EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Нарендра Моди Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 29 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥18👎4
Хизмат вазифасида ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласига 3 хонали уй берилди

Қашқадарё вилояти Косон туманида хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими, оддий аскар Элдор Омонтурдиевнинг оиласига янги хонадон берилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида қутқарувчининг оиласи ҳолидан хабар олиниб, барча қулайликларга эга 3 хонали уй ажратилди.

Янги хонадон калитини ФВВ вазири генерал-майор Азизбек Икрамов топширди.

Марҳум қутқарувчининг хотирасига эҳтиром кўрсатилиб, унинг оиласи қўллаб-қувватланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
Навоийда мустақилликнинг 35 йиллиги кенг нишонланди

​Кеча Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик айёмига бағишланган бош тантанали шодиёна бўлиб ўтди.

​Тантанали тадбирни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларни ва вилоят аҳлини улуғ айём билан самимий муборакбод этди.

​Байрам шодиёналари кўтаринки руҳда ва дилбар куй-қўшиқлар остида ўтказилиб, тадбир ниҳоясида осмонни ёритган мушакбозлик — байрам салютлари билан кўтаринки кайфиятда якунланди.
​
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро уйи бузилишидан хавотирда

EFFECT.UZ таҳририятига га мурожаат қилган фуқаро Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 593 квадрат метр ер майдони бўйича суд қарори юзасидан эътироз билдирди.

Мурожаатчи Болта Ҳақуловнинг айтишича, у 1992 йилдан буён яшаб келаётган уй-жойининг барча ҳужжатлари мавжуд. Бироқ суд қарори асосида қурилишларни бузиш ва ер майдонидан мажбурий чиқариш белгиланган.

Фуқаронинг таъкидлашича, баҳсли қурилиши тугалланмаган айвон ва бетон пойдевор ўзига эмас, ўғли Одил Ҳакуловга тегишли.

Шунингдек, ноқонуний қурилган деб баҳоланган девор учун 82 миллион сўм жарима қўллангани айтилмоқда.
Мурожаатчининг билдиришича, видеода кўрсатилган техника ободонлаштириш ишлари учун ажратилган техника ҳисобланади.

Мурожаатчи уй-жой ва девор бузилмаслигини, жаримага қайта ҳуқуқий баҳо берилишини ҳамда ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилишини сўрамоқда.


EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар муносабатини ҳам ўрганади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ҳиндистондан Ўзбекистонга ҳалол сертификатли гўшт импорт қилинади

Ўзбекистон Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтириш ва ушбу мамлакатда қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, импорт қилинадиган гўшт ҳалол ва халқаро сертификатлар асосида тайёрланади. Маҳсулотни сўйиш ва тайёрлаш жараёнларида Ўзбекистон мутахассислари ҳам иштирок этади.

Шунингдек, Ҳиндистон–Туркия–Ўзбекистон ўртасида Мерсин порти орқали логистика йўналишини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Икки давлат қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни бошқа йўналишларда ҳам кенгайтирмоқда. Хоразмда шўрга чидамли пахта навлари 12 минг гектарда синовдан ўтказилмоқда, жут етиштириш майдонини эса келгусида 50 минг гектарга етказиш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥39👎6
Тадбиркорларга янги солиқ имтиёзлари берилади

Президент фармонига мувофиқ, тадбиркорлар учун қатор янги солиқ имтиёзлари жорий этилиши кутилмоқда.
Хусусан, оилавий боғча очган ЯТТлар ўзларига тегишли нотурар бинолар ва ер участкалари бўйича мол-мулк ҳамда ер солиғидан озод қилинади.

Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатувчилар учун фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

Янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари эса қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган объектлари бўйича мол-мулк солиғидан озод этилади.

Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари жиноят процессида солиқ тўловчининг вакили сифатида иштирок этиши мумкин бўлади.
Мазкур имтиёзларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси 2026 йил декабрига қадар ишлаб чиқилиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥17