Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон спортида 5,5 мингдан ортиқ медаль
Сўнгги ўн йилда ўзбек спортчилари халқаро майдонда олтин медаллар сонини сезиларли даражада оширди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, шу даврда спортчилар йирик халқаро мусобақаларда жами 5 минг 518 та медаль қўлга киритган.
Уларнинг 1 минг 675 таси олтин медаль бўлиб, бу кўрсаткич аввалги ўн йилликка нисбатан уч карра кўп.
Қайд этилишича, умумий медалларнинг учдан бири спортчи қизлар ҳиссасига тўғри келади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍18🔥13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Пақ” – Ўзбекистонлик маст эркак вьетнамлик сайёҳнинг йўлига ғов бўлди
Ўзбекистонга кирганидан атиги 15 километр ўтгач, вьетнамлик сайёҳ кутилмаган ҳолатга дуч келган.
Маълум қилинишича, ёши катта ва маст ҳолатда бўлган эркак сайёҳнинг йўлини тўсиб, уни ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Ҳолат қачон ва қаерда бўлгани ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонга кирганидан атиги 15 километр ўтгач, вьетнамлик сайёҳ кутилмаган ҳолатга дуч келган.
Маълум қилинишича, ёши катта ва маст ҳолатда бўлган эркак сайёҳнинг йўлини тўсиб, уни ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Ҳолат қачон ва қаерда бўлгани ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер ва қурилиш қоидабузарликлари: ким жарима солади, кадастрнинг ваколати қандай?
Рухсатсиз қурилиш, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки ҳатто товуқхона қуриш — бундай ҳолатларда ким жавобгар? Жарима солиш ваколати қайси ташкилотга тегишли?
Кадастр агентлиги қайси ҳолатларда назорат тадбирларини ўтказиши мумкин?
ер ва қурилиш билан боғлиқ қоидабузарликларда ваколатли органларнинг вазифалари, Кадастр агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида.
Ҳар қандай қоидабузарлик учун жавобгарликни фақат битта ташкилот зиммасига юклаш тўғри эмас. Қонун кимга қандай ваколат берганини билиш муҳим.
Қонунни билиш — ҳуқуқни ҳимоя қилиш демакдир!

👍1🔥1
Тошкентда одамларни жиғибийрон қилган қурилиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур объектни ўзбошимчалик билан барпо этилган деб ҳисоблаб, уни мажбурий тартибда бузишни сўраб судга мурожаат қилган.
Шайхонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига киритилган даъво аризасида жавобгар сифатида Умиджон Раҳимов кўрсатилган.
Гап Олмазор тумани, Гулзор МФЙ, Чуқурсой кўчаси, Гулзор тор кўчаси, 3-уйда жойлашган объект ҳақида кетмоқда.
Айни пайтда масала судда кўриб чиқилиши кутилмоқда. Effect.uz мухбирлари Қурилиш вазирлиги масъуллари билан ҳолат юзасидан савол-жавоб ҳам ўтказди.
👉 https://youtu.be/cbJvVqszIdw

YouTube
ТОШКЕНТДА ОДАМЛАРНИНГ НОРОЗИЛИГИГА САБАБ БЎЛГАН ҚУРИЛИШ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Iman Invest: сирлар очиладими?
"Iman Invest" атрофидаги можаро янги босқичга чиқди. Компания раҳбари ва халқаро аудитор ўртасидаги ўзаро айбловлар ортидан молиявий ҳужжатлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Эндиликда ушбу масала атрофидаги муҳокамалар янада кенгаймоқда...
👉 https://effect.uz/n/345
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Iman Invest" атрофидаги можаро янги босқичга чиқди. Компания раҳбари ва халқаро аудитор ўртасидаги ўзаро айбловлар ортидан молиявий ҳужжатлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Эндиликда ушбу масала атрофидаги муҳокамалар янада кенгаймоқда...
👉 https://effect.uz/n/345
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёлик беморга донор керак: яқинлари ёрдам сўрамоқда
Беморнинг қон гуруҳи — I (биринчи гуруҳ).
Ушбу мурожаат орқали беморга ёрдам бера оладиган донорлар ва кўмаклашишни истаган фуқаролардан боғланиш сўралмоқда.
📞 Боғланиш учун телефон: +998952144987
Агар донорлик қилиш имконингиз бўлса ёки беморга ёрдам бера олсангиз, юқоридаги рақам орқали боғланишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Беморнинг қон гуруҳи — I (биринчи гуруҳ).
Ушбу мурожаат орқали беморга ёрдам бера оладиган донорлар ва кўмаклашишни истаган фуқаролардан боғланиш сўралмоқда.
📞 Боғланиш учун телефон: +998952144987
Агар донорлик қилиш имконингиз бўлса ёки беморга ёрдам бера олсангиз, юқоридаги рақам орқали боғланишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар текширувида кескин фарқ
Айрим ҳудудларда тадбиркорларнинг ҳар 11–12 нафаридан бири текширилаётган бўлса, бошқа жойларда ҳар икки ёки ҳар уч тадбиркордан бири назоратга тушмоқда.
Бизнес-омбудсман Абдуманноп Буриев ўтказилган таҳлил натижаларини очиқлар экан, ҳудудлар кесимидаги бу тафовутларга эътибор қаратди.
Унинг таъкидлашича, тизим ягона бўлса-да, жойларда тадбиркорларга муносабат ва назорат амалиёти бир хил эмас.
«Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқириши керак», деган фикрни билдирган Бизнес-омбудсман тадбиркорларга муносабат ва назорат амалиёти Ўзбекистоннинг барча 208 та туман ва шаҳрида бир хил бўлиши кераклигини таъкидлади.

