EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарё ёшлари таълим ва интеллектуал мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда

Қарши шаҳридаги Президент мактаби “Cambridge” имтиҳонларида 98 фоиз натижа билан республикада биринчи бўлди. Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчилари “Заковат” турнирида ғолиб чиқди.

Косонлик 11-синф ўқувчиси Муроджон Халимов САТ имтиҳонида максимал 1600 баллни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбари бундай иқтидорли ёшлар кўплигини, уларга аниқ фанларни хорижий тилларда ўргатиш имконияти яратилса, юқори натижалар ҳар бир туманда бўлишини таъкидлади. Келаси йилдан барча туманларда биттадан мактабда аниқ фанларни чет тилида ўқитиш бошланади.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик ёшлар робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Йил якунигача ҳар бир туманда робототехника тўгараги очилиб, жиҳозланади. Ҳар йили март ойида ўқувчилар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилади. Биринчи ўрин эгасига 30 миллион, иккинчи ўринга 20 миллион, учинчи ўринга 10 миллион сўм мукофот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10👎2
Қашқадарё аҳолиси кўпайгани сари замонавий уй-жойларга талаб ҳам ортиб бормоқда

Шу боис, Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасида 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади. Қарши туманидаги канал бўйида эса 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуасининг қурилиши бошланади.

Нуфузли архитектура компаниялари жалб этилиб, икки ойда илғор шаҳарсозлик ечимларини қамраб олган бош режа ишлаб чиқилади. Уни тайёрлаш учун дастлаб 20 миллиард сўм ажратилади. Янги ҳудудларда кўп қаватли бинолар, савдо ва бизнес марказлари, уй-жойлар “яшил” ва “ақлли” шаҳар тамойиллари асосида қурилади.

Вилоятда кўчат экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича ҳам “Қашқадарё тажрибаси” яратилади. Ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, ғолиблар электромобил ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Йиғилиш якунида вилоят ва туманлар ҳокимларининг ахбороти тингланди, фаоллар билан мулоқот қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода нарколаборатория ташкил қилганликда гумон қилинган икки шахс ушланди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/323

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент ташрифи доирасида Қашқадарёда учта янги ГEС ишга туширилди

Оқсув дарёсида умумий қуввати 24 мегаватт бўлган учта гидроэлектр станция фойдаланишга топширилди. Янги ГEСлар йилига 105,1 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва қарийб 44 минг хонадонни электр билан таъминлаши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Оқсув дарёсида барпо этилган янги гидроэлектр станциялар ишга туширилди. Мажмуа таркибидан 6,2 МВт қувватли Рабат ГEС, 7,5 МВт қувватли Чаппасуй ГEС ва 10,3 МВт қувватли Тамшуш ГEС ўрин олган.

👉 https://effect.uz/n/324

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларида 2-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтаётган Айчи–Нагоя–2026 Осиё Пара ўйинларида 105 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда маълум қилди.

"Ҳозир мана яхши хабар келди. Японияда Пара Осиё ўйинларида биз учинчи ўринда эдик. Ҳозир 33 та олтин медаль билан иккинчи ўринга чиқдик", деди давлат раҳбари.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик параспортчиларнинг ушбу натижаси мамлакат делегациясини мусобақанинг умумжамоа ҳисобидаги етакчилари қаторига олиб чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13
Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Google Pay ишга туширилди. Эндиликда хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Apple Pay хизматини ишга тушириш бўйича техник ишлар Марказий банк, тижорат банклари ҳамда HUMO ва Uzcard томонидан олиб борилмоқда.

Август ойида HUMO инфратузилмасида Alipay+ тўлов шлюзи ҳам ишга туширилган. Alipay ва унга уланган электрон ҳамёнлар фойдаланувчилари, аввало, хитойлик сайёҳлар UZQR орқали тўлов қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Шавкат Мирзиёев Янги Қарши ва Қарши магистрал канали бўйида туризм мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди

Дастлаб 500 минг аҳолига мўлжалланган шаҳар истиқболда 1 млн киши яшайдиган замонавий марказ сифатида ривожлантирилади.

