EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизникидек шахматни севадиган Президент дунёда йўқ»

Нодирбек Абдусатторов Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Олимпиададаги тарихий ғалаба бутун халқимиз ютуғи эканини таъкидлади.

У Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ каби кучли терма жамоаларни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганини қайд этди.
«Бизникидек шахматни севадиган Президент дунёда ҳеч қаерда йўқ!» — деди Абдусатторов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рустам Қосимжонов: «Шахматнинг маркази бугун Тошкент, Самарқанд»

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Самарқандда ўтказилган шахмат Олимпиадаси ҳақида фикр билдирди.
Қосимжонов Олимпиадани тарихий воқеа деб атаб, мусобақа илк бор Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ўтказилганини таъкидлади. Унда 200 та давлатдан шахматчилар иштирок этган.
«Биз Олимпиадада ўйнаётганимизда ҳар бир дақиқа, ҳар куни эътиборингизни сезиб турдик. Менимча, қийин дақиқаларда мана шу эътиборингиз, ниятларингиз йигитларимизга куч-қувват берди», — деди Қосимжонов.

Гроссмейстер сўнгги йилларда ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар Ўзбекистоннинг жаҳон шахматидаги мавқеига таъсир кўрсатганини таъкидлади.
«Биз шахматнинг маркази Ўзбекистон бўлганини кўряпмиз. Шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди. Шахмат Ўзбекистонда пайдо бўлган, шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди. Энг кучли шахматчилар бизда, энг яхши федерация бизда. Шахмат маркази бугун Тошкент, Самарқанд. Буни хориждаги ҳамкасбларимиз ҳам тан оляпти», — деди у.

Қосимжонов учрашув якунида Олимпиада ғолибига топшириладиган 100 йиллик тарихга эга Гамильтон–Рассел кубоги ҳақида ҳам тўхталди.

Унинг таъкидлашича, мазкур тарихий кубокда энди «Ўзбекистон» номи икки марта қайд этилган.
Рустам Қосимжонов учрашувда Гамильтон–Рассел кубогини Президент Шавкат Мирзиёевга топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг ҳам болам Президент ёнида турармикан, деб жуда ҳавас қилардим”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида Муҳиддин Мадаминовнинг онаси Ирода Исроилова сўзга чиқди. Ҳаяжонини яшира олмаган она давлат раҳбарига фарзанди ва бошқа ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

“Президентимиз болалар билан суҳбат қурганларини телевидениеда кўриб, мен ҳам жуда ҳавас қилганман. “Менинг боламнинг орқасида ҳам Президентимиз турармикан, ёнида болам турармикан”, деб... Аллоҳга беҳисоб шукр, шу кунларга етказганига. Мен бахтли онаман”, — деди у.


Ирода Исроилова фарзанди шахматда илк қадамларини қўяётган пайтларда ота-оналар учун ҳатто хорижга чиқиш визаси ва авиачипта харажатларини қоплаш, чет эллик мураббий жалб қилишнинг ўзи катта муаммо бўлганини эслади.

“Буларнинг ҳаммасини қилиб берганингиз учун, болаларимиз шу даражага тезликда етиб чиққанлари учун сизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ҳозирги кунда бир она учун бизга бошқа нима керак? Фақат Сизни, болаларимизни дуо қиламиз”, — деди шахматчининг онаси.


Йиллар олдин телевизор қаршисида туриб, ўз фарзанди ҳақида ҳам шу кунларни орзу қилган она бугун Президент қаршисида туриб ўша орзуси ушалганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари учун жудаям катта эътибор бўлди» — парашахматчи Президент билан учрашувда ҳаяжонини яшира олмади

Парашахмат Олимпиадаси бронза медали совриндори Селби Какишова Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ўзининг энг катта орзуси амалга ошганини айтди.
«Бугун энг катта орзуим — Сизни кўриш насиб этди. Мен Сизнинг қорақалпоғистонлик қизингиз, фарзандингизман», — деди у.

Селби Какишова Президентнинг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифига ҳам тўхталиб, бу ташриф республика ёшлари учун катта эътибор бўлганини таъкидлади.
«Бу Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари учун жудаям катта эътибор бўлди. Қорақалпоғистон ёшлари номидан Сизга катта миннатдорлик билдираман», — деди парашахматчи.

