EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин дори омборлари фош этилди

Контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 2002, 1997 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктирган ҳолда, 5 та хонадонда яширин омборлар ташкил этиб, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган катта миқдордаги дори воситаларини сақлаб келаётганликлари аниқланди.

Натижада, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб келинган 287 турдаги, жами 46 865 дона, жумладан, “Эринит”, “Гемаза”, “Фенотропил” каби дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Уларнинг дастлабки тахминий қиймати 5,2 млрд сўмга тенг. Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥1
Саида Мирзиёева Henderson Land Group раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 16 октябрь куни “Henderson Land Group” бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди. Мулоқотда қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Мирзиёева компанияни ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири сифатида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Шунингдек, ҳамкорликдаги ташаббусларни янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали қўллаб-қувватлаш имконияти муҳокама қилинган. Саида Мирзиёева Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бизнесимиз барбод бўлди»: хоразмлик тадбиркорлар Сенатдан нажот кутмоқда

Хоразмлик 4 нафар тадбиркор Сенат қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов қабулида бўлиб, йиллардир ҳал бўлмаётган муаммоларига амалий ёрдам сўради:
▫️ Сарвар Аманов: Мулки бошқанинг кредитига ноқонуний гаровга қўйилиб, арзон сотиб юборилгани ва бизнеси банкрот бўлганини айтди.
▫️ Одилбек Худойберганов: 340 минг долларлик тиббий ускуна ўрнига 113 минг долларлик чала жиҳозлар келтирилгани ва тергов 3 йилдан бери чўзилаётганидан шикоят қилди.
▫️ Сапойиб Бобожон: Инвестиция киритилган аквапарки 2022 йилда ноқонуний тортиб олиниб, бошқага берилганини билдирди.
▫️ Худошукур Қаландаров: Уй ва ерлари ноқонуний бузилиб, айбдорларга енгил жазо берилгани ва зарар қопланмаганини айтди.

Сенат масалаларни назоратга олишни ваъда қилди. Тадбиркорлар Президент ва Бош прокуратурадан қонуний ечим кутмоқда.


👉 Батафсил

👉
Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Саидқаҳҳор Холхўжаев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар у Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 5,2 млрд сўмлик дори воситалари яширин омборлардан топилди

Наманганда бешта хонадон яширин дори омборига айлантирилгани аниқланди. Уч нафар фуқаро ушбу манзилларда тегишли сифат сертификатларига эга бўлмаган дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган.

Текширувда 287 турдаги жами 46 865 дона дори воситаси аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 5,2 млрд сўмга баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тўқликка шўхлик қилманг!» — Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчиларини пора учун койиди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчиларининг пора билан қўлга тушаётганини танқид қилиб, ёшлигида гувоҳ бўлган воқеани эслади.

Унинг айтишича, Янги йил арафасида бир бола сотувдаги тортни ялаб кўргани учун сотувчи аёл уни туртиб юборган. Шунда Мирзаев болага тортни сотиб олиб, совға қилган.

Орадан йиллар ўтиб, ўша боланинг туман молия бўлими бошлиғи бўлганини эшитган.

«Бугун эса сиз, ҳоким ёрдамчилари, тўқликка шўхлик қилиб, пора билан қўлга тушяпсиз. Сизга нима етмаяпти, нима камлик қиляпти?!» — деди вилоят ҳокими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🤷‍♂1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатга нега ҳалақит беришди

Ижтимоий тармоқларда адвокатнинг иш фаолиятига кесин тўсқинлик бўлаётганига доир видео тарқалди. Ҳолат қачон ва қаерда бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудиядаги элчихона маслаҳатчиси Фарғона ҳокими ўринбосари бўлди

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Киберфирибгарлар тузоғига тушманг — биргина хато барча жамғармаларингиздан айрилишингизга сабаб бўлиши мумкин!

Бугунги кунда киберфирибгарлар фуқароларнинг ишончини қозониш орқали уларнинг банк карталари ва шахсий маълумотларини қўлга киритишга уринмоқда.

Ўзини банк ходими сифатида таништириб қўнғироқ қилаётган, сохта ютуқлар ёки қимматбаҳо совғаларни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлинг!

Унутманг: биргина эҳтиётсизлик ҳисобингиздаги барча маблағлардан айрилишингизга олиб келиши мумкин!

Шубҳали ҳаволаларга ўтманг, номаълум манбалардан юборилган APK файлларни юклаб олманг. Ҳеч кимга SMS-кодларингизни, банк картангиз маълумотларини ва бошқа махфий маълумотларни ошкор қилманг.

Киберфирибгарлик қурбонига айланмаслик учун доимо ҳушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва қурилмангиз хавфсизлигига бефарқ қараманг. Телефонингизга "APK QO'RIQCHI" иловасини юклаб олинг.