👍3
IMAN HOLDING атрофидаги 20 млн доллар: компания нима деяпти?
Сўнгги кунларда IMAN Holding фаолияти билан боғлиқ молиявий масалалар, хусусан, $20 млн миқдорида зарар етказилгани ҳақидаги даъволар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Энди компания ушбу эътирозларга расмий баёнот орқали жавоб бериб, келтирилган суммаларни «реал зарар ёки камомад» сифатида баҳолаш нотўғри эканини билдирмоқда.
Рустам Раҳматов бошқарувни тажрибали мутахассисларга топширилишини эълон қилади ва Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради. Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари яқин кунларда эълон қилинади
👉 https://effect.uz/n/346

⚡️Хавотирли Роҳат: Прокуратура аралашувидан сўнг қурулиш компаниянинг 3 нафар вакили қамоққа олинган
Яшнободда юзлаб харидорларни хавотирга солган ROHAT турар-жой мажмуаси бўйича яна бир муҳим жараён бошланди. Тошкент шаҳар прокуратураси фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, қурувчи ва банк ўртасидаги муаммоларни муҳокама қилди.
Учрашув давомида фуқаролар учун энг муҳим масалалардан бири — 16 ноябрга белгиланган аукцион тақдири бўлган. Фуқароларнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. А. Ўрмонов аукционни тўхтатиш бўйича ваъда берган.
Effect.uz манбасининг маълум қилишича, прокуратура аралашувидан сўнг қурилиш компаниясининг уч нафар вакили қамоққа олинган.
Brocolli Plus МЧЖ вакилининг маълум қилишича, компания томонидан билдирилган таклифлар «Микрокредитбанк» томонидан қабул қилинмаган ва банк кредит маблағларини сўндириш масаласида асосий эътиборни гаров таъминотига қаратмоқда.
Қурилиш компанияси вакили позициясига кўра, масала шу тарзда ҳал этилса, объектга маблағ киритган кўплаб фуқароларнинг уй-жой масаласи янада мураккаблашиши мумкин.
👉 https://effect.uz/n/347

👍4
Манфаатдорлик бор, ёки босим – Адвокатдан Олий суд раиси Робахон Маҳмудовага мурожаат
Олий суд тафтиш босқичида қуйи судлар қарорларини бекор қилди. Иш материалларида ундирилган қарийб 1,4 млрд сўм бўйича ҳисоб-китоблар келтирилмагани, техника сони ва юк миқдори аниқланмагани қайд этилган. Шунга қарамай, адвокатнинг айтишича, иш яна судда чўзилиб, апелляция шикояти 272-модда асосида кўрмасдан қолдирилган ва тадбиркордан яна 52 млн сўм давлат божи ундирилган.
Мавлоновнинг мурожаатида судьяларнинг ҳаракатларига нисбатан янада кескин баҳо ҳам берилган. У 2020 йилдаги Пленум қарорлари, Олий суд тафтиш босқичидаги хулосалар ва Иқтисодий процессуал кодекси талабларини бир-бирига солиштириб, ишдаги ҳолатлар юзасидан жиддий текширув ўтказиш зарурлигини айтмоқда.
У ҳатто судьялар ҳаракатини жиноий гуруҳлар фаолиятига қиёслаган:
Адвокат судьялар ҳаракатларига баҳо беришни талаб қилмоқда ва ҳатто ҳолатни «очиқ-ойдин тадбиркорни талон-торож қилиш» деб баҳоламоқда. Бу кескин баҳо — адвокатнинг позицияси. Аммо Олий суд қарорларида қайд этилган процессуал камчиликлар бўйича жиддий саволларга жавоб берилиши керак.
Нега хизмат текшируви ўтказилмаган? 1,4 млрд сўм қандай ҳисобланган? Ва бу ишга Малака ҳайъати қандай баҳо беради?
👉 Батафсил — Effect.uz материалида.
👉 Youtube'да кўриш

