалар йўлаклари, шинам дам олиш зоналари ташкил этилиб, замонавий ёритиш тизими, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилади. Аҳоли фикри ва эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда яратилаётган бу маскан тез орада тумандагилар учун салқин, озода ва шинам эко-ҳудудга айланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

«Тошкент йўлбарси» номи билан танилган афсонавий боксчи, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган илк ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Зафар Имомхўжаев маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин: Россия ва Шимолий Корея хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилмоқда

Россия Президенти Владимир Путин Россия ва Шимолий Корея минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) Reuters’га таяниб хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Аҳолининг банклар олдидаги қарзи 231 трлн сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда фуқароларнинг банклар олдидаги қарзи сўнгги олти йилда 5 баравардан кўпроқ ошиб, қарийб 231 трлн сўмга етган.

Сенатор Ҳусан Эрматовга кўра, бизнес кредитлари йиллик 12 фоизга ошган бир пайтда, аҳоли қарздорлиги 21,2 фоизга кўпайган.

Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров аҳоли қарздорлиги ўсиши хавотирли эканини таъкидлади. Регуляторни кредитлар ҳажмидан кўра, фуқароларнинг қарзларни қайтариш қобилияти кўпроқ ташвишга солмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Натижасидан норози абитуриентлар апелляцияни қачон беради?

2026 йил 15–24 август кунлари тест натижасидан норози абитуриентлар апелляция беришлари мумкин.

Ариза my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали онлайн топширилади.

Апелляция бериш ҳуқуқи тестда иштирок этган ва четлатилмаган абитуриентларга берилади.

Апелляцияларни кўриб чиқиш 19 августдан бошланади. Ариза берган абитуриентга сана ва вақт кўрсатилган хабарнома юборилади.

Белгиланган вақтда абитуриент паспорт ёки ID-карта ҳамда хабарнома билан кўрсатилган жойга бориши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева 15 август куни «Зарафшон–Томди» йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
-8406077.pdf
955.1 KB
БСК ва ширкатлар учун янги мажбуриятлар белгиланди

Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, кўп квартирали уйларни бошқарувчи БСК ва ширкатларнинг мажбуриятлари қайта кўриб чиқилди.

Ўзгаришлар кўп квартирали уйларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда бошқарув ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй йўқ, сарсон бўлмоқдамиз: Шерободдаги оила ёрдам кутмоқда

Таҳририятимизга Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилувчи М.М.нинг қизи мурожаат қилиб, онаси ва фарзандлари билан уй-жойсиз қолиб, ижарама-ижара сарсон бўлиб яшаётганини маълум қилди.

Мурожаатчининг айтишича, отаси вафотидан сўнг оиланинг моддий аҳволи оғирлашган.

Шунингдек, маблағ зарурати сабабли аввалги уй-жойларини сотишга мажбур бўлишган. Ҳозирда эса оилада фақат ўғил фарзанд меҳнат қилаётгани, даромад эса ижара ва бошқа кундалик харажатларни қоплашга етмаётгани айтилмоқда.

М.М.нинг таъкидлашича, у уй-жой масаласида Шеробод тумани ҳокимлигига бир неча маротаба мурожаат қилган. Бироқ мурожаатлари бўйича етарли ечим топилмаётганидан норози.

Мазкур ҳолатни бир томонлама ёритмаслик ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Effect.uz таҳририяти журналисти Даврон Холбоев воқеа жойига бориб, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, масаланинг иккинчи томонини ҳам эшитиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилиниб, Инсон ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ҳамда хотин-қизлар бўлими ходими билан суҳбат ўтказилди.

Хўш, ушбу оиланинг уй-жой масаласидаги мурожаатлари қандай ўрганилган? Уларнинг муаммосини ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3