EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Прокуратура тадбиркорни қамоққа олишни сўради: Суд терговчининг масъулиятсизлиги ва далиллар йўқлигига эътибор қаратиб, қамоққа олишни рад этди   Аввалроқ Юнусобод туман судида «BELROSSAVDO» МЧЖ вакили Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт…
«BELROSSAVDO» ишида янги бурилиш: тергов Юнусободдан Сергелига ўтказилди

«BELROSSAVDO» МЧЖ вакили Аюбхон Ходжаевга нисбатан қамоққа олиш ҳақидаги прокуратура илтимосномаси 15 август куни Юнусобод туман суди томонидан рад этилган.

Суд ажримида Ходжаевни ушлаб туриш муддати Юнусобод туман ИИО ФМБ тергов бўлими катта терговчиси Ж. Мамирзаевнинг масъулиятсизлиги натижасида тугагани қайд этилган.

Шунингдек, қамоққа олиш ҳақидаги илтимоснома ушлаб туриш муддати тугашидан камида 8 соат олдин судга тақдим этилмагани бўйича терговчига нисбатан муносабат билдириш лозимлиги кўрсатилган.

Суд прокуратуранинг илтимосномасида Ходжаевнинг терговдан бўйин товлагани, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилгани ёки гувоҳларга таъсир ўтказишга уринганини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилмаганини ҳам қайд этган.

Энди иш бўйича янги маълумот: 24 август куни Тошкент шаҳар прокуратураси жиноят ишини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилишни таъминлаш мақсадида Сергели тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилганини маълум қилди.

Прокуратура жавобида иш 2025 йил 17 декабрда «BELROSSAVDO» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилгани ҳам қайд этилган.

❗️Нега иш Юнусободдан Сергелига ўтказилди? Суд терговчи масъулиятсизлигини қайд этганидан кейин унга нисбатан қандай чора кўрилади? Тергов натижаси қандай бўлади?

Effect.uz мазкур ишни кузатиб боради.

Батафсил мақола

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Юнусободда катта терговчи пора билан ушланган
 
Тошкент шаҳар ИИББ ШХБ ходимлари томонидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси, майор Ҳ.Ҳ пора билан қўлга олинган.
 
Маълумотда қайд этилишича, терговчи Тошкент шаҳар ИИББ ШХБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
 
Бироқ ҳозирча у қандай масала юзасидан ва қанча миқдорда пул олгани ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, пора беришда гумон қилинаётган шахс ёки ҳолатнинг бошқа тафсилотлари ҳам очиқланмаган. Мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
«Ўлим жазоси — зарурат» – Алишер Қодиров

Намангандаги беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа ортидан ўлим жазоси масаласи яна жамоатчилик муҳокамасига чиқди.

«Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўз муносабатида «Ўлим жазоси заруратдир», деган фикрни билдирди. Унинг таъкидлашича, айрим тоифадаги жиноятчиларни умрбод қамоқда сақлашнинг ўзи жамият хавфсизлиги учун етарли бўлмаслиги мумкин.

Қодиров, айниқса, рецидивистлар, бола қотиллари ва педофиллар ҳақида гапирар экан, бундай шахсларнинг жамиятга қайта қайтиши янги жиноятлар учун хавф туғдириши мумкинлигини айтган.

«Беайб инсонни қасддан ўлдирган, айниқса бола қотиллари ўзини нима кутаётганини аниқ билиши керак!»


Унинг фикрича, ўлим жазоси масаласига ёндашув турлича: айримлар жиноятчини умрбод жамиятдан ажратишни етарли деб ҳисобласа, бошқалар бундай жазони кейинги жиноятларнинг олдини олиш ва огоҳлантириш воситаси сифатида кўради.

Қодиров шунингдек, «ўлим жазоси заруратдир», деган позициясини очиқ билдирди. Айни пайтда Ўзбекистон Конституциясининг 25-моддасига кўра, мамлакатда ўлим жазоси тақиқланган. Демак, мазкур масала бўйича билдирилаётган сиёсий позициялар амалдаги қонунчиликдан алоҳида тушунилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Jinoyatchi qonun doirasidagi eng og‘ir jazoga tortiladi" — Saida Mirziyoyeva Prezident Administratsiyasi rahbari Saida Mirziyoyeva Namangan viloyatida 5 yoshli qizaloqqa nisbatan sodir etilgan mudhish jinoyat yuzasidan keskin munosabat bildirdi. U o‘z bayonotida…
Саида Мирзиёеванинг ўлим жазоси ҳақидаги муносабати қандай тушунилиши керак?