«Ё манфаатдорлик бор, ё босим бор. Бошқа вариант йўқ», — дейди Шавкат Мавлонов.
Мавлоновнинг мурожаатида судьяларнинг ҳаракатларига нисбатан янада кескин баҳо ҳам берилган. У 2020 йилдаги Пленум қарорлари, Олий суд тафтиш босқичидаги хулосалар ва Иқтисодий процессуал кодекси талабларини бир-бирига солиштириб, ишдаги ҳолатлар юзасидан жиддий текширув ўтказиш зарурлигини айтмоқда.
У ҳатто судьялар ҳаракатини жиноий гуруҳлар фаолиятига қиёслаган:
«90-йилларда шундай жиноий гуруҳлар пайдо бўлганди — бировнинг ҳақини олиб берадиган. ... Булар эса қарз тасдиқланмаса ҳам ундириб беряпти. Ўша гуруҳлардан нима фарқи бор?»
Адвокат судьялар ҳаракатларига баҳо беришни талаб қилмоқда ва ҳатто ҳолатни «очиқ-ойдин тадбиркорни талон-торож қилиш» деб баҳоламоқда. Бу кескин баҳо — адвокатнинг позицияси. Аммо Олий суд қарорларида қайд этилган процессуал камчиликлар бўйича жиддий саволларга жавоб берилиши керак.
Нега хизмат текшируви ўтказилмаган? 1,4 млрд сўм қандай ҳисобланган? Ва бу ишга Малака ҳайъати қандай баҳо беради?
👉 Батафсил — Effect.uz материалида.
👉 Youtube'да кўриш
Effect.uz
Manfaatdorlik bor, yoki bosim – Advokatdan Oliy sud raisi Robaxon Mahmudovaga murojaat
Qariyb 1,4 mlrd söm. Aniq hisob-kitoblar yöqligi haqidagi Oliy sud xulosasi. Bekor qilingan sud qarorlari. Va şundan keyin ham davom etayotgan sud jarayoni.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
40 гектарга қурасизми? Тадбиркор Наманган ҳокимдан чорвачилик учун ер сўради
Хитойдан 702 бош қорамол олиб келган тадбиркор уларни жойлаштириш ва чорвачилик мажмуаси қуриш учун ер масаласида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовга мурожаат қилди.
Мулоқотда тадбиркор ҳозирда чорва моллари бир нечта отхоналарга бўлиб жойлаштирилганини айтди. Унинг таъкидлашича, асосий мақсад — чорвачиликни кенгайтириш, ем-хашак етиштириш ва гўшт маҳсулотларини шаҳар ҳудудида сотиш.
Тадбиркор 40 гектар ер майдонида чорвачилик ва ем-хашак етиштиришни йўлга қўйиш, шунингдек, замонавий ферма қуриш таклифини билдирди.
«40 гектарга қурасизми, Нориндаги ерни кўринглар», — деди Шавкат Абдураззоқов.
Тадбиркор экин ерлари билан бирга 40 гектар майдон кераклигини таъкидлади, Норин туманидаги 40 гектарлик ер майдонини кўриб чиқиш таклифи айтилди.

Иситиш мавсуми қачондан бошланиши керак?
Ҳаво ҳарорати пасайиши билан иситиш мавсуми қачон бошланиши ҳақида саволлар кўпаймоқда. Қоидага кўра, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 5 кун давомида 8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланади.
Ҳарорат 5 кун давомида 8 даражадан юқори бўлса, мавсум якунланади. Қарор ҳудудий ҳокимликлар томонидан Гидрометеорология хизмати маълумотлари асосида қабул қилинади.

👎3👍1
Таиланд ўзбекистонликлар учун 15 кунлик визасиз режимни тиклаши мумкин
Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни қайта жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш жараёнидаги мураккабликлар сайёҳлик сафарларига тўсқинлик қилган. Шу сабабли айрим маҳаллий турфирмалар Таиланд ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф эта бошлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таиланд Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни қайта жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш жараёнидаги мураккабликлар сайёҳлик сафарларига тўсқинлик қилган. Шу сабабли айрим маҳаллий турфирмалар Таиланд ўрнига Вьетнам каби муқобил йўналишларни таклиф эта бошлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Германия аграр ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон фермерлари кенгашида Германия Бундестаги аъзоси, Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламент давлат котиби Мартина Энглхардт-Копф бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Кенгаш раиси Актам Хаитoв иштирокидаги мулоқотда Германиянинг илғор аграр тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш, илмий тадқиқотлар ва аграр таълимни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар тажриба алмашинувини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Ўзбекистонда ноябрь бошида кучли ёмғирлар кутилмоқда
«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, ноябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида Ўзбекистоннинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғиши мумкин. Ёғингарчиликдан сўнг ҳаво ҳарорати ҳам пасайиши эҳтимоли бор.
Аҳолига об-ҳаво ўзгаришларига тайёр туриш ва мавсумга мос кийиниш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, ноябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида Ўзбекистоннинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғиши мумкин. Ёғингарчиликдан сўнг ҳаво ҳарорати ҳам пасайиши эҳтимоли бор.
Аҳолига об-ҳаво ўзгаришларига тайёр туриш ва мавсумга мос кийиниш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Uzcard ва Humo карталари Apple Pay’га уланиши кутилмоқда
Ўзбекистонда Apple Pay тўлов хизмати расман ишга туширилди. Марказий банк маълум қилишича, Uzcard ва Humo карталарини ҳам ушбу тизимга улаш бўйича ишлар давом этмоқда. Бу имконият яқин вақт ичида тақдим этилиши кутилмоқда.
Ҳозирда Миллий банк, Ipak Yo‘li Bank, Orient Finans Bank, Kapitalbank, TBC Bank Uzbekistan ва Octobank’нинг Visa ва Mastercard карталари, шунингдек, Hamkorbank ва Uzum Bank’нинг Visa карталари орқали Apple Pay’дан фойдаланиш мумкин.
Тўловларни iPhone, Apple Watch ва бошқа мос Apple қурилмалари орқали амалга ошириш мумкин.

Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашди
Тошкентда 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича «ноқулай» даражада сақланди. Айрим кузатув нуқталарида эса «жуда ноқулай» кўрсаткичлар қайд этилди.
👉 https://effect.uz/n/349
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича «ноқулай» даражада сақланди. Айрим кузатув нуқталарида эса «жуда ноқулай» кўрсаткичлар қайд этилди.
👉 https://effect.uz/n/349
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаво ифлосланишининг сабаблари ўрганилмоқда
Ҳаво ифлосланишига нима сабаб бўлмоқда? Бу саволга аниқ жавоб топиш учун махсус лабораторияда атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларнинг манбалари ўрганилмоқда.
Бугунги кунда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, айниқса, куз-қиш мавсумида долзарб экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Муаммони самарали ҳал этиш учун, аввало, ифлосланиш сабаблари ва асосий манбаларни аниқлаш муҳим.
Шу мақсадда Президент фармони билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфида Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази ташкил этилган.
Марказ раҳбари, техника фанлари доктори Зикрилла Алимовнинг таъкидлашича, лабораторияда илғор халқаро тажриба ва замонавий ускуналар асосида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи
моддаларнинг келиб чиқиш манбалари ўрганилмоқда. Бу орқали ҳаво ифлосланишида қайси омиллар кўпроқ таъсир кўрсатаётганини аниқлаш ва муаммони камайтириш бўйича ечимлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Фермерларга 100 минг еврогача кредит ва 40 минг еврогача грант ажратилиши мумкин
2026 йил 23 октябрь куни Андижон вилоятида Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги лойиҳа доирасида фермерлар ва соҳа вакиллари учун семинар ташкил этилди.
Тадбирда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, эскирган техникаларни янгилаш ҳамда қуёш панелларини харид қилиш учун 100 минг еврогача кредит ва 40 минг еврогача грант олиш имкониятлари тушунтирилди.
Шунингдек, кредит шартлари, гаров таъминоти ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш тартиби бўйича маълумот берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йил 23 октябрь куни Андижон вилоятида Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги лойиҳа доирасида фермерлар ва соҳа вакиллари учун семинар ташкил этилди.
Тадбирда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, эскирган техникаларни янгилаш ҳамда қуёш панелларини харид қилиш учун 100 минг еврогача кредит ва 40 минг еврогача грант олиш имкониятлари тушунтирилди.
Шунингдек, кредит шартлари, гаров таъминоти ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш тартиби бўйича маълумот берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карманада инфратузилма муаммолари кўтарилди
Навоий вилояти Кармана туманидаги «Айрончи» маҳалласи аҳолиси йўл, сув ва электр таъминоти бўйича мурожаат қилди.
Лойиҳа доирасида қарийб 15 км йўлни асфальтлаш режалаштирилган бўлса, аҳоли маълумотига кўра, ҳозиргача 3,7 км йўлда ишлар бажарилган.
Шунингдек, қурилиш ишлари узилиб-узилиб олиб борилаётгани айтилмоқда. EFFECT.UZ мухбири Муҳаммадали Қазоқов айни пайтда вазиятни Карманада жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
👉 Тафсилотлар — EFFECT.UZда.