Огоҳ бўлинг!
Фирибгарларга имконият берманг — маблағларингиз ва шахсий маълумотларингизни бугунданоқ ҳимоя қилинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
$500 минг талаб қилган 72 ёшли шахс 8 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида яшовчи 72 ёшли фуқаро Бухородаги МЧЖ раҳбарига ўзини Президент администрацияси масъул ходими сифатида таништирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан сўнг олтин медални қўлга киритди

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова халқаро татамига зафарли қайтди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қозоғистонда ўтказилаётган «Aktau Asian Open 2026» турнирида олтин медални қўлга киритди.

-52 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз финалда озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

Шу тариқа, икки йиллик танаффусдан кейин татамига қайтган олимпия чемпиони халқаро майдондаги муваффақиятини яна бир бор намоён этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2
Нишон тумани собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қўшкўпир ҳокими янги лавозимга тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Шуҳрат Қурвондурдиевич Аҳмедов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 19-мактабнинг 5-синф ўқувчиси қўшнисига тегишли Spark автомобилини бошқариб, видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хатоси туфайли эркак 945 кун ҳибсда сақланди

Австралияда 1989-йилда туғилган фуқаро болалигида мамлакатдан вақтинча чиқиб кетгани сабабли фуқаролигини аниқлашда хатога йўл қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар ҳужжатлари текширилди

2026 йил 16 октябрь куни Санкт-Петербургдаги Сенной бозори ва унга туташ ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув ўтказди. Натижада хорижий фуқароларнинг миграция ҳужжатлари ва меҳнат фаолиятига оид маълумотлар ўрганилди. Бозордан чиқиш вақтинча чекланган.

Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Бош консулхонаси вазиятни кузатиб, юртдошларимиз билан алоқада бўлиб турибди. Ҳуқуқлари бузилган фуқароларга ёрдам кўрсатилади.

☎️ Ҳуқуқий ёрдам: +7 (925) 045-47-44

📲 Telegram: @huquqiy_yordam_uzbot (24/7)

Агентлик юртдошларимизни Россияда бўлиш ва ишлаш қоидаларига риоя этишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Сизга нима етмаяпти?!» — Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчиларини танқид қилди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ёшлигида гувоҳ бўлган воқеани эслаб, ҳоким ёрдамчиларининг таъмагирлигини танқид қилди.

Унинг айтишича, Янги йил байрамида сотувдаги тортни ялаб кўрган болани сотувчи аёл туртиб юборган. Шунда у болага тортни сотиб олиб, совға қилган.

Йиллар ўтиб, ўша бола туман молия бўлими бошлиғи бўлганини эшитган.

«Бугун эса сиз, ҳоким ёрдамчилари, тўқликка шўхлик қилиб, пора билан қўлга тушяпсиз. Сизга нима етмаяпти, нима камлик қиляпти?!» — деди вилоят ҳокими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3🔥1🤔1
Қишда электр узилишлари бўлмайдими? Энергетика вакиллари изоҳ берди

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжни қоплаш учун етарли захирага эга. Бироқ бу қишда электр таъминоти узлуксиз бўлишини тўлиқ кафолатламайди.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ вакилларининг таъкидлашича, мамлакатда қуёш, шамол, гидро ва иссиқлик электр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари кенгаймоқда.

«Тошкент иссиқлик маркази» АЖ директори Бекзод Бўронбоевнинг маълум қилишича, куз-қиш мавсумида режалаштирилган 35 миллиард киловатт-соат электр энергиясининг 14 миллиард киловатт-соати иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Бу муқобил энергия манбалари улуши ортиб бораётганини кўрсатади.

Мутахассислар электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари бўйича етарли захира мавжудлигини билдириб, аҳолини бу борада ортиқча хавотирга тушмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥17👎2
Тошкент ҳавоси хавфли даражага етди: PM2,5 меъёрдан 14,6 баробар юқори

18 октябрь куни соат 09:00 да IQAir маълумотларига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиши индекси 163 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳаво сифати саломатлик учун зарарли даражада эканини англатади.

Ҳаводаги PM2,5 майда заррачалари миқдори 73 мкг/м³ га етди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган йиллик ўртача меъёрдан 14,6 баробар юқори.

Ўзгидромет маълумотларида эса PM2,5 миқдори 60 мкг/м³, PM10 кўрсаткичи 114 мкг/м³ экани қайд этилган. Наманганда ҳам ҳаво сифати зарарли даражада экани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ инспектори инсон ҳаётини сақлаб қолди

Навоийда ЙПХ инспектори йўл-транспорт ҳодисасига учраган скутер ҳайдовчисини ўз вақтида шифохонага етказди.

Бундай пайтда тезкорлик ва инсонийлик ҳар қандай мақтовга арзийди. Садоқат ва масъулиятнинг ҳақиқий намунаси!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28👎3🔥2