EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кексалар учун ноябрь ойида музей ва поезд чипталари арзонлашади

1–30 ноябрь кунлари ўтказиладиган «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида кекса ёшдаги фуқаролар қатор имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

Жумладан, улар маданий мерос объектлари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарга кириш чипталарини 50 фоиз чегирма билан харид қилади.

Бундан ташқари, 55 ёшдан ошган аёллар ҳамда 60 ёшдан ошган эркаклар маҳаллий йўналишлардаги поезд чипталарини 20 фоиз арзон нархда сотиб олишлари мумкин.

Ушбу чегирма «Афросиёб» тезюрар поездига татбиқ этилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қабристонга зарар етказган қурувчи ташкилот 88 млн сўм жаримага тортилди

Яшнобод туманидаги Султонали Машҳадий маҳалласида тадбиркорлик объектига қўшимча бино қуриш учун рухсатномасиз ер ишлари олиб борилган. Жараёнда қурувчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қабристон деворига шикаст етказилиб, айрим қабрларга зарар етган.

Қурилиш назорати инспекциясига кўра, ноқонуний қурилиш ишлари тўхтатилган ва қурувчи ташкилотга БҲМнинг 200 баравари — 88 млн сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Ўрганишлар давомида мазкур қурилиш ишлари белгиланган шаҳарсозлик нормалари талабларига зид равишда, тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний бошланганлиги аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Одамларни сарсон қилмасдан, масаланинг ечимини топиш керак» – Хоразмда сайёр қабул ўтказилди

Урганч шаҳрида Кадастр агентлиги директори Садриддин Турдиев бошчилигида ўтказилган сайёр қабулда 120 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда йиллар давомида ҳал бўлмай келаётган ер ва мулк масалалари кўриб чиқилди.

Қабул давомида 1989 йилдан буён яшаб келаётган фуқаронинг 40 кв.м ерини расмийлаштириш, бир ер майдонига икки кишида ҳоким қарори ва кадастр ҳужжатлари мавжудлиги билан боғлиқ низолар ҳамда йўқотилган архив ҳужжатларини тиклаш каби мурожаатлар тингланди.

Шунингдек, 250 кв.м майдондаги объекти расмийлаштирилмай турган ва 45 нафар ходими иш ўрни хавф остида қолган тадбиркор масаласи ҳам эътиборда бўлди.

Ҳар бир мурожаат бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, мураккаб ва низоли ҳолатларни қонун доирасида ва холис ўрганиб чиқиш вазифаси юклатилди.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким Чен Ин янги очилган кўприк орқали Хитойга ташриф буюрди

Шимолий Корея етакчиси 24 октябрь куни Янги Ялу дарёси кўприги орқали Дандонг шаҳрига борди. У шаҳарда ҳарбий ёдгорликни зиёрат қилди, заводга ташриф буюрди ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан учрашди.

Ким, шунингдек, Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди. Бу ташриф икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни қайта жонлантиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фақат икки дона товуқ – Жазоирда тўйига тайёрланаётган етим қиздан нима исташи сўралганда, у уялибгина дастурхон учун иккита товуқ кераклигини айтди

Маҳаллий фаоллардан бири тўйига оз вақт қолган, аммо уни нишонлаш учун етарли маблағи бўлмаган қиз ҳақида видео тарқатган. Ундан тўйи учун нима исташи сўралганда, қиз уялибгина икки дона товуқ сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
Эрон элчиси Ўзбекистон ТИВга чақирилди — элчига норозилик нотаси топширилди

Самарқанднинг тарихий-маданий меросига оид айрим материаллар Теҳроннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилингани Тошкентнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

2026 йил 23 октябрь куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

👉 https://effect.uz/n/329

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍8🤔1
Женевада Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий ва илмий мероси тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази БМТнинг Женевадаги қароргоҳида «Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар» кўргазмаси ҳамда халқаро илмий конференция ташкил этди. Тадбир Марказий Осиё мутафаккирларининг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Танкаси прокурор эди: Қашқадарёда фермердан ерни олиш қийин кечмади

Қашқадарёнинг Нишон туманида «Бобур» фермер хўжалиги ва унинг раҳбари Баҳодир Қўлдошевни кўпчилик танийди. Айниқса, ҳокимлар, прокурорлар ва судьялар.
У эл қатори оддий фермер. Бирор оламшумул ихтиро қилмаган. Аммо у саккиз йилдан буён бир нарсани излайди — адолатни.

Баҳодир Қўлдошев 2019 йилдан бери ўзининг қонуний равишда тортиб олинган, деб ҳисоблайдиган ер майдонларини қайтариш учун судма-суд саргардон бўлиб келмоқда.
Унинг «машҳурлиги» ҳам айнан шунда — у чекинмади. Ва, эҳтимол, чекинмоқчи ҳам эмас. То адолат қарор топгунига қадар.

👉 Мақола

👉 Ютубда кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Виждон, ишонч, садоқат, Халқ хизмати: Вазир Азиз Тошпўлатов Ички ишлар ходимларига табрик йўллади

25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни. Шу муносабат билан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов соҳа ходимларига байрам табригини йўллади.

Бугун мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами нишонланмоқда.

Вазирнинг табригида соҳа ходимларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини сақлаш ҳамда халқ манфаатларини ҳимоя қилишдаги хизматларига алоҳида эътибор қаратилган.

👉 https://effect.uz/n/333

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Binance Academy Ўзбекистонда криптоактивлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича бепул ўқув курсини ишга туширмоқда

Binance Academy таълим платформаси Ўзбекистонда «Криптоактивлардан фойдаланишда хавфсизлик» номли бепул, маҳаллий шароитга мослаштирилган ўқув курсини ишга туширмоқда. Ташаббус криптоактивлар билан эндигина танишаётган фойдаланувчиларга рақамли активлар ҳақида бошланғич билим олиш ва тегишли хизматлардан хавфсиз фойдаланишни ўрганишда ёрдам беришга қаратилган.

👉 https://effect.uz/n/331

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Аслида жабрланувчиман” – 18 ойлик сукутдан сўнг “Анорбанк” акциядори Қаҳрамонжон Олимов ўз позициясини очиқлади. У Парижда ўғирланганини, кейин эса одам ўғирлашда айбланганини айтмоқда

Сўнгги вақтларда Қаҳрамонжон Олимов номи атрофида турли даъволар ва ҳуқуқий жараёнлар муҳокама қилинмоқда. Энди тадбиркор ўзининг юридик вакили орқали ушбу воқеаларга илк бор очиқ муносабат билдириб, ўзига қўйилаётган айбловларни рад этди.

Қаҳрамонжон Олимов FEDIDA ASSOCIES юридик компанияси орқали тарқатилган баёнотида сўнгги 18 ой давомида ўзи ва оиласи турли ҳужумларга дуч келганини маълум қилган.

👉 https://effect.uz/n/334

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Эл тинчлиги йўлидаги хизматингизга таҳсин!

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари!

Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз!

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, халқ осойишталиги ва хавфсизлигини муҳофаза қилишдек шарафли ҳамда машаққатли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган барча соҳа вакилларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.

Хизмат йўлингизда доимо омад ва зафарлар ёр бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хотиржамлик ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Эл ишончи ва халқ ҳурмати ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, EFFECT.UZ жамоаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4