Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥10👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Майор 80 минг долларни еб кетдими? 1992 йилдан бери оғир хасталикдан азият чекувчи Наргиза Иргашева пастки қаватдан уй олиш мақсадида Юнусободдаги хонадонни 88 000 долларга келишади. Уй эгаси А. Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Ф. Собировага…
«Бошпанасиз, мадорсиз қолган оилага суд 1 ой муҳлат берди!»: ИИБ майори аралашган 80 400 долларлик можаро ва МИБнинг қисман тўхтатилган босими
Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда юзага келган шов-шувли низода ўзгариш юз берди. 28 сентябрь куни соат 16:00 гача хонадонни бўшатишни талаб қилган МИБ ҳаракатлари суд ажрими билан вақтинча тўхтатилди.
2026 йил 28 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси А.Худайбергенова жавобгар Иргашева Наргиза Яхшимуродовнанинг аризасини қисман қаноатлантирди. Суд фуқаронинг саломатлиги ҳамда Олмазор тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан мазкур хонадоннинг олди-сотдиси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини инобатга олиб, мажбурий кўчириш ижросини бир ой муддатга кечиктирди.
Суд ҳужжатига кўра, даъвогар Тешабаева Наргиза Азатовна жавобгар Иргашева Наргиза Яхшимуродовна ва унинг оила уйдан мажбурий кўчиришни сўраб судга мурожаат қилган.
2-гуруҳ ногирони Н.Иргашева оиласи ушбу хонадонни сотиб олиш учун А.Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Феруза Собировага тилхатлар ва гувоҳлар иштирокида нақд 80 400 АҚШ доллари берган. Натижада на олинган пул қайтарилган, на уй харидор номига расмийлаштирилган. Оқибатда эса бошқа бир шахс чиқиб, уларни уйдан ҳайдамоқда.
Бир ойлик кечиктириш — бу вақтинчалик чора холос. Агар 80 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирган шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари тўлиқ ва адолатли якунига етказилмаса, дардман аёл ва унинг чақалоқли фарзандлари бир ойдан сўнг яна кўчада қолиш хавфи остида турибди.
Суд ажримида тергов ҳаракатлари давом этаётгани аниқ кўрсатилган. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан ИИБ майори аралашган ушбу 80 400 долларлик йирик фирибгарлик ишини, тўхтатиб қўйилган тергов ҳужжатларини қайта текширишни ва адолат қарор топишини таъминлашни Иргашева ва унинг оиласи сўраб қолмоқда.
Биз тақсилотларни ёритишда давом этамиз, биздан узоқлашманг.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍8
Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилади
29 сентябрь куни таъмирлаш ишлари сабабли Бектемир, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
🔴 Бектемир — «Сувсоз» массиви.
⏰ 10:00–18:00
Мажунтол, Миришкор ва Роҳат МСГларидаги аҳоли ва тадбиркорлик объектлари.
🔴 Сергели — Халқобод МСГ, Қўйлиқ-5 массиви.
⏰ 10:00–17:09
Халқобод, Маданият ва Соғдиёна МСГларининг айрим ҳудудлари.
🔴 Яшнобод — Олмос МСГ.
⏰ 10:00–18:00
Олмос ва Гўзал МСГларидаги айрим хонадонлар ва тадбиркорлик объектлари.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўрмон йўлида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори оиласи ёрдамсиз қолди
16 июль куни Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспекторлари иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори воқеа жойида, у билан тўқнашган «ONIX» ҳайдовчиси эса бир неча кундан сўнг шифохонада вафот этган.
Марҳум инспекторнинг рафиқаси таҳририятга мурожаат қилиб, орадан икки ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимнинг оиласига қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ва тўловлар ҳануз амалга оширилмаганини билдирди.
Effect.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.
Унинг билдиришича, ижтимоий масалалар ЙТҲга ҳуқуқий баҳо берилганидан кейин ҳал этилади.
Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган ҳозирча жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган.
👉 Мақола
👉 Видео