Наманганда беш ёшли қизга нисбатан содир этилган жиноят жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Айни пайтда жамиятда бундай жиноятлар учун жазони янада кучайтириш, жумладан, ўлим жазосини қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам фожиа юзасидан муносабат билдириб, бундай ваҳший жиноятлар учун ўлим жазоси қўлланилиши керак, деган фикрни билдирди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигида ўлим жазоси мавжуд эмаслигини қайд этди. Саида Мирзиёеванинг билдиришича, тегишли идораларга зарур кўрсатмалар берилган, жиноят содир этган шахс қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилиши, шунингдек, болани ҳимоя қила олмаган масъулларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

У, шунингдек, бундай жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартиш киритиш таклифи тайёрланаётганини маълум қилди.

Шу нуқтаи назардан, Саида Мирзиёеванинг баёноти ўлим жазоси Ўзбекистонда қайта жорий этилганини англатмайди. Бу — жиноятнинг оғирлигига нисбатан билдирилган сиёсий-ҳуқуқий позиция ва амалдаги қонунчиликни ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланаётгани ҳақидаги баёнотдир.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади», деб белгиланган.

Шу сабабли бу масалада икки ҳолатни алоҳида ажратиш муҳим: амалдаги қонун бўйича қандай жазо қўлланиши ва келгусида қонунчиликка қандай ўзгартишлар таклиф этилиши.

Адвокат Зафарбек Солижонов ҳам ўз муносабатида айнан ўлим жазоси, унинг ҳуқуқий мақоми ва Саида Мирзиёеванинг баёноти юзасидан фикр билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон иккинчи марта жаҳон шахмат Олимпиадаси ғолибига айланди

Самарқанддаги ҳал қилувчи баҳсда Украина мағлуб этилди — Ўзбекистон чемпионликни расмийлаштирди.

Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳал қилувчи турда Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ўз партияларини дуранг билан якунлаган. Муҳиддин Мадаминов эса ғалаба қозониб, жамоага муҳим очкони тақдим этди.

Шу тариқа Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида яна чемпионликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилда Ҳиндистонда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ҳам ғолиб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1
⚡️Намангандаги фожиа: жамиятни ларзага солган воқеа ва ўлим жазоси ҳақидаги баҳс

Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида беш ёшли қизга нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жамоатчиликда катта резонанс уйғотди.

Ҳодиса ортидан нафақат жиноятни содир этган шахснинг жазоси, балки бундай ҳолатга йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлиги, болалар хавфсизлиги ва ҳатто Ўзбекистонда ўлим жазосини қайтариш масаласи ҳам муҳокамага чиқди.

👉 https://effect.uz/n/245

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода APK-файл ниқобида миллионлаб маблағларга кўз олайтирган кибергруппа фош этилди

Бухорода ижтимоий тармоқлар орқали зарарли APK-файлларни тарқатиб, фуқароларнинг маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳсон пулини тотализаторга тиккан 19 ёшли йигит ушланди

Фарғонада 19 ёшли йигит хайрия учун йиғилган маблағларни ўзлаштириб, уларни тотализаторга тиккани аниқланди.

Тошкентлик йигит криптоактивлар савдоси билан боғлиқ қонунчилик талабларини ҳам мунтазам равишда бузиб келган. Унинг ноқонуний муомалага киритган криптоактивлари қиймати 408 минг доллардан ошган.

Шунингдек, у ижтимоий тармоқларда оғир аҳволдаги фуқаролар учун ёрдам сифатида йиғилган маблағларни ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус ва метро йўлкираси қимматлайди

1 октябрдан Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш нархи оширилади.
Энди автобус ва метрода карта орқали тўлов қилганда бир марталик йўл ҳақи 2 500 сўм бўлади. Ҳозирги тариф 1 700 сўмни ташкил этади.

