Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Майор 80 минг долларни еб кетдими?
1992 йилдан бери оғир хасталикдан азият чекувчи Наргиза Иргашева пастки қаватдан уй олиш мақсадида Юнусободдаги хонадонни 88 000 долларга келишади.
Уй эгаси А. Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Ф. Собировага тилхат ва гувоҳлар орқали жами 80 400 доллар берилади. Натижада на уй расмийлаштирилди, на пул қайтарилди.
2026 йил январда А.Собировга нисбатан фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 4-қисми) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.
Аммо иш Олмазор туманига ўтгач, май ойидаёқ «жиноят таркиби йўқ» (ЖПК 83-модда 2-банди) деган баҳона билан жимгина тугатиб юборилган!
Шунча тилхат ва гувоҳ бўла туриб, майорнинг оиласи қандай қилиб жавобгарликдан қутулиб қолди?
Энг даҳшатлиси, алданган оила ҳали судга киритилган илтимоснома жавобини олмасидан туриб, МИБ ходимлари босим ўтказиб, хонадонни зудлик билан бўшатиш ҳақида тилхат ёздириб олган.
«На уйим қолди, на пулим, на соғлиғим... 80 минг долларимизни олганлар жазосиз юрибди, бизни эса кўчага ҳайдашмоқда», — дейди фуқаро.
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ўз ходими — майор Ф.Собирова аралашган ушбу 80 400 долларлик ишни ва асоссиз тўхтатилган терговни қачон назоратга олади?
2-гуруҳ ногирони бўлган бемор аёлнинг оиласини кўчага чиқариб ташлаш тўхтатиладими?
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Олий суд судьяси Тошкент вилояти маъмурий суди раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Каримов Дилмурод Рахимжонович Тошкент вилояти маъмурий суди раиси лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Дилмурод Каримов 1983 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Каримов Дилмурод Рахимжонович Тошкент вилояти маъмурий суди раиси лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Дилмурод Каримов 1983 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Тошкент вилоятида камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлиги муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида навбатдаги «Ҳокимлик соати» йиғилиши ўтказилди. Унда аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.
Йиғилишда давлат раҳбарининг 3 ва 9 сентябрдаги видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижроси доирасида вилоятда «Фавқулодда режим» жорий этилгани қайд этилди.
👉 https://effect.uz/n/249

👎4
Шахматдаги тарихий ғалаба: спортчилар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мутахассислар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан:
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони
— Мухиддин Мадаминов.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»
— Нодирбек Абдусатторов;
— Шамсиддин Вохидов;
— Нодирбек Якуббоев.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»
— Рустам Қосимжанов;
— Самандар Шермуҳаммадов.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
— Комил Синдаров.
Шунингдек, Жавоҳир Синдоров «Фидокорона хизматлари учун», Нафиса Мўминова, Бобир Саттаров ва Рашид Талипов «Дўстлик», Жаҳонгир Воҳидов ҳамда беш нафар парашахматчи «Мардлик» ордени билан мукофотланди.
Яна бир гуруҳ спортчи ва мутахассисларга «Келажак бунёдкори» ҳамда «Соғлом турмуш» медаллари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихий ғалабага эришиб, икки карра олимпиада чемпиони бўлди.
👉 https://effect.uz/n/250

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Сирожиддин Адилов ишида яна судья алмашиши мумкин
«EZGULIK» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Сирожиддин Адилов иши юзасидан навбатдаги судья алмашинуви эҳтимоли ҳақида маълум қилди.
Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган блогер Сирожиддин Адиловнинг жиноят иши яна бир бор судья алмашиши эҳтимоли билан юзма-юз келган.
Ташановга кўра, ЖИБ Жиззах шаҳар суди раиси Санжар Расулов қарийб уч ой давомида ишни кўриб, ҳукм ўқилиши арафасида бошқа лавозимга ўтказилганидан сўнг иш Мирзачўл тумани суди раиси Абдуманнон Шайдоев муҳокамасига берилган.
Унинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада судда музокаралар ўтказилиб, иш якуний босқичга етган. Бироқ ҳозир Абдуманнон Шайдоев ҳам бошқа вилоятга судья этиб тайинланиши кутилмоқда.
Ташанов бир нечта манбасидан бу маълумотни тасдиқлаганини билдирган. Агар тайинлов амалга ошса, унинг фикрича, Шайдоев ҳам ҳукм ўқишга улгурмаслиги ва иш бошқа судьяга топширилиши мумкин. Бу эса суд жараёнининг яна бошидан бошланишига олиб келиши эҳтимоли бор.
Аввалроқ парламент вице-спикери Алишер Қодиров ҳам судья ҳукм ўқишга улгурмай бошқа ишга ўтказилса, судланувчининг ҳуқуқлари қандай таъминланиши ҳақида расмийларга савол берган эди.
Ташанов ўз постида мазкур ҳолатни танқидий руҳда баҳолаб, агар судьяларнинг алмашиши қонун талаби билан изоҳланаётган бўлса, бу тартибнинг судланувчи ҳуқуқларига таъсири масаласи очиқ қолаётганини таъкидлаган.