Учрашувда Селби Какишовага Президент совғаси сифатида Volkswagen автомобили, икки хонали хонадон ва 50 минг АҚШ доллари топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар» — Президент ота-оналарга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашувда чемпионларнинг бугунги ютуқларида ота-оналарнинг меҳнати ва тарбияси катта ўрин тутганини таъкидлади.
«Энг катта бахт ота-она учун нима? Фарзандининг камолини, бахтини кўриш. Мана, ота-оналар ўтирибди. Мен ҳам отаман, мен ҳам бобоман. Ҳаммамиз ким бўлишимиздан қатъи назар, энг катта бахт — боламизнинг кўзига қараб, унинг бахтини кўриш», — деди давлат раҳбари.

Президент шахматчилар эришаётган натижалар ортида йиллар давомида фарзандига талабчан бўлган, уни қўллаб-қувватлаб, йўлини очган ота-оналар турганини қайд этди.

«Сизларга ота-онадан катта дуогўй, шароит яратадиган ва йўлларингизни очиб берадиган инсон дунёда йўқ. Шунинг учун бутун Ўзбекистон ёшларининг ота-оналарига миннатдорлик билдириб, бир нарсага даъват қилмоқчиман: эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар. Болаларни тарбия қилсак, келажак бизники бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥20👎1
«Ўзбекнефтегаз»дан 8,8 млрд сўм компенсация ундириш талаби рад этилди

Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси «Ўзбекнефтегаз» АЖга қарашли Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан 8,8 млрд сўм компенсация ундиришни талаб қилиб, Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво киритган.

Суд жараёнида «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Бизнес-омбудсман томонидан ҳимоя қилинди.

👉 https://effect.uz/n/252

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Протоколни бузиб бўлсаям, ота-оналар билан алоҳида расмга тушайлик” — Президент

Ҳар бир чемпион ортида фидойи ота-она турганини ҳис эттирган чиройли лаҳза!

Ютуқларимиз қаҳрамонларини тарбиялаб вояга етказган ота-оналарга ҳурмат ва эътибор юксак даражада. Фахрланарли ҳолат!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз сийлаган мушуклар

Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 13 дақиқалик видео жойлаштирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥37😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар янги автомобилларида!

Ўзбекистонлик шахмат чемпионлари Президент томонидан совға қилинган замонавий автомобилларда.

Бу совға — спортчиларнинг тарихий ғалабасига муносиб эътироф бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥60👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда боғча директори ва ўринбосари пора билан ушланди

Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори ва унинг ўринбосари 20 млн сўм пора олишда гумонланиб ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш муҳандислар электромобиль билан тақдирланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан муҳандислик соҳасида ўтказилган «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа» ва «Энг яхши ихтиро» танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолибларига электромобиллар топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
“DEMOKRAT.UZ” раҳбарига қўйилган айбловлар судда кўрилмоқда

29 сентябрь куни Миробод туман судида Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаров иши бўйича биринчи суд мажлиси ўтказилди. Ишда Меҳмоновга товламачилик, фирибгарлик ҳамда қурол ва бошқа ашёларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш билан боғлиқ бир нечта моддалар бўйича айбловлар қўйилган. Ғоипназаров эса товламачиликда айбланмоқда.

Судда жабрланувчилар Нигора Муҳитдинова ва Ўктам Мирзаевнинг кўрсатмалари эшитилди. Муҳитдинованинг айтишича, у Меҳмоновга жами 40 минг доллар берган ва кейин пулларни қайтаришни талаб қилган. Мирзаев эса автосалон ва шахсий брендни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлганини, 17 минг доллар берилаётганда Меҳмонов ва Ғоипназаров ушланганини билдирган. Судланувчилар уларга қўйилаётган жиддий айбловларни тўлиқ инкор этмоқда.

Адвокатлар иш материалларида жабрланувчи бўлиб ўтган: Жўшқин Туйғунов, Руфат Садинов, Умид Иноятов, Меҳрож Раҳматов, Карим Камолов, Нигора Муҳитдинова, Лазиз Мирзаев, Ўктам Мирзаев ва Лутфулла Ҳафизовларга ҳимоя позициясида савол бериш арафасида. Кейинги суд жараёни 6 октябрь кунига белгиланган.