Нақд тўловда йўл ҳақи 3 000 сўм, багаж ташиш учун эса 4 000 сўм белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газ етказиб беришда FaceID: фуқароларга янада қулай шароит яратиш таклиф қилинди

Суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда FaceID тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ айрим муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси йиғилишида Олий Мажлис депутати Анвархон Темиров иштирокида газ баллонларини аҳолига етказиб бериш жараёнидаги ортиқча бюрократик талаблар кўриб чиқилди.

Хусусан, баллонни қабул қилишда хонадон эгасининг шахсан ҳозир бўлиши ва ID-картасини тақдим этиши талаб қилинаётгани айрим ҳолатларда қийинчилик туғдираётгани таъкидланди.

Шунингдек, эркак киши уйда бўлмаган пайтда аёлларнинг газ етказиб берувчи ходим олдида FaceID тасдиғидан ўтишига тўғри келаётгани ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилишда фуқароларга ўз номидаги газ баллонини иш жойидан туриб ҳам мобил илова орқали тасдиқлаш имкониятини яратиш таклиф этилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
1 октябрдан нималар ўзгаради?

1 октябрдан Ўзбекистонда фуқаролар, тадбиркорлар ва айрим соҳалар учун бир қатор янги тартиблар кучга киради.

🔹 my.gov.uz орқали фуқаролар ўз номидаги телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиши, уларни блоклаш ёки ёпиш учун ариза бериши мумкин бўлади.

🔹 Қурилишда янги талаб: ягона идентификатор рақами берилмаган объектда қурилишни бошлашга рухсат этилмайди.

🔹 Тадбиркорларга енгиллик: молиявий жариманинг 50 фоизини бир ойда тўлаганлар қолган қисмидан озод этилади ёки жаримани 6 ойга бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади.

🔹 Бепул ваучерлар: ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага театр, кино ва концертларга бепул ваучер берилади.

🔹 Бухорода чеклов: Арк–Пойи Калон–Лаби-ҳовуз ҳудудида айрим транспорт ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш чекланади.

🔹 Экспорт: айрим божхона ва сертификатлаш хизматлари учун йиғимлар 30 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, Андижонда суюлтирилган газни маиший баллонларда тўғридан-тўғри истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича янги тажриба бошланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилди

Бугун, 28 сентябрь куни соат 09:03 да Тошкент вилояти ҳудудида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри Пискент туманида, 15 километр чуқурликда жойлашган. Эпицентр Тошкент шаҳридан 66 километр жануби-шарқда.

Зилзила:
Олмалиқ шаҳрида — 3 балл;
Пискент туманида — 2–3 балл;
Оҳангарон туманида — 2 балл;
Нурафшон шаҳрида — 2 балл;
Ангрен шаҳрида — 2 балл куч билан сезилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qariyb bir yildan buyon adolat eshiklarini qoqib, sarson-sargardon yurgan oila faryodi...

Tahririyatimizga Toshkent shahri, Yunusobod tumanida istiqomat qiluvchi, 1992-yildan beri mushaklar torayishi xastaligi bilan kurashib kelayotgan 2-guruh nogironi Nargiza Irgasheva murojaat qildi.

To‘rtinchi qavatga chiqib-tushish jismonan imkonsiz bo‘lib qolgan bemor ayol o‘z xonadonini sotib, pastki — 1-qavatdan uy olish ilinjida firibgarlik qurboni bo‘lganini aytmoqda. Bunga ishonish qiyin, ammo oila o‘z peshona teri bilan to‘plagan naqd 80 400 AQSh dollaridan ayrilib, na uy, na pullarini qaytarib ololmay ko‘chada qolish arafasida turibdi.

Voqea tafsilotlari : Hammasi 2025-yilning fevral oyida boshlangan. Yunusobod tumani 10-mavzedagi ko‘p qavatli uyning 62-xonadoniga osilgan e’lon Nargiza opaning e’tiborini tortadi. Xonadon egasi Anvar Sobirov va uning turmush o‘rtog‘i — ichki ishlar xodimi, mayor Feruza Sobirova bilan uyni 88 ming AQSh dollariga sotib olishga kelishiladi.