«Ҳар қандай вазиятда биринчи навбатда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Келиб чиққан оқибатга асосланиб, кейинги ижтимоий масалалар ҳал этилади», — деди ИИВ матбуот котиби.
Шунингдек, у тегишли тергов органининг ёзма муносабатини олишни тавсия қилган. Бироқ таҳририятга маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давом этаётгани сабабли ваколатли орган ҳозирча жараён юзасидан муносабат билдиришни мақбул деб ҳисобламаган.
👉 Мақола
👉 Видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 22 нафар ўқувчи пахтага сепилган доридан заҳарланди. Ҳолат ортидан жиноят иши қўзғатилган
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчиларида кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мактабга туташ пахта майдонида препарат сепилганидан сўнг ўқувчиларда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган. Жами 22 нафар ўқувчи тиббий ёрдамга олиб келинган.
Ҳозирда 7 нафар ўқувчи стационар даволанмоқда, 15 нафари соғайиб, уйига жавоб берилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 сентябрдан 2 октябргача 9 та вилоятда сел хавфи бор
Ўзгидромет 30 сентябрдан 2 октябргача ёғингарчиликлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзгидромет 30 сентябрдан 2 октябргача ёғингарчиликлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги тўйларда болаларни спиртли ичимлик ичишга ундайдиган ўйин ўтказиляпти
Effect.uz таҳририятига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги айрим тўй маросимларида ўқувчи ёшидаги болаларга спиртли ичимлик ичирилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларда тўйларда «Ким оладиё, шу гинаниё» ўйини ўтказилаётгани, унда дўппи ўрнига спиртли ичимлик қўйилиб, унинг тагига пул ташланаётгани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, болалар пулни олиш учун ушбу ичимликни ичишга ундалмоқда. Агар мазкур ҳолатлар тасдиқланса, бу вояга етмаганларнинг спиртли ичимлик истеъмолига жалб этилиши билан боғлиқ жиддий масалани юзага келтиради.
Effect.uz ҳолат юзасидан тегишли мутасаддиларнинг муносабатини кутади.

😢5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ таклиф этилмоқда
Қонунчилик палатасида болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазони кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳага кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш ёки унга нисбатан бошқа оғир жинсий жиноятларни содир этганларга узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка ва жазога тортишда даъво муддати қўлланмаслиги таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган.

👍55🔥8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангорда тиббиёт ходимлари пахта теримига мажбурланаётгани айтилмоқда
Effect.uz таҳририятига Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси ходимларининг пахта теримига жалб этилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Айтилишича, айрим тиббиёт ходимларига пахта теримига чиқиш бўйича босим ўтказилмоқда. Шунингдек, бу ҳолат юзасидан ёзилган аризалар натижасиз қолаётгани билдирилган.
Таҳририятга ҳолатга оид аудиоёзувлар ҳам тақдим этилди. Effect.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мутасаддилардан расмий муносабат кутмоқда.

🔥1
Президент шахмат ва парашахмат бўйича терма жамоалар аъзолари билан учрашади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистоннинг шахмат ва парашахмат бўйича терма жамоалари аъзолари билан учрашади.
Учрашув давомида спортчиларга давлат мукофотлари топширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистоннинг шахмат ва парашахмат бўйича терма жамоалари аъзолари билан учрашади.
Учрашув давомида спортчиларга давлат мукофотлари топширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятидан 16 нафар педагог «Йил ўқитувчиси» танловида ғолиб бўлди
Ғолибларнинг ҳар бирига 616 миллион сўмдан — БҲМнинг 1400 баравари миқдорида пул мукофоти берилди.
Натижада қашқадарёлик 16 нафар ўқитувчига жами 9 миллиард 856 миллион сўм маблағ тўланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ғолибларнинг ҳар бирига 616 миллион сўмдан — БҲМнинг 1400 баравари миқдорида пул мукофоти берилди.
Натижада қашқадарёлик 16 нафар ўқитувчига жами 9 миллиард 856 миллион сўм маблағ тўланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Халқ қабулхонаси масъули пора билан қўлга тушди
Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи муқаддам судланган Х.Д. пора олаётган вақтида ушланди.
Терговга кўра, у Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқарога ажратиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи муқаддам судланган Х.Д. пора олаётган вақтида ушланди.
Терговга кўра, у Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқарога ажратиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Google Maps Ғазо секторидаги сунъий йўлдош тасвирларини янгилади
Google Maps Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари ортидан ҳудуднинг янгиланган сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди.
Янги тасвирларда ҳудуддаги ўзгаришлар, жумладан, йўллар ва аҳоли пунктларидаги ҳолатни юқоридан кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Google Maps Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари ортидан ҳудуднинг янгиланган сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди.
Янги тасвирларда ҳудуддаги ўзгаришлар, жумладан, йўллар ва аҳоли пунктларидаги ҳолатни юқоридан кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қизим учун она сифатида кечирим сўрайман»: Маржона Эшқувватованинг онаси ёрдам сўради
4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган Taftish.uz ходими Маржона Эшқувватованинг онаси Саида Мирзиёевага мурожаат қилиб, қизининг озодликка чиқишига кўмак беришни сўраган. У ўз мурожаатида «қизим учун мен она сифатида кечирим сўрайман», дея таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ишга алоқадар бошқа шахсларга нисбатан ҳукм ўқилган. Суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилган.
Ҳукмга кўра, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Таҳририятнинг яна икки вакили ҳамда бошқаларга ҳам 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчиларга туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик ва товламачилик каби жиноятлар бўйича айбловлар қўйилгани хабар қилинган. Ҳукмга кўра, маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияларда ўтайди.
Ҳозирча Маржона Эшқувватованинг онасининг мурожаатига расмий муносабат берилгани ҳақида маълумот йўқ.
Материал Маржона Эшқувватованинг онаси мурожаати ҳамда очиқ манбаларда эълон қилинган маълумотлар асосида тайёрланди.