👉 https://effect.uz/n/253

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар» — Президент ота-оналарга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашувда чемпионларнинг бугунги ютуқларида ота-оналарнинг меҳнати ва тарбияси катта ўрин тутганини таъкидлади.

«Энг катта бахт ота-она учун нима? Фарзандининг камолини, бахтини кўриш. Мана, ота-оналар ўтирибди. Мен ҳам отаман, мен ҳам бобоман. Ҳаммамиз ким бўлишимиздан қатъи назар, энг катта бахт — боламизнинг кўзига қараб, унинг бахтини кўриш», — деди давлат раҳбари.


Президент шахматчилар эришаётган натижалар ортида йиллар давомида фарзандига талабчан бўлган, уни қўллаб-қувватлаб, йўлини очган ота-оналар турганини қайд этди.

«Сизларга ота-онадан катта дуогўй, шароит яратадиган ва йўлларингизни очиб берадиган инсон дунёда йўқ. Шунинг учун бутун Ўзбекистон ёшларининг ота-оналарига миннатдорлик билдириб, бир нарсага даъват қилмоқчиман: эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар. Болаларни тарбия қилсак, келажак бизники бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥19👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Отам ўрнида ота бўлиб, менга уй совға қилдилар…”. Қувонч, ҳаяжон ва миннатдорлик ёшлари

Пойтахтимизда ўтказилган тантанали тадбирлар доирасида “Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларининг дил сўзларига қулоқ тутилди.

Уларнинг самимий эътирофларида чексиз ҳаяжон, қувонч ва миннатдорлик туйғулари акс этган:

💬 «Отам жуда эрта вафот этган... Онам ёлғиз боши билан 6 фарзандни ўқитиб, олий маълумотли қилди. Президентимизга раҳмат, отам ўрнида ота бўлиб, менга уй совға қилдилар...»


💬 «Танловдаги ғолиблик нафақат ўзимга бўлган ишончни мустаҳкамлади, балки мени туманимизга машҳур қилди...»


💬 «Бугун мен Ўзбекистоннинг энг бахтли педагогларидан бириман. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга мингдан-минг раҳмат айтаман».


Уларнинг ҳар бири — заҳматли меҳнат ва эътирофдан иборат алоҳида бир ҳикоя.

Самимий лаҳзалар акс этган видеолавҳада батафсил томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ботаника боғида дарахтлар кесилмаяпти — ҳокимлик расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент Ботаника боғи ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ва қурилиш ишлари бошлангани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Юнусобод тумани ҳокимлиги маълум қилишича, ҳудудда дарахт кесиш ишлари олиб борилмаяпти. Айни пайтда аҳоли учун қулай дам олиш шароитларини яратиш ва дарахтлар учун зарур намликни ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида сунъий кўл барпо этилмоқда.

Лойиҳа доирасида:
— сунъий кўл майдони — 0,5 гектар;
— сув ҳажми — 10 минг куб метр;
— велосипед ва пиёдалар йўлаги — 1,2 километр;
— қўшимча экиладиган дарахтлар — 180 туп.
Ҳокимлик фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги асоссиз хабарларга ишонмасликка ва маълумотларни расмий манбалар орқали текширишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонунчилик палатасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Vafotidan 23 yil o‘tib nomiga mulk rasmiylashtirilgan fuqaro: Sergelidagi uy mojarosi Effect.uz tahririyatiga Toshkent shahri Sergeli tumani «Xonobod» MFYda joylashgan xonadon yuzasidan navbatdagi murojaat kelib tushdi. Unda ko‘chmas mulk hujjatlarining qonuniyligi…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд экспертиза тайинлаш бўйича илтимосномани қаноатлантирди

Аввал хабар берганимиздек, Сергели тумани «Хонобод» МФЙда жойлашган хонадон юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Судья Тожибоева раислигида ўтган жараёнда даъвогар вакили адвокат Дилфуза Саидова иш бўйича экспертиза тайинлаш ҳақида илтимоснома киритди.

