Садир Жапаров «халқ душманлари»ни қаттиқ жазолашга чақирди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташқи кучлардан маблағ олиб, мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш ва аҳоли орасида ваҳима уйғотишга уринayotgan шахсларни қаттиқ жазолашга чақирди. Бу ҳақда у 29 август куни Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида хавфсизлик кучларини рўйхатга олиш маросимида маълум қилди.
Жапаров мамлакат тараққиётининг асосий шарти «темир интизом» эканини таъкидлаб, хавфсизлик кучларидан юқори профессионаллик ва масъулият талаб қилди.
Халқаро тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Хавфсизлик» операцияси бошланган. Унда ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, прокуратура, солиқ ва божхона хизматлари, чегара ҳамда бошқа тузилмаларнинг жами 15 минг ходими кучайтирилган хизматга жалб қилинган.
Шунингдек, хавфсизлик ходимларини янги техника билан таъминлаш, иш ҳақи ва ижтимоий ёрдамни ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 2,5 баробар ошди
2026 йилнинг январь–июнь ойларида 1 649 нафар хорижлик доимий яшаш мақсадида Ўзбекистонга кўчиб келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.
Кўчиб келганларнинг асосий қисми Россиядан — 580 нафар, Қозоғистондан — 362 нафар ва Тожикистондан — 147 нафарни ташкил этган. Қолган 560 нафар бошқа давлатлардан келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб келганлар Тошкент шаҳри — 1 089 нафар ва Тошкент вилояти — 269 нафар ҳисобига тўғри келган. Қолган ҳудудларда бу кўрсаткич анча паст бўлган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда йўл безорилиги қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бошқа ҳайдовчини йўлда сиқиб, автомобилини тўхтатган ва ҳақорат қилган фуқаро 15 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Ҳодиса акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг ҳайдовчи аниқланган. Текширувда унинг аввал ҳам 13 марта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани, жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқаргани ва ички ишлар ходимларининг талабларига бўйсунмагани маълум бўлган.
Ҳайдовчи ўз изоҳида светофорда бошқа ҳайдовчи билан тортишиб қолгани, кейин унинг автомобилини сиқиб тўхтатганини тан олган. Машина эшиги очилмаганидан сўнг эса бошқа ҳайдовчининг онасини ҳақорат қилганини айтган.
Ҳолат юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилган. Суд видеотасвирлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, ҳайдовчини бир нечта ҳуқуқбузарликларда айбдор деб топди.
Натижада унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

👍7
Непалда 17 мингдан ортиқ бола шошилинч ёрдамга муҳтож — UNICEF
26 август куни Непалнинг Расува, Нувакот ва Дҳадинг туманларида юз берган кучли сел оқибатида камида 17 минг нафар бола жабрланган. Бу ҳақда UNICEF хабар берди.
Ҳозиргача 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, улар орасида камида 14 нафар бола бор. Юзлаб одамлар бедарак йўқолган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Офат оқибатида 18 та мактаб бутунлай вайрон бўлган, яна 20 тасига зарар етган. Қарийб 10 минг нафар мактаб ёшидаги болага таълимни давом эттириш учун шошилинч ёрдам, вақтинчалик ўқув марказлари ва психологик кўмак зарур.
UNICEF маълум қилишича, офатдан омон қолган болалар ҳозир касаллик, озиқ-овқат етишмовчилиги, зўравонлик ва эксплуатация хавфи остида қолмоқда.

👎2🤔1
Фақат нақдсиз шаклда тўлов қилинадиган харид суммалари оширилди
Ўзбекистонда товар ва хизматлар учун фақат нақдсиз тўлов қилиниши белгиланган харидлар чегараси оширилди.
Аввал 25 млн сўмдан ортиқ товар ва хизматлар учун нақд тўлов қилиш тақиқланган эди. 28 августдан бу чегара БҲМнинг 400 баравари этиб белгиланди. 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўм бўлиши ҳисобга олинса, чегара 176 млн сўмни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини исталган суммада нақд пулга сотиб олиш мумкин.
Шунингдек, айрим тўловлар учун ҳар қандай суммада ҳам нақдсиз ҳисоб-китоб қилиш талаби сақланиб қолди. Улар қаторига давлат хизматлари, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи ҳамда айрим кўчмас мулк ва транспорт воситалари киради.