😢2
⚡️Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Қонунчилик палатаси мажлисида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган.
Лойиҳа билан вояга етмаганларга нисбатан содир этилган шаҳвоний хусусиятдаги хатти-ҳаракатларда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатларини аниқ чегаралаш ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо беришда прокурор иштирокини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 282-моддасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик иш ҳужжатларини судга юборишдан олдин прокурорнинг ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги қарорини олиш тартиби белгиланмоқда.
Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. Масъуллар ушбу таклифлар лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида инобатга олинишини билдирди. Якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

👍20🔥10
EFFECT.UZ | Расмий канал
Блогер Сирожиддин Адилов ишида яна судья алмашиши мумкин «EZGULIK» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Сирожиддин Адилов иши юзасидан навбатдаги судья алмашинуви эҳтимоли ҳақида маълум қилди. Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган блогер…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Сирожиддин Адилов ишида судья алмашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирожиддин Адилов иши бўйича судья бошқа ҳудудга тайинланаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сирожиддин Адиловга оид жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга судьялик лавозимига тайинланаётгани, шу боис иш бошқа судьяга ўтказилиб, суд жараёни янгидан бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган.
Судьялар олий кенгаши мазкур хабарларни ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.
Кенгашга кўра, ушбу жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга ўтказилаётгани йўқ. Айни пайтда жиноят ишини судда кўриш жараёни белгиланган тартибда давом этмоқда.
Навбатдаги суд мажлиси белгиланган куни мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан давом эттирилади.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ вакилларидан жамоатчиликни чалғитадиган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда суд жараёнларига оид хабарларни беришда фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни сўраган.

Президент шaxмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашди
Давлат раҳбари спортчиларимизни 46-Жаҳон шaxмат олимпиадасидаги тарихий ғалаба билан яна бир бор табриклади.
«Икки карра Олимпиада чемпиони» деган юксак ва шарафли унвон нафақат шaxматчиларимизга, балки бутун Ўзбекистон халқига муборак бўлиши таъкидланди.
Самарқандда ўтказилган Олимпиадада 200 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 2 минг нафар шaxматчи, жумладан, дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва амалдаги чемпионлари иштирок этди.
Президент бундай улкан рақобат муҳитида Ўзбекистон байроғини энг баландга кўтариш катта жасорат, ақл-заковат ва мустаҳкам ирода намунаси эканини таъкидлади.
Ғалабанинг айнан ўз юртимизда, халқимиз кўз ўнгида қўлга киритилгани унинг аҳамиятини янада оширди. Олимпиадани бевосита кузатиш учун Самарқандга 60 мингдан ортиқ меҳмон келди. Ҳудудлардаги фан-зоналарда қарийб 500 минг мухлис мусобақани кузатган бўлса, телеканаллар ва интернет орқали миллионлаб юртдошларимиз шaxматчиларимизни қўллаб-қувватлади.

👍17🔥13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент шахматчиларни Олимпиада чемпионлиги билан табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашди.
Давлат раҳбари спортчиларимизни Олимпиадада қўлга киритилган чемпионлик билан самимий табриклаб, ушбу тарихий натижа бутун Ўзбекистон халқи учун катта ғурур эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашди.
Давлат раҳбари спортчиларимизни Олимпиадада қўлга киритилган чемпионлик билан самимий табриклаб, ушбу тарихий натижа бутун Ўзбекистон халқи учун катта ғурур эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥10👎2
“Бу ҳали ҳаммаси эмас” – Президент шахмат чемпионларига уй, автомобиль ва 200 минг доллардан мукофот берилишини маълум қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини фахрий унвонлар билан тақдирламоқда.
Шунингдек, Президент совғаси сифатида чемпионларга Volkswagen автомобили, коттеж уй ва 200 минг АҚШ доллари тақдим этилмоқда.

👍20🔥10👎4