Mayor unvonidagi xodimning gap-so‘zlariga, obro‘siga ishongan jabrlanuvchi tomon bosqichma-bosqich, guvohlar va tilxatlar orqali umumiy hisobda 80 400 dollar pulni beradi: 2025-yil 5-fevralda — 100 dollar dastlabki garov, 6-fevralda — 5 000 dollar tilxat asosida, 26-fevralda — 3 000 dollar tilxat asosida, 15-mayda — 2 000 dollar, 16-iyulda — 65 000 dollar tilxat asosida, 26-iyulda notarius oldida — yana 5 400 dollar miqdoridagi pullar berilgan.

Biroq vaqt o‘tgani sari turli bahonalar boshlanadi. Uy nomga rasmiylashtirilmaydi, olingan ulkan mablag‘ ham qaytarilmaydi.

2025-yil 29-iyul kuni ichki ishlarning «102» raqamiga qilingan murojaatdan so‘ng ish tergov organlariga o‘tadi.

Natijada, 2026-yil 20-yanvarda Yunusobod tuman prokuraturasi tomonidan A.Sobirovga nisbatan O‘zbekiston Respublikasi JKning 168-moddasi 4-qismi “a” bandi (juda ko‘p miqdorda firibgarlik) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atiladi. Ammo tergov davomida tushunarsiz holatlar yuzaga keladi

Tergov Yunusoboddan Olmazor tuman IIO FMB Tergov bo‘limiga o‘tkaziladi. Jabrlanuvchining so‘zlariga ko‘ra, tuman mas’ullari huzuriga borganida muammo tez orada hal bo‘lishi va’da qilingan. Eng qizig‘i, 2026-yilning 22-sentyabrida Prezident Xalq qabulxonasidan kelgan javob xatida jinoyat ishi 2026-yil 18-maydayoq Olmazor tuman prokurori tomonidan JPKning 83-moddasi 2-bandiga (qilmishida jinoyat tarkibi bo‘lmaganligi) asosan tugatilgani ma’lum bo‘ladi.

Naqd 80 400 dollar mablag‘ tilxatlar va guvohlar ishtirokida olinib, evaziga na uy berilmasa, na pul qaytarilmasa — qanday qilib bu yerda jinoyat tarkibi bo‘lmasligi mumkin?

Ishda gumonlanuvchining turmush o‘rtog‘i ichki ishlar mayori ekanligi tergovning boshqa tumanga o‘tib, oxir-oqibat jinoyat ishining shubhali tarzda to‘xtatilishiga ta’sir ko‘rsatdimi?

Ikkinchi guruh nogironi, qariyb bir yildan beri sarson bo‘layotgan oilaning qonuniy huquqlarini kim tiklaydi?

Savollar ko’p ammo javoblar hali topilgani yo’q

Bosim o‘tkazish holatiga qanday izoh beriladi? Oilaning turmush o‘rtog‘idan 21-sentabr kuni olingan majburiy tilxat qay darajada protsessual normalarga mos ravishda rasmiylashtirilgan?

Bugun soat 16:00 da ushbu xonadonda qanday harakatlar amalga oshiriladi? Adolat faqat qog‘ozdagi moddalarda emas, insonlar hayotida ham aks etishi kerak. Bosh prokuratura va Majburiy ijro byurosi rahbariyatidan ushbu masalani shaxsan nazoratga olishlarini so‘raymiz.

To'liq reportajni bugun kun davomida ko'rib borishingiz mumkin.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Боғчада яна фожиа: Оҳангаронда 3 ёшли бола боғчада заҳарланиб, вафот этди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 3 ёшли бола боғчада ҳашаротларга қарши қўлланиладиган кимёвий воситани ичиб юбориб, вафот этгани хабар қилинди.

Ҳодиса 28 август куни 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 27 август куни боғчада дезинфекция ишлари ўтказилган. Ишлардан ортиб қолган кимёвий аралашма белгиланган тартибда сақланмаган. Оқибатда бола уни сув деб ўйлаб ичиб юборган.

Шундан сўнг 3 ёшли бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥17👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга тажовуз қилганларга умрбод қамоқ таклиф этилди

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга жазони кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилмоқда.

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрланиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган. Унда бундай жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш масаласи кўтарилган.