Ўзбекистонда 320 минг йил аввалги даврга оид артефактлар топилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Аркутсой палеолит ёдгорлигида қадимги инсонлар томонидан ишлов берилган тош буюмлар топилди. Дастлабки тадқиқотларга кўра, топилмалар жойлашган қатлам 320–280 минг йил аввал шаклланган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Фанлар академияси ва Россия Фанлар академияси мутахассислари 2024 йилдан буён ёдгорликда археологик тадқиқотлар олиб бормоқда.
Тош артефактлар геологик кесманинг учта қадимги тупроқ қатламидан аниқланган. Бу эса қадимги инсонлар ҳудудни бир неча босқичда ўзлаштирганини кўрсатади.
Олимлар таъкидлашича, агар 320–280 минг йиллик сана мустақил лаборатория таҳлиллари билан тасдиқланса, Аркутсой Ўзбекистонда ҳозиргача аниқланган энг қадимги археологик ёдгорлик сифатида эътироф этилиши мумкин.
Топилмалар Марказий Осиёда қадимги инсонларнинг тарқалиши ва ўша даврдаги табиий-иқлимий шароитларни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

👍1
Непал қидирув-қутқарув эмас, техник ёрдамга муҳтож
Непал Хитой билан чегарадош ҳудудлардаги вайронкор сув тошқинларидан сўнг хорижий қидирув-қутқарув гуруҳларини эмас, техник ва махсус йўналишларда ёрдам беришни сўрамоқда. Бу ҳақда Непал Ташқи ишлар вазири Шисир Ханал маълум қилди.
25 август куни музликларнинг қулашидан сўнг Ҳимолайда улкан тош, муз, лой ва бошқа чиқиндилар оқими юзага келган. Офат Непал ва Хитойнинг Тибет ҳудудида 600 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган, 2 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Япония ва бошқа давлатлар Непалга қидирув-қутқарув гуруҳларини юборишни таклиф қилган. Бироқ вазир мамлакатнинг ўз қутқарувчилари бу ишларни амалга ошираётганини билдирди.
Непалга асосан вайрон бўлган кўприклар ва алоқа тизимларини тиклаш, тоннелларда қидирув ишларини олиб бориш, жасадларни аниқлаш ва сақлаш бўйича техник ёрдам керак.
Маълумотларга кўра, офат оқибатида қарийб 24 та кўприк вайрон бўлган.

😢4
Трамп Ойдаги объектга ўз номини беришни хоҳламоқда
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ой юзасидаги бирор объект унинг шарафига номланишини хоҳлашини айтди. Бу ҳақда у 29 август куни Хьюстондаги Жонсон космик марказига ташрифи вақтида маълум қилди.
Трамп яқинда Ой кратерларидан бири NASA астронавти Рид Уайзманнинг марҳум рафиқаси шарафига номланганини эслаб, ўзи учун ҳам шундай ном берилишини исташини билдирди.
«Шунга ўхшаш нарсани менинг номим билан ҳам аташларини истардим, Рид. Бу менга ёқди», деди Трамп.
У бунинг учун Техас губернаторининг розилиги керак бўлиши мумкинлигини ҳазил билан қўшимча қилди.
Шунингдек, Трамп ўзи ҳеч қачон коинотга учишга рози бўлмаслигини айтди. У Хьюстондаги Миссияни бошқариш марказига ташрифи давомида Халқаро космик станцияда бўлган астронавтлар билан ҳам мулоқот қилди.

👎9
«Ташаббусли бюджет»да 3,5 млндан ортиқ сохта овоз бериш уринишлари аниқланди
OpenBudget платформасида овоз бериш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш учун қўшимча ҳимоя механизмлари кучайтирилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, ноқонуний Telegram-ботлари орқали 3,5 млндан ортиқ овоз юборишга уринишлар аниқланиб, уларнинг олди олинган.
Шунингдек, фойдаланувчининг ҳақиқий шахс эканини тасдиқлаш ва ботлар орқали овоз бериш ҳолатларини аниқлаш механизми кучайтирилган. Шу сабабли айрим ҳолларда овоз бериш жараёни одатдагидан бироз кўпроқ вақт олиши мумкин.
Фуқаролардан овоз беришда фақат OpenBudget’нинг расмий платформаси ва расмий ботларидан фойдаланиш сўралмоқда.

Нарендра Моди Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 29 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни бўлиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 29 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни бўлиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥18👎4
Хизмат вазифасида ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласига 3 хонали уй берилди
Қашқадарё вилояти Косон туманида хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими, оддий аскар Элдор Омонтурдиевнинг оиласига янги хонадон берилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида қутқарувчининг оиласи ҳолидан хабар олиниб, барча қулайликларга эга 3 хонали уй ажратилди.
Янги хонадон калитини ФВВ вазири генерал-майор Азизбек Икрамов топширди.
Марҳум қутқарувчининг хотирасига эҳтиром кўрсатилиб, унинг оиласи қўллаб-қувватланди.

👍13