«Тизим раҳбарлари Расуловнинг ишдан олинишини қонун талаби, дейишди. Иккинчи мартаси ҳам қонун талаби бўлса, инсонни хўрлайдиган, унга зулм қиладиган бундай қонун нимага керак? Аллоҳга омонатсан, Сирожиддин, бошинг тошдан бўлсин! Наҳотки, судлар бу “хато”ни иккинчи марта такрорлайди?» — деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди — Миграция агентлиги аралашди
28 сентябрь куни Россиядаги «Инсити Логистика» МЧЖда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларидан ҳужжатлари олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат келиб тушди.
Мурожаатдан сўнг ваколатхона ходимлари зудлик билан воқеа жойига чиқиб, иш берувчи билан музокара ўтказди.
Натижада ҳамюртларимизнинг ҳужжатлари қайтарилди. Иш берувчи эса тўланмаган иш ҳақини 48 соат ичида тўлаб бериш мажбуриятини олди.
Мазкур масала Миграция агентлиги ваколатхонаси назоратида қолдирилди.
Мурожаат учун:
☎️ +7 (495) 803-40-00 — 24/7 колл-марказ
📲 +7 (925) 045-47-44 — ишонч рақами

🔥4
«Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» ғолибларига 616 миллион сўмлик мукофот тўланмоқда
Ўзбекистонда «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» миллий танлови ғолибларига пул мукофотларини тўлаш жараёни бошланди. Тарқалаётган дастлабки банк ўтказмалари скриншотлари ва фотосуратлари ушбу тўловлар амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ўз фанлари ва тоифаларида ғолиб бўлган 208 нафар ўқитувчига жами 616 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилади.
Кенг кўламли молиявий рағбатлантириш ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш, таълим соҳаси мутахассисларини рағбатлантириш ва мактабларга малакали кадрларни жалб қилишга қаратилган давлат дастурининг бир қисми сифатида кўрсатилмоқда.
Янгилик ижтимоий тармоқлар ва педагоглар жамоаларида қизғин муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчилар ушбу молиявий рағбатлантириш ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи эканини таъкидламоқда.

👍5🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малака оширишга юборилган ходим харажатларини ким қоплайди?
Иш берувчининг йўлланмаси билан бошқа жойга малака ошириш учун юборилган ходимнинг айрим харажатлари иш берувчи томонидан қопланиши керак.
Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг ўқиш жойига бориш-қайтиш ва турар жой ижараси харажатлари қопланади. Жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатларда суткалик компенсация ҳам белгиланиши мумкин.
Ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиши эса малака оширишнинг мажбурий ёки ихтиёрий эканига қараб белгиланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иш берувчининг йўлланмаси билан бошқа жойга малака ошириш учун юборилган ходимнинг айрим харажатлари иш берувчи томонидан қопланиши керак.
Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг ўқиш жойига бориш-қайтиш ва турар жой ижараси харажатлари қопланади. Жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатларда суткалик компенсация ҳам белгиланиши мумкин.
Ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиши эса малака оширишнинг мажбурий ёки ихтиёрий эканига қараб белгиланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥10👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Майор 80 минг долларни еб кетдими? 1992 йилдан бери оғир хасталикдан азият чекувчи Наргиза Иргашева пастки қаватдан уй олиш мақсадида Юнусободдаги хонадонни 88 000 долларга келишади. Уй эгаси А. Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Ф. Собировага…
«Бошпанасиз, мадорсиз қолган оилага суд 1 ой муҳлат берди!»: ИИБ майори аралашган 80 400 долларлик можаро ва МИБнинг қисман тўхтатилган босими
Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда юзага келган шов-шувли низода ўзгариш юз берди. 28 сентябрь куни соат 16:00 гача хонадонни бўшатишни талаб қилган МИБ ҳаракатлари суд ажрими билан вақтинча тўхтатилди.
2026 йил 28 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси А.Худайбергенова жавобгар Иргашева Наргиза Яхшимуродовнанинг аризасини қисман қаноатлантирди. Суд фуқаронинг саломатлиги ҳамда Олмазор тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан мазкур хонадоннинг олди-сотдиси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини инобатга олиб, мажбурий кўчириш ижросини бир ой муддатга кечиктирди.
Суд ҳужжатига кўра, даъвогар Тешабаева Наргиза Азатовна жавобгар Иргашева Наргиза Яхшимуродовна ва унинг оила уйдан мажбурий кўчиришни сўраб судга мурожаат қилган.
2-гуруҳ ногирони Н.Иргашева оиласи ушбу хонадонни сотиб олиш учун А.Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Феруза Собировага тилхатлар ва гувоҳлар иштирокида нақд 80 400 АҚШ доллари берган. Натижада на олинган пул қайтарилган, на уй харидор номига расмийлаштирилган. Оқибатда эса бошқа бир шахс чиқиб, уларни уйдан ҳайдамоқда.
Бир ойлик кечиктириш — бу вақтинчалик чора холос. Агар 80 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирган шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари тўлиқ ва адолатли якунига етказилмаса, дардман аёл ва унинг чақалоқли фарзандлари бир ойдан сўнг яна кўчада қолиш хавфи остида турибди.
Суд ажримида тергов ҳаракатлари давом этаётгани аниқ кўрсатилган. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан ИИБ майори аралашган ушбу 80 400 долларлик йирик фирибгарлик ишини, тўхтатиб қўйилган тергов ҳужжатларини қайта текширишни ва адолат қарор топишини таъминлашни Иргашева ва унинг оиласи сўраб қолмоқда.
Биз тақсилотларни ёритишда давом этамиз, биздан узоқлашманг.