Шунингдек, болалар хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлган ота-она ва педагогларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳам таклиф қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳолдаги ЙҲХБ инспектори ЙТҲ содир этди — бир киши ҳалок бўлди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЙҲХБ инспектори иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, инспектор автомобиль бошқарувида маст ҳолатда бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Боғчада яна фожиа: Оҳангаронда 3 ёшли бола боғчада заҳарланиб, вафот этди Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 3 ёшли бола боғчада ҳашаротларга қарши қўлланиладиган кимёвий воситани ичиб юбориб, вафот этгани хабар қилинди. Ҳодиса 28 август куни 6-сонли…
Оҳангарондаги 3 ёшли боланинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчининг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2026 йил 28 август куни 2023 йил 16 июлда туғилган ўғил бола ташкилот ошхонасида турган ҳашаротларга қарши воситани истеъмол қилиб, заҳарланган.

Болага шаҳар тиббиёт бирлашмасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай, у 30 август куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан, яъни касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик факти бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида бир шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аниқланган ҳар бир ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши, тергов натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Хизмат вақтида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори оиласи ёрдамсиз қолгани айтилмоқда

Жорий йил 16 июль куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспекторлари иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори воқеа жойида, у билан тўқнашган «Onix» ҳайдовчиси эса бир неча кундан сўнг шифохонада вафот этган.

Марҳум инспекторнинг рафиқаси EFFECT.UZ'га мурожаат қилиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, оиласига хизмат вақтида ҳалок бўлган ходим яқинлари учун қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ва тўловлар ҳануз амалга оширилмаганини билдирган.

Аёлнинг сўзларига кўра, марҳумдан икки нафар вояга етмаган фарзанд қолган. Бироқ уларга ижтимоий нафақа тайинланмаган, оилага бир марталик моддий ёрдам ёки бошқа тўловлар ҳам берилмаган.

Ҳодиса қандай содир бўлган?
ЙТҲ 16 июль куни соат 18:30 лар атрофида содир бўлган. Уч нафар ЙПХ инспектори Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган вақтда Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган «Onix» русумли автомобиль билан тўқнашган.

Марҳум инспекторнинг рафиқаси юқори турувчи органларга мурожаат қилиб, оиланинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари таъминланишини сўраган.

Мурожаатда, шунингдек, марҳум ходимнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатда унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни кетаётгани ва жиноят иши доирасида хатти-ҳаракатлари текширилаётгани айтилган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида EFFECT.UZ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланган.
Унинг билдиришича, ижтимоий масалалар ЙТҲга ҳуқуқий баҳо берилганидан кейин ҳал этилади.

«Ҳар қандай вазиятда биринчи навбатда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Келиб чиққан оқибатга асосланиб, кейинги ижтимоий масалалар ҳал этилади», — деди ИИВ матбуот котиби.

Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган.

ЙТҲдан сўнг ижтимоий тармоқларда мотоциклда ҳаракатланган ЙПХ инспекторлари Президент кортежини кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ўша вақтда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу маълумотларни рад этган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шу сабабли ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, иштирокчилар ҳаракатларига бериладиган ҳуқуқий баҳо ҳамда марҳум ходим оиласига тегишли ижтимоий тўловлар масаласи бўйича якуний хулоса ҳозирча эълон қилинмаган.

EFFECT.UZ мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумотларни тақдим этади.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17🤷‍♂5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиши чала қолган уй, 4 фарзанди билан ижарада яшаётган она ёрдам сўрамоқда

Effect.uz таҳририятига Бухоро шаҳридаги 13-Жўйбор МФЙ да яшаган Гулмира Қодирова томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг айтишича, у Асака туманидан Бухоро шаҳрига турмушга чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабаб никоҳи бузилган. Ҳозирда унинг қарамоғида тўрт нафар фарзанди бор, уларнинг уч нафари ногирон.

Оилада тез-тез келишмовчиликлар юзага келиб турганлиги сабабли, оилани сақлаб қолиш мақсадида Жўбор МФЙ раиси ва хотин-қизлар фаоли томонидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилган. Мазкур оила Жўбор МФЙ томонидан низоли оила сифатида рўйхатга олиниб, маҳалла назоратида бўлган.

Жўбор МФЙ томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан, 2025 йил май ойида Қодирова Гулмира Ибрагимовна 4 нафар фарзандини олиб, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи онасининг уйига кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1