У ерда давлат идоралари, конгресс-холл, меҳмонхоналар ва концерт заллари қурилиши режалаштирилган.

Шаҳарни аэропорт ва темир йўл вокзали билан боғлайдиган жамоат транспорти, зарурат бўлса, ер усти метросини қуриш ҳам таклиф этилди.

Қарши канали бўйидаги 235 гектар майдонда ҳунармандлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, аквапарк, музей ва сунъий кўл барпо этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥10👎1
Жиззах пахтани техника ёрдамида териш бўйича мамлакатда етакчи бўлди

Вилоятда пахта теримини механизациялаштириш даражаси 98,5 фоизга етди. Бу республика ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

2026 йилги пахта мавсумида Ўзбекистонда ҳосилни замонавий техника ёрдамида йиғиб-териб олиш кўлами сезиларли даражада ошди.

👉 https://effect.uz/n/325

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қашқадарё салоҳиятини иш ўринлари ва даромад манбаига айлантириш вазифасини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи билим олишга рағбатни кучайтириш, меҳнат қилиш учун имкониятлар яратиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Асосий мақсад — воҳанинг бой ресурслари ва юксак салоҳиятидан самарали фойдаланиб, аҳоли учун даромадли иш ўринлари яратиш ҳамда иқтисодиётда қўшилган қийматни ошириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда эркак МИБ ходимига тан жароҳати етказди

Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими давлат ижрочилари хизмат вазифасини бажариш вақтида қаршиликка дуч келишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда жамоат тартибини бузган эркак 10 суткага қамалди

Профилактика инспекторининг маълум қилишича, у бекатда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузаётган эркак ва аёлга тушунтириш берган ҳамда уларни таксига ўтқазиб юборган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда транспорт мониторинги ва ободонлаштириш ишлари танқид қилинди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров Гулистон шаҳрида ободонлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, қурилиш сифати ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар мактаб директорларини йиғилишга чақириш учун вазирликдан рухсат олиши керак

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовнинг айтишича, энди мактаб директорлари ҳокимликлардаги йиғилишларга чақирилмайди.

Вазир барча туман ҳокимларига бу талабни етказишни сўраб, мактаб директорини йиғилишга чақиришдан олдин вазирликдан рухсат олиш кераклигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
Навоий вилояти пахта режасини 100,2% га бажарди

Навоий вилоятида 2026 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хомашёсини нес-нобуд қилмай йиғиб олиш ишлари изчил давом этмоқда.

Жорий йилда вилоят бўйича пахта етиштириш режаси 100,2 фоизга бажарилиб, 128,7 минг тонна пахта хомашёси териб олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 17,1 минг тоннага кўп демакдир.

818 та фермер хўжалиги ҳамда 3 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 24,7 минг гектар майдонда ғўза парваришланиб, ҳар гектардан ўртача 52,5 центнердан ҳосил олинди. Бугунги кунга қадар 589 нафар фермер хўжалиги белгиланган режани ортиғи билан бажарди.

Пахтачиликда илғор технологиялар жорий этилиб, 10,1 минг гектар майдонга Хитой чигитлари Шинжон усулида экилди ҳамда 60 дона янги юқори унумли пахта териш машиналари олиб келинди.

Ҳосилнинг 80 фоизи (102,9 минг тонна) 132 дона пахта териш машинаси ёрдамида, қолган 20 фоизи (25,6 минг тонна) эса 23 минг нафар фидокор теримчилар томонидан йиғиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистондан импорт қилинган юк уч ойдан бери расмийлаштирилмаган

Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр учрашувда тадбиркор Қозоғистондан олиб келинган қўлқоплар божхона расмийлаштирувида уч ойдан буён тургани юзасидан мурожаат қилди.

Унинг таъкидлашича, тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилинган, бироқ сертификат бўйича юборилган сўровларга ҳам жавоб олинмаган. Тадбиркор юкнинг кечикиши мижозларини йўқотишига сабаб бўлганини билдирди.

Мурожаатчи юкни расмийлаштириш ҳолатига ойдинлик киритиш ва масала юзасидан расмий жавоб берилишини сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram