EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Доллар курси кескин кўтарилиб кетди

Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 85,04 сўмга ошди ва 12 004,02 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 77,97 сўмга кўтарилиб, 13 361,67 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,76 сўмга ошди ва 148,80 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 13,08 сўмга қимматлаб, 1800,68 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 9 минг 200 сўмга тушиб, 1 млн 804 минг 200 сўмни ташкил қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралаш жараёнлари юзасидан расмий муносабат берилди

Ушбу масала юзасидан айрим маълумотлар эълон қилинди.

👉 https://effect.uz/n/360

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё таълимида ҳамкорлик янги босқичга чиқарилади

Тошкентда Марказий Осиё халқаро таълим форуми бўлиб ўтди. Унда 1 500 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиб, таълим ва илм-фан соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари таълим вазирлари, ОТМ раҳбарлари ва экспертлар иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг табриги Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди.

Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродовга кўра, университетнинг минтақа давлатлари олий таълим муассасалари билан 100 га яқин ҳамкорлик меморандуми ва шартномалари мавжуд.

Форумда бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма илмий тадқиқотлар, янги касблар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва фанлараро интеграцияни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилган.

Тўлиқ – EFFECT.UZ репортажида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилмоқда.

Самарқанд вилоятининг Иштихон—Пайшанба йўлида Epica русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва оқибатда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Тарқалган маълумотларга кўра, юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.

Зарба оқибатида машина бир неча марта ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани ҳақида ҳам маълумот тарқалган. Бироқ бу маълумот расман тасдиқланмаган. Манбага кўра, Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан юборилган сўровларга ҳозирча жавоб бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ваъда бермадим, чора-тадбир белгиладим» – Рамазон Ашрапов

Сайёр қабулда фуқаролар Тергов департаменти раҳбари Рамазон Ашраповдан иш бўйича амалга оширилаётган чоралар ва етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини сўради. Ашрапов эса ваъда эмас, аниқ чора-тадбирлар белгиланганини таъкидлади.

Мулоқот давомида фуқаролар ишдаги асосий талаблари моддий зарарни қоплаш билан боғлиқ эканини билдирди ва ишонч масаласини ўртага ташлади.

“Сизларга ишонсак бўладими?”, мазмунида саволга Ашрапов бу масала биринчи навбатда эътиборда эканини айтди.

«Давлат одами ким? Ишонмасангиз, нега келдингиз. Мен ваъда қилмадим. Мен чора-тадбир белгиладим. Мен ваъда бермайман», — деди Рамазон Ашрапов фуқарога жавобан.


Иш доирасида 12 нафар шахснинг жавобгарлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Ашрапов ҳокимият вакилларидан тортиб фирибгарликда гумонланаётган шахсларгача аниқланганини, икки киши қидирувда экани, қолган шахсларга нисбатан эса қамоқ билан боғлиқ ва бошқа эҳтиёт чоралари қўлланилганини билдирилди.

Тергов раҳбари моддий зарарни қоплаш учун мулкларни аниқлаш ва хатлаш бўйича ҳам чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

«Сизнинг оғирингизни енгил қилиш — бизнинг тўғридан-тўғри вазифамиз. Бажармасак, бизда бир кунга ўтиришга ҳам ҳаққимиз йўқ», — деди у.


Шу билан бирга, Ашрапов якуний натижа суд томонидан ҳал этилишини қайд этди. Сайёр қабулда фуқаролар, шунингдек, тегишли идораларга мурожаат қилишнинг ўзи қийин бўлаётганидан ҳам шикоят қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Тиббиёт соҳасига 2,7 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик 35 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. 


👉 https://effect.uz/n/362

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥20
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған таклифига биноан 29–30 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркияда бўлади.

Давлат раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик» мавзусидаги саммитида иштирок этади.

Саммитда савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-логистика, туризм, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Якунда Анқара декларацияси ва қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥20
Навоийга АҚШ инвестициялари жалб этилади

Навоий вилояти ҳокимлиги масъуллари ҳамда АҚШ тадқиқотчиси, “Janus Forum” таҳлил маркази бошқарувчи директори Даррен Спинк ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар темирйўл инфратузилмасини модернизация қилиш, транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, муҳим минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларига АҚШ инвестицияларини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Музокаралар якунида томонлар истиқболли ва ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 8 ёшли қизчага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этилгани айтилмоқда

Бухорода мактабдан қайтаётган қизчага нисбатан уятсиз ҳаракат содир этилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот олиш ва воқеа тафсилотларини аниқлаш муҳим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Пичоқ суякка тақалган: Қулаган «OLIMP» лойиҳаси, ҳокимнинг фуқароларга кўрсатаётган амалий ёрдами   Мирзо Улуғбек туманида қурилиши якунланмаган «OLIMP» лойиҳаси атрофидаги муаммолар яна кун тартибида ва аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.   Туман…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳоким «OLIMP»да ваъда қилинган учрашув ҳам бўлмади: фуқаролар энди Президент Администрациясидан ёрдам сўрамоқда

Мирзо Улуғбек туманида қурилиши йиллар давомида якунланмай келаётган «ОЛИМП» лойиҳаси атрофидаги муаммо ҳамон ўз ечимини топгани йўқ.

Аввал хабар берганимиздек, 30 сентябрь куни «ERNEST-HOLDING» МЧЖ томонидан қурилиши якунланмаган мазкур объект юзасидан норози фуқаролар билан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида учрашув ўтказилган эди. 3 октябрь куни эса туман ҳокими Баҳодир Ғоибназаров объектнинг ўзига бориб, аҳоли билан учрашган ва уларнинг мурожаатларини эшитган.

Ўша куни фуқароларга масала яна бир бор ўрганилиши ва 8 октябрь куни қурилиш компанияси таъсисчилари билан учрашув ўтказилиши айтилган. Бироқ 8 октябрь куни кутилган учрашув фуқаролар тасаввур қилганидек ўтмади.

Ваъда қилинган учрашув нега ваъдалигича қолди? Ҳоким Баҳодир Ғоибназаровнинг диққатидан нима ғойиб бўлди?

Батафсил – EFFECT.UZ журналисти Бекзод Раҳмонов материалида.

Ютубда видеолавҳа

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ис гази олти кишининг умрига зомин бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Йиллар давомида ечилмаётган муаммолар: Юнусобод прокурори 50 нафар фуқаронинг дардига
малҳам бўлди


Юнусобод туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва йиллар давомида ечимини топмаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида навбатдаги оммавий қабул ўтказилди.

Қабулга туман прокурори Яҳё Абдураҳмонов бошчилик қилди. Унда жами 50 нафар жисмоний шахс ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари эшитилди.

Шундан 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилиниб, қаноатлантирилган. Қолган мурожаатлар эса қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилгани сабабли алоҳида назоратга олинган.

Туман прокуратураси Effect.uz'га аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва қонуний ечимини таъминлаш борасида оммавий ҳамда сайёр қабулларни мунтазам ўтказиб келаётганини маълум қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Док-1 Макс» иши: товон пули масаласи ҳал бўлди

«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларини истеъмол қилиш оқибатида жабрланган оилаларга моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида 68 киши ҳалок бўлди

Испаниянинг марказий қисмида икки тезюрар йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган. Қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

Мамлакат бош вазири Педро Санчес фожиа муносабати билан 29–31 октябрь кунлари уч кунлик миллий мотам эълон қилди.

Айни пайтда поездлар тўқнашуви сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
SafeRoad иловаси атрофидаги можаро: шахсий маълумотлар сиздирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

SafeRoad иловаси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақидаги хабарларга SAFE Service компанияси расмий муносабат билдирди.

Компания маълумотлар сиздирилгани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади. Унинг билдиришича, тарқатилаётган маълумотлар илова ишга туширилишидан аввал турли манбалардан йиғилган бўлиб, SAFE Service фаолиятига алоқадор эмас.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимояланганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3