EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон қудратли давлатлар рейтингида 71-ўринни эгаллади

U.S. News & World Report нашрининг 2026 йилги дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтингида Ўзбекистон 100 та мамлакат орасида 71-ўриндан жой олди.

Рейтингда давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий таъсири, халқаро нуфузи, иттифоқчилик алоқалари ҳамда ҳарбий салоҳияти ҳисобга олинган.

Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги йиғилишида нутқ сўзлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥8👎1
Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲга раислигидаги устувор йўналишларни белгилади

Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилиш даврида иқтисодиёт, сунъий интеллект, транспорт, хавфсизлик, таълим ва илм-фан соҳаларига устувор аҳамият қаратади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев саммитнинг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.

Давлат раҳбари саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, транспорт йўлакларини такомиллаштириш ва кибержиноятчиликка қарши ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг раислиги «МДҲ — ишонч ва умумий тараққиёт макони» шиори остида ўтади. Режа доирасида 100 дан ортиқ тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥13👎1
Ар-Риёд аэропортида самолётларга ракета урилди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд аэропортида ҳусийлар томонидан учирилган баллистик ракета самолётларга келиб урилгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳодиса оқибатлари ва етказилган зарар ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биргина қўнғироқ билан маблағингиздан айрилманг!

Киберфирибгарлар ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёки мобил алоқа оператори сифатида таништириб, айниқса, нафақахўрларни алдашга уринмоқда.

Шубҳали қўнғироқ келганда ваҳимага тушманг, суҳбатни якунланг ва ички ишлар органларига мурожаат қилинг.

Киберфирибгарликдан ҳимояланиш учун Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Қўриқчи” АПК иловасини изоҳларда қолдирилган ҳавола орқали ўрнатишингиз мумкин.

https://promo-bot-ucad.onrender.com/r/rMuhsPKYlOG3SVAnE5xOVQ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Ботир Аннаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ерингиз тугул, жонингизни суғуриб оламан”: Пискент ҳокими фермерларга таҳдид қилгани айтилмоқда

Ҳокимнинг мазкур ҳолат юзасидан муносабати матнда келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤷‍♂1