👍8
Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади
29 сентябрь куни таъмирлаш ишлари сабабли Бектемир, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
🔴 Бектемир — «Сувсоз» массиви.
⏰ 10:00–18:00
Мажунтол, Миришкор ва Роҳат МСГларидаги аҳоли ва тадбиркорлик объектлари.
🔴 Сергели — Халқобод МСГ, Қўйлиқ-5 массиви.
⏰ 10:00–17:09
Халқобод, Маданият ва Соғдиёна МСГларининг айрим ҳудудлари.
🔴 Яшнобод — Олмос МСГ.
⏰ 10:00–18:00
Олмос ва Гўзал МСГларидаги айрим хонадонлар ва тадбиркорлик объектлари.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўрмон йўлида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори оиласи ёрдамсиз қолди
16 июль куни Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспекторлари иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори воқеа жойида, у билан тўқнашган «ONIX» ҳайдовчиси эса бир неча кундан сўнг шифохонада вафот этган.
Марҳум инспекторнинг рафиқаси таҳририятга мурожаат қилиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимнинг оиласига қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ва тўловлар ҳануз амалга оширилмаганини билдирди.
Effect.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.
Унинг билдиришича, ижтимоий масалалар ЙТҲга ҳуқуқий баҳо берилганидан кейин ҳал этилади.
Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган ҳозирча жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган.
👉 Мақола
👉 Видео

«Ҳар қандай вазиятда биринчи навбатда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Келиб чиққан оқибатга асосланиб, кейинги ижтимоий масалалар ҳал этилади», — деди ИИВ матбуот котиби.
Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган ҳозирча жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган.
👉 Мақола
👉 Видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 22 нафар ўқувчи пахтага сепилган доридан заҳарланди. Ҳолат ортидан жиноят иши қўзғатилган
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчиларида кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мактабга туташ пахта майдонида препарат сепилганидан сўнг ўқувчиларда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган. Жами 22 нафар ўқувчи тиббий ёрдамга олиб келинган.
Ҳозирда 7 нафар ўқувчи стационар даволанмоқда, 15 нафари соғайиб, уйига жавоб берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчиларида кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мактабга туташ пахта майдонида препарат сепилганидан сўнг ўқувчиларда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган. Жами 22 нафар ўқувчи тиббий ёрдамга олиб келинган.
Ҳозирда 7 нафар ўқувчи стационар даволанмоқда, 15 нафари соғайиб, уйига жавоб берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 сентябрдан 2 октябргача 9 та вилоятда сел хавфи бор
Ўзгидромет 30 сентябрдан 2 октябргача ёғингарчиликлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзгидромет 30 сентябрдан 2 октябргача ёғингарчиликлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги тўйларда болаларни спиртли ичимлик ичишга ундайдиган ўйин ўтказиляпти
Effect.uz таҳририятига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги айрим тўй маросимларида ўқувчи ёшидаги болаларга спиртли ичимлик ичирилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларда тўйларда «Ким оладиё, шу гинаниё» ўйини ўтказилаётгани, унда дўппи ўрнига спиртли ичимлик қўйилиб, унинг тагига пул ташланаётгани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, болалар пулни олиш учун ушбу ичимликни ичишга ундалмоқда. Агар мазкур ҳолатлар тасдиқланса, бу вояга етмаганларнинг спиртли ичимлик истеъмолига жалб этилиши билан боғлиқ жиддий масалани юзага келтиради.
Effect.uz ҳолат юзасидан тегишли мутасаддиларнинг муносабатини кутади.

😢5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ таклиф этилмоқда
Қонунчилик палатасида болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазони кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳага кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш ёки унга нисбатан бошқа оғир жинсий жиноятларни содир этганларга узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка ва жазога тортишда даъво муддати қўлланмаслиги таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган.

👍55🔥8👎1