Самарқанддаги саммитда «Барака» иловасининг янги версияси тақдим этилди
Самарқандда ўтказилган «Болалар фаровонлигига инвестиция» жаҳон саммитида «Барака»нинг янгиланган мобил иловаси тақдим этилди. Янги версияда молиявий хизматлар билан бирга ижтимоий хизматлар учун ҳам алоҳида бўлим пайдо бўлади.
21–22 октябрь кунлари ўтказилган саммитда компаниянинг стенди иштирокчиларда қизиқиш уйғотган.
3 ноябрда ишга туширилиши режалаштирилган янги версияда «Молия» ва «Ижтимоий хизматлар» учун алоҳида бўлимлар жорий этилади.
Шунингдек, кўриши заиф фойдаланувчилар учун матн ўлчами, контраст ва экран мавзусини созлаш имконини берувчи махсус режим қўшилади.
Ҳозирда «Барака» картасидан 1,8 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Илова орқали 80 дан ортиқ ижтимоий хизмат ва тўлов учун ариза бериш, шунингдек, 19 турдаги расмий ҳужжатдан электрон шаклда фойдаланиш мумкин.
Батафсил маълумот:
investinchildren.uz
Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/investinchildren

👍4
Таниқли журналист Озод Ҳамидхўжаев оламдан ўтди
“Таҳлилнома” кўрсатуви бошловчиси ва “Ўзбекистон 24” телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Телеграм каналида маълум қилинди.
53 ёшли Озод Ҳамидхўжаев “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси стратегик ривожлантириш хизматининг бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
У узоқ йиллар “Ўзбекистон” телеканалида “Таҳлилнома” кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, “Ахборот” информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
2017 йил май ойида янги ташкил этилган “Ўзбекистон 24” телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2👍1
Тошкентда Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади
Унда 40 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олийгоҳ раҳбарлари ҳамда мингдан зиёд эксперт иштирок этди.
👉 https://effect.uz/n/358
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унда 40 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олийгоҳ раҳбарлари ҳамда мингдан зиёд эксперт иштирок этди.
👉 https://effect.uz/n/358
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда Марказий банк департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Фазлиддин Жамилов маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Эндиликда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 50 млн сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин. Аризалар “Oilakredit.uz” платформаси орқали ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида қабул қилинади. Банкка бориш шарт эмас. “Оғир” туман ва маҳаллаларда кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилмоқда.
Яна бир муҳим янгилик: ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган тадбиркорларга ҳар бир оила учун 50 млн сўмдан, жами 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит берилади. 2026 йил 1 октябрдан эса ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик бизнес субектлари кредитлари фоизининг бир қисми компенсация қилинмоқда.

👍1
8 ёшли қизга нисбатан уятиз ҳаракатлар содир этган эркакка жиноят иши очилди
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/n/359
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/n/359
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Мирмансур Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди
Мирмансур Миршахидович Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати. У бир пайтнинг ўзида вазирликнинг Тезкор-қидирув департаментига ҳам раҳбарлик қилади.
Ҳужжатда у ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида кўрсатилган. 22 августдаги фармон билан Мирхамидов «Жасорат» медали билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу лавозимни 2026 йилнинг 28 январидан буён Ботир Қудратхўжаев эгаллаб келаётганди. У 12 октябрь куни мудофаа вазири этиб тайинланганди.

👍54🔥16
Доллар курси кескин кўтарилиб кетди
Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 85,04 сўмга ошди ва 12 004,02 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 77,97 сўмга кўтарилиб, 13 361,67 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,76 сўмга ошди ва 148,80 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 13,08 сўмга қимматлаб, 1800,68 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 9 минг 200 сўмга тушиб, 1 млн 804 минг 200 сўмни ташкил қилди.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралаш жараёнлари юзасидан расмий муносабат берилди
Ушбу масала юзасидан айрим маълумотлар эълон қилинди.
👉 https://effect.uz/n/360
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ушбу масала юзасидан айрим маълумотлар эълон қилинди.
👉 https://effect.uz/n/360
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё таълимида ҳамкорлик янги босқичга чиқарилади
Тошкентда Марказий Осиё халқаро таълим форуми бўлиб ўтди. Унда 1 500 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиб, таълим ва илм-фан соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Форумда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари таълим вазирлари, ОТМ раҳбарлари ва экспертлар иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг табриги Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродовга кўра, университетнинг минтақа давлатлари олий таълим муассасалари билан 100 га яқин ҳамкорлик меморандуми ва шартномалари мавжуд.
Форумда бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма илмий тадқиқотлар, янги касблар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва фанлараро интеграцияни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилган.
Тўлиқ – EFFECT.UZ репортажида.

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Иштихон—Пайшанба йўлида Epica русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва оқибатда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Тарқалган маълумотларга кўра, юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.
Зарба оқибатида машина бир неча марта ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани ҳақида ҳам маълумот тарқалган. Бироқ бу маълумот расман тасдиқланмаган. Манбага кўра, Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан юборилган сўровларга ҳозирча жавоб бермаган.