Суд томонлар фикрини тинглаб, маслаҳатхонага чиқди ва илтимосномани қаноатлантирди. Мазкур ҳолат юзасидан расмий экспертиза тайинланди.

Мурожаатчи Миробиддин Ҳакимов узоқ йиллардан буён бу илтимоснома қаноатлантирилмай келганини қайд этиб, амалдаги судья ишни холис ва адолатли олиб бораётганини таъкидлади.

Иш кўриб чиқилиши давом этади. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Demokrat.uz» раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга оид суд иши бошланди – тафсилотлар

29 сентябрь куни Миробод туман судида биринчи мажлис бўлиб ўтди. Меҳмоновга товламачилик, фирибгарлик ҳамда қуролга оид бир нечта моддалар бўйича, Ғоипназаровга эса товламачилик бўйича айблов қўйилган.

Судда жабрланувчи Нигора Муҳитдинова ва Ўктам Мирзаевнинг кўрсатмалари эшитилди.

Муҳитдинова Меҳмоновга жами 40 минг доллар берганини, Мирзаев эса 17 минг доллар берилаётганда Меҳмонов ва Ғоипназаров ушланганини билдирган.

Ишда яна навоийлик тадбиркор Меҳрож Раҳматов жабрланувчи сифатида кўрсатилган. У 133 нафар фуқаронинг 37,8 млрд сўм маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда айбланмоқда.
Кейинги суд мажлиси — 6 октябрга тайинланди.

Суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар шахслар айбсизлик презумпцияси асосида қаралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийлик фермернинг муаммоси ҳал этилди: Кадастр ходимларига миннатдорлик билдирилди

Навоийлик фермер ер ва мулк масаласида дуч келган муаммоси юзасидан Давлат кадастрлари палатасига мурожаат қилган эди.

Мурожаат масъуллар томонидан атрофлича ўрганилиб, қисқа фурсат ичида масалани ижобий ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Чалғиш ва ортиқча сарсонгарчиликларсиз муаммоси ечилган фуқаро Кадастр палатаси ходимларининг тезкор ва адолатли ёндашуви учун ўз миннатдорлигини билдирди.
«Муаммом тез орада ечилганидан мамнунман, масъулларга раҳмат», — дейди мурожаатчи.

👉 Фуқаронинг тўлиқ муносабатини юқоридаги видеода томоша қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳар доим — лаббай, деймиз!» — Ашрапов фуқаролар мурожаатига шундай жавоб қайтарди

Ички ишлар вазирлиги тизимида аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва фуқаролар мурожаатларини самарали кўриб чиқиш мақсадида шахсий ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Шундай қабуллардан бири 24 сентябрь куни Ички ишлар вазири ўринбосари полковник – Рамазон Ашропов томонидан навбатдаги ўтказилди.

Унда 138 нафар фуқаронинг 128 та мурожаати ўрганилди. Мурожаатларнинг 68 таси тергов ва суриштирув, 25 таси терговга қадар текширув, 11 таси ходимларнинг хатти-ҳаракатлари, 24 таси эса ички ишлар органлари фаолиятининг бошқа йўналишларига оид бўлган.

Қабулнинг айримлари онлайн шаклда ҳам ташкил этилиб, Навоий ва Қашқадарёдаги фуқаролар мурожаатлари масофадан қабул қилинди.

«Бизга ҳар доим мурожаат қилинса, жавобимиз «лаббай» бўлади. Бироқ, ҳатто департамент раҳбари сифатида терговчи томонидан қабул қилинаётган қарорга аралашишга мени ҳам ҳаққим йўқ. ЖКнинг 236-моддасида фақат назорат қила олишим мумкинлиги кўрсатилган, аралашиш эмас. Шуни билиш керакки, жавобгарлик муқаррарлиги доим таъминланади», дейди Ашрапов.


Мурожаатларнинг 32 таси (25 фоизи) шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган, 34 таси (26 фоизи) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Қўшимча ўрганиш талаб этилган 62 та мурожаат (49 фоиз) ижрога йўналтирилиб, назоратга олинган.

Вазирлик маълум қилишича, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотга қаратилган шахсий ҳамда сайёр қабуллар тизимли равишда давом эттирилади.

👉 Қабулнинг тўлиқ видеоси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram