⚡️Иқтисодий суд қарори ортидан пайдо бўлган жиноят иши: Юнусобод прокуратураси «BELROSSAVDO» вакилини нега қамоққа ташлаш илинжида бўлди?
«BELROSSAVDO» МЧЖ вакили А.Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида прокуратура илтимоснома киритган. 15 август куни Юнусобод туман суди ушбу илтимосномани рад этди.
Ишнинг илдизи «BELROSSAVDO» ва «GLAVGIDROSPETS STROY» МЧЖ ўртасидаги иқтисодий низога бориб тақалади. Тошкент туманлараро иқтисодий суди низони кўриб чиқиб, «BELROSSAVDO» фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириш ҳақида қарор қабул қилган. Қарор бир нечта суд инстанцияларидан ҳам ўтган.
Бироқ кейин айнан шу муносабатлар билан боғлиқ ҳолда «BELROSSAVDO» мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши кейинчалик ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди асосида тугатилган, аммо ушбу қарор прокуратура томонидан бекор қилиниб, қайта терговга юборилган.
Прокуратурадан вакил Хўжаевга «BELROSSAVDO» ҳисоб рақамига ўтказилган 2 млрд 624 млн сўмдан 1 млрд 300 млн сўмни қайтариш таклиф қилинган. У бу таклифни рад этганидан кейин унга нисбатан босим ўтказилгани ва қамоққа олиш масаласи кўтарилган.
15 август куни эса суд прокуратуранинг қамоққа олиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирмади.
Асосий саволлар: иқтисодий судда кўрилган низо қандай жиноят ишига айланди?
Тугатилган иш нега қайта тикланди?
Хўжаевни қамоққа олиш зарурати нималар билан асосланган?
📌 Effect.uz мазкур иш бўйича воқеалар ривожини кузатиб боради.
👉 https://effect.uz/n/214
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирожиддин Одилов ишида адолат тикланиши керак: Суд тергови қайта тикланди
Жиззахда блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича суд ҳали якуний қарорга келмади. Суд тергови қайта тикланиб, ишдаги айрим ҳолатларга қўшимча ойдинлик киритишга қарор қилинди.
ЖИБ Жиззах шаҳар судидаги навбатдаги мажлисда раислик қилувчи судья Санжар Расулов иш материалларида ҳали етарлича баҳоланмаган далиллар ва қўшимча текширилиши лозим бўлган ҳолатлар борлигини билдирди. Шу сабабли суд суд терговини қайта тиклаш ҳақида ажрим чиқарди.
Судьянинг айтишича, иш доирасида алоҳида ажратилган ҳолатлар бўйича тергов органларидан қўшимча маълумотлар сўралади. Ушбу маълумотлар ўрганилганидан кейин судда музокара жараёни яна ўтказилади.
Шу тариқа, блогерга нисбатан иш бўйича суд ҳукмини эълон қилиш яна кейинга қолдирилди. Кейинги суд мажлиси 24 август кунига белгиланган.

😢2🤔1
Урганч аэропорти халқаро авиация хабига айлантирилади
Хоразмга келаётган меҳмонлар оқими йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу муносабат билан Урганч халқаро аэропортини халқаро стандартларга мос равишда кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи ҳам аэропортда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишдан бошланди.
👉 https://effect.uz/n/215

👍40🔥14👎2
Тез ёрдам машинасига йўл бермаган Mercedes-Benz ҳайдовчисига чора кўрилди
Самарқанд шаҳрида Mercedes-Benz ҳайдовчисининг махсус жиҳозланган тез ёрдам машинасига йўл бермагани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган. Шунингдек, у билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд шаҳрида Mercedes-Benz ҳайдовчисининг махсус жиҳозланган тез ёрдам машинасига йўл бермагани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган. Шунингдек, у билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга қарийб 4 млрд сўм зарар етказилди
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Текширувларда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлди. Энг йирик ҳолатлар Сирдарёда 1,1 млрд сўм, Жиззахда 1,561 млрд сўм, Наманганда 558,6 млн сўм ва Тошкентда 272,6 млн сўм зарар етказилиши билан боғлиқ.
Шунингдек, Фарғона, Наманган ва Қорақалпоғистонда ҳам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔1
Омскдаги ёнғинда жабрланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир
Россиянинг Омск шаҳрида 15 август куни содир бўлган ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Аслам Акбаров 16 август куни Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига бориб, жабрланганларнинг ҳолидан хабар олган.
Фуқаролардан бири — И.З. куйиш жароҳатлари билан реанимация бўлимида даволанмоқда ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Иккинчи фуқаро — О.Э. эса йирингли-септик бўлим реанимациясида ётибди. Унинг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланган.
Россиялик шифокорлар Москвадаги мутахассислар билан видеоконференция орқали консилиум ўтказмоқда.
Ҳолат Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси назоратига олинган. 17 август куни консулхона вакиллари шифохона раҳбарияти ҳамда тиббиёт масъуллари билан учрашиши режалаштирилган.

Контракт пулига даромад солиғи солинмайди: кимлар имтиёздан фойдаланиши мумкин?
Таълим учун тўланган маблағларга нисбатан даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилади. Бу имкониятдан ўз таълими, фарзандлари ҳамда 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг ўқиши учун тўлов қилганлар фойдаланиши мумкин.
Имтиёз қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилади:
➖ ўзингиз учун таълим тўловини амалга оширганда;
➖ фарзандларингиз контрактини тўлаганда;
➖ 26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз таълими учун тўлов қилганда.
Агар контракт пули иш жойи орқали иш ҳақидан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди.
Контрактни мустақил равишда электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган фуқаролар эса йил якунида декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиши мумкин.
Шунингдек, солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредити ва унинг фоизларини қоплашга йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Прокуратура тадбиркорни қамоққа олишни сўради: Суд терговчининг масъулиятсизлиги ва далиллар йўқлигига эътибор қаратиб, қамоққа олишни рад этди
Аввалроқ Юнусобод туман судида «BELROSSAVDO» МЧЖ вакили Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги прокуратура илтимосномаси кўриб чиқилгани ва рад этилгани ҳақида катта мақола эълон қилинган эди. “Прокуратуранинг қамоққа олиш” тўғрисидаги илтимосномасини рад этилиши суд амалиётида камдан-кам учрайдиган ҳолатдир.
Суд ажримида қайд этилишича, ишни суд мажлисида кўриш давомида Юнусобод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси Ж.Мамирзаевнинг масъулиятсизлиги натижасида Хўжаевни ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган.
Бундан ташқари, суд қамоққа олиш ҳақидаги илтимоснома ушлаб туриш муддати тугашидан камида 8 соат олдин судга тақдим этилмагани ҳолати бўйича ҳам терговчи Ж.Мамирзаевга нисбатан муносабат билдиришни лозим топган. Суд прокуратура томонидан келтирилган қамоққа олиш асосларини ҳам баҳолаган.
Қайд этилишича, прокурорнинг илтимосномасида Хўжаев терговдан бўйин товлагани ёки бош тортгани, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилгани ёхуд гувоҳларни кўндиришга уринганини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилмаган.
Шу сабабли судья Б.Бахринов Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномани рад этган ва уни суд залидан озод қилишни белгилаган.
EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан муносабат кутади.

👍8