EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Афтингга, башарангга қ****им” – Сурхондарёда ҳоким фермерларни бўралатиб сўкиб, ҳақорат қилди
 
Effect.uz ихтиёрига Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермерлар иштирокида ўтказилган йиғилишлардан бирида туман ҳокими Акбарали Ишмурзоевга тегишли экани айтилган аудиоёзув етиб келди. Аудиода фермерга нисбатан ҳақоратомуз ва таҳқирловчи иборалар ишлатилгани эшитилади.

Воқеа 2026 йил октябрь ойида Шўрчи туманидаги кимё корхонаси биноси ҳамда туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишлар давомида содир бўлган. Аудиоёзувда ҳоким сифатида таништирилган шахс фермердан давлатга топширилиши керак бўлган ҳосил ва ердан фойдаланиш масалалари бўйича ҳисобот сўрайди.

Суҳбат давомида эса фермерга нисбатан “муттаҳам”, каби ўта жиддий ҳақоратомуз сўзлар ишлатилгани эшитилади. Афсуски, ҳоким фермерларнинг шахсият чегарасини шунчаки хатлаб ўтганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Жумладан, аудиода:

«Сен, муттаҳам, кредит ўғрилашни биласан, давлат ерида бошқа нарса экишни биласан, арпани халталаб сотишни биласан... Ер кодексини билмайсан. Энди мен сенга уни билдираман, муттаҳам!» — деган мазмундаги сўзлар янграйди.

👉 https://effect.uz/n/335

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2👎1😢1
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг учта вилоятида сезилди

25 октябрь куни соат 22:44 да Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари 149 километр чуқурликда қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида 2 балл куч билан сезилган:

— Сурхондарё вилоятида — эпицентрдан 344 км масофада; — Фарғона вилоятида — 465 км масофада; — Қашқадарё вилоятида — 539 км масофада.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 577 километр жануби-шарқда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентнинг олтита туманида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

26 октябрь соат 09:00 дан 27 октябрь соат 14:00 гача Тошкентнинг олтита туманида қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Вақтинча узилишлар Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Сергели, Мирабод ва Янгиҳаёт туманларидаги турар жой массивлари, маҳаллалар, бозорлар, корхоналар ҳамда ижтимоий объектларга таъсир қилиши мумкин.

Шунингдек, айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминотида ҳам узилишлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ака-укалар 5,6 млрд сўмлик 412 турдаги дори воситалари билан ушланди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган ака-укаларнинг фаолияти текширилмоқда.

Аниқланишича, уларнинг ертўласидан хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 5,6 млрд сўмлик 412 турдаги дори воситалари топилган.

Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73
Ўзбекистонда илк бор Исломий банк фаолияти учун лицензия берилди

Ўзбекистонда исломий молия тизимини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташланди. Марказий банк қарори билан «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи илк лицензия топширилди.

2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарор асосида берилган 1-I-сонли лицензия «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга оширишни қамраб олади.

Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Эрон элчихонаси Самарқанд ҳақидаги постни ўчирди

Ўзбекистон ТИВнинг қатъий талабидан сўнг Эроннинг Арманистондаги элчихонаси Самарқанднинг тарихий-маданий мероси ҳақида баҳсли постини ўз саҳифасидан олиб ташлади.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандда бўлиб, Регистон майдонидан видеомурожаат йўллаган эди. Шундан сўнг Эроннинг Арманистондаги элчихонаси мазкур видеога изоҳ қолдириб, Рубио турган жойни «форс цивилизацияси ва меъморчилигининг бир қисми» дея талқин қилган.

23 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни чақиртирди. Унга Ўзбекистоннинг қатъий эътирози билдирилган норозилик нотаси топширилди.

Ташқи ишлар вазирлиги бундай муносабатга Эроннинг хориждаги айрим дипломатик ваколатхоналари томонидан Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи материаллар тарқатилганини сабаб сифатида кўрсатган.

Ўзбекистон томони Эрондан баҳсли постларни олиб ташлаш ва бундай ҳолатларни келгусида такрорламасликни талаб қилган. 26 октябрь ҳолатига кўра, Эроннинг Арманистондаги элчихонаси Самарқанд ҳақидаги баҳсли постни ўз саҳифасидан ўчирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда суюлтирилган газ маҳсулотларини ноқонуний сотганлар ушланди

Ички ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида суюлтирилган газ маҳсулотларини ноқонуний равишда ўзлаштириш ҳамда сотиш билан шуғулланиб келган шахсларнинг жиноий қилмишларига чек қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️“Афтингга, башарангга қ****им” – Сурхондарёда ҳоким фермерларни бўралатиб сўкиб, ҳақорат қилди   Effect.uz ихтиёрига Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермерлар иштирокида ўтказилган йиғилишлардан бирида туман ҳокими Акбарали Ишмурзоевга тегишли экани айтилган…
Шўрчи ҳокимига оид аудиолар юзасидан ўрганиш бошланди – Сурхондарё ҳокимлиги
 
Effect.uz’да Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги мулоқотларга оид экани айтилган аудиоёзувлар тарқалганди. Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан расмий ўрганиш бошланганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳолатни ҳар томонлама, холис ва тўлиқ ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ваколатли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Айтилишича, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов давлат хизматчилари фаолиятида қонун устуворлиги, инсон қадри, ўзаро ҳурмат ва хизмат этикаси талабларига қатъий риоя этилиши зарурлигини таъкидлаган.