«Мен ваъда бермадим, чора-тадбир белгиладим» – Рамазон Ашрапов
Сайёр қабулда фуқаролар Тергов департаменти раҳбари Рамазон Ашраповдан иш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини сўради. Ашрапов эса ваъда эмас, аниқ чора-тадбирлар белгиланганини таъкидлади.
Мулоқот давомида фуқаролар ишдаги асосий талаблари моддий зарарни қоплаш билан боғлиқ эканини билдирди ва ишонч масаласини ўртага ташлади.
“Сизларга ишонсак бўладими?”, мазмунида саволга Ашрапов бу масала биринчи навбатда эътиборда эканини айтди.
Иш доирасида 12 нафар шахснинг жавобгарлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Ашрапов ҳокимият вакилларидан тортиб фирибгарликда гумонланаётган шахсларгача аниқланганини, икки киши қидирувда экани, қолган шахсларга нисбатан эса қамоқ билан боғлиқ ва бошқа эҳтиёт чоралари қўлланилганини билдирилди.
Тергов раҳбари моддий зарарни қоплаш учун мулкларни аниқлаш ва хатлаш бўйича ҳам чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Ашрапов якуний натижа суд томонидан ҳал этилишини қайд этди. Сайёр қабулда фуқаролар, шунингдек, тегишли идораларга мурожаат қилишнинг ўзи қийин бўлаётганидан ҳам шикоят қилди.

«Давлат одами ким? Ишонмасангиз, нега келдингиз. Мен ваъда қилмадим. Мен чора-тадбир белгиладим. Мен ваъда бермайман», — деди Рамазон Ашрапов фуқарога жавобан.
Иш доирасида 12 нафар шахснинг жавобгарлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Ашрапов ҳокимият вакилларидан тортиб фирибгарликда гумонланаётган шахсларгача аниқланганини, икки киши қидирувда экани, қолган шахсларга нисбатан эса қамоқ билан боғлиқ ва бошқа эҳтиёт чоралари қўлланилганини билдирилди.
Тергов раҳбари моддий зарарни қоплаш учун мулкларни аниқлаш ва хатлаш бўйича ҳам чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
«Сизнинг оғирингизни енгил қилиш — бизнинг тўғридан-тўғри вазифамиз. Бажармасак, бизда бир кунга ўтиришга ҳам ҳаққимиз йўқ», — деди у.
Шу билан бирга, Ашрапов якуний натижа суд томонидан ҳал этилишини қайд этди. Сайёр қабулда фуқаролар, шунингдек, тегишли идораларга мурожаат қилишнинг ўзи қийин бўлаётганидан ҳам шикоят қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Тиббиёт соҳасига 2,7 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик 35 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.
👉 https://effect.uz/n/362
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик 35 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.
👉 https://effect.uz/n/362
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥20
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған таклифига биноан 29–30 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркияда бўлади.
Давлат раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик» мавзусидаги саммитида иштирок этади.
Саммитда савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-логистика, туризм, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Якунда Анқара декларацияси ва қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

👍70🔥20
Навоийга АҚШ инвестициялари жалб этилади
Навоий вилояти ҳокимлиги масъуллари ҳамда АҚШ тадқиқотчиси, “Janus Forum” таҳлил маркази бошқарувчи директори Даррен Спинк ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Онлайн музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар темирйўл инфратузилмасини модернизация қилиш, транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, муҳим минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларига АҚШ инвестицияларини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Музокаралар якунида томонлар истиқболли ва ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олди.

👍2👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 8 ёшли қизчага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этилгани айтилмоқда
Бухорода мактабдан қайтаётган қизчага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот олиш ва воқеа тафсилотларини аниқлаш муҳим.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухорода мактабдан қайтаётган қизчага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот олиш ва воқеа тафсилотларини аниқлаш муҳим.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Пичоқ суякка тақалган: Қулаган «OLIMP» лойиҳаси, ҳокимнинг фуқароларга кўрсатаётган амалий ёрдами Мирзо Улуғбек туманида қурилиши якунланмаган «OLIMP» лойиҳаси атрофидаги муаммолар яна кун тартибида ва аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Туман…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳоким «OLIMP»да ваъда қилинган учрашув ҳам бўлмади: фуқаролар энди Президент Администрациясидан ёрдам сўрамоқда
Мирзо Улуғбек туманида қурилиши йиллар давомида якунланмай келаётган «ОЛИМП» лойиҳаси атрофидаги муаммо ҳамон ўз ечимини топгани йўқ.
Аввал хабар берганимиздек, 30 сентябрь куни «ERNEST-HOLDING» МЧЖ томонидан қурилиши якунланмаган мазкур объект юзасидан норози фуқаролар билан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида учрашув ўтказилган эди. 3 октябрь куни эса туман ҳокими Баҳодир Ғоибназаров объектнинг ўзига бориб, аҳоли билан учрашган ва уларнинг мурожаатларини эшитган.
Ўша куни фуқароларга масала яна бир бор ўрганилиши ва 8 октябрь куни қурилиш компанияси таъсисчилари билан учрашув ўтказилиши айтилган. Бироқ 8 октябрь куни кутилган учрашув фуқаролар тасаввур қилганидек ўтмади.
Ваъда қилинган учрашув нега ваъдалигича қолди? Ҳоким Баҳодир Ғоибназаровнинг диққатидан нима ғойиб бўлди?
Батафсил – EFFECT.UZ журналисти Бекзод Раҳмонов материалида.
Ютубда видеолавҳа

🤷♂3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ис гази олти кишининг умрига зомин бўлди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

🤷♂1