Вилоят ҳокимлиги ўрганиш натижалари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинишини маълум қилган. Effect.uz ўрганиш якуни юзасидан эълон қилинадиган қарорни омма эътиборига тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Шўрчи ҳокимига оид аудиолар юзасидан ўрганиш бошланди – Сурхондарё ҳокимлиги   Effect.uz’да Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги мулоқотларга оид экани айтилган аудиоёзувлар тарқалганди. Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг…
“Ҳеч нарса инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас” – Фермерлар кенгаши Шўрчи ҳокимининг ҳаракати ортидан прокуратурага мурожаат қилди

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоевга тегишли экани айтилган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувлар юзасидан яна бир расмий муносабат билдирилди. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳокимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб прокуратурага мурожаат қилган.

Кенгаш баёнотида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз экани таъкидланган. Конституциянинг 26-моддасига кўра, ҳеч нарса инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Шунингдек, баёнотда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига ҳавола қилиниб, ҳақорат қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгилангани эслатилган.

Фермерлар кенгаши бундай ҳолатлар тадбиркорлик субъекти фаолиятига ноқонуний аралашув сифатида баҳоланиши ва мамлакатнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

Кенгаш маълумотига кўра, 2026 йил 26 октябрь куни Сурхондарё вилояти прокуратурасига Шўрчи тумани ҳокимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

Эслатма: аввалроқ ижтимоий тармоқларда Шўрчи тумани ҳокими ва фермерлар ўртасидаги мулоқотларга оид аудиоёзувлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан ваколатли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари бошлангани маълум қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аҳолига огоҳлантириш ишлари олиб борилмоқда

Пойтахт маҳаллаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ФВББ ҳудудий бошқарма бўлимларининг қутқарув техникалари, туман ФВБ профилактика инспекторлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида барча маҳаллаларда аҳоли ўртасида огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида фуқароларга ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича зарур тавсиялар берилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланади? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда ҳаво совиши ортидан аҳоли иситиш мавсуми қачон бошланиши билан қизиқмоқда. Шаҳар ҳокимлигига кўра, иситиш мавсумини бошлаш учун асосий мезон — ўртача суткалик ҳаво ҳарорати беш кун давомида кетма-кет +8 даражадан паст бўлиши.

Шу билан бирга, мавсумни бошлашда амалдаги об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олинади. Ҳаво кескин совиб кетса, тегишли қарорни қабул қилиш кечиктирилмаслиги билдирилди.

Ҳозирда шаҳар хизматлари ва «Veolia Energy Tashkent» мутахассислари томонидан иситиш тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Иссиқлик беришнинг аниқ санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шаҳноза Мирзиёева: болалар ҳимояси эртадан эмас, бугундан бошланиши керак

Самарқандда болалар фаровонлиги ва хавфсизлигига бағишланган халқаро саммитда сўзга чиққан Шаҳноза Мирзиёева болаларнинг саломатлиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

«Ота-она учун фарзанд шунчаки келажак эмас. Фарзанд — бугунги кунимиз. Бугун болаларимизнинг бахти, саломатлиги ва хавфсизлиги бизнинг қўлимизда. Шунинг учун болалар олдидаги масъулиятимиз эртага эмас, айнан бугундан бошланади», — деди Шаҳноза Мирзиёева.


👉 https://effect.uz/n/336

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги учта боғчада 51 нафар бола захарланди

Маълум қилинишича, 2,7 ва 47-сонли боғчалар тарбияланувчиларида иситма, қорин оғриғи, кўнгил айниши ва ич кетиши каби аломатлар кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди

Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган илк лицензия ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥8
Президент кино соҳаси ижодкорлари билан учрашади

Бугун, 26 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳаси вакиллари билан учрашиб, улар билан мулоқот ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 42 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

Самарқанд шаҳрида 21 октябрь куни 1984 йилда туғилган аёл ўз уйининг ҳовлисида ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган. Прокуратура маълумотига кўра, марҳумнинг ўлим сабаби ва танасида жароҳатлар бор-йўқлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ФВВ вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари тайинланди

Ўктам Рустамович Ҳамдамов Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар Ўктам Ҳамдамов «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасасида бўлим бошлиғи ва бошқа масъул лавозимларда фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥8
Тошкентда икки кўчада ҳаракат чекланди: сабаби — BRT қурилиши

25 октябрдан Тошкентнинг Сергели ва Юнусобод туманларида BRT тизими учун алоҳида автобус йўлаклари қурилиши бошланди.

Қурилиш ишлари Янги Сергели кўчасининг 1 368 метрлик ва Амир Темур шоҳкўчасининг 1 430 метрлик қисмларини қамраб олади.

Кўчалар тўлиқ ёпилмайди, ҳаракатнинг марказий қисмида қурилиш олиб борилади. Қолган йўлаклар очиқ қолади. Ҳайдовчиларга вақтинчалик йўл белгиларига амал қилиш ва зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маданият вазирлиги кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколатига эга бўлади
 
Президент соҳани бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифалари аниқ ажратилиб, янги тизимга ўтилишини маълум қилди. Аввало, ихчам ва замонавий бошқарув йўлга қўйилади.

Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.

Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Масъулларга бир ойда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатишни таъминлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥8